прокуратуранинг ташкилий ва фаолият принциплари

DOC 136,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546785775_73565.doc прокуратуранинг ташкилий ва фаолият принциплари режа: 1. прокуратуранинг ташкилий ва фаолият принциплари тушунчаси. 2. бирлик, марказлашганлик, қонунийлик, мустақиллик ва ошкоралик принциплари. прокуратуранинг ташкилий ва фаолият принциплари тушунчаси принцип – лотинча сўздан олинган бўлиб, “principium” яъни,- «қоида», «асос», «асосий, раҳбарий қоидалар, йўл-йўриқ​лар» деган маънони билдиради. принциплар маълум бир наза​риянинг, фаннинг, дунёқарашнинг, сиёсий ташкилотнинг даст​лабки ибтидосини ўзида акс эттиради. прокуратура органларини ташкил этиш ва фаолиятини ти​зимлаштириш элементи бўлиб, уларнинг мақоми ҳисобланади. бу мақомнинг асоси- принциплар. принциплар сифатида прокуратура моҳияти ва мақсадини белгиловчи бошланғич асос назарда тутилади. бу асосий тамойиллар ўзбекистон республикаси конститу​цияси, «прокуратура тўғрисида»ги қонунларда акс эттирилган (конституция-118, 121-моддалар, «прокуратура тўғрисида»ги қонуни 5-моддаси). прокуратура органларини ташкил этиш ва фаолиятининг асосий принциплари: 1. бирлик: 2. марказлашганлик, 3. қонунийлик: 4. мустақиллик, 5. ош​коралик булардан ташқари прокуратура органларининг ички ташки​лий принциплари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар: · ҳудудийлик · предметлилик бундан ташқари «прокурор назорати» фани прокурату​ра органларини ташкил этиш ва фаолиятининг асосий принцип​лари тушунчаси, турлари …
2
туция ва қо​нунларда белгиланган асосий талаблар бўлиб, улар прокуратура​нинг ва улар ходимларининг сиёсий ва ижтимоий вазифасини, ваколатларини ҳамда давлатда қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш усул ва воси​таларини, уларнинг ҳажми ва характерини ҳамда прокуратура ор​ганларининг бошқа давлат органлари, хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан фарқ қилувчи белги ва хусусиятларини аниқлайди. шу принципларга амал қилиш прокуратура органларига ўзининг вазифасини аниқ бажаришга имкон беради. принципларни прокурорлик функциялари ва йўналишлари​ни амалга оширишнинг тартиби ва ҳолати билан алмаштирмаслик керак, чунки тамойиллар ўзаро боғлиқ ва ажралмас ҳисобланади. бундан ташқари прокурор муайян ҳуқуқ соҳасида назоратни амалга оширар экан, шу соҳадаги принципларга амал қилиши лозим. бунга мисол: судларда давлат айбловини қўллаб-қувват​лаганда адолатлилик, судьяларнинг мустақиллиги, тенглик, судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқи, айбсизлик презумцияси, ошкоралик, эркин фикр, процесснинг бевоситалиги каби прин-ципларга амал қилиниши лозим. бирлик, марказлашганлик, қонунийлик, мустақиллик ва ошкоралик принциплари прокуратура органларини ташкил этиш ва фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: · бирлик, · марказлашганлик · …
3
ораларини, прокурор назорати ҳужжатларини қўллашда ифодаланиши билан ажралиб туради. ҳар бир прокурор ўз ваколатлари доирасида шахсан ўзи прокурор назорати ҳужжатлари: протест, тақдимнома, ариза, огоҳлантирув ва қарорни қабул қилади. бу ҳужжатларни қабул қилишда мустақиллик тамойилига ҳам амал қилинади. лекин, қуйи турувчи прокурорнинг фаолияти юзасидан унинг мустақиллигига таъқиб қилинмагани, уни ишчанлик фаолияти бўйича нуфузига путур етказилмагани ҳолда, зарурат бўлганида унинг вазифасини юқори турувчи прокурор томонидан бошқа прокурор ҳам бажара олиши мумкинлиги, шунингдек қуйи ту​рувчи прокурорнинг қабул қилган қарорларини юқори турувчи прокурор томонидан қонун билан белгиланган тартибда ўзгарти​риши, бекор қилиши мумкинлиги ҳам бирлик принципининг бел​гиси ҳисобланади. шундай қилиб, бирлик принципи деганда, ўзбекистон республикасида амал қилаётган ҳудудий ва ихтисослашган про​курорлар ягона тизими тушунилади. шунинг учун шу ягона тизимга кирмайдиган прокуратураларни ташкил этиш ва фаолия​ти тақиқланади. «ўзбекистон республикаси ҳудудида жиноят​чиликка қарши кураш бўйича тезкор-қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни мустақил равишда бажарувчи хусусий, коо​ператив ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг бўлин​маларини тузиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши …
4
шахслар учун маж​бурий бўлиб хисобланади. бундан ташқари бирлик принципи бу юқори турувчи прокурор томонидан қуйи турувчи прокурорга ўзининг мажбуриятлари бажарилишини топшириш, қуйи турувчи прокурорларнинг мажбуриятини бажариши, қонун​да белгиланган тартибда, унинг қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилинишини англатади. марказлашганлик принципи биринчи ўринда прокуратура органлари тизими фаолиятини ташкил этиш, прокуратура орган​ларининг назорат функциясини амалга оширишда ўта муҳим аҳамият касб этади. бутун ўзбекистон республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни таъминлаш зарура​ти прокурорларни марказдан бошқариш эҳтиёжини келтириб чиқаради. юқори турувчи прокурорларнинг олдида қуйи турувчи прокурорларнинг ҳисобдорлиги ва уларга бўйсуниши нафақат прокуратура тизимини ишни ташкил этиш, балким юқори турув​чи прокурорларнинг қуйи турувчи прокурорлар фаолияти учун ҳам тўлиқ жавобгарлиги ҳамда масъулиятини белгилаб беради. марказлашганлик принципи асосида ўзбекистон республи​каси бош прокурори томонидан мувофиқлаштирилувчи ягона прокурорлик амалиёти, жойлардаги ҳуқуқ ижодкорлиги, ташаб​бускорлигидаги фаол фаолият, ижро интизоми назорати амалга оширилади. марказлашганлик – бу қуйи турувчи прокурорларнинг юқори турувчи прокурорларга бўйсуниши ҳамда бош проку​рорга бўйсунишидир. шаҳарлар, туманлар ва …
5
қайд этилган ҳоларлар бундан мустасно. (ўзбекистон республикаси олий суди тизимига кирувчи умумий юрисдикция судларида жиноят ишлари бўйича вилоят суди президиуми мажлисида фақат вилоят прокурорининг ўзи иштирок этиши мумкин, бошқа вилоятнинг прокурори унинг ўрнига қатнашиши мумкин эмас). мустақиллик принципи – бу прокурорлар томонидан ўзларининг барча функционал қарор ва ҳаракатларини қонунга асосан олиб боришларидир (назоратни амалга ошириш, тергов олиб бориш ва б.). бунда улар текширув ва тергов материаллари ҳамда уларни олиб боришнинг тўлиқлиги, объективлиги ва ҳар тамон​ламалигини таъминловчи сифатида намоён бўлади. прокурор ёки терговчининг у ёки бу масала юзасидан қарор қабул қилишга ёки фаолиятига давлат ҳокимият ва бошқарув ор​ганларининг, ўзини-ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотнинг аралашуви қо​нунда белгиланган жавобгарликни вужудга келтиради (интизо​мий, маъмурий, жиноий ҳамда суд тартиби асосида қўлланила​диган бошқа чоралар). амалиётда прокурорлар ва терговчилар фаолиятига арала​шиш қуйидагича бўлиши мумкин: мансабдор шахсларнинг аралашуви, жумладан норматив ҳуқуқий актлар қабул қилиш орқали; оммавий ахборот воситаларининг аралашуви (ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"прокуратуранинг ташкилий ва фаолият принциплари" haqida

1546785775_73565.doc прокуратуранинг ташкилий ва фаолият принциплари режа: 1. прокуратуранинг ташкилий ва фаолият принциплари тушунчаси. 2. бирлик, марказлашганлик, қонунийлик, мустақиллик ва ошкоралик принциплари. прокуратуранинг ташкилий ва фаолият принциплари тушунчаси принцип – лотинча сўздан олинган бўлиб, “principium” яъни,- «қоида», «асос», «асосий, раҳбарий қоидалар, йўл-йўриқ​лар» деган маънони билдиради. принциплар маълум бир наза​риянинг, фаннинг, дунёқарашнинг, сиёсий ташкилотнинг даст​лабки ибтидосини ўзида акс эттиради. прокуратура органларини ташкил этиш ва фаолиятини ти​зимлаштириш элементи бўлиб, уларнинг мақоми ҳисобланади. бу мақомнинг асоси- принциплар. принциплар сифатида прокуратура моҳияти ва мақсадини белгиловчи бошланғич асос назарда тутилади. бу асосий тамойиллар ...

DOC format, 136,0 KB. "прокуратуранинг ташкилий ва фаолият принциплари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.