марказий осиё археологияси фанига кириш

DOC 47,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443860466_61592.doc марказий осиё археологияси фанига кириш режа: 1. темир даври хронологияси масалалари 2. темир даври умий тавсиф 3. ўрта осиёнинг темир даври ижтимоий-иқтисодий муносабатлари. ўрта осиёнинг сўнгги бронза даври охирларида ўрта осиёнинг жанубий ўлкалари (бақтрия, марғиёни) ўзгача ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўзгаришлар содир бўлади. юксак даражада ривожланган протошаҳар туридаги маданият марказлари инқироз жараёни, яъни протошаҳар туридаги манзилгоҳлар ташлаб кетилиши кулолчиликда қўлда ясалиб, сиртига геометрик нақшлар бериш анъанасининг қайта жонланиши, ҳайкалтарошлик, торевтика санътининг йўқолиши кабилар содир бўлади. бу жараён ўтган аср давр тадқиқотларда ўрта осиёдан шимолда сўнгги бронза даврида ҳаёт кечирган орий қабилаларига тегишли андроново маданияти соҳибларининг жанубга силжигани натижаси эканлиги археолог олимлар томонидан маъқулланмоқда. бронза даври якунланиши давомида аввал ўқув кейинги давр ўрта осиё ҳудудидан топилган дасталбки темир буюмлар мил. ав. i минг йилликнинг бошлари (анов-ix-viii, даратепа-мил. ав. vii-vi, қуйисой-мил. ав. vii-vi, далварзинтепа - мил. ав. viii-vii) билан саналади. лекин уларнинг кенг тарқалиши мил. ав. vi-v асрларга тўғри келади. шунинг учун …
2
рилди. манзилгоҳларнинг сони ортиб, уларнинг майдони кенгаяди, ҳамда ички структураси мураккаблашиб, йирик шаҳарлар қарор топади. шаҳар ва қишлоқларда меъморчилик ва ҳунармандчилик такомиллашади. бу эса иккинчи ижтимоий меҳнат тақсимоти-деҳқончиликдан ҳунармандчиликнинг ажралиб чиқиш жараёнини таъминлайди. йирик давлат бирлашмалари пайдо бўлади. ўрта осиёнинг жанубий ўлкаларида (бақтрия, марғиёна) сўнгги бронза даври протошаҳар туридаги маданиятнинг инқирози ва унинг ўрнида янги турдаги маданиятнинг қарор топиш жараёнининг кечиши билан тавсифланади. бу турдаги маданият айрим белгилари билан сўнгги бронза даври анъаналаридан фарқ қилар эди. биринчидан, йирик протошаҳар туридаги манзилгоҳлар барпо қилиш анъанаси унитилиб, аҳоли кичик мустаҳкам муҳофаза тизимига эга бўлган манзилгоҳларни барпо қилиш анъанаси кенг ёйилади. иккинчидан, сапол идишларни қўлда ясаб, сиртига геометрик нақшлар бериш анъанаси қайта жонланади. учинчидан эса, юксак даражада ривожланган коропластика, торевтика санъатидан фойдаланишдан воз кечилади. бу давр тарихи варварлар босқини даври (эво) натижаси бўлиб, унинг илдизларини ўрта осиёнинг шимолидан андронова маданияти соҳибларининг силжиши натижаси сифатида талқин этиш ҳозирга қадар ҳукмрон бўлган илмий назария ҳисобланади. …
3
ривожланиши ва янги деҳқончилик воҳаларининг ўзлаштирилиши ҳамда суғориш тизимининг такомиллашиши кузатилади. манзилгоҳлар сони ортиб, муҳим маданий-иқтисодий марказлар пайдо бўлади. қадимги чоч ва уструшона ҳудудларида ҳам ўзгаришлар бўлади. бу ерда аҳолининг ўтроқлашуви ва деҳқончилик хўжалиги шаклининг вужудга келиш кузатилади. деҳқончилик воҳалари атрофида, ҳамда умумий тавсифишимолий ва шарқий минтақаларида хўжаликнинг муҳим шакли-кўчманчи чорвачилик пайдо бўлди. кўчманчи-чорвадор қабилаларининг моддий маданиятига оид топилмалар оролбўйи, сирдарёнинг қуйи оқими жанубий тожикистон ҳудудларидан топиб текширилган. улар ўтроқ деҳқончилик аҳолиси билан доимий алоқада бўлганлар. улар ўртасидаги алоқалар ва ўзаро таъсир ўрта осиёнинг тарихий тараққиётидаги муҳим хусусиятлардан бири ҳисобланади. мил. ав. i минг йилликнинг бошларида ўрта осиёнинг барча ҳудудларида яшовчи халқлар ижтимоий ҳаётида содир бўлган ўзгаришларнинг энг муҳими темирдан ясалаган меҳнат қуроллари, қурол-яроғлар ва зеб-зийнат буюмларининг тарқалишидир. ўрта осиё ҳудудида қарор топган умумий ва ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турувчи бир неча деҳқончилик маданий марказлари аҳолисининг ижтимоий муносабатлари, диний тушунчалари, тарихий вилоятлар, илк давлат бирлашмалари, табий-географик жойлар, алоҳида жойлар …
4
а массагетлар деб аталган. шимоли-шақий ҳудуддаги даҳқончилик воҳалари: уструшона, чоч ва фарғона водийси тўғрисида маълумотлар кейинги даврларга оид хитой манбаларда учрайди. асримизнинг иккинчи ярмидан бошлаб олиб борилган кенг қамровли археологик дала- тадқиқот ишларининг натижалари ўрта осиё ҳудуди доирасида ташкил топган ушбу тарихий-маданий вилоятлардаги ёдгорликларнинг юқори санасини мил. ав. i минг йилликнинг бошларига доир эканлигини кўрсатади. лекин, ушбу тарихий вилоятларнинг тўлиқ шаклланган даврини мил. ав. vii-vi асрлар деб ҳисоблаш мумкин. шундай қилиб мил. ав. i минг йилликларнинг биринчи ярми ўрта осиё тарихи ўзига хос жараёнлар билан белгиланади. жанубдаги минтақалар билан хўжалиги ва маданиятига кўра бир-биридан кескин фарқ қилар эди. жанубда (жанубий туркманистон ва жанубий ўзбекистон) илк темир даврида мил. ав. ii минг йилликнинг ўрталарида шимолдан силжиган кўчманчи-чорвадор қабилаларининг таъсирида маданият тараққиёти кузатилиб, кейинчалик шаҳар маданияти қарор топган бўлса, умумий тавсифишимолий минтақаларда бу жараён анча кеч содир бўлади. бу минтақаларда деҳқончилик илгари ўтроқликка ўта бошлаган аҳоли ҳудудига кўчманчи чорвадор қабилаларнинг иккинчи бор …
5
ботлайди. ҳунармандчилик буюмлари товар характерида бўлиб, қўшни воҳалар билан савдо алоқаларини олиб борганлар. ёзма манбаларда келтирилган маълумотларга кўра ўрта осиё маҳсулотлари эрон, мессопатамия ва қадимги шарқнинг бошқа ўлкаларига олиб борилган. масалан, бадахшон ложуварди мисргача олиб борилган. ўрта осиё ҳудудида энг қадимги давлатларнинг пайдо бўлиши муҳим масаладир. бу масалага аниқлик киритишда ёзма ва археологик манбалар муҳим роль ўйнайди. айниқса, авесто ва антик даври авторлари қолдирган маълумотлардир. ктесийнинг «персика» асарида қадимги бақтрия давлати ҳақида бир қанча узуқ-юлуқ (истеҳком ва қалъалар, уларнинг кўп сонли аҳолиси ҳамда оссурия подшоси ниннинг бақтрия тупроғига қилган юришлари тўғрисида) маълумотлар келтирилади. олиб борилган археологик қазиш ишларининг натижалари ктесийнинг маълумотларида тўлиқ тасдиқланган. унинг таъкидлашича бақтриянинг маркази бақтро шаҳри бўлган. у мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган йирик шаҳар бўлган. лекин ўрта осиёда илк давлатларнинг шаклланиш жараёни анча илгари содир бўлган. бу жараён ўрта осиёнинг жанубий вилоятларида бронза давридаёқ намоён бўла бошлайди. мил. ав. 1 минг йилликнинг бошларида бу жараён тўлиқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"марказий осиё археологияси фанига кириш" haqida

1443860466_61592.doc марказий осиё археологияси фанига кириш режа: 1. темир даври хронологияси масалалари 2. темир даври умий тавсиф 3. ўрта осиёнинг темир даври ижтимоий-иқтисодий муносабатлари. ўрта осиёнинг сўнгги бронза даври охирларида ўрта осиёнинг жанубий ўлкалари (бақтрия, марғиёни) ўзгача ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўзгаришлар содир бўлади. юксак даражада ривожланган протошаҳар туридаги маданият марказлари инқироз жараёни, яъни протошаҳар туридаги манзилгоҳлар ташлаб кетилиши кулолчиликда қўлда ясалиб, сиртига геометрик нақшлар бериш анъанасининг қайта жонланиши, ҳайкалтарошлик, торевтика санътининг йўқолиши кабилар содир бўлади. бу жараён ўтган аср давр тадқиқотларда ўрта осиёдан шимолда сўнгги бронза даврида ҳаёт кечирган орий қабилаларига тегишли андроново маданияти соҳиблари...

DOC format, 47,0 KB. "марказий осиё археологияси фанига кириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.