журналистларни аккредитация қилишнинг қонуний асослари.

PPTX 48 sahifa 271,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 48
журналистларни аккредитация қилишнинг қонуний асослари. айбсизлик презумпцияси ва журналистикалари. суд жараёнида журналист иштироки журналистларни аккредитация қилишнинг қонуний асослари. ўзбекистон республикасининг «журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунинига кўра журналист давлат органи ёки жамоат бирлашмасида аккредитация қилиниши мумкин (11-модда). аккредитация» сўзи лотинчадан (acredere) таржима қилинганда «ишонч билдириш» деган маънони билдиради. аввал бошида «аккредитация» сўзи халқаро ҳуқуқда қўлланилганди ва бирон-бир мамлакат (ташкилот) вакилининг хорижий давлатда ёки халқаро ташкилотда тайинланиши ва тан олинишини, шунингдек халқаро ташкилотларда журналистларнинг ваколатларини тан олиш тартибини билдирарди. ўзбекистон республикасининг журналисти чет элда журналистик фаолиятини ўзбекистон республикасининг ва ўзи аккредитация қилинган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. ўзбекистон республикаси ҳудудидаги аккредитация қилинган чет эл журналисти ахборот тўплаш ва тарқатишда ўзбекистон республикаси журналисти билан тенг ҳуқуқларга эга. чет эл журналисти ушбу қонунни, бошқа қонун ҳужжатларини, шунингдек ўзбекистон республикасининг халқаро шартномалари қоидаларини бузган тақдирда, ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги унинг аккредитациясини бекор қилиши мумкин. чет эл журналисти ўзининг ўзбекистон республикасидаги аккредитациясини бекор …
2 / 48
бликаси вазирлар маҳкамасининг қарорига илова. хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларининг мухбирлик пунктлари ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлигида юридик шахс сифатида аккредитация қилинади. ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлигининг қуйидаги ҳужжатлар асосида қабул қилинган қарори хорижий давлат оммавий ахборот воситаларининг вакилларини жисмоний шахс сифатида аккредитация қилиш учун асос бўлади: манфаатдор хорижий оммавий ахборот воситаси раҳбариятининг ўзбекистон республикасида ўз мухбирини аккредитация қилиш тўғрисида ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазири номига мурожаатномаси. бу хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: мухбири аккредитация қилинаётган оммавий ахборот воситаси тўғрисида маълумотнома; аккредитация қилинаётган хорижий мухбирнинг таржимаи ҳоли ва тўртта фотосурати. мурожаатнома ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлигига юборилади ёки ўзбекистоннинг тегишли мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига топширилади. ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги томонидан кечи билан икки ойлик муддатда доимий мухбирни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади. аккредитация қилинган журналист ўзбекистон республикасига келгач, унга ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлигида икки йилгача муддатга доимий аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. вақтинчалик хорижий мухбирни …
3 / 48
рнинг оила аъзолари ўзбекистон республикасининг қонунлари талабларига ва унинг халқаро шартномалари талабларига риоя қилишга мажбурдирлар. аккредитация қилинган хорижий журналистлар ўзбекистон республикасида мавжуд бўлган алоқа каналлари орқали ўзларини вакил қилган оммавий ахборот воситаларига оғзаки, ёзма ёки аудиовизуал ахборотларни узатиш ҳуқуқига эгадирлар. аккредитация қилинган хорижий журналистларнинг урушни ҳар қандай тарзда тарғиб қилиши, ўз каналлари орқали экстремистик, жинояткор, қонун билан таъқиқланган бошқа кучларнинг, оқимларнинг, айрим шахсларнинг позицияларини, манфаатларини ифодалаши, дискриминацияга, душманликка ва зўравонликка гиж-гижловчи миллий, ирқий ёки диний адоватни ёқлаб чиқиши таъқиқланади. қонунбузарликка йўл қўйган хорижий журналистлар ва уларнинг оила аъзолари ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган хорижий мухбирлар ўзбекистон республикаси ҳудудида тегишли мамлакатлар дипломатик ваколатхоналарининг ходимлари учун белгиланган тартибда юриш ҳуқуқига эга. аккредитация аслида оммавий ахборот воситаларининг ахборот манбаалари бўлган ташкилотлар билан муносабатларини тартибга солишга, журналистларга касб фаолиятларини амалга оширишлари учун қулай имконият яратиб берилишини таъминлашга қаратилган. хусусан, аккредитация қилинган журналистларга ташкилотнинг барча …
4 / 48
тишга интиладилар, ташкилотларини бир-икки бор танқид қилган журналистларни, оммавий ахборот воситалрини яқинлаштирмасликка зўр бериб ҳаракат қиладилар. гоҳида бунинг учун уларнинг «аккредитация» қилинмаганини, у ёки бу тадбирга «таклиф этилмагани»ни рўкач қиладилар. ҳолбуки, ахборот олиш ҳуқуқи конституциявий ҳуқуқдир, у бирор-бир шарт билан чекланиши мумкин эмас. аккредитация эса фақат кенгроқ имкониятлар яратиш учун зарурдир. аккредитация қилиш тартибини идоралар, ташкилотлар, муассасаларнинг матбуот хизматлари ёки тегишли бошқармалари ишлаб чиқадилар. айтиш керакки, бу қоидалар ўзбекистон конституциясининг оммавий ахборот эркинлигини кафолатлайдиган меъёрларига зид бўлмаслиги керак. давлат идораси, жамоат ташкилоти раҳбариятининг бу ташкилотда аккредитациялаш кўзда тутилмаганлигинини рўкач қилиб, аккредитацияланишни рад қилиши ноқонунийдир. агар у ёки бу идорада аккредитациялаш тўғрисида қоидалар ишлаб чиқилмаган бўлса, мазкур муассаса журналистларни ҳеч қандай шартларсиз аккредитациялаши шарт – зеро бу ҳуқуқ ўзбекистон республикасининг «журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 11-моддаcида кафолатланган. агар қайсидир давлат ёки жамоат идорасида аккредитациялаш кўзда тутилмаган бўлса, журналист ўз мақомини тасдиқловчи таҳририят берган гувоҳномасини ҳавола этиб, бу идоранинг барча очиқ …
5 / 48
от учун мўлжалланган брифинглар, матбуот анжуманлари ва бошқа тадбирларда иштирок этиш, қўшимча ахборотлар, шарҳлар ва тушунтиришлар олиш, ўрнатилган тартибда архив материалларидан фойдаланиш, аккредитация қилинган ташкилотнинг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашувлар ўтказишда матбуот хизматининг кўмагидан фойдаланиш, аккредитация гувоҳномаси билан ўзи аккредитация қилинган муассасага бемалол кириш-чиқиш ҳуқуқларига эга бўлиши лозим. аккредитация қилинган журналистларнинг мажбуриятлари аккредитация қилинган журналист ўзи аккредитация қилинган муассаса иш фаолиятининг ички тартибига риоя қилиши, ўзи иштирок этаётган тадбирнинг боришига асоссиз аралашавермаслиги, махсус алоҳида тадбирлар учун белгиланган тартибга риоя қилиши, раҳбарлар ва ходимлар билан ўтказиладиган шахсий учрашувларнинг ташкилий тартибига бўйсуниши шарт. албатта, бу тартиблар атайин журналистнинг ҳуқуқларини чеклаши мумкин эмас. аккредитация қилиш учун журналистнинг ҳужжатлари топширилаётганда, унинг шахсига доир маълумотлар имкон қадар кам талаб қилиниши керак. аккредитация олиш учун бериладиган аризада журналист ўз тахаллусини (тахаллусларини) кўрсатишини талаб қилиш мумкин эмас, чунки бу ўзбекистон республикаси «журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 5-моддасида кафолатланган журналистнинг ўзи тайёрлаган хабарлар ва материалларни оммавий ахборот …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 48 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"журналистларни аккредитация қилишнинг қонуний асослари." haqida

журналистларни аккредитация қилишнинг қонуний асослари. айбсизлик презумпцияси ва журналистикалари. суд жараёнида журналист иштироки журналистларни аккредитация қилишнинг қонуний асослари. ўзбекистон республикасининг «журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунинига кўра журналист давлат органи ёки жамоат бирлашмасида аккредитация қилиниши мумкин (11-модда). аккредитация» сўзи лотинчадан (acredere) таржима қилинганда «ишонч билдириш» деган маънони билдиради. аввал бошида «аккредитация» сўзи халқаро ҳуқуқда қўлланилганди ва бирон-бир мамлакат (ташкилот) вакилининг хорижий давлатда ёки халқаро ташкилотда тайинланиши ва тан олинишини, шунингдек халқаро ташкилотларда журналистларнинг ваколатларини тан олиш тартибини билдирарди. ўзбекистон республикасининг журналисти чет элда журнали...

Bu fayl PPTX formatida 48 sahifadan iborat (271,1 KB). "журналистларни аккредитация қилишнинг қонуний асослари."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.