метрологик фаолиятнинг қонуний асослари

DOCX 41.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1699002908.docx метрологик фаолиятнинг ? онуний асослари режа : 1.ўзр нинг “метрология тў ? рисида”ги ? онуни. 2. ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг давлат ва со ? а тизими. 3. ахборот ва коммуникация со ? асида ? ўлланиладиган асосий норм атив ? ужжатлар. 4. асос метрология хизмати /docprops/thumbnail.emf метрологик фаолиятнинг ?онуний асослари режа: 1.ўзр нинг “метрология тў?рисида”ги ?онуни. 2. ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг давлат ва со?а тизими. 3. ахборот ва коммуникация со?асида ?ўлланиладиган асосий норматив ?ужжатлар. 4. асос метрология хизмати метрологик фаолиятнинг қонуний асослари режа: 1.ўзр нинг “метрология тўғрисида”ги қонуни. 2. ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг давлат ва соҳа тизими. 3. ахборот ва коммуникация соҳасида қўлланиладиган асосий норматив ҳужжатлар. 4. асос метрология хизмати 1.ўзр нинг “метрология тўғрисида”ги қонуни метрология фан сифатида ўлчашлар, уларга боғлиқ ва тегишли бўлган масалаларни ўз доирасига олади. метрология юнонча “метро” – “ўлчаш”, “логос” – “фан, таълимот” сўзларидан иборат бўлиб, ўлчашлар ҳақидаги фан ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг “метрология тўғрисида”ги қонунида “метрология — ўлчовлар, уларнинг …
2
аришда бирор ўлчашни амалга ошириш учун, аввало: 1) нима ўлчаниши керак ва у объект қандай физик катталиклар орқали ҳарактерланади; 2) қандай восита ёрдамида ўлчанади, 3) ўлчаш қандай аниқликда олиб борилиши зарур деган масалаларни ҳал этиш зарур. бошқача қилиб айтганда, даставвал ўлчаш масаласи аниқ белгиланиб олиниши керак. ўлчашларга бўлган эҳтиёж қадим замонларда юзага келган. қадимги даврда инсоният асосан «органолептик ўлчашлар» - яъни, ўзининг ҳис этиш аъзолари орқали у ёки бу физикавий хосса бўйича тахминий маълумотлар олган. энг қадимги ўлчаш бирликлари антропометрик бирликлар бўлиб, инсоннинг муайян аъзоларига мувофиқликка асосланган ҳолда келиб чиққан. масалан: қарич - қўл кафти ёйилган ҳолда бош бармоқ ва жимжилоқ орасидаги масофа, қулоч - қўллар икки томонга ёйилганда орасидаги масофа, қадам - балоғат ёшидаги одамнинг сокин одимлашидаги юриш бирлиги, тирсак - кафт ва тирсак орасидаги масофа, чақирим - очиқ дала шароитида бирининг товушини иккинчиси эшита олиши мумкин бўлган масофа, ва ҳоказолар. антропометрик ўлчаш бирликлари билан бир вақтда табиий ўлчаш …
3
ўзаро иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши билан бир қаторда ўлчов бирликларига аниқлик киритиш, янгиларини ҳосил қилиш, ўзаро солиштириш ва қиёслаш усуллари шаклланиб, ўнлаб янги ва мукаммалроқ ўлчаш бирликлари ҳосил бўла бошлаган.. хх асрда илм-фан ва техниканинг, шу жумладан давлатлар орасидаги иқтисодий муносабатларнинг тезкорлик билан ривожланиши метрологияга ҳам ўз таъсирини ўтказган. бунда асосий мақсад ўлчаш бирликларининг турли-туманлигига барҳам бериш, ягона ўлчаш бирликларини жорий этиш, маҳсулотнинг сифатини назорат этишда умумий қоидаларни амалга ошириш ҳисобланган. шу аснода, 1960 йилда бўлиб ўтган ўлчовлар ва оғирликларнинг xi бош конференциясида ягона халқаро бирликлар тизими (si) жорий этилди. истиқлолдан кейин республикамизда метрологияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти йилдан-йилга ортиб бормоқда. мамлакатимиз ўз автосаноатига, энергетикасига, коммуникациясига эга бўлди. мураккаб инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар сони кўпайиб бормоқда. мустақиллик йилларида, қисқа давр ичида маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларнинг сифати ва хавфсизлигини ўлчаш воситалари, ўлчаш услубиятлари, бир сўз билан айтганда метрологик фаолият талабларини амалга оширадиган метрология бўйича миллий идора - ўзбекистон …
4
дан иборат бўлиб, бу бўлимлар 23 та моддани ўз ичига олган. 2. ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг давлат ва соҳа тизими ўлчашлар натижасида олинган ҳар қандай ўлчаш ахбороти (ўлчашлар қандай шароитда, қандай вақтда, қаерда ўтказилишидан қатъий назар) талаб этиладиган аниқликда ўлчаш бирлилигини таъминлашдек талабга жавоб берсагина, унинг аҳамияти ва фойдаси кўпроқ бўлади. ўзбекистон республикасининг “метрология тўғрисида”ги қонунида “ўлчашлар бирлилиги” ва “ўлчашлар бирлилигини таъминлаш” атамаларининг қуйидаги таърифлари берилган ўлчашлар бирлилиги - ўлчаш натижалари расмийлаштирилган катталиклар бирликларида ифодаланган ва ўлчашлар хатолиги берилган эҳтимоллик билан белгиланган чегараларда жойлашган ўлчашлар ҳолати. ўлчашлар бирлилигини таъминлаш (ўбт) - қонунлар, шунингдек ўлчашларнинг бирлилигини таъминлашга қаратилган давлат стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ўлчашлар бирлилигига эришиш ва сақлашга қаратилган метрологик хизматлар фаолияти. ўзбекистонда ўзбекистон республикасининг ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизими (ўбтт) ташкил этилган. ўбтт бўйича ишларнинг илмий асоси метрология ҳисобланади. ҳозирги замон метрологияси учта таркибий қисм – назарий, конунчилик, ва амалий метрологияга бўлиб ўрганилади: - назарий метрология –метрологиянинг фундаментал …
5
ўлчашни бажариб бўлмайди. 2- аксиома. ҳар қандай ўлчаш - таққослаш (солиштириш) демакдир. 3- аксиома. ўлчаш амалидан олинган натижа тасодифийдир. 1-постулат - ўлчанаётган катталикнинг чинакам қиймати мавжуддир. 2-постулат - катталикнинг чинакам қийматини аниқлаш мумкин эмас. 3-постулат - ўлчаш амалида катталикнинг чинакам қиймати доимийдир. ўбт нинг техник асослари қуйидагилар: · катталиклар бирликларини қайта ишлаб чиқиш ва сақлаш учун мўлжалланган миллий эталонлар комплекси; · ўлчаш воситалари ва ўлсашларни бажариш услубиётларини қўллашнинг қонунийлигини ўрнатиш тизими; · бирликлар ўлчамларини у билан мос бўлган барча ўлчаш воситаларига узатиш тизими. ўбтт нинг ташкилий асоси ўзбекистон метрология хизмати ҳисобланади ва давлат метрологик хизмати ва юридик шахсларнинг метрологик хизматларидан иборат. метрологик хизмат таърифи давлат органлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари тармоғи ҳамда уларнинг ўлчовлар ягона бирликда бўлишини таъминлашга қаратилган фаолият турлари давлат метрологик хизмати метрология қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида давлат метрология хизмати органлари амалга оширадиган фаолият юридик шахс метрологик хизмати мазкур муассаса (ташкилот) да ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "метрологик фаолиятнинг қонуний асослари"

1699002908.docx метрологик фаолиятнинг ? онуний асослари режа : 1.ўзр нинг “метрология тў ? рисида”ги ? онуни. 2. ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг давлат ва со ? а тизими. 3. ахборот ва коммуникация со ? асида ? ўлланиладиган асосий норм атив ? ужжатлар. 4. асос метрология хизмати /docprops/thumbnail.emf метрологик фаолиятнинг ?онуний асослари режа: 1.ўзр нинг “метрология тў?рисида”ги ?онуни. 2. ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг давлат ва со?а тизими. 3. ахборот ва коммуникация со?асида ?ўлланиладиган асосий норматив ?ужжатлар. 4. асос метрология хизмати метрологик фаолиятнинг қонуний асослари режа: 1.ўзр нинг “метрология тўғрисида”ги қонуни. 2. ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг давлат ва соҳа тизими. 3. ахборот ва коммуникация соҳасида қўлланиладиган асосий норматив ҳужжатлар. 4. асос...

DOCX format, 41.2 KB. To download "метрологик фаолиятнинг қонуний асослари", click the Telegram button on the left.