ҳазрат мавлоно деггаронийнинг маънавий мероси

DOCX 23 pages 47.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
hazrat mavlono orif deggaroniy 1312 yilda karmananing hazora qishlog`ida tavallud topganlar ҳазрат мавлоно деггаронийнинг маънавий мероси режа: кириш. 1. ҳазрат мавлоно дегарронийнинг ҳаёти ва маънавий мактаби. 2. деггаронийнинг устоз ва шогирдларига бўлган муносабати. 3. ҳазрат мавлоно ориф деггароний авлиёлари пири. 4. хулоса. кириш. истиқлол шарофатидан маънавий оламимизда буюк ўзгаришлар бўлди. собиқ иттифоқ замонида асарлари у ёкда турсин, хатто номлари қатағонга учраган алломаларимиз, авлиёларимиз шаъни шавкати қайта тикланди. уларнинг мўътабар зиёратгохлари обод этилди. юртбошимиз ислом каримовнинг куйидаги ҳикматларида чуқур маъно бор: “биз фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда имом бухорий тўплаган ҳадислар, нақшбандий таълимоти, термизий ўгитлари, яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилмоқдамиз”[footnoteref:1]. дарҳақиқат тўғри! зеро имом бухорий тўплаган ҳадислар, накшбандия (инчунин хожагон/ тариқатидаги таълимот, термизий ўгитлари яссавий ҳикматлари комил инсон тарбияси учун сув ва ҳаводай зарур. шу боис хх асрга келиб ғарбу шаркдаги таракқийпарвар инсонлар имом бухорий тўплаган ҳадисларни, хожагон - накшбандия тариқатидаги таълимотни, термизий ўгитларини яссавий ҳикматларини ўрганмокда, уларга амал этмокдалар. …
2 / 23
банд”, мавлоно шаҳобиддиннинг “мақомоти амир кулол”, носириддин tўранинг “tуҳфат аз-зоирин”, нажмиддин умар ибн муҳаммад ибн аҳмад ан-насафийнинг “ал-қанд фий зикри уламои самарқанд”(самарқанд уламолари хотирасига доир қанддек ширин китоб), садриддин салим бухорий, с. азимовнинг “ҳазрат мавлоно ориф деггароний” каби ўнлаб асарларининг номларини келтириш мумкин. ҳазрат мавлоно ориф деггароний ва xожа баҳовуддин нақшбандлар саййид амир кулолнинг халифалари бўлиб, у кишидан таълим олганлар, халқ орасида катта обрў-эътибор қозонганлар. ҳазрат саййид мир кулолнинг ўзлари ёзиб қолдиришларича, мавлоно ориф деггароний ҳам пирлари сингари буюк авлиё, валий даражасига етган эканлар. манбаларда таъкидланишича, ҳазрат саййид мир кулолнинг 114 нафар ҳаққа етган авлиё шогирдлари бўлган, бироқ илмда улар ичида мавлоно ориф деггароний, xожа баҳовуддин нақшбандларга тенг келадиганлари бўлмаган. xожа баҳовуддин нақшбанд ҳар доим xатирчи музофотига, оға-иниларини кўришга қасри орифондан йўлга чиққанларида, албатта работи маликда бир неча кун тўхтаб, ҳазора қишлоғига кириб, пири муршидлари ҳазрат мавлоно ориф деггароний билан учрашиб, у зотнинг дуоларини олиб ўтар эканлар. мавлоно ориф деггароний …
3 / 23
оҳир бирла даъват қилғай, ориф халқни илми ботин бирла даъват қилғай. зоҳид муриди таважжуҳ бирла тарбият топгай, ориф муриди маърифат бирла тарбият топгай. зоҳиднинг оёғи бир ерда қарор олмағай, ориф пойи шикасталиғ ва истиқоматлиғ эрур. зоҳиднинг кўзи беғам бўлғай, орифнинг кўзи пурнам бўлўай. зоҳид пулга боқғай, ориф ҳаққа боқғай. зоҳид халқ орасида саломатлик бўлғай, ориф халқ орасида маломатлик бўлғай. зоҳид муриднинг зоҳиридин хабардор бўлғай, ориф муриднинг ботининдин хабардор бўлғай. зоҳид ҳар не келса халқдин кўргай, ориф ҳар не келса ҳақдан кўргай. зоҳиднинг талаби биҳишт, орифнинг талаби дийдор. зоҳид муриднинг қўлини олғай, ориф муриднинг кўнглини олғай. зоҳид ўзини уриб кўзидан ёш чиқарғай, орифнинг кўнгли синиқ, кўзида доим ёш бўлғай, лекин лабида кулгуси бўлғай. зоҳид халқни ўз атрофида йиғмоқ хоҳлагай, ориф халқдин узилмоқни хаҳлагай, зоҳиднинг кўзи ҳушёр, кўнгил кўзи ғафлатда, орифнинг кўнгли бедор, кўзи ғафлатда бўлғай зоҳиднинг тили зикрда, орифнинг дили зикрда машғул бўлғай. зоҳид элнинг айбини очар, ориф элнинг айбини ёпғай. …
4 / 23
деггароний хулафои дувуманд аз хулафои арбаа хидмати амир кулол буда, мавлуд ва мадфуни эшон деҳи деггаронист аз касабаи хазора, ки ба лаби оби кўҳак вокеъ аст ва аз ин жо то шаҳри бухоро 9 фарсанги шаръист ва кабри мубораки мавлоно ориф беруни деҳ аст бар сари роҳи ҳазора[footnoteref:5]. [5: “рашаҳот”. маҳмуд ҳасаний, баҳриддин умурзоқовлар.] яъни мавлоно ориф деггароний амир кулолнинг тўртта етук халифа ўринбосарлари орасида иккинчиси бўлиб, туғилган ва мархум бўлган жойлари хазора касабасидаги деггарон қишлоғидадир. деггарон кишлоги кўхак /зарафшон/ дарёси лабида жойлашган ва бухородан бу ергача тўққиз фарсанг. хазрат деггаронийнинг муборак қабрлари кишлокдан ташқарида бўлиб, хазора йўлида жойлашган. “рашаҳот”да яна бир муҳим маълумот бор. ушбу асарда ёзилишича, ҳазрат амир кулол дердиларки, асхобларим /яъни шогирдларим/ орасида бу икки зот — ҳазрат баҳоуддин ва хазрат ориф деггаронийга тенг келадигани йўк. буларнинг иккови барча тенгдошларидан ўзиб, баланд даражага эришди. сайид мир кулолнинг эътироф этишларича, ҳазрат баҳоуддин накшбанд ва ориф деггароний ҳазратлари буюк …
5 / 23
ўтиш ва бу мақомот даража-мартабаларда таракқий этиш хислати, йўл-йўриғини билдиради... тарикатнинг макомоти нечта деб сўрасалар, тўрт юзу қирқ тўртта деб айт. аммо унинг жаъми тўрт макомда мужассамдур: аввал тавбаким, у икки навъ бўлади бири — гунохдан зоҳиран тавба қилиш иккинчиси — худбинликдан ботинан тавба килиш. иккинчиси — хавф, яъни кўрқув. гунохдан, ғайри шаръий ишлардан кўрқиш, аллоҳ ғазабидан, риёзатнинг азобларидан қўрқиб. ана шу хавфу хатардан кўрқмай, эсон-омон ғолиб чикқан дунё бандларидан кутулишга қудрати етадиган одам ўзини тарикатга мансуб, деб билиши мумкин. учинчиси —жиҳод, яъни нафс билан жанг олиб бориш: тўртинчи — сабр, сабр максад эшигининг калитидир. агар тариқат аҳкоми нечата деб сўрасалар, олтита деб айт: аввал— маърифат, иккинчиси саховат, учинчиси — таваккул, тўртинчиси — тафаккур, бешинчиси — сидк, олтинчиси — якин /шак-шубҳасиз ишонч/...”[footnoteref:7]. [7: ҳусайн воиз кошифий. “футуватнома султоний”, т.а. қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1994 йил. форс-тожик тилидан нажмиддин комилов таржимаси, 14-бет.] хожа ориф моҳитобон авлиёлик даражаси учта деб айтадилар. …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ҳазрат мавлоно деггаронийнинг маънавий мероси"

hazrat mavlono orif deggaroniy 1312 yilda karmananing hazora qishlog`ida tavallud topganlar ҳазрат мавлоно деггаронийнинг маънавий мероси режа: кириш. 1. ҳазрат мавлоно дегарронийнинг ҳаёти ва маънавий мактаби. 2. деггаронийнинг устоз ва шогирдларига бўлган муносабати. 3. ҳазрат мавлоно ориф деггароний авлиёлари пири. 4. хулоса. кириш. истиқлол шарофатидан маънавий оламимизда буюк ўзгаришлар бўлди. собиқ иттифоқ замонида асарлари у ёкда турсин, хатто номлари қатағонга учраган алломаларимиз, авлиёларимиз шаъни шавкати қайта тикланди. уларнинг мўътабар зиёратгохлари обод этилди. юртбошимиз ислом каримовнинг куйидаги ҳикматларида чуқур маъно бор: “биз фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда имом бухорий тўплаган ҳадислар, нақшбандий таълимоти, термизий ўгитлари, яссавий ҳикматлари...

This file contains 23 pages in DOCX format (47.3 KB). To download "ҳазрат мавлоно деггаронийнинг маънавий мероси", click the Telegram button on the left.