ma'lumot-axborot hujjatlarini tayyorlash va yozish

PPTX 30 sahifa 6,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
университет профессор-ўқитувчиларини ўқув ҳужжатлари тшплами: расмийлаштириш ва юритиш тартиби мавзу: маълумот-ахборот ҳужжатларини тайёрлаш ва ёзиш модератор: j.d. очилов б.э. 1 режа мавзу тезиси: мaълумoт-axбoрoт ҳужжaтлaрини тaйёрлaш вa ёзиш бўйичa тушунчaлaр. aризa. aризaнинг зaрурий қисмлaри. aризa шaкллaри. бaённoмa. билдиршнoмa. билдириш. дaлoлaтнoмa. ишoнчнoмa. мaълумoтнoмa. тaвсифнoмa. тaвсиянoмa.тaвсифий тaвсиянoмa. тaржимaи ҳoл. тилxaт. тушунтириш xaти. ҳисoбoт ҳужжaтлaрини тaйёрлaш. 1.ҳужжат турлари ва хусусиятлари 2.маълумот-ахборот ҳужжатларини тайёрлаш ва ёзиш бўйича тушунчалар 3.ариза, баённома ва билдиришномалар шакли ва ёзиш тартиби хужжат турлари ва хусусиятлари ички ҳужжатлар деб муассасанинг ўзида тузиладиган ва шу муассаса ичида фойдаланадиган ҳужжатларга айтилади. ҳужжатшуносликда иш юритиш ҳужжатлар энг аввало тузилиш жиҳатларга кўра тасниф қилинади. ташқи ҳужжатлар деб муайян муассага бошқа ташкилот ёки айрим шахслардан келадиган ҳужжатларга айтилади. ҳужжат матни аниқлик, ихчамлик, лўндалик, мазмуний тўлиқлик каби талабларга жавоб бериши керак. бу талабларга жавоб бера олмайдиган ҳужжат чинакам ҳужжат бўла олмайди. ҳужжатлар матни биринчи шахс ёки учинчи шахс тилидан ёзилади. шахс томонидан ёзилган ҳужжатлар (ариза, тушунтириш …
2 / 30
ёки жамоат ишларини бажариш билан боғлиқ масалаларга тегишли бўлади. қоралама ҳужжатларнинг тайёрланиш хусусияти ва даражасига кўра тўрт турга бўлинади кўчирма маълумот-ахборот ҳужжатлари маъмурий - бошқарув фаолиятида хизмат мавқеига кўра ҳужжатлар тегишлилик жиҳатига кўра тўрт турга бўлинади асл нусха иккинчи нусха ташкилий ҳужжатлар фармойиш ҳужжатлари хизмат ёзишмалари маълумот-ахборот ҳужжатлари маълумот-ахборот ҳужжатлари ариза, баённома, билдиришнома, васиятнома, далолатнома, ишончнома, маълумотнома, тавсифнома, тавсиянома, таклифнома, таржимаи ҳол, тушунтириш хати, эълон, ҳисобот каби ҳужжатларни қамраб олади. ариза - муайян муассасага ёки мансабдор шахс номига бирор илтимос, таклиф ёки шикоят мазмунида ёзиладиган расмий ҳужжат. хажми, услуби ва туридан қатъи назар, ариза ўзининг умумий зарурий қисмларига эга ва у ана шу қисмларнинг изчиллиги асосида тузилади. аризанинг зарурий қисмлари: 1. ариза йулланган муассасанинг ёки мансабдор шахснинг номи. 2. ариза ёзувчининг турар жойи, вазифаси, исми, ота исми ва фамилияси. 3. хужжатнинг номи (ариза). 4. асосий матн (таклиф, илтимос, шикоят). 5. аризага илова қилинадиган ҳужжатлар номи (агар зарур деб топилса). 6. …
3 / 30
жлис раиси ва котиби зиммасига юклатилади. баённомани ёзишни ташкил қилиш котибнинг асосий вазифаларидан биридир. баённома турли органларнинг доимий котиблари томонидан тузилади ва расмийлаштирилади. баённома ёзиб олинишига кўра, қисқа, тўлиқ, стенографик, фонографик, конспектив шаклларда бўлади. баённоманинг асосий зарурий қисмлари: - муассаса номи. - сарлавҳа (бамаслаҳат иш кўрувчи орган ёки йиғилишнинг номи). - ҳужжатнинг номи (баённома). - йиғилиш санаси. - шартли рақами. - йиғилиш жойи. - тасдиқлаш устхати (агар баённома тасдиқланиши зарур бўлса). - йиғилиш раиси ва котибининг фамилияси. матн: а) қатнашувчилар рўйхати ёки сони; б) кун тартиби; в) эшитилди; г) сўзга чиқдилар; д) қарор қилинди. иловалар (агар улар мавжуд бўлса). имзолар. билдиришнома, билдириш муайян муассаса (таркибий қисм) раҳбарига хизмат фаолияти билан алоқадор муҳим масалалар юзасидан ёки юқори идора, мансабдор шахсга бирон-бир воқеа ва ҳодиса ҳақида хабардор қилиш зарурати туғулганда тақдим этиладиган муфассал ёзма ахборот. унда, одатда, баён қилинаётган масалалар бўйича тузувчи (ёзувчи)нинг таклифлари акс этади. кимга йўлланганига қараб билдиришнома ички ва …
4 / 30
7-8 май кунлари завод қарамоғидаги болалар оромгоҳи ётоқ биноларни текшириб чиқдим. барча ётоқ бинолари қониқарли аҳволда. бироқ 1-бинода дераза ойналарини ўрнатиш, 2- биноини қисман бўяш, 3-бинода эса эшикларни зарур деб ҳисоблайман. болалар оромгоҳи бошлиғи (имзо) л. комилова 00.00.0000. далолатнома муассаса ёки айрим шахслар фаолияти билан боғлиқ бирон-бир бўлиб ўтган (содир бўлган) воқеа, ҳодиса, иш-ҳаракатни ёки мавжуд ҳолатни тасдиқлаш, унга гувоҳлик бериш мақсадида бир неча киши томонидан тузилган ҳужжат. далолатнома тузишда хилма-хил мақсадлар кўзланади, лекин уни тузишдан асосий мақсад содир бўлган воқеа-ҳодисаларни ёки мавжуд ҳолатни қонуний-ҳуқуқий жиҳатдан исботлаш ёки тасдиқлашдир. бир қанча ҳолларда далолатнома тузиш махсус ҳуқуқий меъёрлар билан қатъий белгиланган. масалан, корхоналарнинг ҳисоб-китоб бўлимлари фаолиятида далолатномалар аввалдан белгиланган мазмун ва даврийликка асосан тузилади ва ҳуқуқий жиҳатдан муҳим ўрин тутади. далолатнома деярли барча ҳолларда пул маблағлари ва моддий бойликларга (бахтсиз ҳодиса, табиий офат) боғлиқ тузилади. шунингдек, тадбиркорлик, молия-хўжалик фаолиятида, ҳисоб-китоб, олди-сотди ва савдо соҳаларида кенг қўлланади. далолатноманинг зарурий қисмлари: идора, муассаса …
5 / 30
иш олиб бориш ва бошқа ишларни амалга оширишни ифодалайди. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 134-моддасида ишончномага қуйидагича таъриф берилган: «бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахс (ишонч-ли вакил)га учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради». ишончнома муайян иш-ҳаракатни бажаришга ваколат бериш ким томонидан (муассаса томониданми ёки айрим шахс томониданми) расмийлаштирилишига қараб, ишончномалар расмий ва шахсий турларга бўлинади. расмий ишончномалар давлат муассасалари, касаба уюшмаси, жамоа хўжалиги, жамоат ташкилотлари муайян лавозимли шахсга унинг муайян ташкилот томонидан иш юритишга вакил қилинганини билдириш учун берилади. бундай ишончномалар муассаса раҳбари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши керак. айрим ҳолларда ишончнома қонун талабига кўра нотариал тасдиқдан ўтиши зарур бўлади. расмий ишончномаларда уларнинг амал қилиш муддати, албатта, кўрсатилган бўлади. улар бир неча кундан бир неча йилгача бўлган (лекин уч йилдан ортиқ бўлмаган) муддат учун берилиши мумкин. агар ишончномада унинг амал қилиш муддати аниқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ma'lumot-axborot hujjatlarini tayyorlash va yozish" haqida

университет профессор-ўқитувчиларини ўқув ҳужжатлари тшплами: расмийлаштириш ва юритиш тартиби мавзу: маълумот-ахборот ҳужжатларини тайёрлаш ва ёзиш модератор: j.d. очилов б.э. 1 режа мавзу тезиси: мaълумoт-axбoрoт ҳужжaтлaрини тaйёрлaш вa ёзиш бўйичa тушунчaлaр. aризa. aризaнинг зaрурий қисмлaри. aризa шaкллaри. бaённoмa. билдиршнoмa. билдириш. дaлoлaтнoмa. ишoнчнoмa. мaълумoтнoмa. тaвсифнoмa. тaвсиянoмa.тaвсифий тaвсиянoмa. тaржимaи ҳoл. тилxaт. тушунтириш xaти. ҳисoбoт ҳужжaтлaрини тaйёрлaш. 1.ҳужжат турлари ва хусусиятлари 2.маълумот-ахборот ҳужжатларини тайёрлаш ва ёзиш бўйича тушунчалар 3.ариза, баённома ва билдиришномалар шакли ва ёзиш тартиби хужжат турлари ва хусусиятлари ички ҳужжатлар деб муассасанинг ўзида тузиладиган ва шу муассаса ичида фойдаланадиган ҳужжатларга айтилади. ҳу...

Bu fayl PPTX formatida 30 sahifadan iborat (6,1 MB). "ma'lumot-axborot hujjatlarini tayyorlash va yozish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ma'lumot-axborot hujjatlarini t… PPTX 30 sahifa Bepul yuklash Telegram