ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари

DOC 94,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1522292740_70385.doc ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари режа: 1. ўзини ўзи бошқариш принципи тушунчаси 2. ўзини ўзи бошқариш асосий принциплари ўзини ўзи бошқариш принципи тушунчаси «принцип» тушунчаси бирон-бир назария ёки таълимотнинг асосий илк қоидасигина бўлмай, шу билан бирга турли механизмлар, шу жумладан ижтимоий механизмлар фаолиятининг раҳбарий ғояси ёки асосий қоидаси, тузилиши ёки амал қилиш асоси эканлигини ҳамма тан олган. «принцип» тушунчасининг луғатларга киритилган мана шундай изоҳи конституциявий ва ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқидаги давлат ва ҳуқуқ назарияси тушунчасига ҳам мос келади. шу билан бирга ўзини ўзи бошқариш институти мазмуни, ўзини ўзи бошқариш органлари тизимининг мақомига хос хусусиятлар бу тизимни ташкил этишнинг ўзига хос принципларини алоҳида талқин этишни талаб қилади. бу принципларни демократик ҳуқуқий давлат қоидаларининг батафсил баёни деса, ҳам бўлади, аммо уни ўзини ўзи бошқариш шаклланадиган ва фаолият юритадиган шароитдаги муносабатлар тизимига татбиқ этиш талаб қилинади. ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари каби ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи ҳам ҳуқуқнинг муҳим белгиларини ўзида мужассамлаштирган, унинг юридик …
2
по этиш ва юритишнинг ягона асосларини белгилаб беради; - ўзини ўзи бошқаришнинг назарий асоси бўлган бу принциплар унинг моҳияти, фарқли белгилари ва тан олинишини тушунишга ёрдам беради; - бу принциплар амалдаги ўзини ўзи бошқариш тизимини, у ўзини ўзи бошқариш қоидаларида ифодаланган асослар ва ғояларга нақадар муносиб эканлигини баҳолаш мезони бўлади; - ўзини ўзи бошқаришнинг моҳияти ва белгиларини акс эттирувчи бу принциплар ўзини ўзи бошқариш институтини ривожлантиришда давомийликни сақлаб қолишга ёрдам беради; - ўзини ўзи бошқариш кафолатларининг ўзига хос бўлган бу принциплар фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиш ҳуқуқлари таъминланишига хизмат қилади. шундай қилиб, ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари ўзбекистон республикасининг конституциясида ва қонунларида мустаҳкамланган ўзини ўзи бошқариш органларининг табиати билан боғлиқ бўлган мустақил фаолиятни амалга оширишни ташкил қилувчи раҳбарий ғоялар йиғиндисидир. ўзини ўзи бошқариш асосий принциплари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги ўзбекистон республикасининг қонунига (1999 йил 14 апрелда қабул қилинган ва 2003 йил 30 августда ўзгартириш ва …
3
н фаолияти халқ манфаатига, халқ фаровонлигига хизмат қилади. демократизм принципининг муҳим хусусияти шундаки, унда халқ ҳокимияти, яъни озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши қоидаси расмий равишда эълон қилинади ҳамда фуқароларнинг эркинлиги ва тенг ҳуқуқлилиги эътироф этилади. бу шартлар жамият ҳамда унинг аъзолари ҳаётининг асосий қонуни бўлган давлат конституциясида ўз аксини топган. ўзбекистон республикасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг асосий мақсади аҳолининг фаровон яшаши учун қулай шароит яратиш бўлиб, бунда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни бажаришда аҳолининг бевосита, яъни шахсан ўзи иштирок этиши ёки қатнашиши, яъни фуқаролар йиғини ёки унинг кенгаши орқали қатнашиши назарда тутилади. бундай иштирок маҳаллий референдум, ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов, фуқаролар йиғини мажлислари, фуқаролар мурожати ва бошқаларни кўзда тутади. 2. ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида ошкоралик принципи. жамият ва давлатни бошқариш тизимида ошкоралик принципига асосланиш демократиянинг муҳим жиҳатларидан биридир. ошкоралик ёрдамида бошқарув фаолиятида демократия таъминланади, шунингдек, фуқаролар ўзларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бемалол талаб қила оладилар. ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига ошкоралик …
4
ғлардан фойдаланганлиги тўғрисида йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини олдида ҳисоб беради. 3. ижтимоий адолат принципи – ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолиятида оғишмай риоя қилишлари лозим бўлган энг муҳим принциплардан бўлиб, аҳолининг кам таъминланган табақаларига, яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож етим-есирлар, ёлғиз қолган қариялар, боқувчисини йўқотганлар, кўп болали оилалар, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш зарурлигини назарда тутади. ушбу принципга риоя қилиш ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг қанчалик демократик эканлигини кўрсатувчи мезондир, чунки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолига энг яқин ташкилот бўлиб, аҳоли билан доимий равишда ёнма-ён ишлайди, аҳоли тўғрисида кўпроқ ахборотга эга бўлади. фуқароларга бериладиган у ёки бу йўсиндаги мукофотлар, тақдирлашлар ёки маълум даражадаги имтиёзлар ўзбекистон республикасининг конституциясига биноан ва ижтимоий адолат принципига мос равишда амалга оширилиши лозим, акс ҳолда турли хил нохуш оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. 4. инсонпарварлик принципи. ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолиятини амалга оширишда инсонпарварлик принципига қатъий амал қилиши лозим, негаки одамзоднинг қадри, унинг эркинлиги, қобилияти ҳар …
5
келтиришини исботлашга интилган ва тинчликни қатъий равишда қувватлаб, бутун фаолиятини инсон хизматига қаратган. шундай экан, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг таг замирида ҳам инсонпарварлик ғоясига садоқат, инсонга хизмат қилиш ётиши лозим. 5. маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик принципи. ўзбекистон республикасининг конституцияси ва "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақил эканлигини ифодалайди. ўзини ўзи бошқариш институтининг моҳияти ҳам ана шундадир. фуқаролар шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари орқали амалга оширадилар. фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг тузилиши ва шаклларини аҳолининг ўзи мустақил равишда белгилайди. юқорида кўриб ўтилган ва бошқа масалалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали ёки аҳолининг бевосита иштироки орқали амалга оширилади. ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги қонунчилик фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мустақиллигини кафолатлар экан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари"

1522292740_70385.doc ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари режа: 1. ўзини ўзи бошқариш принципи тушунчаси 2. ўзини ўзи бошқариш асосий принциплари ўзини ўзи бошқариш принципи тушунчаси «принцип» тушунчаси бирон-бир назария ёки таълимотнинг асосий илк қоидасигина бўлмай, шу билан бирга турли механизмлар, шу жумладан ижтимоий механизмлар фаолиятининг раҳбарий ғояси ёки асосий қоидаси, тузилиши ёки амал қилиш асоси эканлигини ҳамма тан олган. «принцип» тушунчасининг луғатларга киритилган мана шундай изоҳи конституциявий ва ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқидаги давлат ва ҳуқуқ назарияси тушунчасига ҳам мос келади. шу билан бирга ўзини ўзи бошқариш институти мазмуни, ўзини ўзи бошқариш органлари тизимининг мақомига хос хусусиятлар бу тизимни ташкил этишнинг ўзига хос принципларини алоҳида талқин эт...

Формат DOC, 94,5 КБ. Чтобы скачать "ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзини ўзи бошқаришнинг асосий п… DOC Бесплатная загрузка Telegram