жадидларнинг марифатпарварлик ва халк манавиятини кутаришда тутган урни

DOC 85,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353416879_39999.doc jadidlarning marifatparvarlik va xalq manaviyatini ko’tarishda tutgan o’rni www.arxiv.uz режа: 1. туркистонда жадидчилик ҳаракатининг юзага келиши 2. жадидлар илгари сурган ғоялар ва уларнинг мазмун моҳияти 3. жадидларнинг улка халклари орасида олиб борган манавий ва маданий фаолияти. янгилик ва ислоҳатчиликка интилувчи, янгилик яратувчи фаолият билан машғул булган тараккийпарвар, илғор рухдаги зиёлилар тарихда “жадид” деб номландилар. жадидчилик ҳаракатининг пайдо булиши бевосита уша даврдаги ички ҳамда ташки халкаро майдондаги ижтимоий-сиёсий мухит ва вазият билан боғлик булди. ижтимой хаёт тарзининг муайян даврдаги холати жамият азоларининг аксариятини кониктирмай колди. натижада улар ижтимоий тузумни узгартириш ёки уни турғун, котиб колган холатдан чикариш учун ёки инкилоб килиш ёки ислох этиш ҳаракатига тушадилар. жадидларнинг юзага келиши хам муайян ижтимоий вокейликдан коникмаслик окибатида содир булганди. фан ва техника иктисодий ва ҳарбий савия жиҳатидан ривожланиб кетган ғарб давлатлари xviii-хiх асрларда тараккиётнинг урта аср феодализм даражасида колган шаркни мустамлакасига айлантирди. шу жумладан, туркистон ҳам хiх асрнинг ярмига келиб россия империяси …
2
ш, ҳар жиҳатдан тараккий топган давлатлар даражасига чикиб олиш ҳам дилдаги орзу булиши лозимлигини яхши англадилар. булар ижтимоий ҳаётнинг барча соҳасидаги янги давр талабига жавоб беролмай колган тузумларни ислоҳ этиш керак деб ҳисобладилар. бундай кишилар жамиятнинг кайси табакасига мансублигидан каттий назар, янгилик, тараккиёт марифат ва маданият тарафдорлари булиб чикдилар. араб тилидаги “янги” маносини англатувчи “жадид” сузи уларнинг ижтимоий атамасига айланди. шу тарика миср, туркия, кавказ, туркистон ва бошка улкаларда жадидлар сиёсий оким сифатида юзага келди туркистонлик жадидлар она ватанларини мустакил озод ҳолда куришни узларининг бош максадлари деб билдилар. миллий-озодлик курашида курол кучи билангина мувофаккият козониб булмасди.бунга мисол: хiх аср охирида юз берган исён ва кузғолонлар шаклидаги миллий-озодлик харакатлари – пулатхон кузғалони, тошкентдаги “вабо исёни”, фарғона водийси ҳамда зарафшон водийсидаги миллий озодлик харакатлари мағлубиятга учради, исён ва кузғалон иштирокчилари каттик жазога гирифтор булдилар. туркистон жадидлари бундай шароитда озодликни кулга кирита олмасликларини, ибтидоий куроллар билан россиядек зуровон ва маккор салтанат жангчиларидан кутилишлари …
3
ва 1917-йилларда катта ғалабаларга эришган рус социал демократик ва инкилобий ҳаракатлари ҳамда уларнинг туркистонга тасири · жалолиддин афғоний (1839-1897) ва муҳаммад абдолар(1848-1903) асос солган мусулмон дунёсидаги ислоҳатчилик ва “наҳда” (уйғониш) ҳаракатлари. · туркиядаги аксилмонархислик конституцион демократик ижтимоий миллий уйғониш ҳаракатлари: танзимат, ёш усмонлилар, ёш турклар (1889-1918) ва (1908-1909) йиллардаги демократик инкилобий ҳаракатлар · жадидчилик ҳаракатининг пайдо булиб ривожланишида кримлик исмоилбек гаспиринский (1851-1914) хиссаси бехад катта булди у кримда хiх асрнинг 80-йилларидаёк россия босиб олган мусулмон халклари орасида биринчи булиб жадидчиликга асос солди. жадидчиликнинг асосий ғоя ва максадлари: туркистонни урта асрчилик феодал колоклик, хурофатлардан озод килиш, “усули кадим”ни инкор этган ҳолда улкани, халкни, миллатни, замонавий тараккиёт йулига олиб чикиш, миллий давлат бунёд этиш, конституцион, парламент ва президент идора усулидаги озод ва фаровон жамият куриш туркий тилларга давлат тили макомини бериш миллий кушин тузиш ва бошкалардан иборат. туркистонда жадидчилик миллий-озодлик кураши жараёнида юзага келган, узбек халки тарихида янги сахифани оча бошлаган ижтимоий …
4
ий сиёсий, иктисодий тараккиётга имконият яратиб булмас эди. жадидлар яни марифатчилар миллатнинг манавий камолоти йулида узининг бутун куч ва истедодини сафарбар этишга тайёр булагн фидоийлар эди. жадидлар миллатни колоклик, ҳурофот боткоғидан олиб чикиш учун ҳаракат килар эканлар, бунда шароитга катий риоя килиш оркали мактаб ва мадрасаларда талим бериш тизимини дунёвий илмларни бериш асосида ислоҳ килиш ғоясини илгари сурганлар ва бу борада узлари амалий ҳаракат намунасини курсатганлар жадидчилик ҳаракати уз максад мохиятига кура, дастлабки кундан бошлаб маданий-марифий ва сиёсий ислохотчилик ҳаракати булаган. аммо ватанни озод ва обод килиш, миллат ва халкни хуриятга олиб чикиш тук ва фаровон маданиятли килиш учун жадидлар асосий этиборини манавий ва маданий ишларга каратдилар. исмоилбек гаспиринский 1884-йилда “таржимон” газетаси оркали мусулмонларга карата шундай мурожат килади: “суюкли дустларим, бизнинг учун энг гузал иш илм ва маориф ишидур. энг мукаддас интилиш илмга, маорифга интилишдир. чунки инсонни инсон этган мехнат ва билимдир. билим манавий турмуш (цивилизация)га етишиш воситасидир”. и.гаспиринский 1884-йилда …
5
улига асосланган жадидлар мактаблари ташкил топишидан бошланди. бу мактабларда болалар бир икки йилда тула савод чикариб мукаммал укиш ва ёзишни узлаштиради. бунинг учун эса кадим ананавий мусулмон мактабларида 5-6 йил укиш керак булар эди. айтиш мумкинки, “савтия” усулидаги жадид мактаби ватанимиз тарихидаги буюк кашфиётлар силсиласини бойитди. жадид мактаби факат укитиш усули жиҳатидангина эмас, балки, унда диний (илохий) ва дунёвий талим тарбия узаро мутадиллик асосида жорий этилиши, болалар эса кулай парталарда укитилиши дарсларда харита ва расмлардан фойдаланиши билан ҳам бутунлай янги мактаб эди . у кейинчалик ҳозирги замонавий миллий мактаб учун асос булди. бу мактабларда шароит илмлари билан бирга математика, география, она тили, рус, араб тиллари, ашула ва жисмоний тарбия фанлари укитила бошлади. бази малумотларга кура 1903-йилда биргина тошкентда бундай мактаблар сони йигирматага етган. жадид мактаблари, бухоро, самарканд, андижон, хива, тукмок, янги марғилон, эски марғилон, каттакурғон, кизил урда, туркистон, чуст, чоржуй, термиз, марв, шаҳарларида очилади. жадидчиликнинг асосий масалаларидан бири оммага миллий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жадидларнинг марифатпарварлик ва халк манавиятини кутаришда тутган урни" haqida

1353416879_39999.doc jadidlarning marifatparvarlik va xalq manaviyatini ko’tarishda tutgan o’rni www.arxiv.uz режа: 1. туркистонда жадидчилик ҳаракатининг юзага келиши 2. жадидлар илгари сурган ғоялар ва уларнинг мазмун моҳияти 3. жадидларнинг улка халклари орасида олиб борган манавий ва маданий фаолияти. янгилик ва ислоҳатчиликка интилувчи, янгилик яратувчи фаолият билан машғул булган тараккийпарвар, илғор рухдаги зиёлилар тарихда “жадид” деб номландилар. жадидчилик ҳаракатининг пайдо булиши бевосита уша даврдаги ички ҳамда ташки халкаро майдондаги ижтимоий-сиёсий мухит ва вазият билан боғлик булди. ижтимой хаёт тарзининг муайян даврдаги холати жамият азоларининг аксариятини кониктирмай колди. натижада улар ижтимоий тузумни узгартириш ёки уни турғун, котиб колган холатдан чикариш учун ёки...

DOC format, 85,0 KB. "жадидларнинг марифатпарварлик ва халк манавиятини кутаришда тутган урни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.