аввалги қадам – ишонч

DOC 57,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1476121764_65256.doc аввалги қадам – ишонч таянч тушунча ва иборалар: илмий-танқидий матн, табдил қоидалари, муаллиф дунёқараши, лисоний сатҳ, муалиф-котиб-нашрга тайёрловчи муносабати, матн тарихи, системали яхлит назария бугун жумҳуриятимизда фаолият кўрсатаётган фондларнинг деярли барчасида мавжуд қўлёзма ва тошбосма манбаларнинг ички каталогини тузиш иши ниҳоясига етган, ҳар бир манба ҳақидаги дастлабки маълумотлар электрон шаклда йиғилган. навбатдаги босқичда мазкур манбалар бўйича қилинаётган турли сатҳдаги илмий тадқиқотларни монографик планда чуқурлаштириш, матншунослигимизнинг илмий-танқидий матн тузиш йўлида орттирилган бой тажрибаларидан фойдаланиб, ўтган авлод шиддат билан бошлаган ишни ҳиммат ва шижоат билан давом эттиришимиз лозим. ана шундагина ота-боболаримиздан мерос қолган бу бебаҳо илм хазинасининг ҳақиқий ворисига айланамиз. баъзан мумтоз адабиёт матнларининг эски ўзбек ёзувидан жорий алифбога табдилида, мазкур матнларнинг талқинида ёппасига саводсизликни кузатамиз. “ёппасига” дейишимиздан мақсад, табдил қилинган айрим матнлардаги хатолар нафақат шаклда, балки маънода ҳам, талқинда ҳам бир ё икки ўринда эмас, кетма-кет, қаторасига содир этилади. айниқса, арабий сўз, жумла, матнларни ўзбекчалаштиришда ўта эътиборсиз ва масъулиятсиз ёндашувлар, …
2
табиати, барча қонун-қоидалари ҳар бир халқнинг белгилаб қўйилган дахлсиз ҳуқуқи. бу ҳаққа тажовуз қилиш ҳақиқатга қарши боришдан бошқа нарса эмас. арабча изофали бирикмалар имлосида ҳам тилимизда хилма-хилликлар кузатиляпти. масалан, “маҳбубул қулуб” бирикмасини олиб кўрайлик: “маҳбуб ул-қулуб”, “маҳбуб ул қулуб”, “маҳбубул қулуб”, “маҳбубу-л-қулуб”. хўш, бу шаклларнинг қайси бири ўзбек тилининг лисоний қонун-қоидаларига нисбатан мувофиқроқ? саволга жавоб топиш учун аввало, араб тилидаги изофа тушунчасининг лисоний сатҳда нимани англатишини билишимиз лозим. изофа қаратқич- қаралмиш муносабати воситасида таркиб топган бирикмадир. юқоридаги бирикма мисолида олиб қараладиган бўлса, бош келишикдаги сифатдош “маҳбубун” (محبوبٌ – севилган,суюкли) ва бош келишикдаги от “қулубун” (قلوبٌ - қалблар) шакллари аниқлик артикли ал воситасида бириккан. натижада ҳар иккала сўздаги бош келишиклик белгиси ун (ٌ) ўзгаришга учраган: маҳбубун сўзидаги охирги н тушиб қолган ва қулубун сўзидаги ун “и”(қаратқич қўшимчасига)га айланган. натижада “суюкли” ва “қалблар” сўзларидан қаратқич-қаралмиш муносабатидаги “қалбларнинг суюклиси” (محبوبُ القلوبِ) бирикмаси ясалган. бир гуруҳ олимлар бу масалада “изофали бирикмаларнинг араб тилидаги ясалиш …
3
идан, ўзлашаётган сўз ўз қатлам лексикасига мослашиш учун мезбон тил қонуниятларини тўла қабул қилиши, балки тўла равишда унинг қоидаларига бўйсундирилиши шарт. ўзлашма сўзнинг имло ва талаффузи ўз лексика таркибида ноқулайликлар туғдирадиган мураккабликлардан холи, имкон қадар содда ва ихчам бўлиши лозим. тўғри, балки тор доирада, муайян ихтисосликка оид илмий матнларда нисбий бир транскрипцияни ифодалаш учун бу шаклни қўлласа бўлар. аммо оммавий тартибда бундай шаклнинг жорий этилиши тилимизнинг талаффуз табиатини бузади, ҳар томонлама қийинчилик туғдиради. шунингдек, “маҳбуб ул-қулуб” ва “маҳбуб ул қулуб” шаклларида ҳам айни жиҳатдан ноқулайликлар мавжуд. бизнингча, четдан кириб келаётган сўз имлосини қабул қилишда чет тилнинг грамматик хусусиятлари эмас, балки ўша сўзнинг ўқилиши ва уни ўзбек тили талаффузига мослаштириш эътиборга олиниши лозим. акс ҳолда, чет сўз ўзлашаётган тилнинг эмас, ўзининг лисоний қонуниятларига қанчалик мувофиқлаштирилса, унинг муҳожирлиги шунчалик давом этади. бундай ҳаракат табиий жараённи сунъий қийинлаштиришдан бошқа нарса эмас. шу жиҳатларни ҳисобга олганда юқоридаги бирикманинг имлоси “маҳбубул қулуб” шаклида бўлиши мақсадга …
4
тидин” бўлиши керак эди. шунда маъно ҳадисга мувофиқ бўлади. аслида бунга асос рубоийнинг сарлавҳа қисмида берилган арабий ҳикматда акс этган: ايمان المرء يعرف بايمانه. арабий матндаги “аймон” (ايمان) сўзи “ямин” яъни қасам сўзининг кўплик шакли. алишер навоий рубоийда арабча “қасам” сўзининг туркийдаги синоними “онт” шаклини қўллаган. сарлавҳадаги матнга диққат қилмаслик ёки тил ва иншо қоидаларидан оддий бехабарлик оқибатида рубоийнинг асл маъноси бузилган. сўфи оллоёрнинг “саботул ожизин” асари матни табдилида ҳам кўплаб ноаниқликларни кузатиш мумкин. бунга далил сифатида “саботул ожизин”нинг 1991 йилнинг январ ойида “чўлпон” ва шу йили март ойида “меҳнат” нашриётларида чоп этилган матнлардан айрим мисоллар келтирамиз. “чўлпон” нашрида “муҳаббатсиз кишидан қочмоқ баёни” бўлимида шундай байт келтирилади: на ким тузганига тушса бўлур туз ки андин ўтса неча кеча-кундуз. байтни изоҳлаб кўрайлик: нимаики, тузган йўлига тушиб олса, орадан қанча муддат ўтса ҳам, тўғри бўлади. мазмун ўта жўн. майли, тузган йўлга бирикмасини тузук йўлга деб ҳам кўрайлик. барибир, маъно равшан эмас. сабаби, …
5
ди. шунинг учун ҳам қуръони каримнинг аввалги суралари, аввалги оятлариданоқ тақво ҳақида сўз боради, бу улуғ китобнинг фақат тақво эгаларини тўғри йўлга бошлаши эслатилади. табиийки, тақво тушунчаси замиридаги бу олий мазмун мумтоз матнларда бутун бадиияти билан баланд пардаларда васф этилган. наҳотки, бу олий мазмунни ҳаётининг дастурига айлантирган, умрини шу эътиқодда кечирган сўфи оллоёрдек шахс тақвони ҳайвонга ўхшатса, уни туёқли қилиб тасвирласа?! бу на эътиқодга, на бадиият қонунига тўғри келади? демак, бу ерда ё матнни кўчирган котиблардан ёки нашрга тайёрловчилардан хато ўтган. “меҳнат” нашриёти чоп этган нашрга асос бўлган матнни текшириб, шунга амин бўлдикки, адашиш котибдан эмас, нашрга тайёрловчилардан содир бўлган. бу ўринда ҳам айрим сўзларнинг шаклан ўхшаб қолиш ҳодисаси нашрга тайёрловчиларни чалғитганини кузатиш мумкин. арабий имлодаги تياغين сўзидаги ت (т) ҳарфидан сўнгги унли “а” эмас, “у” қилиб ўқилган. натижада хунук хато юз берган. аслида “тақво таёғи” деб ўқилиши керак эди. шунда мисрадан мисрага узлуксиз кучайиб борган мазмун уйғунлиги тўла сақланади …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "аввалги қадам – ишонч"

1476121764_65256.doc аввалги қадам – ишонч таянч тушунча ва иборалар: илмий-танқидий матн, табдил қоидалари, муаллиф дунёқараши, лисоний сатҳ, муалиф-котиб-нашрга тайёрловчи муносабати, матн тарихи, системали яхлит назария бугун жумҳуриятимизда фаолият кўрсатаётган фондларнинг деярли барчасида мавжуд қўлёзма ва тошбосма манбаларнинг ички каталогини тузиш иши ниҳоясига етган, ҳар бир манба ҳақидаги дастлабки маълумотлар электрон шаклда йиғилган. навбатдаги босқичда мазкур манбалар бўйича қилинаётган турли сатҳдаги илмий тадқиқотларни монографик планда чуқурлаштириш, матншунослигимизнинг илмий-танқидий матн тузиш йўлида орттирилган бой тажрибаларидан фойдаланиб, ўтган авлод шиддат билан бошлаган ишни ҳиммат ва шижоат билан давом эттиришимиз лозим. ана шундагина ота-боболаримиздан мерос қолга...

Формат DOC, 57,5 КБ. Чтобы скачать "аввалги қадам – ишонч", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: аввалги қадам – ишонч DOC Бесплатная загрузка Telegram