жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиш ижтимоий-сиёсий омиллари

DOCX 40.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1491127441_67748.docx жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиш ижтимоий-сиёсий омиллари режа: 1. жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиш илдизлари. 2. жадидчиликнинг асосий негизлари. 3. жадидчилик ҳаракатининг ҳудудий кўринишлари. марказий осиё тарихининг xix аср охири ва хх асрнинг биринчи чорагини юлдузли кунлар ҳамда тунлар, деб аталса, тўғри бўлади. бу даврга келиб, халқ ўзини тенглар орасида тенг кўришни нафақат истаб қолди, балки бу борада кураш олиб борди. халқ кураши бу даврга келиб, ўзининг чўққиси ёки “ҳадди аълоси” (қосимов б.)га етди. чунки курашнинг бош мақсади ўрта асрчиликдан қутулиш чоралари эди. кураш якка ҳаракат (пўлатхон ва дукчи эшон)дан аста-секин ижтимоий тус ола бошлади[footnoteref:1]1. [1: 1 пўлатхон бошлиқ халқ ҳаракати (хон авлодидаги пўлатхон эмас, тошкентлик пўлатхон) худоёрхон амалдорлари солиқ тури ва ҳажмини орттириб юборгани учун пўлатхон бошлиқ кўнгиллилар гуруҳи ва бой-баёнлар худоёрхон қўшинига исён кўтаради. кўмак учун генерал к.п.кауфманга шундай мазмунда шошилинч хабар жўнатади: “қийин ва бахтсиз дамларда энг ишонарли деб ўйлаган одамларим, жумладан, мулло исо авлиё, абдураҳмон офтобачи ва …
2
тдан бошлаш муҳимларнинг муҳими эди. янги мактаб, янги матбуот, янги театр, янги адабиёт пайдо бўлди. қисқаси, жадидчилик янги тафаккурни майдонга келтирди. давлат, ижтимоий тузумни ислоҳ қилиб, уни аста-секин мутлақо ўзгартириш ижтимоий-сиёсий ўткир масала қилиб қўйилди. жадидчилик маърифатпарварлик оқими (қулжонов а.)дан ижтимоий-сиёсий ҳаракат ва йўналиш даражасига ўсди. маърифий ислоҳдан сиёсий тузумни ўзгартириш масаласигача бўлган мафкуравий ва кураш йўлини босиб ўтди. жадидчилик асрий турғунликка уйғониш берди. янги ижтимоий босқичнинг бошланишига ижтимоий шарт-шароит ва муҳит яратди. истилоҳ. жадидчилик сўзи арабча “жадид” сўзининг негизидан келиб чиққан. у атама сифатида янги маъносини англатса-да, аммо кенг мазмунни ифодалаган. “янги давр”, “янги инсон”, “янги тафаккур”, “янги қараш”, “янги авлод” сингари тушунчаларни билдирган. истилоҳнинг пайдо бўлиши исмоил ғаспралининг янги мазмундаги мактаби номи билан зич алоқададир. унинг қайд қилишича: “... 1884 санаси боғчасаройда бир мактаб(н)и “усули жадид”(г)а қўймиш эдим”[footnoteref:2]1. [2: 1 гаспрали и. раҳбари муаллим ёки муаллимларга йўлдош. симферополь. 1899. 4-б. ] мутафаккир абдулла авлонийнинг айтишига қараганда, халқ орасида …
3
ддао қилиб олганликлари аёнлашади. бироқ дастлабки даврларда жадидлар аниқ сиёсий режа билан чиқмаганларини ҳам унутмаслик керак. жадидлар ҳаракатининг мазмуни. жадидшунослик бўйича йирик мутахассис б.қосимов жадидлар уюшмаси ва унинг моҳиятини шундай тавсифлайди: “жадидчилик оқим эмас, ҳаракат. ижтимоий, сиёсий, маърифий ҳаракат. яқингача ҳам у фақат маърифатпарварлик ҳаракати, деб келинди. бу атайлаб қилинган эди. мақсад жадидчиликнинг доирасини торайтириш. социалистик-коммунистик мафкурадан бошқаси кенг халқ онгини қамраб олиши, эгаллаши мумкин эмас, деган сохта тушунчанинг асорати эди”[footnoteref:4]1. [4: 1 қосимов б. миллий уйғониш. – т.; 2002, 6-б. ] дарҳақиқат, жадидлар янги миллий уйғонишни уюштира олди, мустақиллик кураши йўлида туркистон мухторияти ташкил топди. шунингдек, маданият, таълим тизимини ҳам ижтимоий қатламга кўтара олди. булар бир қатор омиллар асосида амалга ошди: дин ва таълим жараёнидаги ислоҳот, мавжуд ижтимоий тузумга ўзгартириш киритиш, мумтоз адабиётнинг давр билан боғлиқ ҳолда янгиланиши ёки жадидланиши кабилар. ана шу омилларни амалга оширишда жадидлар турли хил йўл тутдилар. жумладан, 1) рус истибдодидан озод бўлиш учун куч …
4
одиса сабаб бўлди. 1904 йилда бошланган рус – япон уруши россия империясининг таназзули билан якунланди, 1905 йилги “қонли якшанба” туркистон ўлкаси афкор оммасининг кўзини мошдай очди. боз устига ўрта осиёда ҳам капиталистик муносабатлар ниш ура бошлади. бу буржуа тоифасининг туғилишига ва у ўз манфаатини ўзи ҳимоя қилишини келтириб чиқарди. шу маънода у ёки бу шаклдаги мафкуравий йўналишдаги гуруҳлар пайдо бўлди. туркистонда бу гуруҳ жадид номи билан ҳаркат қилди. россия империяси хитой, ҳиндистон, эрон, туркия, кавказорти мамлакатларида бўлаётган ижтимоий ҳаракатлар таъсирининг ўрта осиёга кириб келишига турли йўллар билан тўсиқ-бўғовлар қўйди, аммо эплай олмади. юқорида саналган ва бошқа мамлакатларда нашр қилинадиган газеталар туркистонга кириб кела бошлади. ҳатто қримда чиқадиган “таржимон”, қозондаги “вақт”, “ юлдуз”, тифлисдаги “мулла насриддин” каби газеталар тарқала бошлади. ўзга юртлардан келадиган матбуотларда, энг аввало, кенг маънодаги ислоҳотни амалга ошириш ва мустақилликка эришиш ғоялари акс этган эдики, бу маҳаллий зиёлиларга об-ҳаводек зарур бўлган. дунёвий ахборотлар таъсирида миллий буржуазиянинг илғор вакили …
5
дларининг туркистон жадидларига ҳамкору ҳамдард бўлишларидир. ўша вақтда дунёнинг кўпгина минтақаларида ижтимоий қўзғалиш юз бердики, бу ҳам маҳаллий жадидларнинг шаклланиши ва тараққиётида учинчи омил (ички) ҳисобланади. 2-асосий савол бўйича дарснинг мақсади. қадим ва жадид мактабларининг бир-биридан туб фарқи ва савтия мактабининг илғор тажрибаларини талабалар шуурига сингдириш. идентив ўқув мақсадлари: 1.жадид мактабининг асосий хусусиятини англайди. 2.рус-тузем мактабининг вазифасини тушунтиради. 3.мактаб дарсликларини санай олади. 2-саволнинг баёни: жадидлар олдида дастлаб уч вазифа турар эди: а) жамиятни ўзгартирмоқ; б) ўзга мутараққий давлатлар билан тенглашиш учун янги авлодни тарбияламоқ; в) дину диёнатни ҳам маромида тутиб турмоқ. ҳар учала соҳа жадидчиликнинг илк орзу-аъмоллари эди. шундан янги мактаб – усули савтия жадидчиликнинг пойдевори бўлиб хизмат қилди. тўғри, тараққий қилган мамлакатлар илм-фан ютуқлари асосида юқори поғонага эришдилар. туркистонликлар олдида тенглар орасида тенг бўлиш тамойили учун бир қатор масалаларни бош муаммо қилиб белгилаб олиш вазифаси турар эди. ғарбга интилиш қай йўсинда бўлиши керак? унга сингиб кетсанг, миллат, жамият ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиш ижтимоий-сиёсий омиллари"

1491127441_67748.docx жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиш ижтимоий-сиёсий омиллари режа: 1. жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиш илдизлари. 2. жадидчиликнинг асосий негизлари. 3. жадидчилик ҳаракатининг ҳудудий кўринишлари. марказий осиё тарихининг xix аср охири ва хх асрнинг биринчи чорагини юлдузли кунлар ҳамда тунлар, деб аталса, тўғри бўлади. бу даврга келиб, халқ ўзини тенглар орасида тенг кўришни нафақат истаб қолди, балки бу борада кураш олиб борди. халқ кураши бу даврга келиб, ўзининг чўққиси ёки “ҳадди аълоси” (қосимов б.)га етди. чунки курашнинг бош мақсади ўрта асрчиликдан қутулиш чоралари эди. кураш якка ҳаракат (пўлатхон ва дукчи эшон)дан аста-секин ижтимоий тус ола бошлади[footnoteref:1]1. [1: 1 пўлатхон бошлиқ халқ ҳаракати (хон авлодидаги пўлатхон эмас, тошкентлик пўлатхон) ...

DOCX format, 40.4 KB. To download "жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиш ижтимоий-сиёсий омиллари", click the Telegram button on the left.