obraz - insonning adabiyotdagi umumlashma tasviri

PPTX 25 pages 383.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
слайд 1 termiz davlat universitetiga xush kelibsiz obraz – insonning adabiyotdagi umumlashma tasviri obraz – sanʼatga xos hodisa. аdabiyotda obrazning aks etishi. inson – adabiyotdagi asosiy obraz. obraz – adabiy qahramon. аsardagi asosiy va boshqa qahramonlar. personaj, xarakter, tip. realistik va romantik, fantastik va majoziy obrazlar. portret – inson obrazini gavdalantirishning muhim unsuri. адабиётлар рўйхати boboev t. adabiyotshunoslik asoslari.-t., o‘zbekiston. 2000. - 12 - 23-betlar. valixo‘jaev b. o‘zbek adabiyotshunosligi tarixi. -t.: “o‘zbekiston”, 1995. - 10 - 14- betlar. sulton i. adabiyot nazariyasi. -t., o‘qituvchi. 2002. - 8 - 12-betlar. quronov d. adabiyotshunoslikka kirish. -t.: “fan”, 2007. - 11- 15-betlar. terri iglton. teoriya literaturi. - m: 2010. - 12 - 25-betlar. arastu. poetika. axloqi kabir. - t.: yangi asr avlodi. 2004. - 7 - 14-betlar. ulug‘ov a. adabiyotshunoslikka kirish. - t.: universitet, 2005. - 7 - 16-betlar. "образ" термини рус тилидан олинган бўлиб, ўзбекча таржимада "акс" деган маънони англатади. масалан, кишининг …
2 / 25
пецифик хусусиятларидан бири саналади. шу ўринда а.ориповнинг "аёл" шеърига эътибор қилсак. ҳеч шубҳасиз, шеърдаги аёл образи ўзида катта бадиий умумлашмани ташийди ва шу билан бирга у ўқувчи кўз ўнгида конкрет бир инсон сифатида гавдаланади. санъаткор умумлашмага образнинг индивидуал хусусиятларини бўрттириш орқали эришади. масалан, а.қаҳҳорнинг "ўғри" ҳикоясида қобил бобонинг амин ҳузурига келганини эсланг. бадиий образ ўзида ақл ва ҳисни уйғун бирлаштирадики, шу боис уни рационал ва эмоционал бирлик сифатида тушунилади. бадиий образдаги рационал жиҳат шуки, унинг ёрдамида ижодкор ўзини қийнаган муаммоларни бадиий идрок этади. масалан, чўлпонни туркистоннинг тарихий тараққиёти масалалари, юртининг эртаси ҳақидаги ўйлар ташвишлантирган. ўзини қийнаган муаммоларни чўлпон "кеча" романидаги қатор образлар воситасида бадиий тадқиқ этади, асардаги образлар тизими воситасида ўзининг бадиий фикри (тугал бир қараш, тизим ҳолидаги хулоса — концепция)ни шакллантиради бадиий образнинг муҳим хусусиятларидан яна бири унинг метафориклиги саналади. бу ўринда "метафориклик"ни кенг маънода тушуниш, уни "ўхшашлик"нинг ўзи билангина боғлаб қўймаслик лозим. яъни, "метафориклик" деганда бадиий образнинг бир …
3 / 25
анади. буни, айниқса, ассоциативлик даражаси юқори бўлган рамзий образлар мисолида яққол кўришимиз мумкин. масалан, ойбекнинг машҳур "наъматак" шеърини олайлик. ундаги табиат манзарасини образ деб олсак, табиийки, унинг биринчи маъноси табиат манзарасининг ўзи. ҳолбуки, шоир ўз вақтида шу манзарада ассоциатив равишда истибдод тузуми шароитидаги ижодкор тақдирини кўрган ва шу маънони образда ифодалаган бадиий адабиётда инсон образини тўлақонли яратиш, уни ўқувчи кўз олдида конкрет жонлантириш учун хизмат қиладиган қатор воситалар мавжуд. буларга муаллиф характеристикаси, портрет, бадиий психологизм, персонаж нутқи каби бадиий унсурлар киради. образга бевосита ёзувчининг ўзи томонидан берилган таъриф "муаллиф характеристикаси" деб юритилади. персонажнинг сўз билан чизилган ташқи қиёфаси — портрет ҳам инсон образини яратишда муҳим восита саналади. портрет, аввало, персонажнинг ўқувчи кўз олдида конкрет инсон сифатида гавдаланишига кўмаклашади. иккинчи томондан, бадиий асарда портрет характерологик белгиларга эга бўлади. яъни, ёзувчи персонаж сийратига хос хусусиятларни суратида акс эттиришга интилади. ёзувчи персонаж қиёфасини анча муфассал чизиши (а.қодирий яратган кумуш, раъно портретлари) ёки унинг …
4 / 25
яти, дунёқараши, муайян ҳаётий ҳолатдаги руҳияти ҳақида ўқувчига кўп нарсаларни етказа олади. айтиш керакки, диалогларда персонаж нутқи муаллифнинг қисқа, лўнда шарҳлари билан таъминланади. адабиётшуносликда бадиий образлар таснифи масаласида турличалик мавжуд бўлиб, ҳали бу масалада тугал тўхтамга келинмаган. шундай бўлса-да, адабий асарлардаги образларни кенг қамраган ҳолда уларни турли жиҳатлардан гуруҳловчи м.епштейннинг қуйидаги таснифига кўп жиҳатдан қўшилиш мумкин. мазкур таснифга кўра бадиий образлар қуйидаги жиҳатлардан тасниф этилади: 1) предметлилик даражасига кўра; 2) бадиий умумлаштириш даражасига кўра; 3) ифода ва тасвир планлари муносабатига кўра. образнинг предметлилик даражаси дейилганда ўша образ тасвирлаётган нарсанинг кўлами назарда тутилади. бу жиҳатдан бадиий реаллик тўртта сатҳдан таркиб топади: 1) детал образлар; 2) воқеа-ҳодисалар образи; 3) характер ва шароит; 4) дунё ва тақдир образи (бадиий реаллик). детал образлар (тафсилотлар, нарса-буюмлар, портрет, пейзаж) ўзларининг статик ҳолатдалиги билан фарқланади. умумлаштириш даражасига кўра ҳам бадиий образнинг қатор кўринишлари — индивидуал образ, характер, типик образ кабилар ажратилади. бироқ, айтиш керакки, уларнинг орасидаги фарқ …
5 / 25
лади. умумлаштириш даражасига кўра яна бадиий образнинг мотив, топос, архетип деб юритилувчи кўринишлари ҳам ажратилади. юқорида кўриб ўтганимиз индивидуал характер ва типик образлар бир асар доираси билан чекланса, кейинги учаласи адабий-маданий анъанага кўра муайян турғун шаклга айланиб, асардан асарга кўчиб юриш хусусиятига эга. мотив (мотив образ) шаклий ва мазмуний жиҳатлардан муайян турғунлик касб этган, бир ёки бир неча ижодкорнинг асарларида қайтарилиб туриши билан уларнинг ижодий интилишларини намоён этиб турувчи образдир. масалан, чўлпон ижоди учун "йўл" образи мотив саналиши мумкин. айни шу образ унинг ҳам шеърий, ҳам насрий асарларида тез-тез такрорланади. ёки чўлпон ижодига хос бўлган "юлдуз", "йўлчи" мотивлари 20-30-йиллар шеъриятида, хусусан, а.фитрат, ойбек ва у.носир асарларида ҳам учрайди. топос мотивга нисбатан кенгрок тушунча бўлиб, у умуман миллий маданиятда, катта бир адабий давр мобайнида такрорланувчи образ саналади. шу жиҳатдан, ўзбек мумтоз шеъриятидаги пайғамбарлар образлари, гул ва булбул, шам ва парвона, май, соқий каби қатор такрорланувчи образлар топос саналиши мумкин. архетип дейилганда …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "obraz - insonning adabiyotdagi umumlashma tasviri"

слайд 1 termiz davlat universitetiga xush kelibsiz obraz – insonning adabiyotdagi umumlashma tasviri obraz – sanʼatga xos hodisa. аdabiyotda obrazning aks etishi. inson – adabiyotdagi asosiy obraz. obraz – adabiy qahramon. аsardagi asosiy va boshqa qahramonlar. personaj, xarakter, tip. realistik va romantik, fantastik va majoziy obrazlar. portret – inson obrazini gavdalantirishning muhim unsuri. адабиётлар рўйхати boboev t. adabiyotshunoslik asoslari.-t., o‘zbekiston. 2000. - 12 - 23-betlar. valixo‘jaev b. o‘zbek adabiyotshunosligi tarixi. -t.: “o‘zbekiston”, 1995. - 10 - 14- betlar. sulton i. adabiyot nazariyasi. -t., o‘qituvchi. 2002. - 8 - 12-betlar. quronov d. adabiyotshunoslikka kirish. -t.: “fan”, 2007. - 11- 15-betlar. terri iglton. teoriya literaturi. - m: 2010. - 12 - 25-betlar. a...

This file contains 25 pages in PPTX format (383.3 KB). To download "obraz - insonning adabiyotdagi umumlashma tasviri", click the Telegram button on the left.

Tags: obraz - insonning adabiyotdagi … PPTX 25 pages Free download Telegram