ташкилий ва техник тадбирлар

DOCX 11 sahifa 212,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
3. ташкилий ва техник тадбирлар 3.1. изоляцияловчи кўчма минора билан бажариладиган ишларга керакли ташкилий-техник тадбирларни (секцияли ажратгичларда ишлашда ўчириб-ёқиш ишларини бажариш, иш жойларини тўсиш, йўриқнома олиш) бажаргандан сўнг иш бажарувчи (иш боши) рухсати билан киришиш мумкин. 3.2. минорада ишлайдиган мутахассисларнинг ҳавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар қуйидагилардан иборат: - фармойиш-ижозат бериш; - фармойиш-ижозат расмийлаштирувчи масъул шахс томонидан иш бажарувчи (иш боши)га йўриқнома бериш; - энергодиспетчер томонидан ишларни бажаришга рухсатнома (буйруқ, мувофиқлаштириш) олиш; - иш бажарувчи (иш боши) томонидан бригада аъзоларига йўриқнома бериш ва ишга қўйиш; - иш пайтида назорат қилиш; - ишдаги танаффус, иш жойининг ўзгариши, иш тугашини расмийлаштириш. 3.3. бекат йўллари ва бекат оралиғида кўчма минора билан бажариладиган ишларга жуфт ва тоқ йўллар учун алоҳида фармойиш-ижозатлар расмийлаштирилади. агар ишлар бекатнинг асосий йўл орасидаги секцияли изоляторларда бажарилса, битта фармойиш-ижозат билан расмийлаштирилади. 3.4. фармойиш-ижозат бўйича ишчилар ишга қўйилишдан олдин иш жойининг ўзида иш бажарувчи (иш боши) томонидан ишчи гуруҳ аъзолари йўриқнома олади ва …
2 / 11
қноманинг 6-бобидаги кўрсатмалари бўйича тўсиш жойига жўнатади. 3.6. иш доирасида ҳавфсиз иш бажариш учун зарурий чора-тадбирлар қилингандан сўнг иш бажарувчи (иш боши) томонидан ишни бошлашга рухсат берилади. 3.7. иш жараёнида иш бажарувчи (иш боши) ишчиларни назорат қилиб туради. агар битта фармойиш-ижозат бўйича икки ёки ундан ортиқ гуруҳ иш бажараётган бўлса, фармойиш-ижозатга ҳар бир гуруҳнинг кузатувчиси расмийлаштирилади. бундай ҳолда иш бажарувчи (иш боши) ишларни умумий бошқариб, барча гуруҳларда ҳавфсизлик талабларига риоя қилишларини назорат қилади. ҳавфсизлик талаблари бузилиши аниқланса, гуруҳ кузатувчиси ишларни тўхтатиб, бу ҳақда иш бажарувчи (иш боши)га хабар бериб ишдан четлаштиришга ҳаққи бор. ишдан четлаштирган шахслар ушбу фармойиш-ижозат бўйича ишларни давом эттириши учун такроран йўриқнома олишлари керак. шундан сўнг иш бажарувчи (иш боши) уларни ишга қўйиб, фармойиш-ижозатга имзо қўяди. кузатувчиларга қуйидагилар маън этилади: 1. бир вақтнинг ўзида назорат қилиш ва бошқа ишларни бажариш; 1. назорат қилиш пайтида ўз диққатини чалғитиш; 1. ўз мажбуриятларини бошқа шахсга юклаш; 1. иш жойидан кетиб …
3 / 11
-тўсиқчилар томонидан тўсиш; - шунтловчи штанга ва туташтиргичларни осиш; - ажратгичларни улаб қўйиш; - сутканинг қоронғи вақтларида иш жойларини ёритиш. 3.11. минорада кучланиш остида иш бажараётган ходимларнинг электр ҳавфсизлиги бўйича малакавий гуруҳлари 1- жадвалда кўрсатилган. 1-жадвал ишларга тайёргарлик қилиш ва бажариш электр ҳавфсизлик бўйича малакавий гуруҳлар илова иш бажарувчи ёрдамчи иш боши (кузатувчи) миноранинг изоляциясини текшириш iv - v - минорада ишлаш v iv iii iv v v иш бажарувчи ёлғиз ишлашига рухсат берилади. ёрдамчи фақат иш бажарувчи билан бирга ишлаши мумкин 3.12. кучланиш остида иш бошлашдан олдин иш бажарувчи (иш боши) нарвон ва шунтловчи штангаларнинг ҳолатини, ишга яроқлигини ҳамда синовдан ўтган муддатларини текшириши лозим. шундан сўнг ушбу йўриқноманинг 3.21-бандида кўрсатилган тартибда миноранинг изоляциясини текшириш лозим. кучланиш остида ишлашда ҳимоя воситасининг изоляцияловчи қисми металл тросс, сим ва бошқа ўтказгичлар воситасида шунтланиб қолмаганлигини кузатиб туриш керак. 3.13. секцияли изоляторларда ишлаш пайтида электр ҳавфсизлигининг асосий коидасига риоя қилиш учун минорада ўрнатилган шунтловчи …
4 / 11
ўшатиш ёки қисмларга ажратиш. 3.15. тортиш кучини ҳосил қилувчи ток ўтказадиган симлар, конструкция ва ускуналарни шунтлашда ишлатиладиган туташтиргичлар эгилувчан мис симдан тайёрланган бўлиб, унинг кўндаланг кесими юзаси осилган симлар (подвеска) нинг умумий кўндаланг кесими юзасидан 70% дан кам бўлмаслиги керак. 3.16. шунтловчи штанга ва туташтиргичларнинг симлар билан уланиш контактлари мустаҳкам бўлиши, қўққисдан тушиб кетганда трослар миноранинг изоляцияловчи қисмлари ва нарвонларини ёпиб қўймаслиги керак. 3.17. минорада кучланиш остида иш бажарилаётган вақтда иш доираси (жойи)даги симлар ва ускуналарда ишчи кучланиш мавжуд бўлади. ишлаётган ишчиларнинг ҳавфсизлиги тегишли чоралар (стационар ва кўчма шунтловчи штангалар, шунтловчи туташтиргичлар ва ҳ.к. осилади) ёрдамида таъминланади (3-расм). иншоотнинг ерга уланган ва нейтрал қисмларига 0,8 метрдан кам бўлган масофага яқинлашиш маън этилади. 3-расм. шунтловчи штангалар осилган ҳолатда кўчма минорада кучланиш остида ишлаш 3.18. минорада кучланиш остида ишлаш вақтида электр токи уришидан сақланиш учун электр ҳавфсизлигининг асосий қоидасига риоя қилиш керак: - контакт тармоғи ва иш жойидаги ускуналарнинг барча элементлари (қисмлари), …
5 / 11
и. асосий қоида – бир хил потенциалларга эга бўлиш 2-жадвалда мисол тарзида берилган. 2-жадвал дастлабки ҳолати бажарилаётган ишнинг тоифаси зарур ҳавфсизлик чоралари кучланиш остида кучланиш остида кучланиш остида 3.20. иш бажарувчи (иш боши) минорага чиқишдан олдин унинг иш майдончаси симларга тегмаётганини текшириш керак. 3.21. кучланиш остида ишларни бошлашдан олдин электр хавфсизлиги бўйича iv малакавий гуруҳга эга бўлган электрмонтер бевосита иш бажарувчи (иш боши)нинг назорати остида минорани кўздан кечиради. шундан сўнг унинг устига чиқиб, изоляцияларини текшириши керак. секцияланиш жойларида минорани изоляциясини текшириш маън этилади. иш бажарувчи (иш боши)нинг бўйруғи остида ишчи минорадаги шунтловчи штанга илгагини (изолятор шапкасидан 1метр узоқликда) қайд қилгич (фиксатор) ёки торга (струна) теккизиб минорани изоляциясини текширади (4-расм). 4-расм. миноранинг изоляциясини текшириш илгакни бевосита тросга ёки контакт симига текказиш маън этилади. минорадаги ишчи изоляцияни текшириб бўлгач, шунтловчи штангаларни олиб қўяди ва контакт тармоғини ток ўтказадиган (токонесущий) қисмларидан узоқлашган ҳолатда ўз ёрдамчисининг минорага чиқишига рухсат беради. электромонтер минора иш майдончасига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ташкилий ва техник тадбирлар" haqida

3. ташкилий ва техник тадбирлар 3.1. изоляцияловчи кўчма минора билан бажариладиган ишларга керакли ташкилий-техник тадбирларни (секцияли ажратгичларда ишлашда ўчириб-ёқиш ишларини бажариш, иш жойларини тўсиш, йўриқнома олиш) бажаргандан сўнг иш бажарувчи (иш боши) рухсати билан киришиш мумкин. 3.2. минорада ишлайдиган мутахассисларнинг ҳавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар қуйидагилардан иборат: - фармойиш-ижозат бериш; - фармойиш-ижозат расмийлаштирувчи масъул шахс томонидан иш бажарувчи (иш боши)га йўриқнома бериш; - энергодиспетчер томонидан ишларни бажаришга рухсатнома (буйруқ, мувофиқлаштириш) олиш; - иш бажарувчи (иш боши) томонидан бригада аъзоларига йўриқнома бериш ва ишга қўйиш; - иш пайтида назорат қилиш; - ишдаги танаффус, иш жойининг ўзгариши, иш тугашини расмийлаштириш...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (212,9 KB). "ташкилий ва техник тадбирлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ташкилий ва техник тадбирлар DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram