элементар физика курсини ўқитиш методикаси

PPT 26 стр. 5,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 26
powerpoint presentation самарқанд давлат университети муҳандислик физикаси институти умумий физика кафедраси “элементар физика курсини ўқитиш методикаси” 16-маъруза мавзу: “электромагнит майдон. ” (4-курслар учун) маърузачи: у.э. нуримов 1.максвелл электромагнит майдон назарияси-нинг асосчиси. 2.максвеллнинг силжиш токи ҳақидаги гипотезаси билан боғлиқ бўлган тенгламаси. 3.максвеллнинг уюрмали злектр майдони ҳақидаги гипотезаси билан боғлиқ бўлган тенгламаси. 4.максвеллнинг учинчи ва тўртинчи тенгламалари. 5.максвелл тенгламалари системаси ва улардан келиб чиқадиган асосий хулосалар. 1. максвелл электромагнит майдон назариясининг асосчиси англия физиги, эдинбург (1855й.) ва лондон (1861й.) короллик жамиятларининг аъзоси бўлган, джеймс клерк максвелл (1831-1879) 1860-1865 йилларда электромагнит майдон назариясини ишлаб чиқди. бу назариясининг асосида қуйидаги иккита гипотеза ётади: 1.ҳар қандай ўзгарувчан электр майдони уюрмали (ўзгарувчан) магнит майдонини туғдиради. (уларнинг йўналишлари ўнг винт қоидаси бўйича аниқланади). 2.ҳар қандай ўзгарувчан магнит майдони уюрмали (ўзгарувчан) электр майдонини туғдиради. (уларнинг йўналишлари чап винт қоидаси бўйича аниқланади). фазода ўзгарувчан электр ва ўзгарувчан магнит майдонларининг, бири иккинчисидан ажралмаган ҳолатда, яъни биргаликда мавжуд бўлишига электромагнит майдон …
2 / 26
учун) электронлар тартибли ҳаракатланиб ўтмасада, ўзгарувчан ток ўтади ва қопламалар орасида бу токнинг магнит майдони ҳосил бўлишини тажрибалар (1913 й.да рус физиги а.а. эйхенвальд конденсатор қопламалари яқинига яқинлаштирган магнит стрелькаси воситасида аниқлади) кўрсатди (калит қўшилса лампа ёниб туради). бу токнинг табиати қандай? конденсатор ўзгарувчан ток манбаига уланганда, унинг қопламалари ток частотасига мос равишда зарядланади ва разрядланади. натижада конденсатор қопламаламри орасида ўзгарувчан электр майдони ҳосил бўлади. бу майдон қопламалар орасида ўзгарувчан магнит майдонини ҳосил қилади шу ўзгарувчан электр майдони ва унинг атрофида ҳосил бўладиган ўзгарувчан магнит майдонини ўзаро боғлаш учун, максвелл «силжиш токи» атамасини киритди. атаманинг бундай номланиши, аслида, диэлектрик моддалар учун тўғри бўлади. чунки, электр майдони таъсирида диэлектриклар ичида боғланган зарядлар атом ёки молекула ўлчамида силжийди. вакуумда силжийдиган электр зарядлари йўқ. аммо конденсатор қопламалари орасидан ўзгарувчан электр токи ўтади ва унинг атрофида ўзгарувчан магнит майдони ҳосил бўлади. шу нуқтаи назардан, «силжиш токи» атамасининг номи реалликга тўла мос келмаса ҳам, у …
3 / 26
тенг. конденсатор қопламалари орасидаги силжиш токи ва у ҳосил қиладиган уюрмали магнит майдонининг ўзаро йўналишлари ўнг винт қоидасига бўйсинади. агар бирор ўтказгичда ўтказувчанлик токи оқса, унинг ичида ўзгарувчан электр майдони, яъни силжиш токи ҳам мавжуд бўлади. ўтказгичнинг магнит майдонини тўла ток ҳосил қилади. муҳитнинг электр ўтказувчанлиги ва майдон частотасига боғлиқ ҳолда, шу иккита ташкил этувчи ҳар хил рол ўйнайди: металларда паст частоталарда jсилж << jўтк , диэлектрикларда эса юқори частоталарда jсилж асосий рол ўйнайди. изоҳ-1: максвелл биринчи тенгламасининг интеграл шаклидан дифференциалл шаклига ўтиш стокс теоремасидан фойдаланиб ўтилади. изоҳ-1: максвелл иккинчи тенгламасининг интеграл шаклидан дифференциалл шаклига ўтиш стокс теоремасидан фойдаланиб ўтилади. 4.максвеллнинг учинчи ва тўртинчи тенгламалари изоҳ -2: максвелл учинчи ва тўртинчи тенгламаларининг интеграл шаклидан дифференциалл шаклига ўтиш гаусс теоремасидан фойдаланиб ўтилади. 5.максвелл тенгламалари системаси ва улардан келиб чиқадиган асосий хулосалар бу тенгламалар ҳолат тенгламалари ёки материал тенгламалар деб аталади. бу тенгламаларнинг кўриниши муҳитнинг электр ва магнит ҳоссалари билан аниқланади. (3), …
4 / 26
билан тарқалувчи эмм нинг мавжуд бўлишини башорат қилди. максвелл тенгламалари электр ва магнит ҳодисалар ҳақидаги қонунлар ифодаларининг умумлаштирилган кўринишидир. классик механикада ньютон қонунлари қандай муҳим рол ўйнаган бўлса, электромагнетизм ҳақидаги талимотда максвелл тенгламалари ҳам шундай рол ўйнади. тавсия қилинадиган адабиётлар рўйхати с. г. калашников. электр. тошкент: "ўқитувчи", 1973 й. д. в. сивухин. курс общей физики. т.3. электричество. москва: “наука”, 1977 – 687 с; москва: “физматлит”, 2002 г. и. в. савелев. “умумий физика курси”. 2 – том. т.: “ўқитувчи”, 1975, 368 б. и. е. тамм. основные теории электричество. москва: “наука”, 1966-624 с. о. ахмаджонов. физика курси. т.2. “электр ва магнетизм. тўлқинлар”. т.: “ўқитувчи”, 1978-208 б. м. и. исмоилов ва бошқалар. физика курси. механика. электр. электромагнетизм. т.: “ўзбекистон”, 2000, 470 б. ў. қ. назаров. умумий физика курси. iii – қисм. “электр ва магнетизм”. т.: “ўзбекистон”, 2002, - 247 б. г. а. зисман, о. м. тодес. курс общей физики. т. 2. электричество. москва: …
5 / 26
элементар физика курсини ўқитиш методикаси - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 26 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "элементар физика курсини ўқитиш методикаси"

powerpoint presentation самарқанд давлат университети муҳандислик физикаси институти умумий физика кафедраси “элементар физика курсини ўқитиш методикаси” 16-маъруза мавзу: “электромагнит майдон. ” (4-курслар учун) маърузачи: у.э. нуримов 1.максвелл электромагнит майдон назарияси-нинг асосчиси. 2.максвеллнинг силжиш токи ҳақидаги гипотезаси билан боғлиқ бўлган тенгламаси. 3.максвеллнинг уюрмали злектр майдони ҳақидаги гипотезаси билан боғлиқ бўлган тенгламаси. 4.максвеллнинг учинчи ва тўртинчи тенгламалари. 5.максвелл тенгламалари системаси ва улардан келиб чиқадиган асосий хулосалар. 1. максвелл электромагнит майдон назариясининг асосчиси англия физиги, эдинбург (1855й.) ва лондон (1861й.) короллик жамиятларининг аъзоси бўлган, джеймс клерк максвелл (1831-1879) 1860-1865 йилларда электрома...

Этот файл содержит 26 стр. в формате PPT (5,5 МБ). Чтобы скачать "элементар физика курсини ўқитиш методикаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: элементар физика курсини ўқитиш… PPT 26 стр. Бесплатная загрузка Telegram