фалсафа фанининг мазмун-моҳияти, мавзулари ва жамиятдаги ўрни

DOCX 37.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1673252664.docx фалсафа фанининг мазмун-моҳияти, мавзулари ва жамиятдаги ўрни referat фалсафа фанининг мазмун-моҳияти, мавзулари ва жамиятдаги ўрни режа: 1. «фалсафа» атамасининг келиб чиқиши ва фалсафа фанининг мазмунмоҳияти. 2. . «дунёқараш» тушунчаси, унинг шакллари. фалсафий дунёқарашнинг йўналишлари ва вазифалари 3. фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик, миллий фалсафани ривожлантириш зарурлиги 4. ҳозирги давр фалсафасининг долзарб масалалари ва уни ўрганиш вазифалари. «фалсафа» атамасининг келиб чиқиши ва ушбу фаннинг мазмунмоҳияти. “фалсафа” тушунчасининг асослари баён қилинган аксарият дарсликларда ушбу атама қадимги юнон тилидаги «философия» сўзидан олингани ва у «донишмандликни севиш» («фило» — севаман, «софия» — донолик) деган маънони англатиши таъкидланади. шу маънода, фалсафа барча фанлар ривожланишига асос бўладиган ва улардан озиқланадиган, айни пайтда уларнинг ривожланиш йўлларини белгилаб берадиган умуминсоний ва универсал илм соҳасидир. у қадим замонлардаёқ «барча илмларнинг отаси» деб таърифланган. унинг ҳаётийлиги халқ табиатига, турмуш ва тафаккур тарзига нечоқлиқ мос экани, жамият манфаатлари ва эзгу интилишларини қай даражада акс эттира олишига боғлиқ. “фалсафа” атамаси «философия» сўзининг …
2
қадим замонларда файласуф деганда, кўпдан-кўп илм соҳаларини эгаллаган, устоз ва муаллим сифатида шухрат қозонган аллома ва мутафаккир кишилар тушунилган. «философия» атамасини дастлаб, математика фани орқали барчамизга яхши маълум бўлган, аллома пифагор ишлатган. европа маданиятига эса, у юнон файласуфи афлотун асарлари орқали кириб келган. асрлар давомида философияга нисбатан хилма-хил қарашлар шаклланган, унинг жамият, инсон ва фанлар тизимидаги ўрнига нисбатан турлича муносабат ва ёндашувлар дунёга келган, бу атаманинг мохият-мазмуни ҳам ўзгариб борган. шу тариқа, у аввало, қадимги юнонистонда алохида билим соҳасига, тўғрироғи, «фанларнинг отаси», яъни асосий фанга айланган. қадимги юнонистонда фанларнинг барчасини, улар қандай илмий масалалар билан шуғулланишидан қатъи назар, философия деб атаганлар. у ҳам ижтимоий борлиқ, ҳам табиат тўғрисидаги илм ҳисобланар эди. шу маънода, дастлабки философия олам ва унда инсоннинг тутган ўрни хақидаги қарашлар тизими бўлиб, дунёни илмий билиш заруратидан вужудга келган эди. унинг энг асосий қадрияти эркинлик тушунчаси эканини, ана шу эркин ҳаёт тўғрисидаги қарашлар буюк маданий юксалишга асос бўлганини …
3
ида шаклланган ва асосан мулозимларнинг тафаккур тарзини ифодалаган. бу фан билан кўпроқ аслзодалар шуғулланган, унинг асосан улар учун тушунарли бўлган муайян тушунчалари ва атамалари, ўзига хос фикрлаш услублари ва баён қилиш тили ҳам шаклланган. фалсафий билимлар ривожи узлуксиз жараён бўлиб, у инсониятнинг тафаккур бобида илгари эришган ютуқларни танқидий баҳолашни тақозо этади. бироқ бу — уларни тамоман рад этиш, кўр-кўрона танқид қилиш лозим дегани эмас, балки уларга хос барча хато ва камчиликларни англаб, яхши ва ижобий жихатларидан фойдаланиш демакдир. ана шундай танқидий ёндашув ва ворислик фалсафанинг муҳим хусусиятларидан биридир. бу фаннинг олдига қўйилган вазифаларга ва унинг ҳаётдаги ўрнига қараб, ижтимоий тараққиётнинг турли даврларида унга бўлган муносабат ҳам ўзгариб борган. бу муносабатлар дастлабки фанлар пайдо бўлиб ва уларнинг баъзилари фалсафадан ажралиб, алохида мустақил фан соҳасига айлана бошлаган даврлардаёқ шакллана бошлаган. фалсафанинг ижтимоий онг тизимида тутган ўрни, жамият ва шахс ҳаётидаги аҳамияти нимадан иборат, деган масала ҳамма даврларда ҳам долзарб бўлган. айниқса, тарихий …
4
истон ва рим давридан буён ўтган икки минг йилдан зиёдроқ вақт мобайнида «фалсафа энди йўқ бўлди, уни ўрганишнинг хеч бир зарурати қолмади» қабилидаги гаплар кўп бўлган. лекин замонлар ўтиши билан одамзод барибир фалсафага эхтиёж сезган ва у инсоннинг маънавий камолотида беқиёс аҳамият касб этишига қайта-қайта ишонч хосил қилган. бу жиҳатдан қуйидаги ривоят жуда ибратлидир. милоддан олдинги биринчи асрда яшаб ўтган буюк файласуф лукрецийнинг шогирдларидан бири унга қараб, «устоз, фаннинг бошқа соҳаларига оид илмлар жуда кўпайиб кетди. энди фалсафани ўрганишнинг хожати бормикан?» дебди. шунда улуғ файласуф бамайлихотир гап бошлаб, «фалсафани суқрот, афлотун, арасту каби буюк алломалар яратган. лекин эндиликда инсониятнинг ана шундай буюк мутафаккирлари яратган бу фанни ўрганмаслик ҳар қайси нодоннинг ҳам қўлидан келадиган иш бўлиб қолди», деган экан. фалсафа кишиларга олам тўғрисида яхлит тасаввур беради, бошқа фанлар эса, унинг айрим жиҳатларини ўрганади. масалан, биология ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, турларининг келиб чиқиши, ўзгариши ва такомиллашиб бориши каби масалаларни ўрганади. бу соҳага …
5
ндан маънавий озиқ олиш, хақиқатни билиш ва аниқлашни мақсад қилиб олади. ана шу учинчи гуруҳга мансуб кишилар, пифагор талқинига кўра, файласуфлар эди. бу, бир қарашда, оддий ва жўн мисолга ўхшайди. аммо унинг маъноси ниҳоятда теран. чунки, инсон умри ҳам шундай. «дунё театрга ўхшайди, унга келган ҳар бир киши сахнага чиқади ва ўз ролини ўйнаб дунёни тарк этади», деган фикр бежиз айтилмаган. кимдир бу дунёга унинг сирасрорлари тўғрисида бош ҳам қотирмасдан келиб кетади, умрини ейишичиш, уй-рўзқор ташвишлари билан ўтказади. бошқаси – нафс балосига берилиб, мол-мулкка ружу қўяди. учинчиси эса, олам хикматларини ўрганади, умрини хайрли ва савоб ишларга сарфлайди, бошқалар учун ибрат бўларли ҳаёт кечиради. қадимги даврларда ҳар томонлама чуқур билим ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, инсон маънавиятини бойитиш ва хақиқатни билишга интилувчи кишиларни файласуф деб атаганлар. фозил ва комил инсонларгина фалсафа билан шуқулланганлар. аслида, ўша даврларда фалсафани ўрганиш дейилганда, илмнинг асосларини эгаллаш кўзда тутилган. грек мутафаккири гераклит (эрамиздан аввалги 520-460 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фалсафа фанининг мазмун-моҳияти, мавзулари ва жамиятдаги ўрни"

1673252664.docx фалсафа фанининг мазмун-моҳияти, мавзулари ва жамиятдаги ўрни referat фалсафа фанининг мазмун-моҳияти, мавзулари ва жамиятдаги ўрни режа: 1. «фалсафа» атамасининг келиб чиқиши ва фалсафа фанининг мазмунмоҳияти. 2. . «дунёқараш» тушунчаси, унинг шакллари. фалсафий дунёқарашнинг йўналишлари ва вазифалари 3. фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик, миллий фалсафани ривожлантириш зарурлиги 4. ҳозирги давр фалсафасининг долзарб масалалари ва уни ўрганиш вазифалари. «фалсафа» атамасининг келиб чиқиши ва ушбу фаннинг мазмунмоҳияти. “фалсафа” тушунчасининг асослари баён қилинган аксарият дарсликларда ушбу атама қадимги юнон тилидаги «философия» сўзидан олингани ва у «донишмандликни севиш» («фило» — севаман, «софия» — донолик) деган маънони англатиши таъкидланади. шу маънода, фалсафа ...

DOCX format, 37.3 KB. To download "фалсафа фанининг мазмун-моҳияти, мавзулари ва жамиятдаги ўрни", click the Telegram button on the left.