абдулла қаҳҳор 5

DOC 59.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1460895186_64324.doc абдулла қаҳҳор (1907-1968) ўзбек адабиётининг йирик сўз санъаткорларидан бири абдулла қаҳҳор 1907 йили қўқон шаҳрида туғилган. унинг болалик йиллари қўқон атрофидаги қишлоқларда ўтган. абдулла қаҳҳор ижоди 1924 йилдан бошланган. дастлаб «муштум» журналида унинг ҳикоя ва феьлетонлари босилган. 1938 йилда ёзувчининг «олам яшаради» номли биринчи ҳикоялар тўплами нашр қилинган. у йирик эпик жанрда «сароб» романини ёзган. иккинчи жаҳон уруши йилларида абдулла қаҳҳор ўзбек жангчиларининг ватанпарварлиги, мардлигини, халқимизнинг фронт ортидаги жасоратли меҳнати ҳамда матонатини ёритувчи «асрор бобо», «дардақдан чиққан қаҳрамон», «кампирлар сим қоқди», «хотинлар» каби ҳикояларини, «олтин юлдуз» қиссасини ёзган. ёзувчи урушдан кейинги йилларда «қўшчинор чироқлари» романини, «шоҳи сўзана», «оғриқ тишлар», «тобутдан товуш», «аяжонларим» комедияларини яратган. абдулла қаҳҳор ўзбек насри ва драматургиясини ўзининг ранг-баранг жанрларда яратилган бадиий баркамол асарлари билан бойитган йирик санъаткор адиб эди. ўзбекистон халқ ёзувчиси абдулла қаҳҳор 1968 йил 25 майда вафот этган. ёзувчи абдулла қаҳҳорнинг инсон характерини образнинг сурати ҳам сийратини чизиш билан ёрқин тасвирлаб бериш маҳоратини …
2
анган устунни диққат билан кўздан кечирди; негадир устунни қимирлатиб ҳам кўрди». элликбошининг қиёфасини унинг мантиқсиз хатти-ҳаракатлари, қобил бобога лоқайд муносабати тўла очиб беради: «йиғлама, йиғлама дейман. ҳўкизинг оқ пошшо қўли остидан чиқиб кетмаган бўлса, топилади». нажот кутаётган қобил бобо учун «топилади» деган сўз «мана ҳўкизинг» дегандай бўлиб туюлади. соддадил, ишонувчан, ожиз қобил бобо «ҳамёнини қоқиштириб борини элликбошига берди, яна қанча дуо қилди». ахир «текинга мушук офтобга чиқмайди. бу одам элликбоши бўлиши учун озмунча пул сочганми? мингбошининг бир ўзига етти юз боғ беда, бир той бергани маълум». ана шундай нопок йўллар билан амал сотиб олган элликбоши халқни талаб, бойлик орттиришнинг пайида бўлади. у бетўхтов аминга хабар беришни ваъда қилиб чиқиб кетади. воқеаларга амин аралашади. ёзувчи унинг портретини чизиб бермайди, балки ташқи қиёфасига хос белгиларга диққатимизни тортади, хатти-ҳаракати, гап-сўзлари, ўзини тутишидан қиёфаси кўз олдимизда жонланади. у «оғзини очмасдан қаттиқ кекирди, кейин бақбақасини осилтириб кулди». китобхон унинг қиёфасидан жиркана бошлайди. «сигир йўқолдими?» - …
3
йўғидан айрилади, эгамберди пахтафурушнинг бир жуфт ҳўкизини «кичкинагина» шарт билан ижарага олади. ҳикоя охирида биз унинг эпиграфида келтирилган «отнинг ўлими – итнинг байрами» деган халқ мақоли моҳиятини қобил бобо тақдири мисолида англаб етамиз. демак, мўмин-қобил инсонлар ҳам кези келганда ўз қадр-қимматлари учун курашмоқлари зарур экан. акс ҳолда қобил бобо каби ўзгалар томонидан қадр-қимматлари ерга урилиб, оёқ-ости қилинишлари аниқ. ҳар бир инсон ҳаётда ўз ўрнини топишга, ўз нуқтаи назарига эга бўлишга, ўзлигини ҳимоя қилишга эришмоғи зарур. санъаткор ёзувчи абдулла қаҳҳор биргина ҳикоя орқали ўтмиш воқеаларини тасвирлаб, бугунги ҳаётимизга тааллуқли ана шундай салмоқли бадиий умумлашмалар яратишга эришган. ижодкор асарларига хос хусусиятларни таҳлил қилиб, мунаққид ва адабиётшунос олим озод шарафиддинов шундай фикр билдирган эди: «абдулла қаҳҳор ижодидаги замонавийлик ва ғоявийлик ҳаққонийликдан туғилган. ёзувчи ҳаёт ҳодисаларини қаламга олар экан, уларнинг моҳиятига чуқур кириб боришга, шу орқали ҳаёт ҳақида салмоқли фикр айтишга, катта умумлашмалар чиқаришга ҳаракат қилади»1. дарҳақиқат, ёзувчининг «бемор», «анор», «даҳшат» сингари ҳикояларини ўқисангиз, …
4
ининг қарзи эвазига пайғамбар ёшидан ҳам ўтган саккиз хотинли бу золимга тегишга мажбур бўлган. унинг бирдан бир орзуси додходан ва «тириклар гўристони» бўлмиш бу хонадондан қутилиш. ўз орзусига етишиш учун ҳеч нарсадан қайтмайди. унга хос бўлган қатъият, зулмга бош эгмаслик додхонинг ғашини келтиради, бошқа хотинлари каби унсинни ҳам тинимсиз калтаклаб, бош эгишга мажбур қилади. аммо бу сафар бошқача ҳодиса юз берди. бир қўй эвазига гўристонга бориб, қабрга пичоқ санчиб келиш ҳақида баҳслашган йигитлар ҳақидаги воқеани эшитиб унсин: « - ўлсин, нокас одам экан, битта қўйни деб.. кошки арзийдиган нарса бўлса!.. – дейди. бу гапни додхо эшитиб қолди. унинг нафсонияти қўзғади. додходай одам гўристон деганда тиззаси қалтираса, биров «оламга подшо қиламан» деган тақдирда ҳам бормаса, боролмаса-ю, бу қиз муштдай боши билан «арзийдиган нарса бўлса мен бораман» деса! додхо ғаши келиб унсинни масхара қилди.» ҳа, айнан шу нуқтада ҳикоядаги зиддият кескинлашади. додхо хеч ким қарши туролмаслигини ҳис қилиб ҳар сафар ўзгаларни оёқ …
5
» ушбу парчани изоҳлаб беринг-чи, асардаги зиддият бу эпизод орқали қандай якунланган? унсин додхо зулмидан қутулиш мумкин эмаслигига иқрор бўлдими? у енгилдими? асар қаҳрамонлари ва улар ўртасидаги зиддиятни очишда ёзувчи персонажлардан, эпизодлардан ҳам унумли фойдаланган. нодирмоҳбегим ана шундай образлардан бири. у унсинга маънан яқин, у ҳам бу «гўристон» хонадонда иложи бўлса бир дақиқа ҳам турмасди. аммо, унда унсиндаги каби жасорат йўқ, у додхога тик қараш нари турсин, қарши сўз айтишга зинҳор журъат этолмайди. мана бу эпизодларга эътибор беринг. «унсин додходан дарров юзини беркитганча чиқиб кетди. нодирмоҳбегим қўлидан бошқа иш келмаганидан кейин, ҳеч бўлмаса унсиннинг юрагига қувват бўладиган бир – икки оғиз айтиш мақсадида кетидан чиқмоқчи эди, додхо бир хўмрайиб жойига ўтқазиб қўйди. кундошлар битта – битта оёқ учида юриб чиқиб кетишди». бошқа эпизод: «унсин нодирмоҳбегимга кўзи тушган замони ундан додхонинг лафзи лафзми эканини сўрамоқчи бўлиб эди, унинг аҳволини кўриб, эшитилар эшитилмас: - сизга нима бўлди?» – деди. нодирмоҳбегим унсиннинг ёш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "абдулла қаҳҳор 5"

1460895186_64324.doc абдулла қаҳҳор (1907-1968) ўзбек адабиётининг йирик сўз санъаткорларидан бири абдулла қаҳҳор 1907 йили қўқон шаҳрида туғилган. унинг болалик йиллари қўқон атрофидаги қишлоқларда ўтган. абдулла қаҳҳор ижоди 1924 йилдан бошланган. дастлаб «муштум» журналида унинг ҳикоя ва феьлетонлари босилган. 1938 йилда ёзувчининг «олам яшаради» номли биринчи ҳикоялар тўплами нашр қилинган. у йирик эпик жанрда «сароб» романини ёзган. иккинчи жаҳон уруши йилларида абдулла қаҳҳор ўзбек жангчиларининг ватанпарварлиги, мардлигини, халқимизнинг фронт ортидаги жасоратли меҳнати ҳамда матонатини ёритувчи «асрор бобо», «дардақдан чиққан қаҳрамон», «кампирлар сим қоқди», «хотинлар» каби ҳикояларини, «олтин юлдуз» қиссасини ёзган. ёзувчи урушдан кейинги йилларда «қўшчинор чироқлари» романини, «ш...

DOC format, 59.5 KB. To download "абдулла қаҳҳор 5", click the Telegram button on the left.

Tags: абдулла қаҳҳор 5 DOC Free download Telegram