кўкаламзорлаштиришда асосий композиция принциплари

DOC 107,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1483381863_66942.doc кўкаламзорлаштиришда асосий композиция принциплари. ва зангори экинларини безашнинг композицион турлари. режа: 1. режалаш кўринишлари 2. колорит – ранг тўғрисидаги таълимот. 3. композиция маркази. пропорционаллик. масштаблик. 4. соя ва ёруғлик ўртасидаги нисбат, контрастлик. гуллашнинг узлуксизлиги. 5. ўрмон массивлари ва дарахтзорлар. 6. ўтли гули ўсимликлар композицияси. композиция- маълум ғояни акс эттирувчи бадиий асарни яратиш учун турли хил элементлар ва буюмларни мазкур ҳудудда жойлаштириш санъатидир. барча зангори ўсимликлар боғ-парк санъатининг асари бўлиши керак. шу мақсадда ўсимликларнинг умумий тамойилларини (режалаш стили, колорит, персперктива, мутаносиблик ва масштаблилик, композиция маркази, соя ва ёруғлик нисбати, контрастлик, гуллашнинг узлуксизлиги), шунингдек, дарахтнинг, буталарнинг, гулларнинг, майсазорларнинг, меъморий элементлар ва иншоотларнинг композицион жойлашишини билиш зарур. режалаш кўринишлари паркларни ва бошқа зангори объектларни қуришда режалашнинг у кўриниши қабул қилинган: мунтазам, пейзажли (манзарали) ва аралаш. мунтазам режалаш тўғри кенг кўчалар; худуни геометрик шаклдаги қисмларга бўлиш; дарахтларнинг симметрик ўтказилиши; майдончаларнинг, гулзорларнинг, сув ҳавзаларининг геометрик шакли; ҳиёбон ва қатор шаклида ўтказилган дарахтларнинг кўплиги; қирқилган …
2
ҳавзаси ва парк иншоотлари бўлган якка-дукка дарахтлар (3-4-расм) биргаликда намоён бўлади. режалашнинг аралаш кўриниши бирга қўшиб олиб бориш. режалашнинг аралаш кўринишига мисол тариқасида тошкентдаги пельмон номидаги (ҳозирги боғи эрам”) паркини келтириш мумкин. паркининг марказий қисмида тўғри кенг ҳиёбонлар,гулзорлар геометрик шаклига келтирилган. паркнинг четки қисмида, эгри йўлаклар, зинапоялар мавжуд бўлиб, қияликлар бўйича дарахтлар ва буталар эркин ҳолда экилган. режа ечимини танлаш асосан табиий хусусиятлар билан белгиланади. текис жойларда кўпинча ландшафтли безашнинг мунтазам кўринишидан фойдаланилади, айрим ҳолларда аралаш кўринишдан фойдаланилади; паст- баланд ерларда – манзарали кўриниш, баъзан аралаш кўринишдан (айрим жойларда- мунтазам, қолган ерларда - манзарали) фойдаланилади. нотўғри шаклдаги сув ҳавзаларининг қирғоқлари бўйлаб, эгри-букри йўлакларни қуриш, сув ҳавзаси тўғри шаклда бўлганда эса тўғри йўлакларни қуриш мақсадга мувофиқдир. кўкаламзорлаштирилган ҳудудда объектни вужудга келтиришда иқтисодий жиҳатдан манзарали режалашни қўллаш мақсадга мувофиқдир, бунда олдиндан мавжуд бўлган ўсимликлар кўп жиҳатдан сақланиб қолиши мумкин. кенг йўллар оммавий фойдаланиладиган объектларга олиб бориши, тинч дам олиш ҳудудларида эса йўллар …
3
нгори, 570-590-сариқ, 590-630- тўқсариқ, 630-700-қизил ранг сифатида қабул қилинади. бу нурларнинг йиғиндиси кундузги ёруғлик ҳиссини уйғотади. узунлиги 400 мкм дан кичик нурлар ультрабинафша нурлар, 700 мкм дан узун нурлар инфрақизил нурлар бўлади. ультрабинафша ва инфрақизил нурлар кўринмайди. қуёш спектрининг 63 тусидан одатда олтита асосий ранг (рангли доира) ажратилади: қизил,сариқ,тўқ сариқ, кўк, зангори, бинафша. асосий, қўшимча ва нейтрал ранглар фарқланади. асосий ранглар бу- қизил, сариқ, кўк ранглар бўлиб, улар ажратилганда қолган барча рангларни беради, уларнинг ўзини аралаштириб ранглар ҳосил қилиб бўлмайди. қўшимча ранглар булар- асосий рангларни аралаштириб ҳосил қилиш мумкин: кўк ранг сариқ билан қўшилганда зангори рангни, кўк қизил билан қўшилганда – бинафша рангни, қизил сариқ билан қўшилганда- тўқ сариқ рангни беради. нейтрал рангларга оқ, кулранг ва қора ранглар киради. инсон кўзида таъсир қилишига боғлиқ ҳолда ранглар аланга шуъласини элутувчи иссиқ (қизил, сариқ ва тўқ сариқ) ва муз, осмон бўлагини эсатувчи совуқ (кўк, зангори, бинафша) рангларга бўлинади. иссиқ ранглар бу- фаол …
4
ва уларни соф ҳолда қўлланиш тавсия этилмайди, фақат нейтрал ранглар билан бирга қўлланиш тавсия этилади. г) фарқли- бир рангдаги турли хил тусларнинг қўшилиши. буюмнинг катталиги, шаклининг ўзгариши чизиқли персперктива дейилади, рангнинг ўзгариши эса – ҳаволи персперктива дейилади. чизиқли персперктивага қуйидагилар мисол бўлади: агар ҳиёбоннинг охири бошланишига қараганда тор бўлса, ёки охирига анча майда дарахтлар экилган бўлса, у ҳолда ҳиёбон узунроқ кўринади. агар ҳиёбон охири томонга қараб кенгайиб борса, ёки охиригабошланғич қисмига қараганда йирикроқ дарахтлар ўтказилган бўлса, ҳиёбон қисқа бўлиб кўринади. агар кўлнинг қарама-қарши томонидаги дарахтлар анча паст бўлса, у ҳолда кўл ката бўлиб кўринади, агар қарама- қарши томонида анча баланд дарахтлар ўсаётган бўлса, у ҳолда кўл кичикина бўлиб кўринади. агар очиқ майдонга юқоридан қаралса, у кичикроқ бўлиб туюлади. агар тепаликнинг кўринма баландлиги ортириш керак бўлса, у ҳолда тепаликка юқори қисми пиримидасимон шаклдаги дарахтлар ўтказилиб, уларнинг баландлиги юқоридан пастга қараб камайтириб борилади. ҳар бир буюм унинг икки ёки уч баробар баландлигига …
5
лашнинг катталиги у жойлашган майдонинг ўлчамига боғлиқ. гуруҳ ўсимликлари баландлигига кўра танлаш улар орасида силлиқ ўтишларни таъминлаши керак. соя ва ёруғлик ўртасидаги нисбат, контрастлик. гуллашнинг узлуксизлиги. соя ва ёруғлик ўртасидаги нисбат ёпиқ (қоронғилаштирилган) ва очиқ (ёруғ) фазаларнинг алмашиб кетиши билан юзага келади, бунда жанубда кўк дарахтларни яратишда кўпроқ ёпиқ зоналар, шимолда эса очиқ фазалар бўлиши керак. ёпиқ фазаларни пассивлар, кўп қаторли ва гуруҳли ўтказишлар билан, берк ҳиёбонлар билан ифодаланган. очиқ майдонлар – бу ўтлоқлар, сув ҳавзалари, гулзорлар. фарқ қилувчи, мос келмаслик – ўз хоссалари билан фарқ қилувчи буюмлар ва ҳодисаларни таққослаш, масалан, паст-баланд, қороғулик – ёруғлик. юқори қисми пирамидасимон ва эгилиб турган дарахтлар гуруҳи яхши кўринади, тўқ зангори ва оч зангори ёки кумуш ранг баргли дарахтлар; игнабарглилар баргли дарахтлар билан бирга; қоронғу ҳиёбонлар ва ёп – ёруғ майдонлар яхши кўрианди. зангори дарахтларни экишда (масалан, боғда) гуллаш вақти бўйича бир- биридан фарқ қилувчи эрта баҳоргидан то кеч кузгигача бўлган дарахтларни танлаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кўкаламзорлаштиришда асосий композиция принциплари" haqida

1483381863_66942.doc кўкаламзорлаштиришда асосий композиция принциплари. ва зангори экинларини безашнинг композицион турлари. режа: 1. режалаш кўринишлари 2. колорит – ранг тўғрисидаги таълимот. 3. композиция маркази. пропорционаллик. масштаблик. 4. соя ва ёруғлик ўртасидаги нисбат, контрастлик. гуллашнинг узлуксизлиги. 5. ўрмон массивлари ва дарахтзорлар. 6. ўтли гули ўсимликлар композицияси. композиция- маълум ғояни акс эттирувчи бадиий асарни яратиш учун турли хил элементлар ва буюмларни мазкур ҳудудда жойлаштириш санъатидир. барча зангори ўсимликлар боғ-парк санъатининг асари бўлиши керак. шу мақсадда ўсимликларнинг умумий тамойилларини (режалаш стили, колорит, персперктива, мутаносиблик ва масштаблилик, композиция маркази, соя ва ёруғлик нисбати, контрастлик, гуллашнинг узлуксизлиги),...

DOC format, 107,0 KB. "кўкаламзорлаштиришда асосий композиция принциплари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.