ўзини ўзи бошқариш асослари

DOC 141.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1522254416_70369.doc ўзини ўзи бошқариш асослари режа: 1. ўзини ўзи бошқаришнинг ҳуқуқий асослари 2. ўзини ўзи бошқаришнинг ҳудудий асослари 3. ўзини ўзи бошқаришнинг ташкилий асослари 4. ўзини ўзи бошқаришнинг молиявий-иқтисодий асослари ўзини ўзи бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ўзбекистон республикаси конституциясининг муқаддимаси ва 11-моддасида ўзбекистон - суверен демократик республика эканлиги ва келгусида ҳуқуқий давлатга айланиши мустаҳкамлаб берилган. инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатнинг ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат: биринчидан, жамоат ва давлат турмушининг барча соҳаларида ҳуқуқ ва қонуннинг устуворлиги, қонун талабларининг давлат ҳокимияти ва барча органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши; иккинчидан, шахс ҳуқуқлари ва эркинликларининг реаллиги, уни эркин камол топтириш таъминланиши, давлат билан шахснинг ўзаро масъуллиги; учинчидан, давлат ҳокимиятини қонунчилик, ижрочилик ва суд ҳокимиятига бўлиш асосида амалга ошириш. ҳуқуқий давлат принципларига биноан аҳолининг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш масалаларини самарали ҳал этиш соҳасидаги мустақил фаолиятини ўзини ўзи бошқаришни амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан фаол тартибга …
2
арифлашича, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ҳуқуқий асоси маҳаллий ўзини ўзи бошқаришда вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган барча учун мажбурий қоидаларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор килувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндисидир. м.и. сувонкуловнинг фикрича, фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳуқуқий асоси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришини ташкил қилиш ва амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муштарак тизимидир. демак, фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳуқуқий асосларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солувчи турли хил норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этади. юриспруденцияда барча соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таснифлаш услублари ва йўллари турлича. таснифлашнинг энг кенг тарқалган илмий усуллари сифатида қўйидагиларни кўрсатиш мумкин: алифболи предметли кўрсаткичлар; иерархияга асосланган таснифлаш; фасетли таснифлаш ва дескриптор таснифлаш. фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳуқуқий асосларига хос хусусиятларни чуқурроқ тушуниш учун мазкур ҳуқуқий асосларни ташкил килувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни турли хил мезонлар асосида таснифлаш лозим, деб ўйлаймиз. фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кўпгина илмий ва …
3
га солиш предмети, ҳаракат ҳудуди, юридик кучига, ҳужжатни қабул қилган субъект бўйича таснифлаш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлайдилар. е.м. ковешников ва и.и. овчинников эса фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳуқуқий асосларини тўлиқ ўрганиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучига кўра таснифлаш етарли деб ҳисоблайдилар. олимларнинг юқоридаги фикрларини инобатга олган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларни чиқарадиган давлат органларининг мавқеига, ҳужжатларнинг юридик кучига кўра қуйидагича таснифлаш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз: 1. ўзбекистон республикаси конституцияси ва жорий қонунлар; 2. ўзбекистон республикаси президенти фармонлари, қарор, фармойишлари ва ҳукумат қарорлари ва фармойишлари; 3. давлат ва хужалик бошқарув органларининг қарор, буйруқ ва йўриқномалари; 4. маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг қарорлари ва фармойишлари; 5. фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг низомлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар. фуқаролар ўзини …
4
қўйилган: "маҳалла (квартал) комитетлари бирон молиявий-хўжалик фаолияти билан шуғулланишлари (ошхоналар, сартарашхоналар ва шу кабиларни ташкил қилишлари ва улардан фойдаланишлари) мумкин эмас. улар олди-сотди, ижарага бериш ишларини амалга оширишда қатнашишлари мумкин эмас". бундан кўриниб турибдики, маҳаллаларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари доимо чеклаб келинган. ўзбекистон мустақиликка эришгач, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг асосий бўғинини ифодалайдиган "маҳалла" атамаси биринчи марта конституцияга киритилди. унга аҳоли ўзини ўзи бошқарувининг ноёб шакли сифатида конституциявий мақом берилди. ўзбекистон республикаси конституциясининг 105-моддасида шундай дейилади: "шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди. ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади». ушбу модда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг асосий мазмун ва моҳиятини англатувчи фундаментал ҳуқуқий асосдир. фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг конституциявий ҳуқуқий ҳолатини кўпгина илмий юридик адабиётларда ва ўқув қўлланмаларида олимларимиз …
5
евосита демократия кўринишларидир, лекин у маҳаллий давлат вакиллик органлари тизимига кирмайди. бу конституция нормасида ҳам, махсус қонунларда ҳам ўз аксини топган" деб ҳисоблайди. м.и.сувонқуловнинг фикрича, асосий қонундаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳақидаги конституциявий қоида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини давлат органи эмас, балки мустақил орган сифатида тан олган. сабаби, мазкур орган айрим давлатларда бўлганидек "маҳаллий ўзини ўзи бошқариш" эмас, балки "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши"деб аталган, яъни мазкур органнинг номланишидаёқ унинг мустақиллиги тан олинган. шундай экан, қонунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мустақил фаолият олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган жамоатчилик органи эканлиги назарда тутилган. ўзбекистон республикасининг конституцияси фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мустақиллигини тан олади ва кафолатлайди. ўзбекистон республикасининг конституциясида берилган норма бевосита фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришини шакллантиришдаги дастлабки, етакчи ҳуқуқий асос деб ҳисобланди ва шу асосда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилина бошлади, жумладан, ўзбекистон республикаси олий кенгаши томонидан 1993 йил 2 сентябрда "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонун …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзини ўзи бошқариш асослари"

1522254416_70369.doc ўзини ўзи бошқариш асослари режа: 1. ўзини ўзи бошқаришнинг ҳуқуқий асослари 2. ўзини ўзи бошқаришнинг ҳудудий асослари 3. ўзини ўзи бошқаришнинг ташкилий асослари 4. ўзини ўзи бошқаришнинг молиявий-иқтисодий асослари ўзини ўзи бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ўзбекистон республикаси конституциясининг муқаддимаси ва 11-моддасида ўзбекистон - суверен демократик республика эканлиги ва келгусида ҳуқуқий давлатга айланиши мустаҳкамлаб берилган. инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатнинг ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат: биринчидан, жамоат ва давлат турмушининг барча соҳаларида ҳуқуқ ва қонуннинг устуворлиги, қонун талабларининг давлат ҳокимияти ва барча органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши; иккинчидан, шахс ҳуқ...

DOC format, 141.5 KB. To download "ўзини ўзи бошқариш асослари", click the Telegram button on the left.