ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар шароитида ташкилий хулқ

DOC 102,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1684319148.doc ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар шароитида ташкилий хулқ режа: 1. ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар тушунчаси 2. ташкилотдаги ўзгартиришларни бошқариш 3. ўзгартиришларга қаршиликлар ва уларни бартараф этиш ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар тушунчаси замонавий ташкилотлар ўз фаолиятини доимий ўзгартиришлар шароитида амалга оширишлари лозим. бунда ташкилотларни узлуксиз ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар очиб берадиган техникавий, иқтисодий, сиёсий, демографик ва ижтимоий соҳалардаги ўзгартиришлар тушунилади. ушбу ўзгартиришлар ғоят муҳим ташкилий тадбирлардан иборат бўлиб, улар ташкилий ўзгартиришлар деб аталади. ташкилий ўзгартиришлар менежерлар ва бошқа ходимларнинг ташкилотни ёки унинг бўлинмаларини ўзлари учун муҳим йўналишлар бўйича ташкилий жиҳатдан ўзгартириш соҳасидаги аниқ мақсадни кўзловчи фаолияти демакдир. бу ўзгартиришлар ташкилотнинг ташқи муҳитга мослашиш қобилиятини яхшилашни ва ходимларнинг феъл-атворини ўзгартиришни ҳам ўз ичига олади. мазкур ўзгартиришлардан кузатилган асосий мақсадлар қўйидагича: · ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ошириш; · ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш; · янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш; · компаниянинг бозордаги улушини кўпайтириш ва шу кабилар. ташкилотнинг мослашув қобилиятини яхшилаш учун кўпинча янги технологияларни …
2
зи бир ўзига хос хусусиятлари бор, улар ҳақиқий инновация фаолиятининг хусусиятлари туфайли пайдо бўлган ташкилий ўзгартиришларни ўз ичига олади. шу муносабат билан инновациянинг ўзи нималигини тушуниб олмоқ керак. биринчиси – инновацияни айни янгилик деб ҳисоблайдилар. иккинчиси – инновация дегани янги маҳсулот, технологияни яратиш жараёни деб ўйлайдилар. учинчиси – инновация сифат жиҳатидан аввалгиларидан фарқ қилувчи янги маҳсулотлар, ёндашувларни ишлаб чиқаришга жорий этишдир. бизнингча, инновацияларни ҳар томонлама мукаммал идрок этиш узвий жараён бўлиб, у дастлабки ғояни, инвестицияларни, иттки (илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишланмалари) ни, маҳсулотнинг тажриба намунаси яратилишини ва кўплаб ишлаб чиқарилишини ўз ичига оладиган босқичлардан иборат изчил жараёндир. шу сабабли инновация таърифига ташкилотларнинг инновацион фаолияти мақсадини ҳам, уни амалга ошириш жараёнини ҳам, шунингдек, олинадиган натижани ҳам киритишни таклиф қиламиз. бундан ташқари, жорий этилаётган янгилик саноатда қўллаш учун қулай бўлиши, кўп марталаб фойдаланишга яроқли бўлиши лозим, деб ҳисоблаймиз. ана шуларни эътиборга олиб, ташкилотлардаги инновацияларни муайян иқтисодий, техникавий, ижтимоий, экологик, бозорбоплик ва ўзга самараларни олиш …
3
ккалчилик фаолияти деб атаса бўлади. инновация фаолиятини амалга оширувчи кишилар алоҳида хислатлар соҳиби бўлишлари, чунончи: · ишга ижодий ёндашадиган; · мақсад йўлида фидокор, дадил ва қатъиятли; · ўз тармоғи, ташкилоти хусусиятларининг яхши билимдони бўлишлари шарт. бундан ташқари, ишнинг буйруқбозлик шакли инновацияларни жорий этишга мос келади. инновация тарафдорлари бу жараённи ижобий ва ҳатто манфаатли иш деб биладилар. биринчидан, инсоннинг ижодкорликка интилиш хусусиятини эсламоқ керак. одатда ходим ижодий жараёнда бўлишни ёқтиради. айни инновация даврида, айниқса корхона раҳбарияти барча поғоналарда ва ташкилотнинг барча бўлинмаларида турли тажрибалар ўтказилишини қўллаб-қувватлаб, унга кўмак берадиган ва новаторлик ғояларини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган шароитда ҳар бир киши ўзининг янги ғояларини руёбга чиқаришга интилади. ўз касби ва лавозимини кўтариш имконияти пайдо бўлганида ходимлар инновацияларни айниқса маъқул кўрадилар, чунки шунда ходимнинг ўз ижодий, ташкилотчилик ва бошқа қобилиятларини намоён этиш имконияти вужудга келади. ёндош касбларни эгаллаш, турли тўсиқларни енгиб ўтиш, ҳар хил иш турлари ўртасидаги “чегаларни йўқотиш”, янги тажрибаларни ўрганиш, …
4
кучларнинг янгиланган шакли, деб билади. шу сабабли, унинг фикрича, ўзгартиришларга тарафдор ва қарши бўлган кучларнинг нисбатини чамалаб, тарафдорларни кўпайтириш керак, ўзгартиришларни мустаҳкамлаш учун эса кучлар нисбатини янги ҳолатга келтириш зарур. ушбу моделни рўёбга чиқариш йўлидаги биринчи чора “музни эритиш” дан иборат бўлади. бу иш ўзгартиришларга эҳтиёж яратишни, ўзгартиришларга қаршиликни камайтиришни ўз ичига олади. ўзгартиришларни амалга ошириш учун мавжуд аҳвол ҳақида одат тусига кириб қолган эски тасаввурлар ва қарашларга барҳам бериш, умри тугаган эскиликлардан воз кечиш ҳамда янги тамойиллар ва феъл-атворларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш зарур. иккинчи чора – “ўзгартириш”. у гуруҳ ва якка феъл-атворни, вазифаларни, технологияларни ва ташкилий тузилмани ўзгартиришни ўз ичига олади. ташкилотдаги ташкилий маданиятни ўзгартириш одамларда мазкур ташкилот ишларига янгича тасаввур ва муносабатни тарбиялашни талаб қилади. айни вақтда ходимларнинг кўз ўнгида ташкилотдаги янги вазиятга мойиллик уйғотадиган янги урф-одат ва анъаналарни жорий қилиш мумкин. учинчи чора – “мустаҳкамлаш”. бу чора натижаларни жамлаш ва баҳолашни ҳамда зарур ҳаракатлар қилишни ўз ичига олади. …
5
сий босқичлари белгиланади. биринчи босқич – муаммони излаш. бунда маслаҳатчилар мавжуд муаммони кўрсатиб берадилар ва компания раҳбариятига ўзгартиришлар зарурлигини равшан баён этадилар. раҳбарият маслаҳатчиларни бўлажак харидор билан, масалан, муайян бўлинмаларнинг раҳбарлари билан учраштиради, ўзгартиришлар қилиш ва шу ишда маслаҳатчиларнинг ёрдами зарурлигига ишонч ҳосил қилади. иккинчи босқич – жараённи бошлаш. бунда мижозлар билан экспертлар ўртасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади. экспертларнинг холислиги текшириб кўрилади. учинчи босқич – муаммони аниқлаш. тўпланган маълумотлар асосида муаммога аниқлик киритилади ва учраши мумкин бўлган қийинчиликлар қайд этилади. тўртинчи босқич – режалаш. ўзгартиришлардан кузатилган мақсадлар, қилинадиган зарур ҳаракатлар, шунингдек, ҳаракатларга тайёрлик аниқланади. бешинчи босқич – ҳаракат бошлаш. ниятларни амалий фаолиятга айлантириш, янги феъл-атворни жорий қилиш. олтинчи босқич – натижаларни жамлаб, баҳолаш. бу иш ўзгартиришларни бутун ташкилотга ёйишни, ўзгартиришларни барқарор тус олдириш воситаларини яратишни ўз ичига олади. бугина эмас, эришилган натижаларни баҳолаш ва бундан буён қандай ҳаракат қилиш маъқуллигини аниқлаб олиш ҳам керак бўлади. еттинчи босқич – лойиҳани якунлаш. “экспертлар – …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар шароитида ташкилий хулқ" haqida

1684319148.doc ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар шароитида ташкилий хулқ режа: 1. ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар тушунчаси 2. ташкилотдаги ўзгартиришларни бошқариш 3. ўзгартиришларга қаршиликлар ва уларни бартараф этиш ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар тушунчаси замонавий ташкилотлар ўз фаолиятини доимий ўзгартиришлар шароитида амалга оширишлари лозим. бунда ташкилотларни узлуксиз ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар очиб берадиган техникавий, иқтисодий, сиёсий, демографик ва ижтимоий соҳалардаги ўзгартиришлар тушунилади. ушбу ўзгартиришлар ғоят муҳим ташкилий тадбирлардан иборат бўлиб, улар ташкилий ўзгартиришлар деб аталади. ташкилий ўзгартиришлар менежерлар ва бошқа ходимларнинг ташкилотни ёки унинг бўлинмаларини ўзлари учун муҳим йўналишлар бўйича ташкилий жиҳатдан ўзгарт...

DOC format, 102,0 KB. "ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар шароитида ташкилий хулқ"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.