дипломатик этикет. дипломатик этикетда кийиниш маданияти ва қоидалари

DOC 146,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1712994064.doc дипломатик этикет. дипломатик этикетда кийиниш маданияти ва қоидалари режа: 1. дипломатик этикет 2. кийим ва меҳмоннинг ташқи кўриниши 3. стол атрофида ўзини тутиш этикети 4. расмий қабуллар 5. ҳайъатлар (делегациялар) ташрифи 6. дипломатик ёзишмаларни олиб бориш 7. ташрифномалар (визит карточкалари) 8. дипломатик протокол 9. дипломатик этикетда кийиниш маданияти ҳамда қоидалари 10. дипломатик мартаба «этикет» (одоб-ахдоқ қоидалари) французча сўз бўлиб, у ёки бу жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор шакли, эҳтиром кўрсатиш, ва ўзини тута билиш қоидалари мажмуаси деган маънони билдиради. этикет умумқабул қилинган шахслараро муомала шаклларини — стол атрофида ўзини тута билиш, суҳбат олиб бориш, совғалар тақдим этиш санъати ва бошқа кўпгина хулқ-атвор нормаларини ўз ичига қамраб олади. этикетнинг бир неча тури мавжуд, улар: сарой этикети, дипломатик этикет, ҳарбий ва умумфуқаро этикети. дипломатик этикет - бу дипломатлар ва бошқа расмий шахсларнинг бир-бири билан дипломатик тадбирларда бўладиган мулоқотлари чоғида амал қиладиган яхши хулқ қоидалари. дипломатик этикет шаклланиш жараёнида умумий этикет қоидаларига таянади, …
2
раб олади. дипломатия — бу ўзаро келишувлар, битим ва конвенциялар тузиш санъатидир. ушбу натижаларга учрашувларнинг муваффақиятли якунида эришилади. дипломатик учрашувлар ўзининг белгиланган регламенти, этикети ва кўпинча, ўз протоколи билан ажралиб туради. бунинг асосий сабаби шундаки, дипломатик учрашувлар қатнашчилари дипломатия каби нозик фаолиятнинг асосини ташкил этувчи субординация қоидалари ва профессионал чекланишларга қатъи риоя қиладилар. учрашувлар ўзаро салом алмашиш билан бошланади. саломлашиш турлари ҳар хил бўлади. хорижий мамлакатларда узоқ сафарда бўлган киши бу мамлакатнинг миллий удум ва қонун-қоидаларини ўз мамлакати урф-одатлари билан таққослайди. мисол учун шуни таъкидлаш лозимки, мусулмонлар учун шариат қонунларига биноан аёл ва эркак кишининг қўллари, агар улар қариндош бўлмаса, ҳатто бир-бирига тегиб кетиши ҳам қатъиян ман этилади. бирор-бир киши шарафига қабул маросимини ташкил этаётган пайтда ёки уни меҳмонга таклиф этаётган ҳолларда, меҳмон қайси динга эътиқод қилишини билиш зарур. ислом дини қоидаларига кўра спиртли ичимликлар истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. ҳиндулик дини қоидаларига асосан эса таомларда зинҳор мол гўшти ишлатилмайди. …
3
ак киши танишаётган пайтда ўрнидан туриши лозим. аёл киши эса аксинча, ўз ўрнидан турмаслиги лозим. аёл кишига ёши ундан катта аёл таништирилаётган бўлса ёки у таништирилаётган киши ҳақида ўзининг алоҳида фикрини изҳор қилмоқчи бўлган ҳоллар бундан истисно. ушбу ҳолларда у ўрнидан туриб саломлашиш учун қўл узатиши мумкин. эркак киши билан танишаётган ҳолларда аёл киши агар ўзи учун бу нарсани ўринли деб топса, саломлашиш учун қўл узатади, акс ҳолларда бошини бироз эгиб саломлашиш билан кифояланади. қолган пайтда ёши каттароқ бўлган киши саломлашиш учун қўлини биринчи узатади. хонага кириб келаётган киши биринчи бўлиб йиғилганлар билан саломлашади. биринчи бўлиб кетаётган киши йиғилганлар билан хайрлашади. бирор-бир кишини бошқаларга таништираётган пайтда нафақат унинг тўла исми шарифини айтиш билан чекланиш керак, балки бу шахсга хос фазилатлар ҳақида қисқача гапириб ўтилса, суҳбат давом этиши учун замин ҳам яратилади ва янги танишганларнинг фикр алмашиши бироз осонлашади. агар дипломатик қабул маросимида ёши ва лавозими тенг бўлган икки кишини таништириш …
4
лардан бугунги кунгача қабул маросимларида кийиладиган кийимларни танлашнинг қоидаларига қатьий амал қилиш урф-одати сақланиб келмоқда. ушбу қоидаларга риоя қилиш зарурлиги ҳамон замон талабидир. эркак кишиларнинг кийими консерватив эканлиги, қатъи чекланганлиги бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. расмий тадбирлар учун эркак кишиларга смокинг, фрак ёки классик костюм кийиш тавсия этилади. смокинг ва фрак — бугунги кунда кечки костюмларнинг тури бўлиб, дунё протокол тажрибасида янада кенг ишлатиб келинмоқда. фрак мажбурий бўлган ҳолларда, расмий таклифномаларда «л\гш1е ме» («оқ галстук») деб белгиланади. охирги пайтларда бу либос кам кийилади (фракни эркаклар асосан нобель мукофоти билан такдирлаш тантанали маросимларида, қирол ва подшоҳларнинг сарой қабулларида, ла скала премьера спектаклларида, баъзи мамлакатларда ишонч ёрлиқларини топшириш маросимларида кийилади). классик фрак учун оқ камзул ва оқ «галстук-бабочка» керак бўлади. (қора «галстук-бабочка» ва фрак фақат официантлар ёки оркестр мусиқачилари томонидан кийилади). фрак кийганда қўл соати тақилмайди. эркаклар пайпоқларининг ранги костюм рангидан тўқроқ бўлиши керак ва бу, ўз навбатида, костюм ва оёқ …
5
ий қабул маросимларида протокол тажрибасига кўра классик костюм кийилади. костюмга бўлган талаблар оддий: сифатли матодан тикилган, одми рангда бўлиши керак расмий костюм сидирға матодан бўлиши лозим. кечки тадбирлар учун тўқ кўк ёки тўқ кул рангдаги костюм ниҳоятда мос келади. (у билинар-билинмас йўл-йўл бўлиши ҳам мумкин) қора рангдаги костюм кийиш мақсадга мувофиқ эмас. соат 20.00. дан илгари бошланадиган тадбирларга оч рангдаги костюмларни кийиш мумкин. кўйлак ва галстук кечки кийимнинг ажралмас қисми ҳисобланади. барча расмий тадбирларга эркакларга оқ кўйлак ва ёрқин бўлмаган рангдаги галстук тавсия этилади. германияда эркаклар одатда «двойка» костюмлар кияди, уларнинг ранги тўқ кўк ёки тўқ кул ранг бўлиши мумкин. улар кечқурунлари нисбатан расмий - «тўқ рангдаги костюм» киядилар. аёллар кийимига эркакларникига нисбатан ҳамиша тикилиш тури ва рангига бўлган талабларга кўра кўпроқ эркинлик берилган, ҳамда чеклашлар киритиш нисбатан қийин бўлган. лекин шуни эсда тутиш лозимки, аёллар расмий кийимининг асосини классик шакл ва ранглар ташкил этиши керак. аёллар кийими давр ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"дипломатик этикет. дипломатик этикетда кийиниш маданияти ва қоидалари" haqida

1712994064.doc дипломатик этикет. дипломатик этикетда кийиниш маданияти ва қоидалари режа: 1. дипломатик этикет 2. кийим ва меҳмоннинг ташқи кўриниши 3. стол атрофида ўзини тутиш этикети 4. расмий қабуллар 5. ҳайъатлар (делегациялар) ташрифи 6. дипломатик ёзишмаларни олиб бориш 7. ташрифномалар (визит карточкалари) 8. дипломатик протокол 9. дипломатик этикетда кийиниш маданияти ҳамда қоидалари 10. дипломатик мартаба «этикет» (одоб-ахдоқ қоидалари) французча сўз бўлиб, у ёки бу жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор шакли, эҳтиром кўрсатиш, ва ўзини тута билиш қоидалари мажмуаси деган маънони билдиради. этикет умумқабул қилинган шахслараро муомала шаклларини — стол атрофида ўзини тута билиш, суҳбат олиб бориш, совғалар тақдим этиш санъати ва бошқа кўпгина хулқ-атвор нормаларини ўз ичига қамраб ...

DOC format, 146,5 KB. "дипломатик этикет. дипломатик этикетда кийиниш маданияти ва қоидалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.