фармер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари

DOCX 5 sahifa 22,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
пф-5199-сон. 2017 йил 9 октябрь ўзбекистон республикаси президентининг фармони фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ўтган давр мобайнида қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда уларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди. ислоҳотларнинг дастлабки босқичида фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда уларни етакчи кучга айлантириш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос хамда зарур шарт-шароитлар яратилди. қабул қилинган «фермер хўжалиги тўғрисида»ги ва «деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунлар ернинг ҳақиқий эгаси сифатида фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаб берди ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий субъектлар сифатида шаклланиши ва ривожланишини таъминлади. кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, фермер ва деҳқонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. ўтказилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг …
2 / 5
ерлари кенгаши ўз зиммасига юклатилган вазифаларни етарли даражада бажара олмади; иккинчидан, аҳоли ихтиёридаги 480 минг гектардан ортиқ томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги паст даражада қолмоқда. узоқ йиллар фойдаланилмаётган томорқа ер эгаларининг ерга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартириш бўйича тизимли иш олиб борилмаяпти; учинчидан, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ер майдонлари ҳамда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш устидан парламент, вакиллик ва жамоатчилик назорати лозим даражада ўрнатилмаган; тўртинчидан, фермер хўжаликларининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан чекланиб қолмоқда, уларнинг қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш каби кўп тармоқли фаолиятини йўлга қўйишда мавжуд имкониятлардан фойдаланилмаяпти; бешинчидан, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатишда зарур инфратузилмалар яратилмаган ҳамда соҳада бозор механизмлари етарли даражада шаклланмаган; олтинчидан, аксарият фермер хўжаликларининг бугунги молиявий аҳволи замонавий, ресурс тежовчи қишлоқ хўжалиги техника воситаларини харид қилиш, ишлаб чиқаришда илғор агротехнология, инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш имконини бермаяпти; еттинчидан, фермер, …
3 / 5
эгаларининг даромадларини кўпайтиришга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартириш мақсадида: 1. қуйидагилар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ҳозирги босқичдаги устувор йўналишлари этиб белгилансин: биринчидан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш, ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш; иккинчидан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишдаги шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш, бу борада парламент, вакиллик ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан тизимини яратиш; учинчидан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг экин ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда уларнинг жавобгарлигини кучайтириш; тўртинчидан, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун кулай шарт-шароитлар яратиш, уларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш; бешинчидан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг тайёрлов, қайта ишлаш, таъминот ва …
4 / 5
ри кенгаши ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида, қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари тегишлича қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари сифатида қайта тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 3. 2018 йил ҳосилидан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра: фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳар чоракда халқ депутатлари туман кенгашларида, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги хар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб борилади; ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишигача бўлган қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади. 4. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатига: ҳудудларда, биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги шароитлари оғир бўлган туманларда, экин экиш аҳволини ҳар ойда олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ўрганиш ҳамда аниқланган муаммо …
5 / 5
майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда уларнинг ягона реестрини шакллантирсин; қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда шакллантирилган ягона реестрнинг назорат ҳолатида юритилишини, ундаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлиқлиги ва доимий равишда янгиланиб борилишини таъминласин. 6. қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссиясининг 2018 — 2021 йилларда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. белгилаб қўйилсинки, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси (з. мирзаев, ж. қўчқоров) ҳар йили фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича фермер хўжаликлари кесимида ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси, халқ депутатлари вилоят кенгашларида тасдиқланишини таъминласин, шунингдек ҳудудий дастурлар асосида ишлаб чиқилган республика миқёсидаги дастурларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенатига киритсин. 7. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси (а. арипов, з. мирзаев): икки ой муддатда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фармер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари" haqida

пф-5199-сон. 2017 йил 9 октябрь ўзбекистон республикаси президентининг фармони фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ўтган давр мобайнида қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда уларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди. ислоҳотларнинг дастлабки босқичида фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда уларни етакчи кучга айлантириш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос хамда зарур шарт-шароитлар яратилди. қабул қилинган «фермер хўжалиги тўғрисида»ги ва «де...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (22,5 KB). "фармер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.