mavzu: so’nggi bronza va ilk temir davri.

DOCX 9 pages 23.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
15.mavzu: so’nggi bronza va ilk temir davri. mavzu rejasi: 1.turkmaniston hududida so'nggi bronza va ilk temir davri madaniyatlarining rivojlanishi (dahiston, kopetdog' va murg'ob vohalari). 2.yoztepa vohasi yodgorliklari. илк темир даври умумий тавсифи. тахминан мил. авв. ii минг йилликнинг охирги чорагида атлантикадан тинч океанигача бўлган ҳудудларда тарқалган бронза даврининг кўпгина маданиятлари инқирозга учраши ёки шаклини ўзартириш ҳолати кузатилади. бу жараён ўрта осиёнинг жанубий ҳудудларида ҳам кузатилади. мазкур ҳудудлар бронза даври юксак даражада ривожланган илк шаҳар маданиятнинг инқирози ва унинг ўрнида янги маданиятнинг қарор топиш жараёни кечади. илк темир даври вужудга келган маданият айрим аломатлари билан сўнгги бронза даври анъаналаридан фарқ қилган. биринчидан, илк шаҳар туридаги йирик манзилгоҳлар инқирозга учраб, уларнинг ўрнида кичик деҳқончилик қишлоқлари пайдо бўлади. иккинчидан, кулолчиликда сополларни қўлда ясаб, сиртига геометрик нақшлар бериш анъанаси қайта жонланади. учинчидан, бу даврда юксак даражада ривожланган бадиий санъат (торевтика, глиптика) учрамайди. тўртинчидан марҳумларни қабрларда дафн этиш анъанаси йўқолади. ўрта осиёнинг жанубий ҳудудларида содир …
2 / 9
ан ёдгорликнинг биринчи маданий қатламига нисбатан ёз i босқичи сифатида қабул қилинган. мурғоб воҳасидаги ёзтепа ёдгорлигини ўрганган археолог олим в.м.массон манзилгоҳнинг илк темир даврига оид маданий қатламларининг қуйидаги хронологик устуни ишлаб чиқган эди: босқичлар в.м.массон стратиграфик устуни янги радиокарбон 1 ёз i мил. авв. 900-650 йиллар мил. авв. 1300-900 йиллар 2 ёз ii мил. авв. 650-500 йиллар мил. авв. 900-600- йиллар 3 ёз iii мил. авв. 500-350 йиллар мил. авв. 600-350 йиллар кейинчалик археолог олимлар а.а.асқаров (кучуктепа), а.с.сагдуллаев (қизилтепа), р.ҳ.сулейманов (ерқўрғон), о.н.лушпенко (сангиртепа) ёдгорликларини ёзтепа стратиграфия устунига қиёслаб мил.авв. 1000-350 йиллар доирасида саналаганлар. xxi аср бошларида туркман-инглиз қўшма илмий экспедицияси олиб борган тадқиқот ишларида ўтказган радиокарбон текширувлари бўйича ёзтепанинг (ёз i) қуйи қатламини 400 йилга қадимийлаштириб, унинг қуйи санасини мил. авв. xiv аср билан белгилаган эди. кейинчалик ёздепа билан зомондош ёдгорликларда ҳам радиокарбон текширишлари ўтказилиб, мазкур натижалар олинди. ушбу натижаларга асосланса, ўрта осиёнинг ўтроқ деҳқончилик ҳудудлари археологик мажмуаларини қуйидагича хронологик …
3 / 9
ризам хваризам хваразмиш хорасмия - бахди бақтриш бактриана - нисайа парфиена парфия ўрта осиёнинг деҳқончилик воҳалари атрофларида ҳамда унинг шимолий ва шарқий ҳудудларида ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг иккинчи тармоғи-кўчманчи чорвачилик пайдо бўлди. чорвадор қабилалар маданиятига оид маконлар оролбўйи, сирдарёнинг қуйи оқими, ўрта осиёнинг тоғ олди ҳудудларида тарқалган. марғиёна. мурғоб воҳасининг қуй оқими ерларини эгаллаган маданий-тарихий ўлка. бу ерда илк темир даври ёдгорликлари бронза давридаги каби алоҳида ирригация иншоотларидан (каналлар) ташкил топган микровоҳалари жойлашган. улар келели, ажиқуйи, тоип, одамбоскан, овчин, гонур, тўғалоқ ва тохирбойлардан иборат. микровоҳаларда илк темир даврининг бошида ўтроқ деҳқон жамоаларининг кичик қишлоқлари шаклланади. илк темир даврининг кейинги босқичларида айрим манзилгоҳларининг майдони кенгайиб, меъморий тузилмалари мураккаблаша бориб, майдони кенгаяди ва шаҳар марказларига айланади. ўлканинг илк темир даврига оид барча манзилгоҳлари тузилиши ва вазифаларига кўра уч хил шакли ажралиб туради. улар мудофаа деворларига эга бўлган қадимги шаҳар шаклидаги йирик манзилгоҳлар, яъни кўҳна шаҳарлар (ёзтепа, тўғалоқтепа, тохирбой i, қўҳна марв). бундай манзилгоҳлар …
4 / 9
эркқалъа ва гяурқалъа ёдгорликлари ўрнида ўтроқ деҳқончилик қишлоғи шаклланган. мил.авв. i минг йилликнинг ўрталарида манзилгоҳ ривожланиб, шаҳар даражасига ўсади. эркқалъа кўҳна марв шаҳарнинг арки, унга туташган гяурқалъа шаҳристон қисмини ташкил этган. бу шаҳар мурғоб воҳасидаги йирик шаҳар бўлиб, марғиёнанинг маъмурий маркази ҳисобланган. антик даври ёзма манбаларида келтирилган марғиёна антиохияси мана шу шаҳар ўрнида фаолият юритган. мурғоб воҳасидаги ҳар бир микровоҳаларда шаҳар туридаги йирик манзилгоҳ атрофида бир неча деҳқончилик қишлоқлари жойлашган. улар ўз даври кичик маъмурий-ҳудудий тузилмани ташкил этган бўлиши мумкин. улардан энг йириклари дастлабки босқичда ёзтепа, кейинчалик кўҳна марв манзилгоҳлари саналиб, улар мурғоб воҳаси, яъни марғиёнанинг маъмурий маркази бўлган. воҳа хўжалигинин асосий тармоғи суғорма деҳқончилик бўлиб, суғориш иншоотлаининг излари сақланиб қолган. ёзтепа ва аравалитепа манзилгоҳлари яқинидан қадимги ариқнинг излари аниқланган. тадқиқотчи олимлар ҳозирги гатиақор ва гуниёб анҳорларидан илк темир давридаёқ мавжуд бўлганлигини таъкидлашган. деҳқончиликда асосан дуккакли ва полиз экинлари экилган ҳамда боғдорчилик ривожланган. буғдой, арпа ва тариқ асосий экин турларини …
5 / 9
ясалган сополларнинг нақшли ва нақшсиз турлари ажралиб туради. нақшлилари умумий сополларнинг 4-5 фоизини ташкил этган. нақшлар сарғиш ангоб устига чизилган қизғиш-жигар ёки жигар рангда чизилган геометрик шакллардир. кулолчилик чархида ясалган сополлар сон жиҳатдан устунлик қилган. сопол буюмлари товалар, қозонлар ярим шар ёки шар шаклидаги идишларидан иборат. ёз ii ва iii босқичига оид сополлар кулолчилик чархида ясалган. сополларнинг сиртига нақшлар солиш анъанаси йўқолади. бу даврда сопол идишларнинг юқори қисми банка шаклида ясалиб, қуйи қисм конус шакллида шакллантирилган. бундай турдаги сопол цилиндр-конус шаклидаги идишлар, деб юритилади. уларнинг юқори қисми чархида ясалиб, қуйи қисми лаган ёки товоқ шаклли қолипда шакллантирилган. мил. авв. iv асрнинг ўрталарига (ёз iii) келиб мурғоб воҳасининг илгари ўзлаштирилган кўпгина манзилгоҳлари инқироз учраб, суғориш тизимининг такомиллашиши натижасида аҳоли янги ерларни ўзлаштиради. мурғоб воҳасининг илк темир даври маъмурий мансублиги тўғрисидаги маълумотлар учрамайди. моуру авестода тарихий ўлка сифатида келтирилган. аҳамонийлар даврида бақтрия билан битта сатрапликни ташкил этган. шимолий парфия. копетдаг билан қорақум …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mavzu: so’nggi bronza va ilk temir davri."

15.mavzu: so’nggi bronza va ilk temir davri. mavzu rejasi: 1.turkmaniston hududida so'nggi bronza va ilk temir davri madaniyatlarining rivojlanishi (dahiston, kopetdog' va murg'ob vohalari). 2.yoztepa vohasi yodgorliklari. илк темир даври умумий тавсифи. тахминан мил. авв. ii минг йилликнинг охирги чорагида атлантикадан тинч океанигача бўлган ҳудудларда тарқалган бронза даврининг кўпгина маданиятлари инқирозга учраши ёки шаклини ўзартириш ҳолати кузатилади. бу жараён ўрта осиёнинг жанубий ҳудудларида ҳам кузатилади. мазкур ҳудудлар бронза даври юксак даражада ривожланган илк шаҳар маданиятнинг инқирози ва унинг ўрнида янги маданиятнинг қарор топиш жараёни кечади. илк темир даври вужудга келган маданият айрим аломатлари билан сўнгги бронза даври анъаналаридан фарқ қилган. биринчидан, илк ша...

This file contains 9 pages in DOCX format (23.0 KB). To download "mavzu: so’nggi bronza va ilk temir davri.", click the Telegram button on the left.

Tags: mavzu: so’nggi bronza va ilk te… DOCX 9 pages Free download Telegram