o'zbekistonning ma'anaviy va madaniy taraggiyoti

DOCX 10 стр. 37,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
5-мавзу. мустақиллик йилларида ўзбекистоннинг маънавий ва маданий тараққиёти режа: 1. мустақиллик йиллари миллий-маънавий қадриятларнинг тикланиши. 2. мустақиллик йиллари номоддий меросга муносабат ва унинг натижалари. 3. мустақиллик йиллари мусиқа санъатининг ривожланиши. мустақиллик йиллари миллий-маънавий қадриятларнинг тикланиши ўзбек халқи совет мустабид тузуми даврида ўз миллий-маданий меросини мустаҳкамлаш, миллий қадриятлар ва урф-одатларни ривожлантириш борасида катта қийинчиликларга дуч келди. маъмурий-буйруқбозлик тизими даврида жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётига мос бўлган назарий-методологик асослар ижтимоий ҳаётнинг ҳар бир жабҳасигача автоматик равишда сингдирилди. масалан, марксча-ленинча методология асосида белгиланган объективлик, синфийлик, партиявийлик, ғоявийлик каби тамойиллар жамиятда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисаларни ўзида акс эттира олмади. ўтган асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмида ўзбек халқи азалдан ардоқлаб, авайлаб-асраб келган миллий урф-одат, анъана, қадриятлар, айниқса, миллий байрамларга нисбатан собиқ марказнинг жиддий кураши бошланди, кўплаб миллий маросимлар чекланди, баъзиларининг ўрнига бошқа байрамлар ва маросимлар тўқиб чиқарилди. натижада, авваллари нишонланиб келинган “ҳосил байрами”, “қовун сайли”, “гул байрами” ва бошқа халқ байрамлари унутиб қўйилди. “наврўз” байрами эса аввал тақиқланди, …
2 / 10
н кенг фойдаланилган ҳолда) нинг улкан кўламда тикланиши фуқароларимиз, айниқса, ёшларимиз дунёқараши – эътиқодини шакллантиришда, уларда она заминга меҳр-муҳаббат билан қараш, ризқ-рўзимиз асоси бўлмиш сувни тежаб-тергаб сарфлаш, табиатни, ер ости ва ер усти бойликларини асраш, бободеҳқон меҳнатини эъзозлаш, хуллас, ўлкамиздаги жамики жонзот ва гўзалликларни асраб-авайлаш руҳида тарбиялаш муҳим омил ҳисобланади. буларнинг барчаси пировард натижада, мамлакат бойлигини ортиши, демакки, халқимиз турмуш фаровонлигининг юксалиши учун хизмат қилади. ислом дини, диний маросимларнинг тикланиши, албатта, ҳар бир инсонга доимо ўз-ўзини идора қилишга, яхши хислатларни ўзида мужассам этишга ундайди. мустақиллик даврида ислом дини мавқеининг тикланиши, диний маросимлар, миллий қадриятлар, асрий байрамларнинг халққа қайтарилиши, мусулмонларнинг муқаддас ҳаж ва умра амалларини адо этиш имкониятига эришганлиги, диний-аҳлоқий масалалар бўйича хилма-хил китобларнинг чоп этилиши, қанчадан-қанча масжиду мадрасаларнинг ўз эгаларига қайтариб берилиши, дин эркинлигини таъминлаш каби кенг оммага манзур савобли ишлар тезкорлик билан бажарилди. ўзбекистон биринчи президенти и.а.каримовнинг “мусулмонларнинг саудия арабистонига ҳаж қилиши тўғрисида”ги 1990 йил 2 июнда имзолаган фармонига …
3 / 10
шу тариқа ҳайит кунлари ва улар билан боғлиқ қадимий, анъанавий маросимлар қайта тикланди ва ҳаётимизда мустаҳкам қарор топди. бундай байрамлар, кишиларда халқимизнинг қадимий анъаналарига нисбатан ҳурмат, айни чоғда, меҳнатга муҳабббат ҳиссини тарбиялади. мамлакатимиз раҳбарининг 1992 йил 7 мартдаги фармони билан ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузурида дин ишлари бўйича қўмита ташкил этилди. фармон қабул қилиниши натижасида мамлакатимиз аҳлининг диний эътиқоди эркинлигига кафолат берилди. диний аҳлоқий масалалар бўйича кўплаб китоблар чоп этилди ва бу хайрли иш давом эттирилмоқда. республикамиз раҳбарияти кишиларнинг маънавий камолотида исломнинг катта аҳамият касб этаётганлигини инобатга олиб, диний ташкилотларнинг эркин фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиб берди. ўзбекистон республикаси президентининг 1999 йил 7 апрелдаги фармонига биноан, тошкент ислом университети ташкил этилди. эндиликда, халқаро ислом тадқиқотлар маркази ва тошкент ислом университети самарали фаолият кўрсатмоқда. маълумки, мустабид совет тузуми даврида мамлакатимиз ҳудудида яшаб, ижод этган ўнлаб, юзлаб олиму мутафаккирлар маънавий илмий мероси таъқиб остига олинган эди. мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мазкур маданий меросни …
4 / 10
нақшбанднинг 675 йиллиги, хўжа аҳрор валийнинг 600 йиллиги кенг нишонланди. истиқлол йилларида уларнинг меросини ўзбек тилига ўгириш учун муайян имкониятлар туғилди. бу жараённинг муваффақиятли кечиши учун “олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси ташкил топди. хоразмда ал-маъмун академияси қайта тикланди. шунингдек, 2008 йилда самарқанд шаҳрида имом ал-бухорий халқаро маркази ташкил топди. ўзбек халқининг миллий-маданий меросида жадид мутафаккирлар ўрни алоҳида. аммо совет мустабид тузуми даврида бундай мерос топталади. шунинг учун ҳам ўзбекистон ҳукумати жадид адабиёти, маданиятини тиклашга, уларни халқимиз онгига сингдиришга алоҳида эътибор берди. биринчи президентимиз таъкидлаганидек, “махмудхўжа беҳбудий, мунавварқори, абдулла авлоний, исҳоқхон ибрат, абдурауф фитрат, абдулла қодирий, абдулҳамид чўлпон, усмон носир каби юзлаб маърифатпарварлар, фидойи инсонларнинг ўз шахсий манфаати,ҳузур-ҳаловатидан кечиб, эл-улус манфаати, юртимизни тараққий топтириш мақсадида амалга оширган эзгу ишлари авлодлар хотирасидан асло ўчмайди. ўзбек халқи қадимдан ўзи миллий қадриятлари, анъаналари, байрамларига ўта содиқлиги билан ажралиб турган. турли даврлардаги мустамлакачилик, истилоларга қарамасдан уларни кўз қорачиғидек сақлашга ҳаракат қилишган. истиқлол йилларида унутилаётган байрамлар …
5 / 10
арни қайтадан тиклаш ва янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. узоқ ўтмишдан дарак берувчи қадимий тарихий ёдгорликларга қайта ҳаёт бахш этиш бўйича ишлар амалга оширилди. 1995 йил республикада 7216 та маданият ва тарихий ёдгорликлар ҳисобга олинган бўлиб, уларнинг 1595 таси меъморчилик ёдгорликлари, 3106 таси эса монументал санъат асарлари, 2515 таси археология ёдгорликларидан иборат эди. шу йилларда маданият ва тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича махсус “мерос” деб аталувчи давлат дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширила бошланди. соҳибқирон амир темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан самарқанднинг регистон майдони, улуғбек мадрасаси, гўри амир меъморий мажмуаси, бухоро ва ғиждувондаги улуғбек мадрасалари, шаҳрисабздаги доруд-тиловат меъморий мажмуада таъмирлаш ишлари тугатилди. мамлакатимизда маданият ёдгорликларини сақлаш, таъмирлаш, консервациялаш, илмий тадқиқот ва лойиҳа смета харажатларини тайёрлаш ишлари кенг кўламда олиб борилди. биргина 1994 йилнинг ўзидагина юртимизда маданий ёдгорликларни сақлаш ва таъмирлаш ташкилотлари ва корхоналари учун давлат бюджетидан 24.4 милион сўм ажратилди. шу жумладан, республика ҳукуматининг махсус …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbekistonning ma'anaviy va madaniy taraggiyoti"

5-мавзу. мустақиллик йилларида ўзбекистоннинг маънавий ва маданий тараққиёти режа: 1. мустақиллик йиллари миллий-маънавий қадриятларнинг тикланиши. 2. мустақиллик йиллари номоддий меросга муносабат ва унинг натижалари. 3. мустақиллик йиллари мусиқа санъатининг ривожланиши. мустақиллик йиллари миллий-маънавий қадриятларнинг тикланиши ўзбек халқи совет мустабид тузуми даврида ўз миллий-маданий меросини мустаҳкамлаш, миллий қадриятлар ва урф-одатларни ривожлантириш борасида катта қийинчиликларга дуч келди. маъмурий-буйруқбозлик тизими даврида жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётига мос бўлган назарий-методологик асослар ижтимоий ҳаётнинг ҳар бир жабҳасигача автоматик равишда сингдирилди. масалан, марксча-ленинча методология асосида белгиланган объективлик, синфийлик, партиявийлик, ғоявийлик каби тамой...

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOCX (37,4 КБ). Чтобы скачать "o'zbekistonning ma'anaviy va madaniy taraggiyoti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbekistonning ma'anaviy va ma… DOCX 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram