заҳириддин муҳаммад бобур 5

DOC 50,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1460895628_64330.doc заҳириддин муҳаммад бобур (1483-1530) дунё маданияти тарихида ўчмас из қолдирган, афғонистон ва ҳиндистон тарихида асрларга татигулик улкан бурилиш ясаган буюк давлат арбоби, улуғ саркарда, қомусий олим ва нозиктаъб шоир заҳириддин муҳаммад бобур ўзининг ҳайратомуз ҳаёти, давлатчилик ишлари ва бебаҳо ижоди билан неча асрдирки, кишилик ақлини лол қолдириб келади. унинг «бобурнома» номли тарихий-бадиий мемуар асари 1494-1529 йилларда мовароуннаҳр, хуросон, афғонистон ва ҳиндистонда рўй берган тарихий воқеалар акс эттирилиши билан муҳим тарихий манба, ўша даврнинг бетакрор бадиий обидаси ҳисобланади. бобурнинг маснавий жанрида ёзилган «мубаййин» диний-ахлоқий асарида ҳар бир мусулмон учун амал қилиниши зарур деб ҳисобланган иймон, салот, закот, савм, ҳаж каби диний масалалар муаллифнинг ўзига хос услуби орқали баён қилинади. «хатти бобурий»да араб алифбосининг савод чиқаришдаги мушкулликлари ўртага ташланади ва буюк шоирнинг ўз алифбоси ёритилади. кўп қиррали ижод соҳиби бобурнинг бошқа бир асари «мухтасар» аруз назариясига бағишланган бўлса, «ҳарб илми»да ҳарбий масалалардан баҳс юритилади. у хожа аҳрор валийнинг «рисолаи волидия» асарини …
2
пойтахти андижонда туғилади. унинг отаси умаршайх мирзо вилоят ҳокими бўлиб, тасодифан вафот этади. «умаршайх мирзога бу воқеа даст берганда», - деб ёзади бобур, - мен андижонда чаҳорбоғда эдим. сешанба куни рамазон ойининг бешида бу хабар андижонга келди». оилада ўғилларнинг каттаси бўлган бобур 12 ёшида тахтга ўтиради. у шундан бошлаб то, умрининг охиригача уруш ва юришлар билан банд бўлади. шундай бўлишига қарамасдан, ўзининг чуқур билими, туғма истеъдоди билан жаҳоннинг йирик маданият арбоби даражасига кўтарилади. 1526 йилда европада «мўғуллар империяси» номи билан машҳур бўлган йирик давлатга асос солган бобур сулоласи 332 йил давом этади. тақдир тақозоси билан ўз юртидан 300 йигити билан кетган бобур олдин афғонистон, кейинчалик ҳиндистонни қўлга олади. шоир бу ҳақда шундай деб ёзади: толиъ йўқи жонимға балолиғ бўлди, ҳар ишники айладим, хатолиғ бўлди. ўз ерни қўйиб ҳинд сори юзландим, ёраб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди. жуда мураккаб ҳаёт ва кураш йўлини босиб ўтган заҳириддин муҳаммад бобур таваллуд топганининг 48- …
3
ий воқеалар акс эттирилади. кўпчилик тарихий асарларда тарихий фактлар турли афсона ва ривоятлар билан ўраб берилса, «бобурнома»да аниқ, объектив, ҳалоллик билан келтирилади. «осиё тарихининг совуқ улуғворлиги ўртасида, кун бўйи йиғлаб юрган ва бу йиғиси ҳақида бирга ўйнаб юрган ўртоғига айтганидек бизга ҳикоя қилиб бераётган подшоҳни учратиш дилимизга таскин беради», - деб ёзади асарнинг инглиз тилига таржимони ў.эрскин. – бу асарнинг жозибадорлиги асар муаллифининг феъл-атворидадир». дарҳақиқат, «бобурнома» содда услубда, равон ва ширали тилда ёзилгани билан асрлар оша китобхонларни мафтун этиб келади. «бобурнома»да тарихий маълумотлар, воқеалар шунчаки санаб ўтилмайди, балки муаллифнинг кўрган-кечирганлари табиий манзаралар, ҳаётий лавҳалар орқали бадиийлаштирилади. ўша воқеалар кечган жой табиати, унда иштирок этган кишиларнинг феъл-атвори юксак даражада самимият билан қаламга олинади. бобурнинг ўзининг таъкидлашича ва қизи гулбаданбегим «ҳумоюннома»да берган маълумотига қараганда, «бобурнома» дастлаб «воқеанома» деб аталган. улуғ адиб ўз мемуарида келтирган бир рубоийсида ҳаётда «ажаб аламлар», «турфа ситамлар» кўрганини таъкидлар экан, шундай деб ёзади: ҳар ким бу «вақое»ни ўқур, …
4
амни таври фард ва жарийда ўткарди». бобур алишер навоийнинг ижодиёти ҳақида сўз юритганда шунчаки асарлари рўйхатини келтириш билан чекланмайди – ўз нуқтаи назарини ҳам баён этади. заҳириддин муҳаммад бобур абдураҳмон жомийга ҳам ихлос ва ҳурмат билан муносабатда бўлади. «ул жумладин бири, - деб ёзади муаллиф, - мавлоно абдураҳмон жомий эдиким, зоҳир ва ботин улумида ул замонда ул миқдор киши йўқ эди. шеъри худ маълумдир. муллонинг жаноби андир олийроқдурким, таърифга эҳтиёжи бўлмағай». кўринадики, адиб ўзи қаламга олган тарихий шахсларнинг етакчи хусусиятларини холис таърифлашга интилади. рубоийлар ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир, ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидир. яхши киши кўрмагай ёмонлик ҳаргиз ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидир. *** *** *** *** ёд этмас эмиш кишини меҳнатда киши, шод этмас эмиш кўнгулни ғурбатда киши. кўнглум бу ғарибликда шод ўлмади ҳеч, ғурбатда севулмас эмиш, албатта, киши.
5
заҳириддин муҳаммад бобур 5 - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"заҳириддин муҳаммад бобур 5" haqida

1460895628_64330.doc заҳириддин муҳаммад бобур (1483-1530) дунё маданияти тарихида ўчмас из қолдирган, афғонистон ва ҳиндистон тарихида асрларга татигулик улкан бурилиш ясаган буюк давлат арбоби, улуғ саркарда, қомусий олим ва нозиктаъб шоир заҳириддин муҳаммад бобур ўзининг ҳайратомуз ҳаёти, давлатчилик ишлари ва бебаҳо ижоди билан неча асрдирки, кишилик ақлини лол қолдириб келади. унинг «бобурнома» номли тарихий-бадиий мемуар асари 1494-1529 йилларда мовароуннаҳр, хуросон, афғонистон ва ҳиндистонда рўй берган тарихий воқеалар акс эттирилиши билан муҳим тарихий манба, ўша даврнинг бетакрор бадиий обидаси ҳисобланади. бобурнинг маснавий жанрида ёзилган «мубаййин» диний-ахлоқий асарида ҳар бир мусулмон учун амал қилиниши зарур деб ҳисобланган иймон, салот, закот, савм, ҳаж каби диний масала...

DOC format, 50,5 KB. "заҳириддин муҳаммад бобур 5"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.