фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли

DOCX 5 sahifa 35,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
1- мавзу. фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли. режа. 1. “фалсафа” атамасининг мазмун-моҳияти ва фалсафанинг асосий масалалари. 2. дунёқараш тушунчаси, унинг тарихий шакллари. 3. фалсафанинг асосий функциялари. фалсафий билимлар тизими. 4. фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик. ҳозирги даврда миллий фалсафани ривожлантириш муаммолари. таянч сўзлар: фалсафа, философия, файласуф, монизм, дуализм, плюрализм, материализм, идеализм, объектив идеализм, субъектив идеализм, гностизм, агностизм, рационализм, иррационализм, сенсуализм, скептизм, эмпиризм, мифология, теология, субстанция, дунёқараш, диний дунёқараш, фалсафий дунёқараш, онтология, гносеология, аксиология, методология, праксиология, логика, этика, эстетика, фалсафанинг миллийлиги, фалсафанинг умуминсонийлиги 1. “фалсафа” атамасининг мазмун-моҳияти ва фалсафанинг асосий масалалари. агар фалсафа сўзининг келиб чиқишига эътибор берсак, унинг юнон тилидаги таржимаси «доноликни севаман» маъносини англатади. қадимги юнон тилидан фанга кириб келган “философия”нинг айнан сўзма - сўз маъноси “phileo-севаман + sophia-донолик; яъни доноликка муҳаббат” демакдир. “донолик” деганда биз ҳаётий тажрибага таянадиган теран ақл-идрокни, ҳақиқат ва яхшилик бирлигини, олий ҳақиқатни, севги ва ростгўйлик муштараклигини, ақлий ва ахлоқий камолотнинг олий даражага етган …
2 / 5
ниқлаш билан шуғулланмайди, дифференциал тенгламаларни ечмайди, кимёвий реакцияларни ўрганмайди, ер қобиғи ҳаракатини тадқиқ этмайди ва ҳоказолар. фалсафанинг асосий масалаларига олам ва одам муносабатлари, дунёнинг мавжудлиги, борлиқ муаммоси, оламдаги ўзаро алоқадорлик ва тараққий этиш, дунёнинг асоси, негизи масаласи, инсон муаммоси, ҳаёт ва ўлим, дунёни билиш, инсоният ҳаётидаги адолат ва ҳақиқат, яхшилик ва ёмонлик, уруш ва тинчлик, умрнинг мазмуни, каби ва табиат ва жамият тараққиётининг асосий тамойиллари билан боғлиқ кўпдан-кўп масалалар киради. фалсафада оламнинг асосида нима ётади деган масала узоқ тарихга эга. қадимги юнонистон ва римда бу масала “субстанция” тушунчаси ва унинг мазмунини қандай тушунилишига қараб ўзига хос ифодаланган. субстанция деганда олам ва дунёдаги нарсаларнинг моҳияти тўғрисидаги фикр тушунилган. юнонистон файласуфи ва математиги пифагор ҳамма нарса сонлардан ташкил топган деган бўлса, платон субстанция - ғоялардир деган, демокрит эса оламнинг асосида атомлар ётади деб тушунтирган. турли фалсафий йўналишларни ҳар хил асослар: етакчи фалсафий муаммолар (ибтидо муаммоси, дунёни билиш муаммоси ва бошқалар)га муносабат, усул, …
3 / 5
гностизм (юнон. gnosis – билиш) - дунёни билиш мумкин деб, ҳисобловчи таълимот. агностизм (юнон. а –инкор) - дунёни билиш мумкин эмас деб, ҳисобловчи таълимот. рационализм(лот.ratio-ақл) – билишда ақлнинг ролини устивор деб, ҳисобловчи таълимот. иррационализм (irratio-ақлга зид) – билишда инсоннинг ақлдан ташқари томонларини, яъни ирода, ҳиссиёт, интуиция, ҳаёл, инстинктларни биринчи ўринга қўювчи таълимот. сенсуализм (лот.sensus-сезги, ҳис) – сезгиларни билишнинг асосий манбаи деб, эътироф этувчи талимот. скептизм (юн.skeptikos-шубҳа) – билишга шубҳа билан қаровчи таълимот. унинг ўта шакли агностизмдир. эмпиризм (юн.empeiria-тажриба) – ҳиссий тажрибани билишнинг бирдан бир манбаи деб, ҳисобловчи фалсафий оқим. эмпиризм сенсуализмга яқин. монизм фалсафа тарихида икки: материалистик ва идеалистик шаклда мавжуд. агар дунёни билиш мумкинлиги тўғрисидаги масалани оладиган бўлсак, ундаги файласуфлар ҳақиқий билимга эришиш мумкинлигини эътироф этувчи ва уни инкор қилувчиларга бўлинади. уни инкор қилувчилар йўналиши агностицизм деган ном олди ва д.юм (1711-1776) ҳамда и.кант(1724-1804) бу йўналишнинг таниқли вакилларидир. агностицизм элементлари ҳозирги тизимлар (неопозитивизм, критик реализм)да ҳам учрайди. ҳақиқатга эришиш …
4 / 5
из. бизни ўраб турган дунё нимадан ташкил топган? уни билиб бўладими ва агар билиш мумкин бўлса, қай даражада? инсоннинг ўзи нима? у қандай бўлиши керак? ўлимдан сўнг бизни нима кутади? дунёни нима бошқаради? дунёда ёвузлик муқаррарми? инсон дунёни ўзгартира оладими? мана шундай саволларга жавоблардан инсон дунёқараши шаклланади. дунёқараш - бу инсонни ўраб турган дунё ва унинг унда тутган ўрнига нисбатан қарашлар мажмуидир. дунёқарашнинг асосий масаласи - «мен» (субъект дунёси) ва «мен - эмас» (субъектга нисбатан ташқарида бўлган дунё) ўртасидаги муносабатдир. дунёнинг анъанавий диний-афсонавий манзараси билан қаноатланувчи кўпчилик одамлардан фарқли ўлароқ, энг илк даврлардаги файласуфлар турли табиий ва ижтимоий жараёнлар ҳамда ҳодисаларни ақлий йўл билан (назарий) тушунишга ва уни келиб чиқиш ҳамда кечиш сабаблари ва қонуниятларини тушунтиришга уринганлар. файласуф нигоҳига тушган барча нарса, яъни қуёш, ой ва уларнинг тутилиши, юлдузлар, мавсумларнинг алмашиши, мусиқий асбобларнинг тузилиши, ҳайвон ва одамларнинг келиб чиқиши, дарёларнинг тошиши, давлатнинг сиёсий тузилиши каби бошқа ҳамма нарсалар файласуфона фикр …
5 / 5
сули эди. бу йўлда саволлар бериб ва унга жавоблар топишга интилиб, инсон турмуш тажрибалари, урф-одатлари, ҳаммага тушунарли тасаввурлар уфқидан кўтарилиб, хулоса ва назарий қурилмалар соҳасига қадам қўйди. фалсафа ана шундан бошлаб шакллана бошлади. 3. фалсафанинг асосий функциялари. фалсафий билимлар тизими. гуманистик дунёқарашга оид бўлган ғоялар биз ўзимиз нима учун яшаётганлигимизнинг маъноси тўғрисида ва бутун инсониятнинг вазифаси тўғрисида биз ўйлашимиз ва тахмин қилишимиз мумкин бўлган барча нарсаларни ўзида мужассам этган. улар бизнинг турмушимизга йўналиш бериб туради ва унга қадр-қиммат бахш этади фалсафанинг функцияларидан бири - ижтимоий-аксиологик функцияси ҳисобланади. ушбу функция: ижтимоий ҳаётни шарҳлаш ва танқид қилиш функцияларини бажарувчи сифатида кўринади. бунга кўра фалсафа яхшилик, адолат, ҳақиқат, гўзаллик сингари қадриятлар, ижтимоий-идеал тўғрисидаги тушунчаларни ишлаб чиқиш ташкил этади. фалсафанинг дунёқараш функцияларидан яна бири тарбиявий функциядир. фалсафа илмининг, билишга нисбатан қўядиган талаблари инсондаги муҳим фазилатларни: ростгуйлик, ҳаққонийлик, саховат сингари маърифатли, маданиятли шахсга хос бўлган хусусиятларни шакллантиришга ёрдам беради. фалсафа одамларни юзаки фикр юритишдан ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли" haqida

1- мавзу. фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли. режа. 1. “фалсафа” атамасининг мазмун-моҳияти ва фалсафанинг асосий масалалари. 2. дунёқараш тушунчаси, унинг тарихий шакллари. 3. фалсафанинг асосий функциялари. фалсафий билимлар тизими. 4. фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик. ҳозирги даврда миллий фалсафани ривожлантириш муаммолари. таянч сўзлар: фалсафа, философия, файласуф, монизм, дуализм, плюрализм, материализм, идеализм, объектив идеализм, субъектив идеализм, гностизм, агностизм, рационализм, иррационализм, сенсуализм, скептизм, эмпиризм, мифология, теология, субстанция, дунёқараш, диний дунёқараш, фалсафий дунёқараш, онтология, гносеология, аксиология, методология, праксиология, логика, этика, эстетика, фалсафанинг миллийлиги, фалсафанинг умуминсонийлиги 1. “фалсаф...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (35,0 KB). "фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.