тариқат мақомлари

DOC 7 стр. 45,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
тариқaт мақомлари ix аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, сўфийларнинг амалий, руҳий-психологик машқлари, ўзини-ўзи тарбиялаш ва чиниқгириш тадбир-усуллари шаклланди, тариқат, маърифат, ҳақиқат деган тушунчалар юзага келиб, тасаввуфнинг ушбу уч қисмига оид қарашлар мажмуи тузилди — тасаввуф алоҳида илм сифатида қарор топди. сўфийлар дастлабки пайтларда тасаввуфни нуқул сиру асрор, тушунтириб бўлмайдиган ҳолатлар, «иборага келмайдиган ишоратлар» деб ҳисоблаган бўлсалар, бора-бора бу ҳолатлар ҳақида фикр-мулоҳазалар баён қилина бошланди, сўфийни тарбиялаш вазифаси, пир муридлик қоидалари, одобини яратиш зарурати туғилди. натижада тариқат ва шариат орасидаги муносабатлар, сўфийларнинг одам ва олам моҳияти, алоқа-муомаласи, тавҳид — ваҳдат масалалари мунозарага олиб чиқилди. дин арбоблари билан сўфий шайхлари, айниқса, фалсафийлашган тасаввуф тарафдорлари жиддий мафкуравий тортишувларгача бордилар. тасаввуф бутун ислом оламини забт этиб, барча қадимий шаҳарларда хонақоҳлар қурилди, йўлларда работлар, зовиялар қад кўтарди. хонақоҳ ва работлар, азиз авлиёларнинг мозоротида шайхлар маскан тутиб, кўплаб шогирдларни тарбияга олдилар. тасаввуфнинг илк даврида мақомот ва тариқат асосларини ишлаб чиқиш, сўфийлик йўриқларини, вазифаларини …
2 / 7
б ва қўлланмалардан абу наср саррож (вафоти 988 йил)нинг «китоб ал-лумаъ», абу исҳоқ калободий (вафоти 990 йил)нинг «ат-таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф», мустамлий бухорий (вафоти 1043 йил)нинг «шарҳ ат-таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф» абу толиб маккий (вафоти 998 йил)нинг «қут ул-қулуб», сулламий (вафоти 1021 йил)нинг «рисолат ал-маломатия», қушайрий (вафоти 1072 йил)нинг «рисола фи ат- тасаввуф», ал ҳужвирий (вафоти 1076 йил)нинг «кашф ул-маҳжуб», абдуллоҳ ансорийнинг «манозил ус-соирин», фаридиддин аттор (1119— 1222-йил)нинг «тазкират ул-авлиё» номли асарларини кўрсатиш мумкин. булардан ташқари, жалолиддин румий, ҳофиз шерозий, шабустарий асарларига ёзилган шарҳлар ҳам сўфиёна ишора ва тамсилларни англашда муҳим рол ўйнаган. тасаввуфга оид илмий китоблар ва дастурларда тариқат атамалари, мақомот манзилларини тушунтиришга кўп эътибор берилади. «тариқат» сўзининг маъноси йўл демак. яъни илоҳий маърифатни эгаллашга бел боғлаган кишининг руҳий-ахлоқий камолот йўли, тариқатни тасаввуфнинг амалий қисми, деб таърифлайдилар. дарҳақиқат, шундай, чунки пир-муридлик қоидалари, одобига риоя этиш, солик (яъни тариқатга қадам қўйган йўловчи) бажариши керак бўлган барча йўриқлар, иродат ва ишорат усуллари шу …
3 / 7
қабул қилмади, учинчи сафарда яна бир илм ҳосил қилиб келтирдим, на хос қабул қилди ва на авом. тасаввуф аҳли хос деганда илми ҳолдан хабардор сўфийларни, авом деганда эса, тасаввуфга ошно бўлмаган кишиларни назарда тутганлар. зуннун айтган биринчи илм шариат илмилир, чунки шариат хосга ҳам авомга ҳам бирдай тегишлидир. иккинчи илм — тариқат ёхуд муомалат ва муҳаббат илми, учинчиси эса —ҳақиқат, яъни илоҳ ҳақидаги илмдир. агар зуннун тасаввуфдан биринчи бўлиб «сўз айтган» бўлса, жунайд бағдодий «бу илмга тартиб бериб, баст қилиб (жамлаб) кутуб битди» («насойим ул-муҳаббат», 61-бет). сўнгра жунайднинг кичик замондоши шайх абу бакр шиблий бу илмни минбар устига олиб чиқиб, элга ошкор қилди. биринчи бўлиб муридларга раҳнамолик қилган ҳам юқорида номлари тилга олинган шайхлар бўлган. мурид — мурод, яъни мақсадга интилувчи одам; мурод эса — аллоҳ таолонинг васли. муриднинг асосий хислати ниёзмандлик, яъни талабгор бўлиш, муршиди комил этагини тутиб, айтганларига сўзсиз риоя қилишдир. пирсиз солик манзилга етолмайди. чунки одам ўзини …
4 / 7
иф инсон бўлиши керак. пир ҳар жиҳатдан муридга ўрнак бўлмоғи даркор: ҳам билимининг чуқурлиги, ҳам тариқат усулларини яхши билиши, ҳам кўнглининг поклиги, нафсини маҳв этганлиги ва ҳоказолар билан ажралиб туриши, салобати, сўзи ва ҳаракати билан, суҳбати ва назари, тадбири ва ҳимояси билан муридга таъсир ўтказмоғи лозим. «агар шайхлик рукнлари нечта, деб сўрасалар, еттита деб айтгил, — деб уқтиради кошифий «футувватномаи султоний» асарида. — биринчидан, шайх комил маърифат эгаси бўлсин. иккинчидан, ўткир фаросатли, одамшунос киши бўлиб, бир нигоҳ ташлаш билан муриднинг қобилиятини илғай олсин. учинчидан, етук руҳий-маънавий қуввати бўлсин, токи агар мурид тариқат йўлидан адашса, унга маънавий мадад бериб, мушкулини осон қилолсин, тўғри йўлга солсин. тўртинчидан, етарли даражада эркин одам бўлсин, яъни ҳеч нарсага муҳтожлиги бўлмасин. бешинчидан, ихлоси мустаҳкам бўлиб, риё ва тамани тарк этсин, мол ва мансаб деб бировга сарғаймасин, эгилмасин. олтинчидан, ростлик ва беғараз дўстликни шиор қилсин — ҳақ сўзни ҳар ерда, ҳар қандай шароитда айта олсин, гапирганларга икки …
5 / 7
анда дарров ёрдам бериши, мушкулни ҳал қилиши керак. муриднинг мушкули фақат моддий қийинчилик эмас, соликлар буни ҳеч қачон эътиборга олмаганлар. мушкул деганда тасаввуф аҳли маънавий муаммолар, юз берадиган ҳолатлар, туғилажак саволларни англайдилар. пир ана шуларга жавоб топиб, муридни қаноатлантириши шарт. агар қаноатлантиришга кўзи етмаса, муридни бошқа ўзидан кучлироқ шайхга тавсия этади. шуни ҳам айтиш керакки, соликларнинг истеъдоди хилма-хил бўлганидай, пирларнинг мураббийлик қобилияти ҳам турлича бўлган. баъзи шайхлар муридга тариқат оловини ўргатганлар, яъни уни хокисорлик, таслим ва итоатга келтириш, манманлик, ҳирсу ҳаво каби туйғулардан халос этиш билан шуғулланганлар. баъзи шайхлар муридга руҳий каромати билан таъсир этганлар. яна бир қисм шайхлар шогирдларига тасаввуф асосларини ўргатиш, назарий билимлар билан қуроллантиришга эътибор қилганлар. масалан, ҳазрат хожа баҳоуддин нақшбанднинг бир нечта пирлари бўлган. навоийнинг ёзишича, улуғ хожага «қабул назари» бобойи самосийдандир. яъни бобойи самосий ёш муҳаммад баҳоуддиннинг келажакда истеъдодли шайх бўлишини каромат қилган. ривоят қилишларича, баҳоуддин ҳали туғилмаслан, бобойи самосий унинг оиласи яшайдиган қасри ҳиндувон …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тариқат мақомлари"

тариқaт мақомлари ix аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, сўфийларнинг амалий, руҳий-психологик машқлари, ўзини-ўзи тарбиялаш ва чиниқгириш тадбир-усуллари шаклланди, тариқат, маърифат, ҳақиқат деган тушунчалар юзага келиб, тасаввуфнинг ушбу уч қисмига оид қарашлар мажмуи тузилди — тасаввуф алоҳида илм сифатида қарор топди. сўфийлар дастлабки пайтларда тасаввуфни нуқул сиру асрор, тушунтириб бўлмайдиган ҳолатлар, «иборага келмайдиган ишоратлар» деб ҳисоблаган бўлсалар, бора-бора бу ҳолатлар ҳақида фикр-мулоҳазалар баён қилина бошланди, сўфийни тарбиялаш вазифаси, пир муридлик қоидалари, одобини яратиш зарурати туғилди. натижада тариқат ва шариат орасидаги муносабатлар, сўфийларнинг одам ва олам моҳияти, алоқа-муомаласи, тавҳид — ваҳдат масалалари мунозарага олиб...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOC (45,5 КБ). Чтобы скачать "тариқат мақомлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тариқат мақомлари DOC 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram