ўсимликлар эмбрологияси фанининг предмети, методлари ва аҳамияти

DOC 70,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682924203.doc ўсимликлар эмбрологияси фанининг предмети, методлари ва аҳамияти режа: 1. умумий эмбриология 2. хусусий цитоэмбриология 3. қиёсий цитоэмбриология 4. қишлоқ хўжалик цитоэмбриология 5. ўсимликлар цитоэмбриологиясини бошқа фанлар билан алоқадорлиги ёпиқ уруғли ўсимликларни ўрганишда эмбриология ва цитология тармоқлари бир-бири билан шу қадар боғланиб кетганки энди бу тармоқларни умумлаштириб цитоэмбриология деб айтиш мумкин. шунинг учун ушбу қўлланма ўсимликлар цитоэмбриологияси деб номланган. гулли ўсимликлар цитоэмбриологияси–антэкология фани билан чамбарчас боғлиқ ҳолда, ўсимликлар дунёсининг кўпайиш қонуниятларини ўрганади. цитоэмбриологияўсимликларда жинсий ҳужайраларнинг ривожланиши, оталаниш жараёни муртак ва эндосперма тараққиёти билан бир қаторда уруғ ва меваниниг ҳосил бўлишини ҳам ўрганувчи ботаниканинг алоҳида шаклланган фан тармоғи ҳисобланади. шу сабабли ўсимликлар цитоэмбриологияси фанини ўрганиш натижасида олинган назарий маълумотлар қишлоқ хўжалигида маданий ўсимликлар ҳосилдорлигини оширишдаги аҳамияти беқиёсдир. ушбу фаннинг мақсади гулли ўсимликлар дунёсида уруғ ҳосил бўлиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган эмбрионал тараққиёт ва ривожланиш жараёнларининг қонуниятларини ўрганишдан иборат. ўсимликлар цитоэмбриологияси тарихий тараққиётда жинсий аъзоларнинг тараққий этиши, жинсий жараён натижасида муртак, эндосперм …
2
, уни ўрнига қиёслаш, ундан кейин экспериментал услуб ривожланган. ўсимликлар цитоэмбриологиясини ўрганиш бўйича кенг қамровли илмий-тадқиқотлар ўтган асрнинг 60 йилларида бошланган. бу даврга келиб ўсимликларнинг цитоэмбриологияси чуқур тадқиқ этилди. электрон микроскопдан фойдаланиш, биокимёвий, биофизикавий, цитокимёвий, авторадиография услублари тадбиқ этила бошланди. бу услублардан тўқима ва ҳужайраларни ўсимликдан ажратиб олиб, уларни лаборатория шароитида сунъий озиқада ўстиришда қўлланилди. шу билан бирга эмбриология бўйича илмий тадқиқотларнинг натижаларини унга турдош фанлар билан қиёслаб баҳо беришдаги нуқтаи назарлар ижобий ва ижодий томонга ўзгарди. цитология, физиология, биокимё, генетика ва молекуляр генетикада қўлланиладиган услублар, бу соҳаларда эришилган янгиликлар, ютуқлар асосида умумий изланишлар йўлга қўйилди. бу ишлардан фойдаланган ҳолда ўсимликлар цитоэмбриологиясини тадқиқ этишда, янги йўналишлар шаклланди. шуни олдиндан таъкидлашимиз жоизки, ҳозирги кунга келиб ўсимликлар цитоэмбриологияси бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижасида кўплаб тармоқлар юзага келган. ҳозирда улар тобора чуқурроқ даражада ўрганилмоқда. ўсимликлар цитоэмбриологияси борасида олиб борилаётган барча тадқиқотларнинг тармоқ йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: 1. назарий эмбриология йўналиши: а) умумий; б) …
3
бриологиянинг натижалари билан биргаликда эмбриологик қонуниятлар, ғоя ва назарияларни ишлаб чиқишнинг асоси бўлиб хизмат қилади, шунингдек ўрганилаётган ўсимликлар бўйича селекция ва генетика соҳасидаги ишларни олиб боришда манба ҳисобланади. қиёсий цитоэмбриология – турли систематик гуруҳларга мансуб ўсимликларнинг эмбриологияси бўйича маълумотларни систематик ва филогенетик тузилишлар бўйича тадқиқотларда фойдаланиш мақсадида ишлар олиб боради. қишлоқ хўжалик цитоэмбриология – қишлоқ хўжалик амалиётига боғлиқ ҳолда чанг донаси, унинг ҳаётчанглигини сақлаш, чанг найини ўсишига ташқи муҳит омилларини таъсирини ўрганиш, уруғланиш жараёнини бошқариш, муртакни лаборатория шароитида ўстириш, адвентив муртак, сунъий паренокарпия, чангчининг цитоплазматик стериллиги, апомиксис, мос келишлик ва мос келмасликни тадқиқ этиш, амфиплоидия каби бир қатор амалий аҳамият касб этадиган жараёнларни ўрганади. бу тадқиқотлар бўйича олинган маълумотлардан эмбриологиянинг умумий қонуниятларига аниқликлар киритилишида ҳам фойдаланилади. ўсимликлар цитоэмбриологиясини бошқа фанлар билан алоқадорлиги. ўсимликлар цитоэмбриологияси морфологиянинг бир тармоғи сифатида шаклланган. кейинчалик бу ҳақда илмий маълумотлар тобора кўпайиб борган сари мустақил фан сифатида цитология, анатомия, физиология, биокимё, палеонтология ва бошқа бир қатор …
4
органларнинг физиологияси, чангчи ва чанг найини ўсиши, уруғланиш борасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар кўпаймоқда. шу билан бирга ўсимликлар цитоэмбриологиясида физиологик, биокимёвий характердаги тадқиқотларга тобора эътибор кучаймоқда. ўсимликларнинг цитологияси фанидан бизга маълумки, спорогенез, гаметофит ва муртакни ривожланиши битта ҳужайрадан бошланади. уруғланиш бу иккита ҳужайрани ўзаро мулоқоти ва ниҳоят уларни қўшилишидан иборат. бу ўсимликлар цитоэмбриологиясига боғлиқ жараёнлар ҳужайра даражасида рўй беришини англатади. ўсимликлар эмбриологиясини цитология билан алоқадорлиги ҳақида айрим тадқиқотчилар эмбриологияни жинсий кўпайиш цитологияси деб қарайдилар. бироқ бундай нуқтаи назар тўғри эмас, чунки уни ўзига хос вазифалари мавжуд, эмбриологлар уни муваффақиятли тарзда ҳал этишмоқда. ўсимликларнинг кўпайиши жинсий ва жинссиз, наслларни галланиши билан боғлиқ ҳолда содир бўлади. ўсимликда рўй берадиган мейоз жараёнини ўрганишда эмбириологлар, цитологлар ва генетикларнинг қарашлари, нуқтаи назарлари ўзаро тўқнаш келадиган ягона жараён эмас. ўсимликдаги жинсий ҳужайраларни ривожланиши, уларнинг қўшилиши ва кейинчалик зиготани ривожланиши ҳақидаги қонуниятлар тўғрисидаги билимлар эмбириологлар ва генетиклар учун ҳам бир хил даражада зарур. ўтган асрнинг 50 йилларида …
5
иология, энди ўсимликлардаги эмбриологик белгиларни тавсифлаб беришда аввало уруғланиш ва ривожланишнинг дастлабки босқичларидаги таълимотга, эмбриологик ривожланиш жараёнида ҳужайралар, тўқималар, органлар, организмлар орасидаги алоқадорликларни ўрганишга йўналтирилган таълимотга айланган. ўсимликлар цитоэмбриологиясини ўрганиш борасида олиб борилаётган тадқиқотлар нафақат назарий, шунингдек илмий-амалий аҳамиятга эга. бу йўналишда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар турли систематик ва филогенетик алоқаларни илмий асосланган ҳолда ҳал этиш имкониятларини ҳам яратади. бунда ўсимликлар оламининг оддийдан мураккабга томон ривожланиш қонуниятларини очиб беришда асос бўладиган маълумотларни беради. эмбриологик тадқиқотларнинг натижалари ҳақидаги маълумотлар гаметогенез, уруғланиш, эмбриогенез, шунингдек, мос келмаслик ҳодисаси ва стерилликни олдини олиш, апомиксис, сунъий шароитда адвентив муртак ва партоногенетик мевалар олиш, сунъий озуқа муҳитида in vitro шароитида ўстириб, янги истиқболли формаларни олиш имкониятларини яратади. ёруғлик ёрдамида кўриладиган микроскоп ўсимликлар цитоэмбриологияси бўйича олиб бориладиган тадқиқотларнинг асосини ташкил қилади. ҳозирги кунда уни компьютерга улаш орқали бу борада кўплаб янгиликлар қилиниб, фойдаланиш самарадорлиги оширилмоқда. фиксирланган ҳужайрани ўрганиш бир-бирини давомчиси бўлган бир қатор тадбирларни қўллаган ҳолда доимий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсимликлар эмбрологияси фанининг предмети, методлари ва аҳамияти" haqida

1682924203.doc ўсимликлар эмбрологияси фанининг предмети, методлари ва аҳамияти режа: 1. умумий эмбриология 2. хусусий цитоэмбриология 3. қиёсий цитоэмбриология 4. қишлоқ хўжалик цитоэмбриология 5. ўсимликлар цитоэмбриологиясини бошқа фанлар билан алоқадорлиги ёпиқ уруғли ўсимликларни ўрганишда эмбриология ва цитология тармоқлари бир-бири билан шу қадар боғланиб кетганки энди бу тармоқларни умумлаштириб цитоэмбриология деб айтиш мумкин. шунинг учун ушбу қўлланма ўсимликлар цитоэмбриологияси деб номланган. гулли ўсимликлар цитоэмбриологияси–антэкология фани билан чамбарчас боғлиқ ҳолда, ўсимликлар дунёсининг кўпайиш қонуниятларини ўрганади. цитоэмбриологияўсимликларда жинсий ҳужайраларнинг ривожланиши, оталаниш жараёни муртак ва эндосперма тараққиёти билан бир қаторда уруғ ва меваниниг ҳоси...

DOC format, 70,0 KB. "ўсимликлар эмбрологияси фанининг предмети, методлари ва аҳамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.