инновацион фаолиятнинг тадбиркорлик объекти сифатидаги аҳамияти

DOC 389.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664482749.doc инновацион фаолиятнинг тадбиркорлик объекти сифатидаги аҳамияти режа: 1. инновацион фаолиятнинг тадбиркорлик объекти сифатида шаклланиши. 2. янгилик лойиҳаларининг таркиби ва уни тайёрлаш. 3. инновацион лизинг тушунчаси ва унинг қўлланилиши, 4. инновацион фаолиятнинг эффективлигини баҳолаш ва тахлили. корхона катта ўзгаришлар қилишда стратегик жиҳатдан ҳаракатчан бўлиши, бироқ айни вақтда ўзининг асосий фаолиятини энг самарали даражада бажариш масалалари билан шуғулланиши керак. инновация жараёнининг бошланғич босқичи ҳақиқатан ҳам ташкилотнинг стратегик реактивлиги билан боғлиқ: фирма нима қилишни мўлжалламоқда? у янги талабларга жавобан ўз фаолиятида йирик ўзгаришларни қандай амалга оширишни режалаштирмоқда? сўнгра жорий этиш босқичида операцион муаммолар ҳал этилади. қай тариқа ўзгаришларни ташкилотнинг амалдаги фаолияти билан у энг самарали ишлайдиган тарзда бирлаштириш мумкин? янгиликларнинг бошланиши ва жорий этилишини якунлашга имкон берувчи турли тузилмавий (структуравий) конфигурациялар таклиф этилади. ташкилотларнинг турли назариётчилари айтишларича, барча масалалар учун ташкилотларни структуралаштиришнинг битта энг яхши усули мавжуд эмас. энди инновациянинг бошланиши ва жорий этилиши босқичларига таъсир кўрсатадиган бир қатор ташкилий характеристикаларга тавсиф …
2
нг ҳар бир ходими ўз билимларини ўз эҳтиёжларига мослаштириш учун муайян эркинликка эга бўлади. ходимларнинг топшириқлари бошқача белгиланадиган бўлса, қаттиқ назорат қилиш ниҳоятда қийин бўлади. раҳбар ҳар бир ходимнинг ўз ишини ўз эҳтиёжларига қай тариқа мослаштирганлигини билмаслиги мумкин. натижада ҳар бир ходим эксперимент учун кўпроқ эркинликка ва, шу тариқа, янгиликлар соҳаларини очиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлади. юқори малакали мутахассисларнинг кўплиги ташкилот ходимлари аниқ махсус билимлар ва ўз ишида фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни юксак қадрлашларига олиб келади. касбларнинг хилма-хиллиги ахборот манбаларининг турли-туманлигига олиб келади, бу эса инновация жараёнининг бошланғич босқичида янгиликларни билиб олиш ва тушунишга имкон беради. ушбу хилма-хил ахборот манбалари ташкилот янгилик имкониятларини кўриб чиқаётганида унга ҳар томонлама ахборот келиб тушиш имкониятини оширади. масалан, dearden ахборот тизими ташкилотнинг ахборотга бўлган эҳтиёжлари мураккаблигини акс эттиришига тўла ишонч ҳосил қилиш учун ташкилотнинг ахборотга бўлган ҳар хил эҳтиёжларни тушунадиган кўплаб ходимлар талаб этилишини айтиб, бошқарув-ахборот тизимларини лойиҳалаштириш қийинчиликларига алоҳида эътибор қаратади. бундай …
3
г турли босқичларида ташкилотнинг мураккаблиги ҳам ижобий, ҳам салбий самараларга эга бўлиши мумкинлиги келиб чиқади. дастлабки босқичда хилма-хил ташкилотлар (the divers organizations) — турли хил тузилишга эга бўлган ташкилотлар — ахборот ва билимнинг кўп сонли манбаларини аниқ ҳаракатга келтириши мумкин, бу эса янгиликни қидириб топиш ва тушуниш имкониятини ҳамда ташкилотга жорий этиш эҳтиёжини оширади. бироқ жорий этиш чоғида катта қийинчилик ташкилот учун — эҳтимол тутилган ихтилофлар оқибатида - инновациянинг ҳақиқатан жорий этилишини қийинлаштиради. инновация жараёнининг бошланғич босқичида таклиф этиладиган янгиликлар сонини кўпайтириш мақсадида ташкилотлар ёки ташкилот кичик гуруҳларининг доираси кенгайтирилиши мумкин. масалан, янги бошқарув-ахборот тизими яратиш мақсадида, лойиҳа гуруҳи бир қанча муҳандислар, ишлаб чиқариш бўйича директорлар, товарни ўтказиш (сотиш) бўйича директорлардан иборат бўлиши мумкин. турли ахборот манбаларига эга бўлган бу гуруҳнинг хилма-хиллиги тизим ва унинг таркибий қисмлари учун кўплаб янги ғоялар келтириб чиқаради. инновациянинг ҳақиқатан жорий этилишига кўмаклашиш мақсадида жуда мураккаб гуруҳга ишчи гуруҳлар (бригадалар) ташкил қилиш вазифасини топшириш мумкин. …
4
тказиш ва ишлаб чиқариш гуруҳлари каби хилма-хиллиги кам ва анча бир хил функцияларга эга бўлган гуруҳлар тизимини уларнинг тегишли фаолият соҳаларига жорий этиш учун тегишли тузилма ташкил қилиш ишини давом эттиришлари мумкин. инновациянинг бошланиши босқичида ташкилот ахборотнинг янги манбалари ҳамда янгиликни таҳлил қилиш чоғида ҳаракатнинг муқобил йўналишларига нисбатан иложи борича мослашувчан ва очиқ бўлиши керак. тартиб-қоидаларнинг кўплиги ташкилот келишиб ишлашга мажбур бўладиган чекловларга айланиши мумкин. инновацияни жорий этиш босқичида мақсадлар бирлиги бўлиши зарур (бир қанча эмас, балки битта мақсад керак). янгиликни амалиётга жорий этиш учун махсус формаллашган таомиллар яратилиши лозим. ушбу таомилларга лойиҳани формал танлаш (сайлаш), узоқ муддатга режалаштириш, графиклар ҳамда ишнинг мунтазам бажарилиши ҳақида ҳисоботлар тузиш каби омиллар киради. формаллаштиришнинг ушбу таомиллари операция (илмий бошқарув)ни тадқиқ этиш муаммоларини камайтиради, зеро улар ахборот ҳам, ташкилот ходимларининг янгиликдан фойдаланишларига ёрдам берадиган муайян усулларни ҳам беради. янгиликни жорий этиш босқичида ушбу анча формаллашган таомилларнинг йўқлиги, афтидан, роллар зиддиятига ҳам, уларнинг хилма-хиллигига ҳам …
5
рот тизимининг жорий этилиши эски ахборот тизимига нисбатан муҳим ўзгариш бўлади. уни муваффақиятли жорий этиш учун ташкилот ходимларига мутлақо аниқ, махсус таомилларни кўрсатиш, улар анча марказлашган коммуникация тизимларидан самарали фойдаланишларини кутаётганликларини билишлари зарур. шундай қилиб, уларнинг раҳбарлари уларга нисбатан эга бўлган ролни кутиш ўзгарганлигини ҳамда илгариги норасмий тизим учун бундан кейин рухсат олинмаслиги ёки қарор қабул қилишда унга бошқа асосланилмаслигини хабар қилишлари зарур. шакллантириш янгилик киритишнинг дастлабки босқичида фойдали бўлади. ушбу дилемманинг кескинлигини юмшатишга уриниб, янгилик киритишнинг дастлабки босқичида ва жорий этиш босқичида формаллаштиришнинг турли даражаларидан фойдаланишни таклиф қилиш мумкин. масалан, инновация жараёнининг бошланғич босқичида формаллаштиришни камайтирадиган бир қатор операцион кўрсатмалар яратиш ва бу билан инновация таклифлари берилишини рағбатлаштириш мумкин бўлади. бироқ таклифлар берилганидан сўнг, гуруҳ ўз эътиборини янгиликни амалда жорий этиш билан боғлиқ операцион қоидалар ва таомилларга аниқлик киритишга қаратиши мумкин. янгиликни жорий этиш босқичида инновация жараёнини формаллаштириш ташкилот ходимлари уни бажариш давомида дуч келадиган ноаниқлик ва можаролар эҳтимоллигини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "инновацион фаолиятнинг тадбиркорлик объекти сифатидаги аҳамияти"

1664482749.doc инновацион фаолиятнинг тадбиркорлик объекти сифатидаги аҳамияти режа: 1. инновацион фаолиятнинг тадбиркорлик объекти сифатида шаклланиши. 2. янгилик лойиҳаларининг таркиби ва уни тайёрлаш. 3. инновацион лизинг тушунчаси ва унинг қўлланилиши, 4. инновацион фаолиятнинг эффективлигини баҳолаш ва тахлили. корхона катта ўзгаришлар қилишда стратегик жиҳатдан ҳаракатчан бўлиши, бироқ айни вақтда ўзининг асосий фаолиятини энг самарали даражада бажариш масалалари билан шуғулланиши керак. инновация жараёнининг бошланғич босқичи ҳақиқатан ҳам ташкилотнинг стратегик реактивлиги билан боғлиқ: фирма нима қилишни мўлжалламоқда? у янги талабларга жавобан ўз фаолиятида йирик ўзгаришларни қандай амалга оширишни режалаштирмоқда? сўнгра жорий этиш босқичида операцион муаммолар ҳал этилади. қай ...

DOC format, 389.0 KB. To download "инновацион фаолиятнинг тадбиркорлик объекти сифатидаги аҳамияти", click the Telegram button on the left.