mustaqillik davri rasmiy-idoraviy ish uslubi taraqqiyoti

PDF 95 pages 1.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 95
microsoft word - _˙cbdc;;0520_<>=>3@0d8o_2020_°e8@38_20@80=b ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклор институти ўзбекистон халқаро ислом академияси д. э. лутфуллаева мустақиллик даври расмий-идоравий иш услуби тараққиёти монография тошкент - 2020 2 мустақиллик даври расмий-идоравий иш услуби тараққиёти / д.э.лутфуллаева. – тошкент. 2020. – 95 б. ушбу монографияда мустақиллик даври ўзбек тили расмий-идоравий иш услубидаги айрим лексик, морфологик ва синтактик ўзгаришлар таҳлил қилиниб, унинг мазкур даврдаги тараққиёти кўрсатиб берилди. шунингдек, идоравий иш ҳужжатларида прагматик мақсад, коммуникатив натижавийлик, субъектив баҳо муносабатининг намоён бўлиши, иш ҳужжатлари орқали нутқий таъсир кўрсатиш масаласи ёритилди. монография тилшунослар, олий ўқув юртлари филология факультети талабалари ва тадқиқотчилар учун мўлжалланган. масъул муҳаррир: филология фанлари доктори, профессор н.маҳмудов тақризчилар: филология фанлари доктори, профессор д.худойберганова филология фанлари номзоди, доцент м.носирова филология фанлари номзоди, доцент м.сапарниязова монография ўзбекистон фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган (3-сонли йиғилиш баённомаси, 15.06.2020). 3 сўз боши республикамизда миллий …
2 / 95
риш ушбу давлат мустақиллигини кафолатловчи мезонлардан бири ҳисобланади. маълумки, расмий-идоравий иш ҳужжатлари кишиларнинг меҳнат фаолиятини ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга. шу боис мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлабоқ расмий-идоравий иш ҳужжатларини такомиллаштириш, уни тартибга солиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. сир эмаски, узоқ йиллар давомида юртимизда идоравий иш ҳужжатлари, асосан, рус тилида юритилди, жуда кам турдаги иш ҳужжатларигина ўзбек тилида ёзилди. рус тилининг идоравий иш ҳужжатлари андозаси асосида ёзилган расмий иш ҳужжатларида шу тилнинг терминологик бирликлари, унинг грамматик қоидаларига мос ифодалар ўрин олди. бунинг натижасида ўзбек идоравий иш ҳужжатлари такомиллашмай қолди, унинг лексик тизими ўзга тил унсурлари билан тўлдирилди. 1 ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 21 октябрдаги пф-5850 рақамли “ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони // халқ сўзи, 2019 йил 22 октябрь. 4 мустақиллик даврида ўзбек расмий-идоравий иш ҳужжатлари услуби янгитдан шаклланди, унинг лексик тизимида кўплаб ўзбекча ясалмалар ҳосил қилинди, расмий услубнинг морфологик, синтактик меъёрлари қайта …
3 / 95
вистик хусусиятларини ўрганишни бошлаб берган «ўзбек тилида иш юритиш (муншаот)» (1990), «иш юритиш» (2000, 2003) амалий қўлланмаларини мазмунан бойитади, янги таҳлилий материаллар билан тўлдиради. монография давлат тилида иш юритиш масалалари билан қизиққан тилшунослар, тадқиқотчилар ҳамда талабалар учун мўлжалланган. муаллиф тадқиқотда ўрта ташлаган масалалар бўйича билдирилган барча фикр- мулоҳазалар, танқидий қарашларни самимият билан қабул қилади. электрон манзилимиз: 1965ddd@mail.ru i. расмий-идоравий иш услуби: тавсифи, ўрганилиши 5 1.1. расмий услуб хусусиятлари расмий услуб жамият аъзоларининг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий, ижтимоий соҳаларда расмий доирада ўрнатиладиган алоқа- муносабатларини ифода этиш ва қайд этишга хизмат қилувчи нутқ услубидир. расмий услубда кишиларнинг ўзаро муносабати тушунчаси марказий ўрин эгаллайди. аммо бошқа нутқ услубларидан фарқли тарзда ушбу услубда муносабат тушунчаси расмий мулоқот доирасидаги алоқа- муносабат сифатида тушунилса, бошқа нутқ услубларида, хусусан, бадиий, публицистик, илмий услубларда кўпроқ нутқ эгаларининг борлиққа, таҳлил объектига субъектив муносабати, салбий ёки ижобий баҳоси тарзида юзага чиқади. ўзбек тилшунослигида расмий услубга деярли бир хил тавсиф берилиши …
4 / 95
ицейлар учун дарслик). – тошкент, 2002. – б. 12. 3 бегматов э., бобоева а., асомиддинова м., умурқулов б. ўзбек нутқи маданияти очерклари. – тошкент: фан, 1988. – б. 153. 6 м.муҳитдинова, н.абдуллаеваларнинг «расмий услубнинг дипломатик ёзишмалар тури» деб номлаган ўқув қўлланмасида ҳам шунга яқин тавсиф келтирилган: «расмий услуб жамиятдаги ижтимоий, ҳуқуқий муносабатлар, ўзаро расмий алоқалар учун хизмат қилувчи нутқ услуби бўлиб, бошқа услублардан ҳужжатчилик хусусияти билан ажралиб туради». 4 расмий услубга берилган таъриф ва тавсифларни шу тариқа давом эттиравериш мумкин. улардан маълум бўладики, бу услуб, жамият аъзолари фаолият олиб борувчи қандай соҳалар бўлишидан қатъий назар, уларнинг расмий доирадаги алоқа-муносабатларини ифода этишга хизмат қилувчи нутқ услуби сифатида характерлидир. бу хусусияти расмий услубнинг бошқа услубларга нисбатан қўлланиш соҳаларини анча кенгайтиради. ҳатто илмий соҳада, диссертациялар ҳимояси, илмий анжуман, қурултой ишлари кабиларда ҳам расмий муносабатларнинг амал қилиши бу услубнинг қўлланиш имкониятлари анча юқори эканлигини кўрсатади. расмий услуб бошқа нутқ услубларидан индивидуал ва жамоавий характерга …
5 / 95
солишга ҳамда мустаҳкамлашга хизмат қилган. расмий услуб дастлаб кишиларнинг расмий доирадаги оғзаки мулоқоти натижасида юзага келган бўлса-да, ёзма ҳужжатларга бўлган эҳтиёж унинг йиллар давомида алоҳида нутқ услуби сифатида такомиллашувига ёрдам берган. расмий услуб, хусусан, идоравий иш юритиш услубининг шаклланиш илдизлари қадимги ёзма ёдгорликлар, тош битиклар, ёрлиқлар, илк қонунларга бориб тақалади. расмий иш ҳужжатларининг юзага келиши тарихи ҳақида фикр юритар экан, проф. н.маҳмудов қуйидагиларни ёзади: «зеро, ҳужжатлар кечагина пайдо бўлган нарса эмас, кишилик жамияти шаклланиши биланоқ бу жамият аъзолари ўзаро муносабатларидаги муайян муҳим ҳолатларни мунтазам ва қатъий қайд этиб боришга эҳтиёж сезганлар. ана шу эҳтиёжга жавоб сифатида, табиийки, илк, ибтидоий ҳужжатлар юзага келган. бобилнинг милоддан аввалги 1792-1750 йиллардаги шоҳи ҳаммурапининг адолатпеша қонунлар мажмуи, ундан ҳам қадимроқ шоҳ ур- намму (милоддан аввалги 2112-2094 йиллар)нинг қонунлари ва бошқа манбаларнинг мавжудлиги «ҳужжатлар» деб аталадиган тартибот воситаларнинг нечоғли олис ва мураккаб тарихга эга эканлигини кўрсатади».5 проф. қ.содиқов ҳам расмий услубнинг шаклланишига туртки берган омиллардан бири …

Want to read more?

Download all 95 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mustaqillik davri rasmiy-idoraviy ish uslubi taraqqiyoti"

microsoft word - _˙cbdc;;0520_<>=>3@0d8o_2020_°e8@38_20@80=b ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклор институти ўзбекистон халқаро ислом академияси д. э. лутфуллаева мустақиллик даври расмий-идоравий иш услуби тараққиёти монография тошкент - 2020 2 мустақиллик даври расмий-идоравий иш услуби тараққиёти / д.э.лутфуллаева. – тошкент. 2020. – 95 б. ушбу монографияда мустақиллик даври ўзбек тили расмий-идоравий иш услубидаги айрим лексик, морфологик ва синтактик ўзгаришлар таҳлил қилиниб, унинг мазкур даврдаги тараққиёти кўрсатиб берилди. шунингдек, идоравий иш ҳужжатларида прагматик мақсад, коммуникатив натижавийлик, субъектив баҳо муносабатининг намоён бўлиши, иш ҳужжатлари орқали нутқий таъсир кўрсатиш масаласи ёритилди. монография тилшунослар, олий ўқув юр...

This file contains 95 pages in PDF format (1.0 MB). To download "mustaqillik davri rasmiy-idoraviy ish uslubi taraqqiyoti", click the Telegram button on the left.

Tags: mustaqillik davri rasmiy-idorav… PDF 95 pages Free download Telegram