kazumrn

PPT 17 стр. 1,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
слайд 1 режа. 1. қадимги хоразм ва катта хоразм муаммолари. 2. ёзма манбалар. 3. археологик манбалар. юз йилдан ошдики, хоразм давлатчилиги тарихи олимлар ўртасида қизғин мунозараларнинг сабабчиси бўлиб келмоқда. бу борада ёзма манбалар билан шуғулланувчи тарихчилар ва археологлар ўртасида илмий келишмовчиликлар ҳам мавжуд. бу бахслар асосида фанда «қадимги хоразм» ва «катта хоразм» терминлари пайдо бўлди. афсуски, бу терминларни бир-биридан ажрата олмайдиган тадқиқотчилар ҳам борки, бу масалани янада чигаллаштирмоқда. асқаров а.а. қадимги хоразм тарихига доир баъзи бир масалалар тошкент, 2004. – б. 76-84. * геродот ўзининг "тарих" китобининг учинчи қисмида ак(ес) дарёси ва бу дарёга қурилган тўғон тўғрисида маълумот беради. бу маълумотга кўра акес дарёси гиркания, парфия, тамания, дрангиана ва хорасмияликлар чегарасида жойлашган. шу маълумотларни асос қилиб в.в. бартольд қадимги хоразм давлати бўлганлиги тўғрисида ёзган эди. жуда кўплаб тадқиқотчилар акес дарёсини ҳозирги туркманистон ҳудудидаги тежен дарёси билан қиёслайдилар. с.п. толстов эса акес дарёсини ҳозирги хоразм ҳудудида бўлган деб ҳисоблайди. геродотнинг шу …
2 / 17
а энг камида иккита сиёсий бирлашма, давлатлар бўлган. булар амударёнинг қуйи оқимидаги хоразм, юқори оқимидаги бақтрия давлатларидир. уларнинг маданий ва сиёсий таъсир доираси анча кенг бўлган. хоразм копетдоғ этаклари ва тежен ўлкасини, мумкинки сўғдиёнани ҳам бирлаштирган бўлса, бақтрия ўз ҳудудидан ташқари мурғоб ўлкаларини ҳам ўз ичига олган». струве в.в. древний иран и средная азия // всемирная история. т. 1. - м.: 1955. - с. 590. * археологлар и. маркварт ғоясига танқидий кўз билан қарайдилар. жумладан, в.м. массоннинг фикрича "... археологлар шу кунгача хоразм ҳудудида жойлашган viii-vii асрларга, ҳеч бўлмаса vi асрга оид йирик ёдгорликни билишмайди. бу шундай хулосани берадики, аҳамонийлар давригача хоразмда йирик давлат бирлашмаси бўлганлиги археологик жиҳатдан исботланмайди. олиб борилган узоқ ва кенг археологик дала тадқиқотлари хоразмда бундай давлат бўлганлиги тўғрисидаги ғояни кун тартибидан ҳозирча чиқаради". массон в.м. древнеземледельческая культура маргианы ... - с. 127. * маркварт ғояларининг археологик жиҳатдан тасдиқланмаганини кўрган в.б.хеннинг ва и.гершевичлар устозининг фикрини бир оз …
3 / 17
овой реке акес // эллинистический ближний восток, византия и иран. - м.: 1967. - с. 173. * и.н. хлопин катта хоразм давлатининг бўлганлигига шубҳа қилади, тарихий ва археологик манбаларни қайта кўриб чиқади. манбаларга гекатей маълумотларини ҳам қўшди. унга кўра, хоразмликлар парфияликлардан шарқда истиқомат қилишган. шундан келиб чиқиб, хоразмликларнинг аждодлари қачонлардир тежен ва мурғобда яшаган, кейин шимолга қорақум орқали амударё бўйларини ўзлаштирган. хоразмликларнинг тежен ва мурғобда яшаши ва кўчиши воқеаси гекатей асарида, акес дарёси геродот асарларида ифодаланган. и.н. хлопин ёзма манбалардан яхши фойдаланган ва уларда ифодаланган тарихий воқеаларни жонлантириб, географик номларни тўғри жойлаштиради. хлопин и.н. историческая география южных областей средней азии. - ашхабад, 1983. * в.а. лившиц «катта хоразм» давлати ғояси тўғрисида ўз фикрини ифодалаган. у ҳам геродотнинг акес дарёси тўғрисидаги маълумотини тежен-герируд деб қабул қилади. хоразмликлар мил. ав. vii-vi асрларда кенг ҳудудни эгаллаган ва ҳозирги хоразмдан анча кенг жойларни назорат қилган деган фикрда асос бор деб ҳисобдайди. гекатейнинг хоразмликлар парфиядан …
4 / 17
иё минтақаларига хос бўлган андроново маданияти қуйи амударё бўйларида ҳам тарқалган. қуйи амударё бўйларига келиб ўрнашган халқ қолдирган моддий маданият археология фанида тозабоғёб маданияти деб юритилади. бу маданият андроново моддий маданият бирлигининг бир кўриниши бўлиб, мил.ав. ii минг йиллик охири ва i минг йиллик бошида оқчадарё ҳавзасида ўтроқлашади. деҳқончилик маданияти пайдо бўлади. м.а. итина тозабоғёб маданияти аҳолисининг деҳқончиликка ўтишини жанубнинг таъсири деб баҳолайди, жамоани бошқаришда матриархат, яъни она уруғи жамоаси бўлганлигини ёқлаб чиққан. мил.ав. viii-vii асрларда қадимги хоразм воҳасида амиробод ва қуйисой маданиятлари тарқалган. бу маданиятлар моддий манбаларида ҳам ривожланган жанубий вилоятларнинг таъсири сезиларли даражада кузатилган. лекин бу маданиятларни юқори ривожланган ёки синфий жамиятга эришган дейиш қийин. итина м.а. история степных племен южного приаралья // тхаээ. т. х. - м.: 1977 * москва этнография институтининг хоразм археологик экспедицияси орол, сирдарё ва амударёнинг қуйи қисмида, қадимги қуруқ ўзанлар бўйларида археологик изланишлар олиб бориб тагискен, уйгурак, чирикрабод, қуйисой, кўзалиқир ёдгорликларида илк кўчманчи …
5 / 17
дроново маданиятининг мил.ав. viii асргача яшаб келганлиги жанубий урал ва қозоғистонда ҳам кузатилган. тагискен маданияти билан андроново маданиятлари ўртасида майитни кўмиш ва сополлар ўртасида ўхшашликлар кузатилган. бу ҳолат хоразм сакларининг (массагетларнинг) ерли маданият соҳиблари эканлигини тасдиқлайди. улар ўтроқ жануб халқлари билан доимий маданий алоқада бўлишган. кузьмина е.е. дискуссионные проблемы отечественной скифологии // народы азии и африки. - м.: 1980. № 6. черников с.с. роль андроновской культуры в истории средней азии и казахстана // ксиа, 1957, xxxvi. а.а. асқаровнинг қадимги хоразм тарихига бағишланган, фанда мавжуд бўлган «қадимги хоразм» ва «катта хоразм» муаммоларига бағишланган мақоласи эълон қилинди. мақолада мавжуд ёзма ва археологик манбалар асосида хоразм тарихининг муаммоли масалалари бўйича тарихчилар ва археологлар ўртасидаги давом этиб келаётган мунозараларга ойдинлик киритилди. скилак - гекатей - геродот, «авеста» маълумотлари асосида хорасмияликлар бақтриядан жанубда, ареядан шарқда, герируд ва хилменд дарёларининг юқори ҳавзасида, яъни ҳозирги хирот водийсида яшаганлигини ишончли манбалар асосида исботлаб берилди. аҳамоний шоҳларининг хелменд тоғ …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "kazumrn"

слайд 1 режа. 1. қадимги хоразм ва катта хоразм муаммолари. 2. ёзма манбалар. 3. археологик манбалар. юз йилдан ошдики, хоразм давлатчилиги тарихи олимлар ўртасида қизғин мунозараларнинг сабабчиси бўлиб келмоқда. бу борада ёзма манбалар билан шуғулланувчи тарихчилар ва археологлар ўртасида илмий келишмовчиликлар ҳам мавжуд. бу бахслар асосида фанда «қадимги хоразм» ва «катта хоразм» терминлари пайдо бўлди. афсуски, бу терминларни бир-биридан ажрата олмайдиган тадқиқотчилар ҳам борки, бу масалани янада чигаллаштирмоқда. асқаров а.а. қадимги хоразм тарихига доир баъзи бир масалалар тошкент, 2004. – б. 76-84. * геродот ўзининг "тарих" китобининг учинчи қисмида ак(ес) дарёси ва бу дарёга қурилган тўғон тўғрисида маълумот беради. бу маълумотга кўра акес дарёси гиркания, парфия, тамания, дрангиа...

Этот файл содержит 17 стр. в формате PPT (1,5 МБ). Чтобы скачать "kazumrn", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: kazumrn PPT 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram