палеонтология фани

PPT 23 sahifa 624,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
полезные ископаемые мирзо-улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети геология ва геонформацион тизимлари факультети “геология” кафедраси палеонтология фанидан маъруза маърузачи профессор кушаков абдулла романович систематика ва номенклатура. органик дунёнинг умумий классификацияси режа: 1. cистематика. 2. бактериялар дунёси. 3. цианобионтлар дунёси. 4. ядроли организмлар тўнғич дунёси. 5. ўсимликлар дунёси. 2020 й. систематика (греч. systematikos – тартиблаштириш) организмларни гуруҳлаш ва уларнинг бир-бирига боғланиши тўғрисидаги фандир. гуруҳларнинг қариндошлик алоқалари принципига асосланиб тузилган фиолгенетик систематика ётқизиқлар ёшини қазилма қолдиқларга қараб тўғри аниқлашни таъминлайди. биологияда бутун органик олам муайян систематик (таксономик) бирликларга бўлинади: тўнғич дунё, дунё, тип, синф, туркум, оила, авлод, тур. тур деганда, белгилари анча ўхшаш бўлган ва одатда (катта ёки кичик) ягона майдонда яшаган индивидлар гуруҳи тушунилади. бир қанча белгилари билан фарқ қиладиган, бироқ умумий ўхшашлиги сақланиб қоладиган турлар – авлодни ташкил этади. авлодлар, ўз навбатида, оилаларга, оилалар туркумларга, туркумлар синфларга, синфлар типларга бирлашади. органик оламнинг бундай бўлиниши таснифланиш деб аталади. жаҳон палеонтологлари конгрессида ҳайвон …
2 / 23
иқланмаган) қўйилади. агар тур аниқ белгиланмаса, авлод ва тур номи орасига сf. af. (conformis – ўхшаш) деб ёзилади. тур ёмон сақланган вақтда aff (afinis – яқин) деб ёзилади. систематика қисми procaroyta, ядросиз организмлар тўнғич дунёси (лотинча pro – олдин, ўрнига; юнонча кaryon – ядро) ядросиз организмларнинг тўнғич дунёси прокариотлар ҳужайрасида цитоплазма, мембранадаги ягона хромасомада жойлашган. прокариотларда ядро экуариотлар ҳужайраларини ташқил қилувчи митохондрия. голжи мажмуаси ва бошқа элементлар бўлмайди. прокариотлар бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали бўлиши мумкин ва шунга кўра, уларнинг ўлчамлари 0,015 мкм дан – 20 см.гача етади. прокариотларга вируслар, бактериялар ва цианобионтлар мансуб. прокариотлар археозой бошларида тахминан 3,8 млрд. йил аввал пайдо бўлган. прокариот тўнғич дунёсида икки: бактериялар ва ционабионтлар дунёсига ажратилади. уларни гуруҳларга ажратиш даставвал ранг берувчи ўсимлик пигментларнинг бор ёки йўқлигига асосланган. bacteria. бактериялар дунёси (юнонча bacterian – таёқча) бактерияларга хивчинли (қилсимон оёқлилар) ёки ҳаракатланмасдан ёпишиб яшайдиган бир ҳужайрали прокариотлар, энг содда жониворлар киради. ҳужайралар кўпинча турлича …
3 / 23
яшаш фаолияти билан темир рудалари, олтингугурт, пирит, селитра, графит, карбонат, фосфорит, нефт ва газ конлари боғлиқ. ҳужайра пўстлоғи қазилма қолдиқ сифатида сақланиб қолиши мумкин. аниқ маълумотларга кўра, бактериялар 3,5 млрд. йил олдин ҳосил бўлган кремнийли тоғ жинсларда топилган. археозой ва протерозой қазилма прокариот ва эукариотлари (?) а – қадимги (?) организмлар (3,8 млрд. йил); б - д – прокариотлар, бактериялар ва цианобионтлар (б - г – 3,5 млрд. йил, д – 2,5 млрд. йил); е - к – прокариотлар ва эукариотлар (?) (2 млрд. йил); л – spitiuopsis, эҳтимол, ипсимон бактериялар; м – систематик ҳолати ноаниқ (л, м – венд) (а - д – earth 's..., 1983; е - к – крылов, 1968; –л., –м., витп, 1995). ceanobioata. ционобионтлар дунёси (юнонча kyanos – кўк; biontos – яшовчи) ционобионтлар бир ҳужайрали, баъзан ипсимон колония ҳосил қилиб, фотосинтез қилувчи микроскопик организмлар бўлиб, ҳужайра ядроси йўқлиги сабабли бўлиниб кўпаяди. шилимшиқ қопламаси кальций карбонат …
4 / 23
т киритилган. бу ҳужайрали организмлардаги эукариот ҳужайрасининг тузилиши ниҳоятда мураккаб бўлиб, кўп ҳужайралиларда, айниқса, юксак ўсимлик ва ҳайвонларда у мослашиши натижасида соддалашган. эукариотларнинг энг кичик ўлчами 10 мкм (бир ҳужайрали содда ҳайвонлар), энг каттаси – 33 м (китсимонлар), 100 м (айрим игна баргли дарахтлар). эукариотлар эрта протерозойда, таҳминан 2 млрд. йил аввал пайдо бўлган. эукариотлар тўнғич дунёси phyta ўсимлик, fungi қўзиқорин ва zoо ҳайвонот дунёларини ўз ичига олади. улар бир-бирларидан даставвал «озиқланиш» усуллари (фотосинтез, автотрофия ёки гетеротрофия), ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари ва ҳужайра тузилиши билан фарқланадилар. қўзиқоринлар ҳамда бир ҳужайрали организмлар аралаш белгилар йиғиндисига эга. бу эса, уларни таснифлашни қийинлаштиради. ҳайвонот дунёси. zoa (animalia) ҳайвонот дунёсига ўсимликлардан фарқли бўлган тайёр ҳолда органик моддалар билан озиқланиб, органик моддалар яратувчи, бир ва кўп ҳужайрали организмлар киради. бир ҳужайрали организмларда ҳужайра мураккаб тузилган, кўп ҳужайралиларда эса, аксинча. кўп ҳужайрали ҳайвонларда эволюцион тараққий этиш давомида бир қанча махсус ҳужайралар ва тўқималар, аъзолар ва системалар …
5 / 23
деярли бир вақтда тахминан 2 млрд. йил олдин пайдо бўлган деб тахмин қилинади. ўсимликлар дунёсида бир-биридан тана тузилиши бўйича фарқланувчи thallophyta – тубан ва telomophyta – юксак ўсимликлар кенжа дунёсига ажратилади. қуйи ўсимликлар сувда яшовчи норасмий гуруҳ “сувўтлари”га бириктирилади ва уларнинг яшаши бентос ёки планктон тарзида ва ҳавзаларда 200 м. чуқурликкача бўлади. юксак ўсимликлар қуруқликда ўсади. улар ер куррасининг ҳамма кенгликларида ва турли-туман экологик шароитларда учрайди. ўсимликлардан қазилма ҳолда, одатда сувўтлардан органик пўстлоқлари, минерал скелетлари, юксак ўсимликлардан эса барглар тамғаси, кутиқўла қавати, шохлари, танаси, илдизи, споралар чанг доналари, уруғлар, мевалари сақланиб қолиши мумкин. ва бу оқибатда кўмир конларини ҳосил қилади.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"палеонтология фани" haqida

полезные ископаемые мирзо-улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети геология ва геонформацион тизимлари факультети “геология” кафедраси палеонтология фанидан маъруза маърузачи профессор кушаков абдулла романович систематика ва номенклатура. органик дунёнинг умумий классификацияси режа: 1. cистематика. 2. бактериялар дунёси. 3. цианобионтлар дунёси. 4. ядроли организмлар тўнғич дунёси. 5. ўсимликлар дунёси. 2020 й. систематика (греч. systematikos – тартиблаштириш) организмларни гуруҳлаш ва уларнинг бир-бирига боғланиши тўғрисидаги фандир. гуруҳларнинг қариндошлик алоқалари принципига асосланиб тузилган фиолгенетик систематика ётқизиқлар ёшини қазилма қолдиқларга қараб тўғри аниқлашни таъминлайди. биологияда бутун органик олам муайян систематик (таксономик) бирликларга бўлинади: тўнғич...

Bu fayl PPT formatida 23 sahifadan iborat (624,5 KB). "палеонтология фани"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: палеонтология фани PPT 23 sahifa Bepul yuklash Telegram