ҳужжатлар тури ва хусусиятлари

PDF 6 sahifa 508,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
1мавзу-дастлабки хужжатлаштириш ўқув амалиётининг мақсад вазифалари. корхона ҳужжатларини тайёрлашдаги асосий талаблар. ҳужжатларнинг турлари. 1.2. ҳужжатлар ҳақида тушунча. ҳужжатларни тайёрлаш ва унинг босқичлари маълумки, ҳар қандай ҳужжат муайян ахборотни у ёки бу тарзда ифодалаш учун хизмат қилади. ҳужжатшуносликда иш юритишдаги ҳужжатлар қуйидагича таснифланади: 1. бошқарув ахборотининг сифатига кўра - кирим; чиқим. 2. фаолият турига кўра - маъмурий ва умумий саволлар бўйича; молиявий-ҳисоб жараёнлари; таъминот ва савдо бўйича; персонал ходимлар бўйича. 3. мазмунига кўра - содда ҳужжатлар; мураккаб ҳужжатлар. 4. яратилиш даврига кўра - ички ҳужжатлар; ташқи ҳужжатлар. 5. белгисига кўра - қоралама; асл нусҳа; нусҳа; эркин нусҳа; кўчирма; иккинчи нусҳа. 6. мазмун баёнининг шаклига кўра - шаҳсий ҳужжатлар; қолипли ҳужжатлар; намунали ҳужжатлар. 7. ҳужжатлар тегишлилик жиҳатига кўра - хизмат ёки расмий ҳужжатлари; хусусий ҳужжатлар. 8. бажарилиш муддатига кўра - шошилинч ҳужжатлар; ношошилинч ҳужжатлар. 9. маъмурий-бошқарув фаолиятида хизмат - мавқеига кўра; ташкилий ҳужжатлар; фармойиш ҳужжатлари; маълумотсимон ахборот ҳужжатлари; хизмат ёзишмалари. ички ҳужжатлар …
2 / 6
ади. янги ўзгармас ва ўзгарувчи ахборотлар. шунинг учун бу турдаги ҳужжатларга нисбатан кўпинча “ёзмоқ” эмас, балки “тўлдирмоқ” сўзи ишлатилади. ҳужжатларнинг қолипли турларини кенгайтириш иш юритишни такомиллаштиришдаги истиқболли йўлларидан биридир. чунки бундай қилиш ҳужжат матнларини бир хилликка олиб келиш ва ҳужжат тайёрлаш учун кетадиган вақт ҳамда меҳнатни анчагина тежаш имкониятини беради. қолипли ҳужжатларга иш ҳақи ёки яшаш жойи ҳақидаги маълумотномалар, айрим далолатномалар, хизмат сафари гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатларни киритиш мумкин. хизмат ҳужжатлари тайёрланишига кўра муассаса ёки мансабдор шахсларга тегишли бўлса, шаҳсий ҳужжатлар якка шахслар томонидан ёзилиб уларнинг хизмат фаолиятларидан ташқаридаги ёки жамоат ишларини бажариш билан боғлиқ масалаларга тегишли бўлади. асл нусҳа ҳар қандай ҳужжатнинг асли, биринчи аслий нусҳасидир. асл нусҳанинг айнан қайта кўчирилган шакли нусҳа деб юритилади, одатда нусҳанинг ўнг томонидаги юқоридаги бурчагига нусҳа деган белги қўйилади. ҳужжатчиликда шунингдек айнан ва эркин нусҳалар ҳам фарқланади. айнан асл нусҳанинг барча ҳусусиятларини ҳужжат зарурий қисмларининг жойлашиши мавжуд шаклий белгилар матндаги босма, ёзма ҳарф …
3 / 6
акс эттиради. низомлар, йўриқномалар, мажлис баёнлари, шартномалар ана шундай ташкилий ҳужжатлар жумласига киради. маълумотсимон ахборот ҳужжатлари анча катта гуруҳни ташкил қилади, бундай ҳужжатларнинг иш юритиш жараёнидаги иштироки ҳам жуда фаол. бу гуруҳ далолатнома, маълумотнома, ариза, тушунтириш хати, ҳисобот, ишончнома, тавсифнома каби ҳужжатларни ўз ичига олади. а р и 3 а ариза ижтимоий ҳаётимизда энг кўп қўлланадиган расмий ҳужжатлардан биридир. одатда ариза бир нусҳада тузилади ва қўлда ёзилади. шунинг учун аризанинг шакли ва ёзилиш тартибига риоя қилиниши керак. аризада қуйидагилар қайд этилади: ариза тақдим этиладиган ташкилотнинг номи ва раҳбарнинг исми, фамилияси. ариза берувчининг исми, фамилияси, лавозими ва тўлиқманзили. ҳужжатнинг номи. асосий мақсади: илтимос, таклиф ёки шикоят. аризага илова қилинадиган ҳужжатлар номи. ариза ёзилган вақт (сана, кун, ой, йил) қоғознинг чап томонида ёзилади. имзо эса ўнг томонда - исми, фамилияси олдидан қўйилади. ариза ёзиш қоғознинг юқори қисмидан, чап томондан бир оз жой қолдириб бошланади. кейин бир-икки сатр ташланиб, ариза ёзувчининг исми, фамилияси …
4 / 6
вақти ва тартиб рақами кўрсатилган тўртбурчак муҳр; 2. суд идораси ёки давлат ҳакамлигининг номи; 3. даъвогарнинг тўлиқ номи ва манзили; 4. жавобгарнинг тўлиқ номи ва манзили; 5. даъво суммаси; 6. ҳужжат номи (даъво аризаси); 7. даъво аризасининг матни; 8. иловалар. тилхат – маълум бир шахсдан ёки муассасадан пул, ҳужжат, қимматбаҳо буюмлар ёхуд бошқа бирор нарса олинганлигинм тасдиқловчи расмий ёзма ҳужжат. тилхат биргина нусҳада тайёрланади ҳамда пулли ва қимматбаҳо ҳужжат сифатида сақланади. тилхатнинг асосий зарурий қисмлари: 1. ҳужжатнинг номи (тилхат); 2. матн: а) тилхат берувчи шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми; б) пул, ҳужжат, буюм ёки бошқа бирор нарсани берувчи шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва ота исми (зарурият бўлганда муассаса номи); в) пул, ҳужжат, буюм ёки бошқа бирор нарсанинг номи ва уларнинг миқдори (зарурият бўлганда баҳоси); г) олинаётган буюмнинг техникавий ҳолати (агар у машина, аппаратлар ва ш.к. бўлса). 3. тилхат берилган сана; 4. тилхат муаллифининг имзоси. тушунтириш хати – хизмат …
5 / 6
си, исми, фамилияси, имзоси. 5. муҳр. и ш о н ч н о м а баъзи вақтларда ўзингизга тегишли бўлган пул ёки асбоб-ускуна, жиҳозларингизни ўз вақтида олиш имкониятингиз бўлмай қолади. бундай ҳолларда ўша пул ёки қимматбаҳо нарсаларингизни бориб олиш учун ўзингизга яқин бўлган қавм-қариндошларингиздан бирига ёки дўстингизга ишонч билдириб, унга ҳужжат ёзиб берасиз. бу ҳужжат - расмий ишончнома ҳисобланади: ишончномани ёзаётганингизда қуйидагилар қайд этилади: 1. ҳужжатнинг номи. 2. ишончнома кимга берилади: исми, отасининг исми, фамилияси, вазифаси, унвони, ишлаётган ташкилотининг номи, манзили. 3. ишончноманинг муддати. 4. пулнинг суммаси (рақам ва сўз билан ёзилади), нарса, ҳужжатнинг аниқ номи, сони... 5. ишончнома ёзилган вақт (сана) ва имзо. 6. ишончномани ёзиб берган шахснинг имзоси ташкилот томонидан тасдиқланади. 7. муҳр. хизмат ёзишмалари мазмунан хилма-хил бўлади. уларда корхона фаолиятининг турли масалалари билан боғлиқ, талаб, илтимос, таклиф, кафолат хатлари киради. 1.3. ҳужжатлар формулярларининг таркиби, зарурий қисм ва реквизитлар ҳақида тушунча республика халқ хўжалигида хизмат қилаётган корхона ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳужжатлар тури ва хусусиятлари" haqida

1мавзу-дастлабки хужжатлаштириш ўқув амалиётининг мақсад вазифалари. корхона ҳужжатларини тайёрлашдаги асосий талаблар. ҳужжатларнинг турлари. 1.2. ҳужжатлар ҳақида тушунча. ҳужжатларни тайёрлаш ва унинг босқичлари маълумки, ҳар қандай ҳужжат муайян ахборотни у ёки бу тарзда ифодалаш учун хизмат қилади. ҳужжатшуносликда иш юритишдаги ҳужжатлар қуйидагича таснифланади: 1. бошқарув ахборотининг сифатига кўра - кирим; чиқим. 2. фаолият турига кўра - маъмурий ва умумий саволлар бўйича; молиявий-ҳисоб жараёнлари; таъминот ва савдо бўйича; персонал ходимлар бўйича. 3. мазмунига кўра - содда ҳужжатлар; мураккаб ҳужжатлар. 4. яратилиш даврига кўра - ички ҳужжатлар; ташқи ҳужжатлар. 5. белгисига кўра - қоралама; асл нусҳа; нусҳа; эркин нусҳа; кўчирма; иккинчи нусҳа. 6. мазмун баёнининг шаклига кўра...

Bu fayl PDF formatida 6 sahifadan iborat (508,4 KB). "ҳужжатлар тури ва хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ҳужжатлар тури ва хусусиятлари PDF 6 sahifa Bepul yuklash Telegram