фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли

PPT 44 sahifa 2,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 44
слайд 1 1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа 1.1. фалсафа фанининг предмети, функциялари. 1.2. дунёқараш тушунчаси, унинг тузилиши ва тарихий шакллари. 1.3. фалсафа ва иқтисод. тавсия этиладиган адабиётлар: скирбекк, г., гилье, н. фалсафа тарихи.ўқув қўлланма.- тошкент, “шарқ”, 2002. – 720 б. daniel m. hausman.the philosophy of economics: an anthology. cambridge university press, 2008. канке в. л. философия экономической науки : учеб, пособие. м.: инфра-м, 2009. фалсафа. ўқув қўлланма.// ш.мадаева ва бошқалар – тошкент: университет, 2019.-256 б. falsafa asoslari [matn]: o‘quv qollanma / q.nazarov [va boshq.]. - toshkent: o‘zbekiston faylasuflari milliy jamiyati, 2018. - 380 b. шермухамедова н. фалсафа: ўқув-услубий мажмуа н.шермухамедова; муҳаррир с.сафаева; рассом ш.одилов. –т.: “noshir”, 2012. 1216 б. тавсия этиладиган сайтлар рўйхати www.bilim.uz www.philosophu.ru www.filosofiya.ru http.philosophu.albertina.ru www.history.ru www.philosophy.com www.teuphil.narod.ru мавзу бўйича ўрганиладиган асосий таянч иборалар. фалсафа атамаси – юнонча phileo – севаман, sophia – донолик деган маънони англатади. фалсафа фани - инсоният тарихидаги энг қадимий …
2 / 44
хос бўлиб, дунёни тушунишнинг оддий усули, хаёлий инъикосидир. дин – арабча-ишонч, ишонмок демакдир. борлиқни яратувчи ва бошқарувчи, адолатнинг юксак намунаси, моддий оламга хос бўлмаган ва айни вақтда баркамолликнинг олий кўриниши сифатида тушунилувчи олий мавжудотга, яъни худога нисбатан муносабат, тасаввур, урф-одат ва маросимлар мажмуидир. диний дунёкараш – оламдаги воқеа ва ҳодисалар сабабларини илохий кучлар, олдиндан белгиланган максадлар билан боғлаб тушунишдир. «фалсафа» ва «файласуф» атамаларининг талқини фалсафа –пифагор фалсафа» атамасига «фило» - севаман, «софия» - донолик деб таъриф берган. файласуф –олимпия ўйинлари мисолида тушунтириб беради,«анжуманга келадиган бир гурух кишилар беллашиш, куч синашиш, яъни ўзи ва ўзлигини намоён этиш учун; иккинчи гурух, савдо-сотик қилиш, бойлигини кўпайтириш учун; учинчиси эса, ўйиндан маънавий озиқ-олиш, ҳақиқатни билиш ва аниқлашни максад килиб олади». ана шу учинчи гурухга мансуб кишилар – файласуфлар эди. «фалсафа» ва «файласуф» атамаларининг талқини фалсафа – платон фалсафа «фанларнинг отаси» эканлигини эътироф этган. файласуф – бу ўзининг қалбини, иродасини тўла нафс балосидан тозалай олган …
3 / 44
аҳатларига ўзлари амал қиладилар; иккинчидан, ҳеч қачон ҳақиқатга қарши бормайдилар; учинчидан атрофидаги кишиларнинг нуқсонларига сабр-токат билан чидайдилар» деб таъкидлаганлар. «фалсафа» предмети ва атамасининг таърифи томас гоббс фалсафа – бу табиий ҳолдаги инсоний ақлдир, чунки фалсафа бу тўғри ҳукм орқали эришилган билишдир. «фалсафа» предмети ва атамасининг таърифи спиноза асосий эътиборини фалсафий муаммоларни ўрганишга қаратди. унинг фалсафий системасини субстанция ҳақидаги таълимот ташкил этади. ягона, абадий ва чексиз табиат сифатида талқин этади. бу ягона субстанция ўзининг мавжудлиги учун бошқа нарсага муҳтож эмас, деб ҳисоблади. табиат яратувчи (худо) ва яратилган табиатга бўлинади. «фалсафа» предмети ва атамасининг таърифи рене декарт фалсафасида дуализм асосий ўрин тутади. унинг фикрича материя ва рух борлиқнинг асосида ётади ва худога буйсунади. олам, декарт фикрича чексиз ва абадий, у инсон тафаккурига боглик булма- ган холда ривожланади ва такомиллашади. унинг «мен фикр килаяпман, демак мен мавжудман» деган фикри файласуфлар орасида маш- хурдир. «фалсафа» предмети ва атамасининг таърифи фрэнсис бэкон фаннинг янги биносини …
4 / 44
фалсафани сиқиб чиқармайдими? бундай саволлар мутлақо ўринлидир, лекин уларга жавобни ҳаётнинг ўзи беради, у ҳозирги замон одами олдига кўп сонли, шу жумладан илгари ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, бутунлай янги фалсафий муаммоларни қўяди. бугунги давр фалсафаси ўзбек фалсафаси деб аталиб, у миллий ғоя ва миллий истиқлол мафкураси асосида шаклланади. 1.2 д у н ё қ а р а ш инсон ўзини ва дунёни зарурий равишда англаши, унга баҳо бериши, хулоса чиқариши, дунёни инсон онгидаги ўзига хос инъикосидир. инсоннинг ўзига ва уни қуршаб турган борлиққа бўлган муносабатларини ифодалайдиган кўникмалари, малакалари, билимлари ҳамда дунёни амалий ва назарий ўзлаштириш ҳамдир. * дунёқарашнинг функциялари: билиш функцияси қадриятларга муносабат хулқ-атворни белгилаш (инсонда қизиқиш уйғо- тувчи барча саволларни ва муайян йўл билан то- пилувчи жавобларни ўз ичига олади, билиш- одамлар дунёқарашини бойитади); инсоннинг энг ав- вало, ўзини олий қадрият эканли- гини англашга, сўнгра атрофида- гиларни қадр- лашга ундайди); (инсонни ўз-ўзи- ни тарбиялаш жараёни) * дунёқарашнинг ўзига хос …
5 / 44
кчи бўлган асосий саволлар • оламнинг, ернинг ва инсоннинг пайдо булиши; • табиат ҳодисаларини тушунтириш; • инсоннинг ҳаёти, тақдири ва ўлими; инсон фаолияти ва унинг эришган ютуклари; • ахлок, бурч, шаън саволлари. миф хусусиятлари табиатни инсонийлаштириш; • фантастик худоларнинг борлиги, уларнинг мулоқоти, инсон билан алокада булиши; • абстракт мулоҳазаларнинг йуклиги (рефлексиялар); мифларнинг конкрет ҳаётий масалаларгни ечишга каратилганлиги (хужалик, офатлардан асраш ва б. д.); • мифологик сюжетларнинг бир хиллиги ва юзакилиги. * мифологик тафаккурнинг ўзига хос хусусиятлари бу оддий ривоят, бирор бир воқеа ҳақидаги ҳикоя эмас, балки оғзаки матннинг архаик онгдаги воқеа-ҳодисаларга, инсонга ва у яшаётган дунёга таъсир кўрсатувчи муайян борлиқ сифатидаги инъикос. инсоният тарихининг илк босқичларида одамлар хулқ-атвори ва ўзаро муносабатларини тартибга солиш функциясини бажарган. чунки, унда ахлоқий қарашлар, инсоннинг борлиққа эстетик муносабати ўз ифодасини топган. * мифологик тафаккурнинг ўзига хос хусусиятлари мифологияда ҳамма нарса бир, яхлит, ажралмасдир. табиат нарсалари ва ҳодисалари инсон билан айни бир хил қонунларга мувофиқ яшайди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 44 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли" haqida

слайд 1 1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа 1.1. фалсафа фанининг предмети, функциялари. 1.2. дунёқараш тушунчаси, унинг тузилиши ва тарихий шакллари. 1.3. фалсафа ва иқтисод. тавсия этиладиган адабиётлар: скирбекк, г., гилье, н. фалсафа тарихи.ўқув қўлланма.- тошкент, “шарқ”, 2002. – 720 б. daniel m. hausman.the philosophy of economics: an anthology. cambridge university press, 2008. канке в. л. философия экономической науки : учеб, пособие. м.: инфра-м, 2009. фалсафа. ўқув қўлланма.// ш.мадаева ва бошқалар – тошкент: университет, 2019.-256 б. falsafa asoslari [matn]: o‘quv qollanma / q.nazarov [va boshq.]. - toshkent: o‘zbekiston faylasuflari milliy jamiyati, 2018. - 380 b. шермухамедова н. фалсафа: ўқув-услубий мажмуа н.шермухамедова; муҳаррир с.сафаева; ...

Bu fayl PPT formatida 44 sahifadan iborat (2,8 MB). "фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: фалсафа фанининг предмети, мазм… PPT 44 sahifa Bepul yuklash Telegram