falsafa

DOC 14 стр. 59,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 14
фалсафанинг асосий хусусиятлари ва вазифалари. фалсафанинг предмети режа: 1-§. фалсафа нима дегани таърифдаги мураккаблик. 2-§. фалсафанинг асосий хусусиятлари ва вазифалари. фалсафанинг предмети фалсафа дунёқараш сифатида. фалсафа назарий тафаккур сифатида. фалсафа назарийлаштиришнинг якуний усули сифатида. фалсафа умумий методология сифатида. фалсафа тарихий даврнинг ўз-ўзини идрок қилиш сифатида. фалсафа аксиология сифатида. фалсафа танқид сифатида. фалсафа башоратлаш ва лойиҳалаш сифатида. фалсафа мафкура сифатида. фалсафанинг предмети. ҳар қандай фалсафа инсоннинг дунёга нисбатан у ёки бу муносабатини ифодалаб, муайян дунёқарашни шакллантиради. фалсафага берилган энг оддий ва дастлабки таърифлар: фалсафа - бу дунёқараш ёки бошқача айтганда: фалсафанинг мавзуси - «дунё - инсон» тизимидир. дунёқараш нима? ҳамма замонларда ҳам инсон олдида унинг атроф муҳитга, бошқа одамларга, ўз-ўзига нисбатан муносабатини белгиловчи саволлар кўндаланг туради. ҳар биримиз ундай ёки бундай тарзда уларга дуч келамиз. бизни ўраб турган дунё нимадан ташкил топган? уни билиб бўладими ва агар билиш мумкин бўлса, қай даражада? инсонни ўзи нима? у қандай бўлиши керак? ўлимдан сўнг …
2 / 14
ҳақида фикр юритамиз. ёҳуд биз христианлар, мусулмонлар, буддавийлар ва бошқа диний гуруҳлар дунёқараши тўғрисида гапирамиз. шу боис дунёқараш шахс, ижтимоий гуруҳ (диний, миллий, ёшга оид, жинсий, касбий ва б.), давлат, давлатдан ташқари тузилмалар дунёқараши сифатида ҳам бўлиши мумкин. дунёқарашнинг кундалик, диний-афсонавий ва бадиий турларидан фарқли равишда, фалсафий дунёқараш асосий қоидага мувофиқ назарий шаклда мавжуд бўлади. фалсафа ўз олдига онгли тарзда муайян муаммоларни қўяди ва уларни маълум тамойиллар асосида махсус жорий қилинган ва ишлаб чиқилган тушунча (категория) ва усуллар орқали ҳал қилади. фалсафа аввал бошданоқ назарийдир. бундан ташқари, у умуман тарихий жиҳатдан тафаккурнинг дастлабки шакли ҳисобланади. фалсафа ўз шаклланишининг бошиданоқ тажриба (амалий билим, амалий малака, ҳаётий кўникма ва анъаналар)дан фарқли ўлароқ, нарсаларни мантиқ ва далил, кундалик тасаввурларга танқидий муносабат, юзаки воқеа-ҳодисаларнинг ички, ташқи нигоҳдан яширин моҳиятини тўғри хулоса, фикр қилиш орқали топишга қаратилган. қадимги хитой файласуфлари ўз давридаёқ якуний шаклдаги дао билими (бевосита маълум модда дунёсини билиш) ва асосий сабаб сифатидаги …
3 / 14
ганлар «нима» эканлигини биладилар, аммо «нима учун эканлигини, яъни сабабини билмайдилар» . дунёнинг анъанавий диний-афсонавий манзараси билан қаноатланувчи кўпчилик одамлардан фарқли ўлароқ, энг илк даврлардаги файласуфлар турли табиий ва ижтимоий жараёнлар ҳамда ҳодисаларни ақлий йўл билан (назарий) тушунишга ва уни келиб чиқиш ҳамда кечиш сабаблари ва қонуниятларини тушунтиришга уринганлар. файласуф нигоҳига тушган барча нарса, яъни қуёш, ой ва уларнинг тутилиши, юлдузлар, мавсумларнинг алмашиши, мусиқий асбобларнинг тузилиши, ҳайвон ва одамларнинг келиб чиқиши, дарёларнинг тошиши, давлатнинг сиёсий тузилиши каби бошқа ҳамма нарсалар файласуфона фикр юритиш (назарий фикрлаш) мавзуси бўлган. назарий дунёқараш бўлган фалсафа, шу билан бирга мантиқий тизимлаштирилган дунёқараш ҳамдир. бошқача айтганда, бу инсон ва дунёга бўлган қарашларнинг оддий мажмуи эмас, балки муайян, рационал-мантиқий усул билан тузилган категория (фалсафий тушунча)лар тизимидир. фалсафа инсон назарий фаолиятининг ягона шакли эмас. фан ҳам худди шу кабидир. бироқ фалсафа фандан фарқли ўлароқ, назарийлаштиришнинг якуний (охиригача оборилган) туридир. фалсафанинг якуний назариялаштирувчилиги қуйидагиларда ифодаланади. биринчидан, бу фалсафа фанининг …
4 / 14
даражасигача таҳлилини чиқаради. назарий таҳлилни умумийлик даражасигача етказиш учун фалсафа томонидан махсус категориялар - умумий тушунчалар: борлиқ, сифат, моҳият, сабаб, зарурат ва бошқалар ишлаб чиқилган. учинчидан, фалсафанинг якуний назарийлаштириши унинг рефлексияга – ўз-ўзини таҳлил қилишга мойиллиги, яъни ўз-ўзини билиши, фалсафий фикрни ўзига нисбатан қаратиши билан хотималанади. фалсафа ниманидир ўрганиб қолмай, балки шу ўрганишнинг шароит ва йўлларининг ўзини ҳам файласуфона фикр юритиш мавзусига айлантиради. фалсафа билиш ва амалиётнинг универсал тамойилларини ўрганиши билан ҳам умумий усул, ҳам методологиядир. инсон ўзининг амалий ва билиш фаолиятида қандай йўл ва усуллар билан у ёки бу натижага эришиши мумкинлиги тўғрисида ўйламаслиги мумкин эмас. аввал бошданоқ мақсадга йўналганлик хос бўлган инсон фаолиятининг ўзи ўзининг универсал хусусияти сифатида усуллаштиришни назарда тутади. бошқача айтганда, гап, турли усулларнинг инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида кетаяпти. буни кенг маънода, ҳар хил масалалар (кундалик, назарий, педагогик, техник ва бошқалар)ни ҳал қилиш учун қўлланадиган умумлаштирилган йўл, усул ва тамойилларнинг мажмуи сифатида тушуниш …
5 / 14
ар тизими ва ташкил топиш усуллари, билиш ва амалий фаолият тузилиши, шунингдек ушбу тизим тўғрисидаги таълимот ҳам ҳисобланади. билиш ва тафаккур ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этган усуллар ва тушунчалар айнан фалсафа доирасида кашф қилинган ва ишлаб чиқилган. xviii асрга қадар ҳақиқий билимга эришишнинг универсал усули деб ҳисобланган арасту мантиқини, ф.бэконнинг тажрибавий-индуктив усулини, р.декартнинг дедуктив-рационалистик усулини, хегелнинг диалектик усули кабиларни мисол келтириш етарлидир. фалсафанинг методологик вазифаси унинг дунёқараш вазифаси билан чамбарчас боғлиқ. бу фалсафада шаклланган олам манзарасининг айни бир пайтда методология ҳам бўлиб, инсон тафаккури ва хулқига, фаолиятнинг турли соҳалари (фан, санъат, сиёсат ва ҳоказолар)га методологик таъсир этишини англатади. шундай қилиб, фалсафа ўзининг методологик вазифасини амалга ошириб, тафаккур ва хулқ усулларининг вужудга келиши ҳамда шаклланишида бевосита қатнашади. бу усуллар ҳар бир тарихий давр ўзини англайдиган ва ифодалайдиган шакллардир. у ёки бу фалсафий тизимларни улар шаклланган ижтимоий-тарихий шароитга мурожаат қилмай, уларнинг тарихий асосини кўриб чиқмай туриб, уларнинг ўзидан, яъни фалсафий матндангина …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 14 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "falsafa"

фалсафанинг асосий хусусиятлари ва вазифалари. фалсафанинг предмети режа: 1-§. фалсафа нима дегани таърифдаги мураккаблик. 2-§. фалсафанинг асосий хусусиятлари ва вазифалари. фалсафанинг предмети фалсафа дунёқараш сифатида. фалсафа назарий тафаккур сифатида. фалсафа назарийлаштиришнинг якуний усули сифатида. фалсафа умумий методология сифатида. фалсафа тарихий даврнинг ўз-ўзини идрок қилиш сифатида. фалсафа аксиология сифатида. фалсафа танқид сифатида. фалсафа башоратлаш ва лойиҳалаш сифатида. фалсафа мафкура сифатида. фалсафанинг предмети. ҳар қандай фалсафа инсоннинг дунёга нисбатан у ёки бу муносабатини ифодалаб, муайян дунёқарашни шакллантиради. фалсафага берилган энг оддий ва дастлабки таърифлар: фалсафа - бу дунёқараш ёки бошқача айтганда: фалсафанинг мавзуси - «дунё - инсон» тизимид...

Этот файл содержит 14 стр. в формате DOC (59,5 КБ). Чтобы скачать "falsafa", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: falsafa DOC 14 стр. Бесплатная загрузка Telegram