адабиёт ўқитиш методикаси фан сифатида

DOC 48,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1522862618_70704.doc адабиёт ўқитиш методикаси фан сифатида режа: 1. адабиёт ўқитиш методикасининг мақсади, предмети ва вазифалари. 2. адабиёт методикасининг педагогик фанлар тизимидаги ўрни. 3. адабиёт ўқитиш методикаси ва унга ёндош фанлар. 4. адабиёт методикаси ўқувчи маънавиятини такомиллаштириш воситаси. 5. адабиёт ўқитиш методикасининг тараққиёт тенденциялари ахборот алмашинувнинг глобаллашуви, дунёнинг кичрайиб, одам имкониятининг ортиши адабиёт ўқитишга тамомила янгича ёндашиш заруриятини келтириб чиқарди. бугунги одам бадиий асарга яқин ўтмишдаги каби тақлид воситаси, ибрат ёхуд ўрнак манбаи сифатидагина қарамайди. xxi аср кишиси учун бадиий адабиёт бутунлай ўзгача моҳият касб этади. бинобарин, уни оммавий тарзда мактабда ўқитиш ҳам ўзига хос йўсинда амалга оширилиши лозим бўлади. адабиёт ўқитиш методикаси бўлажак филологларни келажакда амалга оширадиган ишларига замон талаблари даражасида тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган фандир. давр ўзгариши билан бадиий адабиётнинг моҳияти ҳам, адабиётни ўқув фани сифатида ўқитиш жараёнини уюштириш йўсинлари ҳам жиддий ўзгаришларга учрайди. шуларга тайёр бўлмаган мутахассис мактаб, лицей ва коллежларда самарали фаолият кўрсата олмайди. турли …
2
лликда текширишга қаратилади ва нимага, нимани ва қандай деган уч асосий саволга жавоб беради”,– деб ёзади (голубков в. в. методика преподавания литературы. –москва: госучпедиз, 1962. с. 7). шулардан келиб чиққан ҳолда адабиёт ўқитиш методикасига “адабиёт методикаси адабиёт ўқитишни ташкил этишга доир нима учун, нимани ва қандай сўроқларига жавоб берадиган, оз интеллектуал куч ва педагогик ресурс сарфлаган ҳолда, каттароқ ўқув натижаларга эришиш йўллари тадқиқ этиладиган фандир” йўсинида таъриф бериш мумкин. ҳар қандай фан камида қуйидаги уч шартга жавоб бераолсагина илмнинг мустақил тармоғи сифатида мавжуд бўла олади: 1. бошқа фан томонидан ўрганилмайдиган тадқиқот предметига эгалик. 2. мазкур тадқиқот предметининг катта ижтимоий аҳамияти борлиги. 3. шу соҳа бўйича илмий тадқиқот олиб боришнинг ўзига хос методлари мавжудлиги. шу шартларга асосан ёндашиладиган бўлса, адабиёт ўқитиш методикаси фанининг ўзига хос ўрганиш предмети борлигини кўриш мумкин бўлади. яъни, адабиёт методикаси адабиёт ўқув фанини ўқитиш жараёни самарадорлигини ошириш йўлларини топиш ва уларни ўқитиш кечимига татбиқ қилишга йўналтирилган фандир. …
3
санинг ҳар қандай ҳолатга ҳам татбиқ қилиш мумкин бўладиган универсал жиҳати унчалар кўп эмас. агар шундай жиҳат бўлса, адабиёт ўз моҳиятини йўқотган бўларди. лекин адабиёт ўқитиш жараёни адабиётнинг ўзи билан бир нарса эмас. тўғри, адабиёт ─ санъат. аммо адабиётни ўқитиш жараёни адабиётнинг ўзидан фарқ қилади. бу жараённинг қонуниятларини кашф этиш, универсал жиҳатларини топиш мумкин. адабиёт ўқитишдаги энг илғор тажрибаларни умумлаштирмай, деярли барча дарсларда қўллаш мумкин бўладиган универсал қонуниятларни кашф этмай туриб, ёшларга адабий тарбия бериш самарадорлигига эришиб бўлмайди. адабиёт ўқитиш методикаси фани адабий таълим кечимидаги ана шу энг умумий жиҳатларни ўрганади, адабиёт ўқитишда қўлланиладиган метод ва усулларни ишлаб чиқади. аммо “универсал қоидалар” тушунчасини ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳеч бир ўзгаришсиз қўллайвериш мумкин бўлган доимий усуллар тарзида қабул этмаслик керак. негаки, педагогика илми ва амалиёти жабҳасига, ёппа универсализмни татбиқ этиш мумкин эмас. методикадаги универсализм дейилганда, адабий таълим жараёнида бир мартадан кўпроқ ишлатиш мумкин бўлган дидактик усул ва ечимлар назарда тутилади. ҳар …
4
илмий-тадқиқот методлари борки, улар кўмагида адабиёт методикаси бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилади. адабиёт ўқитиш методикаси педагогика илмининг хусусий бир соҳаси сифатида, биринчи навбатда, педагогика билан боғлиқ. шунингдек, адабиёт ўқитиш методикасининг чиқарган хулосалари ва берган тавсиялари ўқувчиларнинг физиологик ва руҳий хусусиятларига максимал даражада мос келиши керак. шунинг учун ҳам у психология фани ютуқларига таянгандагина самарали иш кўра олади. адабиёт ўқитиш методикаси адабиётшунослик, тилшунослик, тарих каби фанлар билан чамбарчас алоқада бўлгандагина ижобий натижаларга эришиш мумкин. бадиий адабиёт ўз ҳолича инсон ҳаётига бевосита керак эмасдай бўлиб туюлсада, амалда инсоннинг одамлик мартабасига юксалиши учун хизмат қиладиган маънавий сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. чунки бадиий адабиётда инсон руҳияти акс этади. бинобарин, ўз аҳлида эзгу руҳий сифатларни қарор топдирмоқчи бўлган миллат таълим муассасаларида адабиёт ўқитишни имкон қадар самарали йўсинда ташкил қилишга эътибор қаратади. негаки, адабиёт ёрдамида билвосита шакллантирилган маънавий сифатлар инсон руҳиятининг эзгу бўлишига олиб келади. эзгу маънавий фазилатлар эса, шахс такомилининг, бинобарин, жамият тараққиётининг омилидир. …
5
нинг гуманитарлашиши, ўқув-тарбия ишларининг гуманизациялашуви, таълимнинг дифференциаллашуви, ўқув фанларининг интеграциялашуви, ўқитиш савиясининг ҳам адабиётшунослик ва педагогика илмининг ҳозирги даражасига кўтарилуви адабий таълимга тамомила ўзгача ёндашиш заруриятини туғдиради. айтиш керакки, хх асрнинг 60-йилларидан эътиборан педагогика илмида пайдо бўлган конструктив педагогика назарияси бугунга келиб, адабиёт ўқитиш методикасининг табиатига ҳам жиддий таъсир кўрсатиб, унинг моҳиятини ўзгартириб юбормоқда. шунингдек, таълим назарияси ва амалиётига “технологик таълим” тушунчасининг кириб келиши адабиёт ўқитишда ҳам бир қатор янгиликлар содир бўлишини тақозо этмоқда. кўпинча, педагогик технологияга таълим жараёнини осонлаштиришга, уни маълум даражада ислоҳ қилишга қаратилган амалиёт тарзида қаралади. ҳолбуки, бу тушунчани “педагогик технология” эмас, балки “технологик таълим” тарзида қўллаш ҳамда унинг ўқитиш соҳасида туб инқилобий ўзгаришлар қилиш йўли эканлигини тушуниш керак бўлади. технологик таълимнинг ўқитиш жараёнига индустриал товар ишлаб чиқаришдаги каби конвейер усулини жорий этиш, ўқитишнинг технологиясини фақат қобилиятли ва интизомли ўқувчилар эмас, таълим жараёнига тортилган барча болалар ҳам мўлжал қилинган натижаларга эриша оладиган тарзда ташкил этиш мумкинлиги адабиёт …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"адабиёт ўқитиш методикаси фан сифатида" haqida

1522862618_70704.doc адабиёт ўқитиш методикаси фан сифатида режа: 1. адабиёт ўқитиш методикасининг мақсади, предмети ва вазифалари. 2. адабиёт методикасининг педагогик фанлар тизимидаги ўрни. 3. адабиёт ўқитиш методикаси ва унга ёндош фанлар. 4. адабиёт методикаси ўқувчи маънавиятини такомиллаштириш воситаси. 5. адабиёт ўқитиш методикасининг тараққиёт тенденциялари ахборот алмашинувнинг глобаллашуви, дунёнинг кичрайиб, одам имкониятининг ортиши адабиёт ўқитишга тамомила янгича ёндашиш заруриятини келтириб чиқарди. бугунги одам бадиий асарга яқин ўтмишдаги каби тақлид воситаси, ибрат ёхуд ўрнак манбаи сифатидагина қарамайди. xxi аср кишиси учун бадиий адабиёт бутунлай ўзгача моҳият касб этади. бинобарин, уни оммавий тарзда мактабда ўқитиш ҳам ўзига хос йўсинда амалга оширилиши лозим бўлади....

DOC format, 48,5 KB. "адабиёт ўқитиш методикаси фан сифатида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.