биосфера 3

DOC 418.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476957491_65712.doc биосфера режа: 1. биосфера ҳақида тушунча. 2. тирик организмлар биосферанинг асосий қисми. 3. тирик организмларнинг хилма-хиллиги ва уларнинг ер шарида тарқалиши, қуруқлик ва океан биомассалари. 4. биосферада моддаларнинг даврий айланиши ва энергиянинг ўзгариши. 5. биосфера эволюцияси. таянч иборалар: биосфера, биомасса, бактерия, биологик азот, океан биомассаси, қуруқлик биомассаси, биоген миграция, биосферада углерод айланиши, биосфера эволюцияси, биогениз босқич, ниогенез босқич, озон тешиги. 1. биосфера ҳақида тушунча. биосфера (юнонча "биос" - ҳаёт, "сфера" - шар сўзларидан олинган) бўлиб, бу атамани фанга биринчи марта австриялик геолог олим э. зюсс томонидан киритилган. у ер шари ҳаёт қаватини биринчи бўлиб биосфера деб атаган бўлсада, лекин биосфера ҳақидаги таълимотни рус академиги в.и.вернадский яратган ва ривожлантирган. биосфера тирик организмлар яшайдиган ва улар таъсирида ўзгариб турадиган ер шарининг бир қисми ҳисобланади. ердаги ҳамма биогеоценозларнинг йиғиндиси биосферани ташкил қилади. шундай қилиб, биосферанинг элементар (энг кичик) бирлиги беогеоценозлардир. биосферага жуда қадимий бактериялардан тортиб, одамгача бўлган организмлар киради. биосфера тирик ва …
2
осферанинг ўлик таркибига атмосферанинг, гидросферанинг ва литосферанинг моддалар ва энергия алмашинуви жараёнида қатнашувчи қисмлари киради. 2. тирик организмлар биосферанинг асосий қисми. биосферада тирик организм энг муҳим аҳамиятга эга бўлиб, академик в.и.вернадский уларнинг қўйидаги функцияларини белгилаб берди: 1. газ алмашиниши. бу функцияси фотосинтез ва нафас олиш жараёнларига боғлиқ. автотроф организмларнинг органик моддаларини синтезлаш жараёнида қадимги атмосфера таркибидаги карбонат ангидрид кўп миқдорда сарфланади. яшил ўсимликлар тобора кўпайиб бориши билан атмосферанинг газ таркиби ҳам ўзгара боради. карбонат ангидрид миқдори камайиб, кислород эса орта боради. атмосфера таркибидаги кислороднинг ҳаммаси тирик организмлар фаолияти натижасида ҳосил бўлади. нафас олиш жараёнида кислород сарфланиб, карбонат ангидрид ҳосил бўлади ва у яна атмосферага чиқарилади. 2. концентрациялаш функцияси. тирик организмлар томонидан атроф муҳитга тарқалган кимёвий элементларнинг тўпланишидир. масалан: ўсимликлар фотосинтез жараёнида кимёвий элементларни тупроқдан (калий, фосфор, азот, водород ва бошқаларни) ҳаводан углерод олиб, ҳужайрада органик моддалар ҳосил қилади. жамғариш функциялари туфайли тирик организмлар кўп миқдорда чўкма жинсларни, масалан: бўр, оҳак …
3
қлик ва океан биомассалари. биосферадаги тирик моддалар (организмлар) нинг умумий массаси биомасса дейилади. ҳозирги вақтда ер шарида яшайдиган барча тирик организмларнинг 2 миллиондан ортиқ тур мавжуд бўлиб, шундан 1,5 миллионга яқин тури ҳайвонларга ва 500 мингга яқини эса ўсимликларга хосдир. шу турларнинг 93% и қуруқликда, 7% и эса сувда ҳаёт кечиради. океанлар ер юзининг 70% ни эгаллаганига қарамай, ер биомассасининг 0,13% ни ҳосил қилади. ўсимликлар маълум бўлган организм турларининг 21% ни ер биомассасининг 99% дан ортиғини ташкил этади. ҳайвонлар турлари барча организмларнинг 70% ни ҳамраб олганига қарамай уларнинг биомассадаги ҳиссаси 1% дан камроқдир. ҳайвонлардан 96% умуртқасизлар ва 4% ни эса умуртқалилардан иборат. умуртқалиларнинг фақат 10% сут эмизувчиларга тўғри келади. тирик моддалар ўзининг массасига кўра ўлик моддаларнинг 0,01-0,02% нигина ташкил этса ҳам лекин биосферанинг асосий функцияларини амалга оширишда роли каттадир. а) қуруқлик биомассаси. қуруқлик юзасининг турли ҳудудларида биомасса миқдори бир хил эмас. турли ўсимликлар ҳосил қиладиган биомасса миқдори ва унинг сифати …
4
биомассанинг умумий заҳираси 50-60 га/ц ни ташкил этади. қорасаксовулзорларда ёғингарчилик кўп бўлган йиллари эса бу кўрсаткич бир йилда 10 га/ц га боради. қутблардан экваторга борган сари биомасса миқдори ва организмлар турларининг сони ортиб боради. айниқса, тропик иқлим шароитида ўсимликлар турлари жуда қўп бўлади. зич ва бир неча ярусларда ўсади. ҳайвонлар ҳам ҳар хил ярусларда жойлашади. экваторга биогеоценозларида ҳаёт зичлиги жуда юкори бўлади. организмлар ўртасида яшаш жойи, озиқ - овқат, ёруғлик, кислород учун рақобат кучли бўлади. қутбларда бунинг аксини кўрамиз. одамнинг таъсирида биомасса ҳосил бўладиган майдонлар кескин ўзгариши мумкин. шунинг учун ҳам саноат ва қишлоқ хўжалик мақсадларида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш лозим. қуруқлик юзасининг асосий қисмини тупроқ биогеоценозлари эгаллайди. тупроқда организмлар зич жойлашган. масалан: бир тонна қора тупроқда микроорганизмларнинг сони 25х10 га етиши мумкин ёки 1 гектар тупроқда 2,5 млн.га яқин ёмғир чувалчанги яшаши мумкин. тупроқда газлар алмашиниши ҳам тинмасдан давом этиб туради. ҳаво таркибидаги кислород ўсимликларга ютилади ва кимёвий бирикмалар …
5
нг салмоғи жуда кам. эркин ҳолда яшовчи бактериялар билан биргаликда экинларни биологик азот билан таъминлашда дуккакли ўсимликлар илдизида симбиоз ҳолида яшовчи туганак бактерияларнинг ҳам аҳамияти катта. дуккакли экинлар ҳаво азотини rizobium авлодига кирувчи бактериялар ёрдамида ўзлаштириб мавсум давомида маълум миқдорда азот тўплайди. чунончи, беда 2-3 йил давомида гектарига 250-400 кг азот тўплайди, нўхат ҳар йили шароитга қараб гектарига 50-75 кг биологик азот тўплайди. биологик азотни ўзлаштириш фотосинтез жараёни билан боғлиқ бўлиб, ўсимлик ҳаво азотини кўпроқ ўзлаштирса, унда кузатиладиган фотосинтез жараёни шунча фаоллашади, демак, биомасса ҳосил бўлиш имконияти ошади. ҳаво таркибидаги азотни биологик усулда ўзлаштириш атрофмуҳитни, сизот сувларни, сув ховзаларини нитратлар билан ифлосланишининг олдини олади. экологик муаммоларни ижобий ҳал қилишга ёрдам беради. кундузи тупроқ қизиганда ундан карбонат ангидрид, водород сульфид, аммиак ажралади. шундай қилиб, тупроқ биоген усулда ҳосил бўлади. тупроқ анорганик ва органик моддалардан ҳамда тирик организмлардан ташкил топган. биосферадан ташқарида тупроқнинг ҳосил бўлиши мумкин эмас. тупроқ тирик организмларнинг яшаш муҳити …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биосфера 3"

1476957491_65712.doc биосфера режа: 1. биосфера ҳақида тушунча. 2. тирик организмлар биосферанинг асосий қисми. 3. тирик организмларнинг хилма-хиллиги ва уларнинг ер шарида тарқалиши, қуруқлик ва океан биомассалари. 4. биосферада моддаларнинг даврий айланиши ва энергиянинг ўзгариши. 5. биосфера эволюцияси. таянч иборалар: биосфера, биомасса, бактерия, биологик азот, океан биомассаси, қуруқлик биомассаси, биоген миграция, биосферада углерод айланиши, биосфера эволюцияси, биогениз босқич, ниогенез босқич, озон тешиги. 1. биосфера ҳақида тушунча. биосфера (юнонча "биос" - ҳаёт, "сфера" - шар сўзларидан олинган) бўлиб, бу атамани фанга биринчи марта австриялик геолог олим э. зюсс томонидан киритилган. у ер шари ҳаёт қаватини биринчи бўлиб биосфера деб атаган бўлсада, лекин биосфера ҳақидаги та...

DOC format, 418.5 KB. To download "биосфера 3", click the Telegram button on the left.

Tags: биосфера 3 DOC Free download Telegram