қонунчилик тизимининг принциплари

DOCX 22.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1540969299_72755.docx қонунчилик тизимининг принциплари режа: 1. қонунчилик тизими принциплари 2. қонунчилик тизимининг универсал принциплари қонунчилик тизимининг принциплари қонунчилик тизими, аввало, ҳуқуқий нормаларни расмийлаштириш (мустаҳкамлаш) ҳамда ифодалаш шаклини ўзида акс эттирувчи ҳуқуқ манбаларининг яхлит йиғиндиси, иккинчидан, ҳуқуқ манбалари тузилишини, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимини намоён қилувчи ҳуқуқнинг ташқи кўринишидир. юридик адабиётларда қарор топган умумий эътирофга кўра, қонунчилик тизими – қонунчиликнинг структуравий тузилиши бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қоидаларнинг қонунчилик соҳалари ва 38 институтларига уюшган барқарор гуруҳланишида ўз аксини топади ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро ички алоқадорлигига асосланган муштарак йиғиндиси сифатида майдонга чиқади. қонунчилик ҳужжатларининг ягона тизимга бирикишида уларнинг юридик кучи асосий мезон вазифасини ўтайди. шунинг учун ҳам қонунчилик тизимининг принциплари ва функциялари ҳуқуқ принциплари ва функциялари билан ҳамоҳангдир. лекин, шу билан бирга биринчисининг иккинчисидан муайян фарқлари ҳам бор. қонунчилик тизими принциплари, ҳеч муболағасиз, унинг моҳиятини англашга кўмак берувчи асосий жиҳатлардан бирини, асосий ўзагини ташкил этади. улар ғоялар, нормалар ва муносабатларни …
2
вишда сингиб боради. улар нафақат қонунчиликнинг моҳиятини, балки унинг мазмунини тавсифлайди, яъни унинг ички тузилиши, статик ҳолати, уни қўллаш жараёни, қонун чиқариш фаолиятини қамраб олади ҳамда қонунчиликни амалга оширишнинг динамикасини акс эттиради. қонунчилик тизими принциплари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашнинг бутун жараёнига, уларни қабул қилиш ва чиқаришга, ҳуқуқий талабларга риоя этиш кафолатлари ўрнатилишига бевосита таъсир кўрсатади. қонунчилик тизими принциплари ўзига хос таянч ҳодиса бўлиб, уларга бутун қонунчилик тизими асосланади. мазкур раҳбарий тамойиллар давлатнинг 39 қонун ижодкорлиги фаолияти учун йўналтирувчи ўзак бўлиб хизмат қилади. қонунчилик тизими принциплари умуммажбурий тусга эга бўлганлиги сабабли улар қонунчиликнинг барча тармоқлари ва институтлари, нормалари ҳамда ҳуқуқий муносабатлар ўртасидаги, объектив ва субъектив ҳуқуқ ўртасидаги ички бирликни, уйғунликни ва ўзаро алоқадорликни таъминлашга кўмаклашади. ўз моҳияти ва табиати жиҳатидан қонунчилик тизими принциплари жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тизими томонидан орттирилган тажрибадан келиб чиққан ҳолда белгиланади. бундан ташқари, улар мазмунига мамлакатда мавжуд давлат ва ҳуқуқ, ҳукмрон сиёсий ва давлат режими ҳамда жамият …
3
ияда мустаҳкамланган принципларни киритиш мумкин. масалан, бирлашган миллатлар ташкилотининг низоми (устави)да келтирилган принципларнинг аксарияти ўзбекистон республикаси конституциясининг “ташқи сиёсат”–деб номланган бобида ўз аксини топган. бундан ташқари, конституциямизда бир қатор ўта муҳим принциплар мустаҳкамланган. жумладан: “давлат суверинитети” (1-боб), “халқ ҳокимиятчилиги” (2-боб), “конституция ва қонуннинг устунлиги” (3-боб) принциплари ҳамда “давлат 40 органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги” (2-модда), “давлат ҳокимиятининг бўлиниши” (11-модда), “сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги” (12-модда), “фуқароларнинг қонун олдида тенглиги” (18-модда) каби принциплар. булар бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар учун ҳам принципиал аҳамиятга эга. демак, бу принциплар умумий ҳарактерга эга бўлган принциплар ҳисобланади. бу принциплар бутун ҳуқуқий тизим асосида туриши билан характерланади. мазкур принциплар таҳлили орқали у ёки бу мамлакат қонунчилик тизимининг мазмун-моҳияти, табиати, ўзига хос хусусиятлари, ҳаракатланиш сифатлари ҳақида хулоса чиқариш мумкин. юқорида таъкидланганидек, бундай принциплар ҳалқаро ҳуқуқ нормаларида ва конституцияда намоён бўлади. чунки, бир томондан, мамлакатимизда халқаро ҳуқуқ нормаларининг устунлиги принципи эътироф этилса, иккинчи томондан, конституциявий …
4
артияларнинг, фуқароларнинг ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва қонунчиликни такомиллаштиришда кенг иштироки орқали намоён бўлади. қонун нормаларини қўллаш жараёнида демократизм тамойили ҳуқуқни қўлловчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларни ташкил этиш ва фаолият юритиш тартибида, одил судловни амалга ошириш жараёнида, уларни жамият ҳаётининг бир қисми сифатида фаолият юритишида ўз аксини топади. жумладан, мамлакатимизда олиб борилаётган узлуксиз суд-ҳуқуқий ислоҳотининг таг заминида ҳам демократик жиҳатларни тобора чуқурлаштириш масаласи ўз аксини топмоқда. бунда судларнинг мустақиллигини таъминлаш, одил судлов механизмини демократлаштириш, адвокатлар мавқеини кучайтириш, суд жараёнида прокурор билан адвокатнинг ҳуқуқий мавқеини тенглаштириш, прокуратура ва милиция фаолиятини инсон ҳуқуқларини таъминлаш нуқтаи назаридан ислоҳ этиш кабилар бевосита эътиборга олинмоқда. шу билан бирга, президентимиз и.а.каримов мазкур ислоҳотларни амалга ошириш учун қуйидаги уч мезон принцепиал хусусиятга эга эканлигини айтиб ўтганлар, яъни “жамиятда демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор, булар-халқ қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлиги. ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши ҳамда оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик …
5
н умумий талабдир. айни вақтда, қонундаги ҳар бир қоида ҳуқуқий муносабатнинг барча иштирокчилари учун ягона талаб сифатида майдонга чиқади. бошқача қилиб айтганда, қонун устувор ва бутун мамлакат ҳудудида ягонадир. у бир хилда тушунилиши ва бир хилда бажарилиши лозим. қонунийлик принципининг қонунчилик тизимида амал қилиши ва намоён бўлиши конституциямизнинг 16-моддасида бевосита акс этган. яъни: “бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас” деган принцип ушбу давлат, давлат органлари ва мансабдор шахслар қабул қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунига, уларнинг иерархиясига ҳам тааллуқлидир. ҳуқуқий ҳужжатни яратувчи ҳар бир субъект ўзининг конституция ва қонунларда белгиланган ваколатлари доирасида фаолият юритади. 3) инсонпарварлик принципи. бу принцип бир қатор ҳалқаро ҳужжатларда (“инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, “фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халақаро пакт”, “иқтисодий ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пакт ва б.), конституцияда ўз аксини топган. жумладан, давлат фуқароларнинг конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди (43-модда). ҳар бир шахсга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қонунчилик тизимининг принциплари"

1540969299_72755.docx қонунчилик тизимининг принциплари режа: 1. қонунчилик тизими принциплари 2. қонунчилик тизимининг универсал принциплари қонунчилик тизимининг принциплари қонунчилик тизими, аввало, ҳуқуқий нормаларни расмийлаштириш (мустаҳкамлаш) ҳамда ифодалаш шаклини ўзида акс эттирувчи ҳуқуқ манбаларининг яхлит йиғиндиси, иккинчидан, ҳуқуқ манбалари тузилишини, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимини намоён қилувчи ҳуқуқнинг ташқи кўринишидир. юридик адабиётларда қарор топган умумий эътирофга кўра, қонунчилик тизими – қонунчиликнинг структуравий тузилиши бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қоидаларнинг қонунчилик соҳалари ва 38 институтларига уюшган барқарор гуруҳланишида ўз аксини топади ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро ички алоқадорлигиг...

DOCX format, 22.9 KB. To download "қонунчилик тизимининг принциплари", click the Telegram button on the left.