саидрасул саидазизов

DOC 87.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352747127_37257.doc саидрасулсаидазизов page www.arxiv.uz режа: 1. saidrasul saidazizov islohotchi-pedagog 2. pedagog-olimlar saidrasul saidazizov haqida 3. saidrasul saidazizovnina hayoti va faoliyati 4. «ustodi avval» - turkiston o`lkasidagi birinchi alifbo darsligi. саидрасул саидазизов ислоҳотчи-педагог, «усули савтия» методида тузилган биринчи барқарор «устоди аввал» алифбо дарслигининг муаллифи сифатида ватанимиз тарихига кирган. бундай алифбо дарслиги усмонли туркларда анча илгари ­ 1868 йилдаёқ "ҳожаи аввал» номи билан аҳмад мидҳат томонидан яратилди, шунинг учун ҳам уни турклар «биринчи муаллим» деб улуғлайдилар. академик в. в. бартолд саидрасул саидазизовни «ўлкада ўқув-тарбия ишларига катта ислоҳ кирита олган» педагог сифатида таърифлайди. у ўзбек, форс, араб тилларида «азизий» тахаллусида эркин ижод қилди, илм-маърифатга даъват этувчи шеърлар, мақолалар билан вақтли матбуот саҳифаларида тез-тез чиқиб турди. аммо унинг ҳаёти ва ижоди педагог мутахассислар томонидан махсус ўрганилган эмас. тўғри, у ҳақда педагог-олим йўлдош абдуллаевнинг «эски мактабда хат-савод ўргатиш», профессор шариф юсуповнинг «фурқат йўлларида» китобларида қисман маълумотлар берилган. саидрасул саидазизов 1866 йили тошкентда шайхованд таҳур даҳа …
2
чиройли бўлмаса ҳам ёзмоққа қодир бўлган эдим». саидрасул саидазизов талабалик даврида «туркистон вилоятининг газети» ҳамда боқчасаройда чиқадиган «таржимон» газеталарини мунтазам кузатиб борди, таълим-тарбия, ўқиш-ўқитиш соҳасидаги янгиликлар таъсирида бўлди. мадрасада ўқиб юрган кезларида 1-рус-тузем мактабига ўқишга киради ва 1896 йили мадраса билан бир вақтда бу мактабни ҳам муваффақиятли тугатади. шундан сўнг саидрасул саидазизов ўзи ўқиган «мадрасаи маҳмуд дастурхончи»да мударриислик қила бошлайди. 1898 йилдаги бутун туркистон ўлкасини истиқлол сари уйқотган андижон қўзғолони мустамлакачи маъмурларни рус-тузем мактаблари тизимини ҳам бирмунча ислоҳ қилишга, мусулмон синфларини ҳам билимли, малакали педагоглар билан таъминлашга мажбур қилди. шу муносабат билан ўзбек, араб, форс тиллари қаторида рус тилини ҳам мукаммал эгаллаган с. саидазизовни 1-рус-тузем мактаби директори с. сичёв ишга таклиф қилади. шундай қилиб, саидрасул саидазизов ўзи ўқиган рус-тузем мактабида биринчи мусулмон ўқитувчиси сифатида ишни давом эттиради. бу ҳақда саидрасул домла қуйидагиларни ёзади: «1900-йилда тошканд шаҳрида руски-туземной мактабда аҳли миллат сабилариқа улми исломия таълими учун муаллимлик мансабиқа мансуб бўлғон эдим. …
3
ия ишларида, ўқув дастурларида бирор ижобий ўзгариш амалга оширилмаган, маҳаллий синфлар ўқувчилари учун ўзбек тилида ҳатто алифбо дарслиги ҳам йўқ эди. ўз касбини дурустроқ биладиган муаллимлар кўпроқ татарча алифбодан фойдаланар эдилар. ўқув жараёнини назорат қилишни кучайтириш мақсадида генерал-губернатор с. м. духовскийнинг кўрсатмасига мувофиқ сирдарё област халқ макатаблари директори с. м. граменицкий дастлаб тошкент шаҳар 4-рус-тузем мактаби ўзбек синфи ўқитувчиси карим қори кўчакбоевга товуш методи асосида алифбо дарслиги тузишни топширади, аммо унинг тузган дарслиги товуш методи талабларига тўла жавоб бермайди. с. граменицкий бу вазифани 1-рус-тузем мактаби ўқитувчиси саидрасул саидазизовга топширади. унинг шу муносабат билан ёзилган, «устоди аввал» деб номланувчи алифбо дарслиги туркистон ўлкасига энди кириб келаётган «усули савтия»га ­ товуш усулига мувофиқ келар, бу ўқитиш методини анча чуқур ўрганганлиги кўзга яққол ташланиб турар эди. саидрасул саидазизов бу алифбони яратгунга қадар аҳмад мудҳатнинг «ҳожаи аввал» («биринчи муаллим»), исмоилбек гаспралининг 1884 йилда босмадан чиққан ва 27 қатла нашр қилинган «хўжаи сибён» («болалар муаллими») …
4
тябр арафасида 3000 нусхада босиб чиқарилди ва рус-тузем мактабларига тарқатилди. ҳожи муин шукруллаев «ўзбекча алифболар тарихи» мақоласида таъкидлаганидек: «туркистонда бошлаб чиққан ўзбекча тошкантлик саидрасулхўжанинг 1900 нчи йилда ёзиб босдирғон «устоди аввал» исмли рисоласидур. бу алифбо руски-туземни мактаблар учун тузилган бўлса ҳам, баъзи муаллимлар китоб йўқлиғидан шуни вақтинча ўз мактабларига киритдилар». алифбо муаллифи араб ёзувининг мураккаблигини, унда ҳарфларнинг сўз бошида, ўртасида ва охирида турли шаклларга эга бўлишини кўзда тутган ҳолда ўқитишни ҳамма ўринларда бир хилда ёзиладиган, ўзидан кейинги ҳарфларга қўшилмайдиган мунфасил ҳарфлардан бошлайди. бу ҳол мурғак болаларда ўқув ва ёзув кўникмаларини ҳосил қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган. ундан кейин ёзувдаги шакллари бир-бирига яқин бўлган ва ўзидан олдинги ҳамда кейинги ҳарфларга қўшиладиган ҳарфларни тартиб билан ўргатишга ўтади. ҳарфлар тўлиқ ўтиб бўлинганидан кейин ҳаракатлар, уларнинг вазифалари, қўлланиш ўринлари ўргатилади, ўқувчилар бир хилда тушунадиган сўзлар билан изоҳланади. масалан, саидрасул домла «ташдид» аломатига шундай таъриф беради ва изоҳлайди: «ташдид амали ҳар қайси ҳарфнинг устида келса, …
5
арга заҳрин сочиб, уларга азоб-уқубат беришини бадиий шаклларда ифодалайди ва масал охирида ўқувчиларни эзгуликка чақирувчи қиссадан ҳисса билан якунлайди: халқ сўзидур мани дору демак, то шу мулойимсану заҳринг ниҳон. анда илон шарм қилиб феълидин, музтариб ўлди, билинг, аҳли жаҳон. билса бўлур бул сўзи маъносидин, ҳар кима хуш феъл керак ҳар қачон. алифбо-дарслик билан чуқур танишиш шуни кўрсатадики, муаллиф дарслик яратиш жараёнида педагогика ва унинг ажралмас қисми методика талабларига изчил амал қилган: мавзулар, ҳикояларда қўлланган гаплар соддадан мураккабга ривожланиб боради. дарсликнинг алифбо қисмида кўпроқ содда йиғиқ гаплар ифода усулини ташкил этса, кейинги ифодали ўқиш қисмида содда ёйиқ, баъзан қўшма гаплар қўлланади. бу услуб ўқувчилар нутқини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. с. саидазизов ўқувчилар оғзаки нутқини ўстиришда суҳбат методига, шу билан бирга, нутқни чиройли, таъсирчан қилувчи халқ ҳикматлари, мақол ва иборалар қўллашга катта аҳамият беради: асарда 50 дан ортиқ халқ мақоллари, иборалари келтирилган. алифбо-дарсликнинг яна бир ўзига хос фазилати шундаки, ундаги кичик ҳажмдаги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "саидрасул саидазизов"

1352747127_37257.doc саидрасулсаидазизов page www.arxiv.uz режа: 1. saidrasul saidazizov islohotchi-pedagog 2. pedagog-olimlar saidrasul saidazizov haqida 3. saidrasul saidazizovnina hayoti va faoliyati 4. «ustodi avval» - turkiston o`lkasidagi birinchi alifbo darsligi. саидрасул саидазизов ислоҳотчи-педагог, «усули савтия» методида тузилган биринчи барқарор «устоди аввал» алифбо дарслигининг муаллифи сифатида ватанимиз тарихига кирган. бундай алифбо дарслиги усмонли туркларда анча илгари ­ 1868 йилдаёқ "ҳожаи аввал» номи билан аҳмад мидҳат томонидан яратилди, шунинг учун ҳам уни турклар «биринчи муаллим» деб улуғлайдилар. академик в. в. бартолд саидрасул саидазизовни «ўлкада ўқув-тарбия ишларига катта ислоҳ кирита олган» педагог сифатида таърифлайди. у ўзбек, форс, араб тилларида «азизий»...

DOC format, 87.5 KB. To download "саидрасул саидазизов", click the Telegram button on the left.

Tags: саидрасул саидазизов DOC Free download Telegram