diplomatikaloqalar

PPTX 21 sahifa 562,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
слайд 1 diplomatik aloqalar mavzu: режа: дипломатик ва тижорат ёзишмалари дипломатик ҳужжатлар ўзига хос лексик-услубий, грамматик, морфологик ва синтактик хусусиятлар дипломатик ёзишмаларнинг турлари дипломатик ва тижорат ёзишмалари ҳужжат турлари орасида энг ёши ва айни пайтда энг қадимийси ҳисобланади. чунки ўзбекистон мустақил давлат сифатида тан олинганидан ке- йингина шундай ҳужжатларни ўзбек тилида ёзиш масаласи кўтарилди, бунга эса ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. аслида ушбу ёзишмалар янгидан қайта туғилди, десак ҳам бўлади, чунки бундай ёзишмалар, ушбу қўлланма муқаддимасида таъкидланганидек, x—xii асрлардаёқ мавжуд бўлган. улар «ёрлиқлар» деб аталган ва ўзига хос лисоний қолипларга, маъ- новий таркибий қисмларга эга бўлган. ҳозир ҳам дипломатик ва тижорат ҳужжатлари шакл ва лисоний жиҳатдан ўзига хос хусусиятларга эга. дипломатик ёзишмаларда ҳужжат турини унинг мазмуни- дан келиб чиққан ҳолда тўғри танлаш ва ёзиш қонун-қоидаларига тўла ва аниқ амал қилиш, ҳужжат йўлланаётган мамлакат анъаналарини ҳисобга олиш зарурдир. дипломатик ҳужжат, албатта, жавоб талаб қилади. ҳужжатнинг қайси тури юборилган бўлса, шу тури …
2 / 21
дай муҳрланган ҳужжатларга фақат иккинчи бир шоҳ муҳри орқалигина жавоб бериш мумкин бўлган. бу, албатта, мамлакатларнинг тенг ҳуқуқлилигининг ифодаси бўлган. ҳозир ҳам дипломатик ҳужжатлар давлат герби билан муҳрланади. улар асосан давлат герби тасвири туширилган қоғозга ёзилади. муҳрни тўғри ва ўз ўрнига қўйилишига алоҳида эътибор қаратилади. муҳр қийшайиб қолмаслиги, ундаги герб тасвири, шунинг- дек, имзо ҳам аниқ кўриниб туриши талаб қилинади дипломатик ҳужжатл арнинг шакли дипломатик ҳужжатларнинг шакли, ташқи кўриниши қан­чалик муҳим бўлмасин, диққат-эътибор асосий қисмга, унинг мазмунига қаратилмоги лозим. фикрни аниқ, тўғри, манти- қий изчил, асосли ҳамда иккинчи томоннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда баён этиш зарур. ушбу ҳужжатларда ноаниқлик, далилларни нотўғри кўрсатиш бўлмаслиги лозим, чунки уни кейин тўғрилаб ёзиш ёки алоҳида тўғрилаб маълумот бериш мумкин эмас. дипломатик ёзишмалар ташқи ишлар вазирликлари томо­нидан шу мамлакатнинг давлат тилида олиб борилади ва би­рор халқаро тилдаги таржимаси илова қилинади. элчихоналар ҳам ёзишмаларни ўз давлат тилларида ёки ўзлари турган мамлакат тилида олиб боришлари мумкин. дипломатик …
3 / 21
онч билдиргайсиз» каби ҳурмат-эъзоз сўзларининг кўп қўлланиши унга дўстоналик, оз қўлланиши эса расмий туе беради. дипломатик ёзишма­ларда фикр кўпинча i ёки iii шахс номидан ифодаланади, шу сабабдан гапларнинг кесими i ёки iii шахс шаклида бўлади. шуни алоҳида қайд қилиб ўтиш керакки, дипломатик мактубда пассив конструкциялар кўп қўлланади. ҳатто баённи i шахс томонидан ёки «биз томондан қабул қилинган қарор» каби мажҳул шаклларда ифодалаш ҳоллари кўп учрайди. гап ва сўз бирикмаларининг кўпроқ бириктирувчи боғловчилар (ҳам, ва, ҳамда) ёрдамида, эргаш гапли қўшма гапларнинг эса -ки, шунинг учун, шу сабабли, шу туфайли каби эргаштирувчи боғловчилар, равишдошнинг -б, -иб шакли воситасида боғланиши кузатилади. дипломатик ёзишмаларда кириш сўз ва ки­риш бирикмалар кўп қўлланади. ҳозирга вақтда давлатлараро алоқаларда дипломатик ёзиш- маларнинг қуйидаги турлари фаол қўлланмоқда: нота ва баёнотлар. расмий хатлар. илова хатлар. ярим расмий шахсий хатлар(номалар). эсдалик ёзишмалари. дипломатик протокол(қайднома)лар. меморандумлар. нота. давлатлараро ёзишмаларнинг энг асосий ва кенг тарқалган тури бўлиб, бирор муҳим масала юзасидан ахборот бе­рувчи …
4 / 21
дди шу манзил кўрсатилади. нота расмий тусда бўлса ёки таъзия изҳор этилганда, эъзоз сўзлари тушириб қолдирилади ва «жаноб президент», «жаноб бош вазир», «жаноб элчи» тарзида ёзилади. башарти нота му- ваққат ишончли шахсга юборилаётган бўлса, мурожаатда муващат сўзи ёзилмайди. асосий қисмда ҳужжат мазмуни ёритилади. агар нота дўстона тусда ёзиладиган бўлса, бу қисм ҳам ҳурмат ифодаловчи сўзлар билан бошланади. чунончи: «сизга ҳурмат билап шуни маълум қиламанки, ....», «сизга чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор этаман ва шуни билдириш шарафига муяссарман- ки», «мен сиз жаноби олийларига ўз ҳурматимни изҳор этиб,шуни билдириш шарафига муяссарманки» каби. бироқ нота расмий тусда ёзилганда, эътироз ёки таъзия билдирилганда, ҳурмат ва эъзоз сўзларисиз «сизга шуни маълум қиламизки» деб, тўғридан-тўғри асосий мазмунга ўтилади. сўнг асосий қисм қуйидагича берилади: «сизни .... байрами (куни) билан самимий қутлайман ва мам- лакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар бундан кейин ҳам ривожланиб боради, деб ум ид билдираман»; «сизнинг ҳуку- матингиз ва ....республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди ва дипломатик …
5 / 21
ади. баъзи ҳолларда қўшма баёнотлар берилиши ҳам мумкин. бундай баёнот бир хил қарашга эга бўлган 2—3 мамлакат томонидан берилади. шахсий хат. ярим расмий тусда бўлиб, муҳим шахсий протоколлаштирилган масалалар бўйича юборилади, шунинг­дек, унда расмий ёзишмалар ва музокараларда кўрсатилган масалаларни ҳал қилишга қаратилган илтимослар қайта эслатилади. шахсий хат қуйидаги масалалар муносабати билан ёзи­лади: шахсий ва оилавий ҳаётдаги (таваллуд куни, хизмат лавозими кўтарилиши, фарзанд туғилиши, таъзия маросимлари ва ҳ.к.) ўзгаришлар, янгиликлар. эсдалик совғалари тақдим қилиш. ташриф пайтида кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик изҳор этиш. эсдалик ёзишмалари қабул қилинган халқаро шартнома­лар, битим ва музокаралар юзасидан кенгайтирилган маълу- мот берувчи ҳужжатдир. унда шартнома ва битимларнинг амал қилиши ва кучга киришининг ўзаро келишилган қонун-қоида- лари баён этилади. ушбу қонун-қоидалар билан кимлар, қайси давлатлар ва маҳкамаларни таништириш зарурлиги, уларнинг қўшимча йиғилиш муддатлари ва ушбу ҳужжат учун жавобгар саналувчи идоралар кўрсатилади. эсдалик ёзишмаси оддий қоғозга ҳеч қандай ҳурмат-эъзоз сўзларисиз ёзилади, матн бевосита асосий қисмдан бошланади, мурожаат қисми ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"diplomatikaloqalar" haqida

слайд 1 diplomatik aloqalar mavzu: режа: дипломатик ва тижорат ёзишмалари дипломатик ҳужжатлар ўзига хос лексик-услубий, грамматик, морфологик ва синтактик хусусиятлар дипломатик ёзишмаларнинг турлари дипломатик ва тижорат ёзишмалари ҳужжат турлари орасида энг ёши ва айни пайтда энг қадимийси ҳисобланади. чунки ўзбекистон мустақил давлат сифатида тан олинганидан ке- йингина шундай ҳужжатларни ўзбек тилида ёзиш масаласи кўтарилди, бунга эса ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. аслида ушбу ёзишмалар янгидан қайта туғилди, десак ҳам бўлади, чунки бундай ёзишмалар, ушбу қўлланма муқаддимасида таъкидланганидек, x—xii асрлардаёқ мавжуд бўлган. улар «ёрлиқлар» деб аталган ва ўзига хос лисоний қолипларга, маъ- новий таркибий қисмларга эга бўлган. ҳозир ҳам дипломатик ва тижорат ҳужжатлари шакл ва лисоний жи...

Bu fayl PPTX formatida 21 sahifadan iborat (562,0 KB). "diplomatikaloqalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: diplomatikaloqalar PPTX 21 sahifa Bepul yuklash Telegram