mikroorganizmlarning morfologiyasi, tuzilishi va ko‘payishi

PPT 48 sahifa 4,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 48
2-мавзу: ген муҳандислигининг моддий асослари микроорганизмларнинг морфологияси, тузилиши ва кўпайиши 2 - маъруза режа: 1. микроорганизмлар ва уларнинг классификицияси 2. вируслар ва микоплазмларни тузилиши, кўпайиши ҳамда тарқалиши 3. бактерияларнинг тузилиши, кўпайиши ва тарқалиши 4. актиномицетларнинг тузилиши, кўпайиши ва тарқалиши 5. замбуруғларнинг тузилиши, кўпайиши ва тарқалиши 6. хулоса табиатда учрайдиган микроорганизмлар: 1. вируслар 2. микоплазмалар 3. рикетсиялар 4. бактериялар 5. актиномицетлар 6. замбуруғлар 7. бир ҳужайрали сув ўтлари микоплазмалар мезофиллар хитридиомицетлар микроорга-низмлар бактериялар вируслар таркиби рнк риккетсиялар замбуруғлар психро-филлар буралган оомицетлар аскомицет-лар термофил-лар зигомицетлар таёқча-симон таркиби днк детер-омицет-лар базидиомицетлар юмалоқ микроорганизмларнинг энг оддий токсиномик бирлиги тур, турлар бирлашиб туркумни, туркумлар бирлашиб оилани ҳосил қилади. оилалар тартибларга бирлашади ва тартиблар синфларни ташкил қиладилар. тур туркум оила тартиб синф ҳозир ҳамма ҳужайрали жониворлар ҳужайрасининг тузилишига, ядро ва органоидларнинг цитоплазма билан мунособатига, қобиғининг таркибига ва бошқа белгиларига қараб икки гуруҳга бўлинади. 1. прокариотлар 2. эукариотлар ҳужайрасидаги ядро ва органеллалар цитоплазмадан махсус парда мембрана билан …
2 / 48
ика билан зарарланган тамаки баргидан олинган шира соғлом ўсимликка киритилганда унда ҳам мозаика ривожланишини аниқлади. касал ўсимликда ва ундан олинган ширада замбуруғлар мавжуд бўлмагани сабабли, а.майер касалликни бактерия қўзғатади, деб хулоса қилди. вирусларни биринчи бўлиб, рус олими д.и.ивановский 1892 йилда тамакида кузатган. бу тамакининг мозаика касаллигини қўзғатувчи вирус эди. у тамакининг мозаика касаллигини микроскопда кўринмас жуда майда бўлган номаълум микроорганизмлар қўзғатишини таъкидлаб ўтган. лекин бу касалликни атрофлича ўрганиб, уни матбуотда эълон қилган голландиялик олим м.бейерник (1898) бўлиб ҳисобланади. бу олимлардан кейин вирусология соҳасида катта кашфиёт қилган америкалик олим у.стенли (1935) биринчи бўлиб касал ўсимликдан кристалл ҳолатда ажратиб олинган вирусларни химиявий таркибини ўрганди. вируслар бошқа микроорганизмлардан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади: 1. бактериологик фильтрлардан ўтади 2. ҳужайра тузилишига эга эмас 3. ўсиш хусусияти йўқ 4. нуклеин кислоталарни фақат биттаси днк ёки рнк дан иборат 5. сунъий озиқа моддаларда ўсмайди ва фақат хўжайин организмда ҳаёт фаолиятини сақлайди вируслар морфологик жиҳатдан тўрт гуруҳга …
3 / 48
3. тайёргарлик кўриш даври, яъни эклипс-даври. бунда хўжайин ҳужайрасида оқсил синтезланиши тўхтайди ва днк ўз фаолиятини йўқотади. 4. вирусларни нуклеин кислоталари ва оқсилини синтез бўлиши ҳамда вирусларни етилиши. вирус рнк си кўпайиб цитоплазмада тўпланади ва оқсил қобиғи билан ўралишига тайёр холга келади. хўжайин ҳужайрасидаги днк ва рнк парчаланади, оқсил синтези тўхтайди ва ўсимлик ҳужайраси нобуд бўлади. 5. вирусларни хўжайин ҳужайрасидан чиқиши. зарарланган ҳужайранинг вирусга тўлиши, тўлган қопни эслатади. бу ҳужайра ёрилиб атрофдаги соғ ҳужайраларни зарарлайди. вирусларни систематикага солиш бўйича уринишлар биринчи бор 1927 йил д.джонсон томонидан бўлган. у вирусларни касал ўсимлик номи билан қўшиб аташни таклиф этган. 1937 йили к.смит, д.джонсон таклиф этган номлашга ўзгартириш киритиб кассалланган ўсимликни номини ўрнига унинг оиласини лотинча номини қўшишни таклиф этди. масалан тамаки мозаикаси-nicotina virus 1, картошка мозаикаси-solanum virus 1 ва бошқалар. вируслар бир неча йўллар билан тарқалиши мумкин. улар қуйидагилардир: 1. ўсимлик шираси ёрдамида механик йўл билан 2. ўсимлик қолдиқлари орқали (вирусларнинг фаоллиги …
4 / 48
рана ташкил топган. унинг ҳужайра цитоплазмасида рибосомалар бўлиб, ҳужайра марказида днк ипчасидан иборат ядрога ўхшаш тўплам мавжуд. микоплазмаларнинг вируслардан фарқи уларни тузилиши ҳужайра тузилишига яқин ва сунъий озиқаларда ўсади, ҳамда уларнинг таркиби рнк ва днк дан иборатдир. микоплазмалар куртакланиш ёки иккига бўлиниш йўли билан кўпаяди. фитопатоген микоплазмалар фақат тирик ўсимлик ҳужайрасида сақланади. микоплазмалар қўзғатадиган касалликлар асосан цикадка ҳашароти орқали юқади. бундан ташқари пайвандлаш ва гулли паразитлар орқали ҳам юқади. микоплазмалар алоҳида mollicutes синфига киради. бу синфга кирувчи mycoplasmatales тартиби учта оилага бўлинади: 1. mycoplasmatacea 2. acholeplasmataceae 3. spiroplasmataceae микоплазма қаттиқ озиқа муҳитларида ўзига хос, яъни тухум сариғига ўхшаш колониялар ҳосил қилади. грамм бўйича бўялмайди. микоплазма риккетсиялар риккетсиялар. 1909 йилда риккетс деган олим мексикада учрайдиган ва бит орқали тарқаладиган қизилчали тиф касаллигини текшириб, касал одам танасидан калта таёқча шаклидаги микроб топади ва риккетсия провочека деб номлайди. булар жуфт-жуфт ёки занжир шаклида бўлиши мумкин, узунлиги 300 - 400 нм. фақат тирик тўқима …
5 / 48
вчинлар, ноқулай шароитида муайян турнинг сақлаб қолиш вазифасини бажарадиган ғилоф ҳам бўлади. таёқчасимон бактериялар спора ҳосил қилиб, муайян турнинг сақлаб қолишига имкон беради. коккларда эса спора ҳосил бўлиши жуда кам учрайди, вибрион ва спиралсимонларда спора ҳосил бўлиши номаълум. бактериялар бир ҳужайрали, хлорофилсиз, прокариот организмлардир. улар тузилишига, яъни шаклига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: i. юмалоқ ii. таёқчасимон iii. буралган (вергулсимон) бактериялар шакли юмалоқ (кокклар) цилиндрсимон (таёқча) вергулсимон (вирион) i. юмалоқ (шарсимон) бактериялар коклар деб аталади, яъни унинг номи юнон тилидан «coccus» резавор мева сўзидан олинган. бу гуруҳга кирувчи бактериялар якка ва қўшилган холда бўлиб қуйидагиларга бўлинади. 1. монококклар - битта ҳужайра 2. диплококклар - жуфт ҳужайра 3. тетрококклар - тўртта ҳужайра 4. стрептококклар - занжирсимон бирлашган ҳужайралар 5. сарциналар - ҳужайралар тўплами 8-16 тадан тўп (куб) бўлиб жойлашган 6. стафилококклар - ҳужайралар тўплами узум шингили шаклида кокклар монококклар диплококклар тетрококклар стрептококклар стафилококклар сарциналар ii. таёқчасимон бактериялар ҳам якка ёки бир-бири билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 48 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mikroorganizmlarning morfologiyasi, tuzilishi va ko‘payishi" haqida

2-мавзу: ген муҳандислигининг моддий асослари микроорганизмларнинг морфологияси, тузилиши ва кўпайиши 2 - маъруза режа: 1. микроорганизмлар ва уларнинг классификицияси 2. вируслар ва микоплазмларни тузилиши, кўпайиши ҳамда тарқалиши 3. бактерияларнинг тузилиши, кўпайиши ва тарқалиши 4. актиномицетларнинг тузилиши, кўпайиши ва тарқалиши 5. замбуруғларнинг тузилиши, кўпайиши ва тарқалиши 6. хулоса табиатда учрайдиган микроорганизмлар: 1. вируслар 2. микоплазмалар 3. рикетсиялар 4. бактериялар 5. актиномицетлар 6. замбуруғлар 7. бир ҳужайрали сув ўтлари микоплазмалар мезофиллар хитридиомицетлар микроорга-низмлар бактериялар вируслар таркиби рнк риккетсиялар замбуруғлар психро-филлар буралган оомицетлар аскомицет-лар термофил-лар зигомицетлар таёқча-симон таркиби днк детер-омицет-лар базидиоми...

Bu fayl PPT formatida 48 sahifadan iborat (4,3 MB). "mikroorganizmlarning morfologiyasi, tuzilishi va ko‘payishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mikroorganizmlarning morfologiy… PPT 48 sahifa Bepul yuklash Telegram