тунда чақнаган юлдуз

DOC 143.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662586028.doc тунда чакнаган юлдуз тунда чақнаган юлдуз хх асрнинг 30-йилларида, айниқса, машъум оммавий қатағон пайтида юрак-бағри бутун ёзувчи, санъаткор, арбоб, олим, омилкор қолмади ҳисоби. ойбек, ғафур ғулом, ҳамид олимжон, миртемир, шайхзодани қамамадилар. лекин уларни шунчалик хор-зор қилдиларки инсон зоти бундай руҳий-маънавий азобларга тоб бериши амри маҳол эди. 1937 йилнинг 31 августидан 5 сентаябргача ойбек учун дўзах азобидан қийин кунлар бўлди. шу кунларда ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси пленумида ёзувчининг сиёсий фаолияти, ижтимоий-маънавий қиёфаси масаласи ўртага қўйилди. ойбекни миллатчидан олиб миллатчига солишди, нари олиб бориб бери олиб келишди. ойбек ўзи билмаган, етти ухлаб тушига кирмаган «гуноҳларини» ўзгалар оғзидан эшитиб ҳангу манг бўлди. бундай вазиятда инсон ўзини ҳимоя қилолмайди, туҳматларни бўйнига олишдан ўзга йўли қолмайди. пленум қарори бўйича «ойбек ёзувчилар союзи аъзолигидан ўчирилди, тил ва адабиёт институтидан ҳайдалди» («ўзас», 2005, 21 январь). 1937 йилнинг сентябридан ойбек ўз ҳолига ташлаб қўйилди. ишламаса бўлмайди: уч фарзанди, оиласи бор. ойбек ўз тенгқурлари орасида интелектуал салоҳияти кучли олим …
2
идий, луций сенека, гай петрони, луций апуллей, албий тибилл, лукианларнинг трагедия, комедия, дидактик поэма, лиро-эпик достон, сатиралари киритилган эди. ойбек хрестоматияни таржима қилишдан олдин н.ф.дератанининг «юнон адабиёти» (м.-л., 1932), «плавт театри» (м.;1933 йил) сингари асарларини ўқиб чиқди. «рим адабиёти христоматияси таржимаси ойбекка зўр ижод мактаби бўлди: таржимон уч тур ва кўп жанрдаги асарларни бир йўла ўзбекчага ўгирди, шарҳ ва луғат мағзини чақди. таржимон деярли барча асарлари охирига «баъзи ўзгаришлар билан» деган иборани қўшганки, таржимага ижодий ёндашганлиги сезилиб туради. хрестоматияга киритилган асарлар муаллифлари ҳақида тазкирамонанд маълумот берилади. «рим адабиёти хрестоматияси»да асарлардан парчаларнигина берилган. хрестоматия, таржимон маҳоратини кўрсатиш мақсадида луций сенеканинг «октавия» трагедиясидан кичик бир парчани келитиришни лойиқ топдик: октавия: энди золим мустабид мени юборар ғамли кўлкаларнинг зулмат юртига. нимага мен шўрлик беҳуда йиғлай? тақдир кимни лойиқ кўрган бўлса у элтсин ўлимга мени! кўк тангриларини чақираман... тўхтанг, тентак, кўк тангрилари сендан нафрат қилишади. мен чақираман тартарни, ҳам жаҳаннамнинг ўч олар илоҳларин, шундай …
3
ани йўқ. у ҳозир қайта нашр этилса, ойбек илмий меросининг беазги бўлар эди. ۰۰۰ ойбек ёзувчилар союзидан чиқарилиб, тил ва адабиёт институтидаги ишидан четланганда 33 ёшда-ишлаб, ўқиб-ўрганиб, ижод қилиб чарчамайдиган балоғат паллсида эди. у «антик адабиётдан хрестоматия»нинг ii жилдини таржима қилар экан, ўзбек халқининг миллат сифатида шаклланиши жараёнини ҳаққоний акс эттириб берадиган роман концепциясини онгида етилтираётган эди. санъаткор қандай асар ёзмасин, барибир, шахсий ҳаётининг, оилавий муҳитнинг қайсидир томонларини акс эттиради. катта эпик асарда ёзувчига таниш, унинг хотирасидан ўрин олган воқеалар, кишилар тасвирланади. «қутлуғ қон» романида тасвирланган воқеалар хх асрнинг 10-йиллари ўртасида рўй беради. ойбек даврларни яхши эслайди. аниқроғи, хх асрнинг 10-йиллари воқелиги, одамлари ойбек ижодининг ўқ идизидан бирини белгилайди. у «бобом», «болалик», «бахтигул ва соғиндиқ», «улуғ йўл» асарларида шу даврни тасвирлайди. демоқчимизки, ойбек ижодини ўрганганда биографик методни зинҳор унутмаслик жоиз. француз адиби, олим-мутафаккири шарль сёнт-бёвнинг биографик методига кўра бадиий асарда ёзувчи биографиясига таалуқли кўп масалалар мавжуддир. аввало, асар ғоясининг, концептуал …
4
иографиясида қандай акс этганини кўрсатмоқчимиз. образли айтганда, 1937 йилдаги машъум пленум навқирон ойбекнинг ёруғ кунини қоп-қора тунга айлантирди. ойбекдаги санъаткорлик, юксак истеъдод зимистон тунда чарақлаган юлдузни-«қутлуғ қон» ни бунёд этди. «қутлуғ қон» романи 1938 йилда, қисқа муддатда битилганлиги айтилади. роман ёзилган жой, фасл ҳақида ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, драматург ва режиссёр рихсивой орифжонов («ўзмэн», 6-том, т., 2003 йил, 566-бет) ҳикоя қилиб берган эди. рихсивой ака асли юнусободнинг оқота мавзесидан бўлган. қишлоғимизда ойбек домланинг дала боғи бўларди. боғдаги кўркам шийпон ҳамон кўз ўнгимдан кетмайди. ёз кечалари ойбек шийпонида керосин чироқ алламаҳалгача ёқиқ турарди. мен, 12 ёшли қишлоқ боласи ойбек домла шийпонидаги чироққа тикилиб ётганимча уйқуга кетардим. у вақтларда электр, радио қаёқда дейсиз?! ҳатто жинғироқли соат ҳам йўқ экан-да қишлоғимизда. ойбек шийпонидаги чироқ ўчиши билан қишлоқ аҳли ғимирлаб қоларди: кексалар бомдод намозига тайёрланар, бозорчилар от, эшакни аравага қўша бошлар, яна кимлардир ўз юмушларига банд бўлардилар. мен болалигимни эсласам, ёз фасли, ойбек …
5
к чой келтириб қўйдилар»... (93-94 бетлар). зарифа саидносирова «ойбегим менинг» (т., «шарқ», 1994) хотира-китобида 1934 йилда тахтапул ва юнусобод мавзелари ўртасидаги оқота деган жойдан (ҳозирги ғуломмаҳмуд абдуллаев маҳалласи, аввалги «ворошилов», «карл маркс» колхози идорасининг атрофи-а.р) боғ ҳовли сотиб олганликлари, бу жой ойбекка ниҳоятда маъқул бўлгани ҳақида ёзади. муаллиф боғнинг кўринишини тиниқ тасвирлайди: «... боққа торгина боғ кўчадан кичкина бир эшикча орқали кириларди. эшикдан бошланган якка йўлнинг ўнг томонида катта ҳовуз, атрофида қизил олма оғочлари терилган... сўл томонида бир танобча келадиган бедазор... ҳовуздан кейин-қўрғон:унда бир уй ва бир айвон бор. қўрғон орқаси ва бедазордан бошлаб 18 ишком узум: чарос, қора кишмиш, даройи, соҳиби, ҳусайни, нимранг ва ҳоказо. беда атрофида олма ва шафтоли оғочлари. шафтоли май ойидан бошлаб пиша бошлайди. навлари жуда кўп... 1934 йилдан 1939 йилнинг кузига қадар ҳар ёзни шу боғда ўтказдик» (154-бет). зарифа саидносирова боғни таърифлаб ёзади: «ойбек чимёнда ишлаётган кезларда, унинг дадаси билан маслаҳатлашиб, қўрғондаги уй ва айвон …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тунда чақнаган юлдуз"

1662586028.doc тунда чакнаган юлдуз тунда чақнаган юлдуз хх асрнинг 30-йилларида, айниқса, машъум оммавий қатағон пайтида юрак-бағри бутун ёзувчи, санъаткор, арбоб, олим, омилкор қолмади ҳисоби. ойбек, ғафур ғулом, ҳамид олимжон, миртемир, шайхзодани қамамадилар. лекин уларни шунчалик хор-зор қилдиларки инсон зоти бундай руҳий-маънавий азобларга тоб бериши амри маҳол эди. 1937 йилнинг 31 августидан 5 сентаябргача ойбек учун дўзах азобидан қийин кунлар бўлди. шу кунларда ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси пленумида ёзувчининг сиёсий фаолияти, ижтимоий-маънавий қиёфаси масаласи ўртага қўйилди. ойбекни миллатчидан олиб миллатчига солишди, нари олиб бориб бери олиб келишди. ойбек ўзи билмаган, етти ухлаб тушига кирмаган «гуноҳларини» ўзгалар оғзидан эшитиб ҳангу манг бўлди. бундай вазиятда инсон ўз...

DOC format, 143.5 KB. To download "тунда чақнаган юлдуз", click the Telegram button on the left.

Tags: тунда чақнаган юлдуз DOC Free download Telegram