жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда суд назорати

DOCX 22,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1538558956_72474.docx жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда суд назорати режа: 1. жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда суд назорати тушунчаси ва аҳамияти 2. 1946-1947 йилларда прокуратура томонидан судга бериш тартиби жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда суд назорати тушунчаси ва аҳамияти суд назорати жиноят иши материалини суд муҳокамасига тайинлаш, бошқача қилиб айтганда, айбланувчини судга бериш босқичида ҳам амалга оширилади. бу босқичда суд назоратининг зарурлигини инкор қилиш жуда кўп салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. шунинг учун ҳам бу босқичда суд назоратини нафақат мавжудлигини тан олиш, балки кучайтириш чораларини кўриш лозим. ўзбекистон республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилиниб, 1995 йил 1 апрелдан кучга кирган жиноят процессуал кодексида жиноят иши материалларини судга тайёрлаш масаласи баён қилинган. жиноят процессиниинг бу босқичи ўз мазмуни моҳиятига кўра, судгача бўлган жиноят процесси билан суд муҳокамаси ва ундан кейинги суд ҳокимиятига тааллуқли бўлган босқичлар ўртасида фильтр вазифасини ўташи керак. вахоланки, и.д.перлов айтганидек, ўтказилган суд ислоҳотларида биринчи навбатда, …
2
е. –самара: 2000. –б. 15-16.] н.н.ковтун ҳам бу фикрга қўшилиб, “судга бериш босқичи дастлабки терговнинг тўла, ҳар тамонлама ва холисона ўтказилганлиги, айбланувчига қўйилган айб мавжудлигини текшириш ваколатига эга. айнан шу имкониятдан маҳрум қилиш ҳамда унинг асл мақсадини яшириш учун ҳам бу босқичнинг зарурияти инкор қилиб келинган”,[footnoteref:3]- дейди. ҳақиқатан ҳам қонун ижодкорлари судга бериш босқичида суднинг дастлабки терговни қонуний ва асосли ўтказилганлигини билиши ҳамда айб юзасидан бир тўхтамга келиб қолишидан хавфсирайдилар. [3: ковтун н.н. судебный контроль в стадии назначения судебного заседания. автореф. дисс. ... д-ра. юрид. наук. –н.: новгород. 2002. –30 б. ] россияда 1864 йилда ўтказилган суд ислоҳотидан бошлаб бу босқичнинг номи ҳам турлича аталган. масалан, “судга бериш”, “судда ишни дастлабки кўриш”, “судгача бўлган жиноят ишларини юритиш”, “суд мажлисига тайинлаш”, “суд мажлисига тайёргарлик кўриш”. бу босқични амалга оширишнинг процессуал тартиби ҳам турлича бўлган. масалан, прокурор томонидан, якка судья, биринчи инстанция суди, иккинчи инстанция суди томонидан судга бериш масаласи ҳал қилинган.[footnoteref:4] …
3
се. // государство и право. -1958. -2-сон. –б. 56.] шундан кейин 1924 йил 16 октябрда рсфср бмикнинг қарорига кўра, суд жиноят иши материали билан танишиб чиқиб, айбнинг асосланганлигига ва дастлабки терговнинг тўлиқ олиб борилганлигига ишонч ҳосил қилиб, айбланувчини судга берадиган бўлди. бу тартиб узоққа чўзилмади. 1929 йил қабул қилинган ўзсср жиноят процессуал кодексида бошқарув мажлиси тамонидан судга бериш тартиби бекор қилинди ва айни вақтда судга бериш мустақил босқич сифатида тугатилди. айбланувчини судга бериш учун прокурор томонидан тасдиқланган айблов хулосасининг ўзи етарли деб белгиланди. бу тартиб судга бериш босқичида суд назоратини бекор бўлишига ва одил судловга қўйиладиган пойдеворга ҳам зарба берди. таниқли процессуалист олим м.с.строгович судга беришнинг ушбу тартиби нафақат суд муҳокамасига умуман жиноят процессига нафи йўқлигини, чунки бу ҳолатда судга бериш мустақил босқич сифатида ўз вазифасини мутлақо адо этмаётганлигини таъкидлаган эди.[footnoteref:6] ҳозирга қадар бу процессуал тартибни қўллаб-қувватловчилар топилади.[footnoteref:7] [6: строгович м.с. курс уголовного процесса. –м.: т.2. 1958. –б. 362.] [7: …
4
раётганлиги ёки кўплаб жиноят ишлари ўз исботини топмаганлиги учун дастлабки терговга қайтарилаётганлиги таъкидланди[footnoteref:8]. 1936 йилдан кейин ўтказилган суд ислоҳотида судга бериш босқичи яна тикланди. [8: ковтун н.н. судебный контроль в системе уголовного судопроизводства россии. (монография.) –н.: новгород. 2002. -476 б.] 1946-1947 йилларда прокуратура томонидан судга бериш тартибини бекор қилиш тарафдорларига и.д.перлов ва м.с.строгович қарши чиқиб, бу босқичнинг бўлиши на фақат дастлабки терговнинг, балки суд муҳокамасининг сифатига ҳам таъсир этади, чунки ижро ҳокимияти томонидан тамомланган жиноят иши шакл, мазмун ва моҳиятига кўра мутлақо бошқа талаблар асосида ҳал қилинади, деган фикрни билдирдилар.[footnoteref:9] [9: строгович м.с. курс уголовного процесса. –м.: т.2. 1958. –б. 365.; перлов и.д. предание суду в уголовном процессе. –м.: 1948. –б. 38-40.] шундан кейин 1958 йил қабул қилинган жиноят судлов ишларини юритиш асослари ва 1959 йил 21 майда қабул қилиниб, 1960 йил 1 январдан кучга кирган ўзбекистон сср жиноят-процессуал кодексида ўн тўққизинчи боб киритилиб, “айбланувчини судга бериш ва суд мажлисига …
5
ли эканига эътиборни қаратади. “судьяга дастлабки терговнинг қонуний ва қўйилган айбнинг асослигини билиш ва баҳолаш имкониятининг берилиши, эришилган энг катта ютуқ бўлди”, дейди в.з.лукашевич.[footnoteref:10] [10: лукашевич в.з. гарантии прав обвиняемого в стадии предания суду. –спб., 1996. –б. 148.] 1972 йил 29 июнь ўзбекистон сср олий совети фармони[footnoteref:11] билан бошқарув мажлиси томонидан судга бериладиган ҳолатлар рўйхати белгиланди, бунга: [11: ўзсср олий совети ахборотномалари, 1997. -19-сон.] 1) вояга етмаганлар томонидан содир қилинган жиноят ишлари; 2) жазо чораси сифатида ўлим жазоси қўлланиши мумкин бўлган жиноят ишлари; 3) судья айблов фикридаги хулосаларга қўшилмаганда; 4) айбланувчига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чорасини ўзгартириш зарур бўлиб қолган ҳолларда суднинг бошқарув мажлиси ўтказиладиган бўлди. айбланувчини судга бериш вақтида судья ёки бошқарув мажлиси қуйидаги ҳолатларни аниқлашлари лозимлиги белгилаб қўйилди: 1) иш мазкур суднинг судловига тегишлилиги; 2) ишни тугатиш ёки тўхтатишга сабаб бўладиган ҳолатларнинг йўқлиги; 3) айбловнинг ҳамма бандлари бўйича ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун зарур далиллар тўпланганлиги; 4) айбланувчига қўйилаётган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда суд назорати" haqida

1538558956_72474.docx жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда суд назорати режа: 1. жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда суд назорати тушунчаси ва аҳамияти 2. 1946-1947 йилларда прокуратура томонидан судга бериш тартиби жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда суд назорати тушунчаси ва аҳамияти суд назорати жиноят иши материалини суд муҳокамасига тайинлаш, бошқача қилиб айтганда, айбланувчини судга бериш босқичида ҳам амалга оширилади. бу босқичда суд назоратининг зарурлигини инкор қилиш жуда кўп салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. шунинг учун ҳам бу босқичда суд назоратини нафақат мавжудлигини тан олиш, балки кучайтириш чораларини кўриш лозим. ўзбекистон республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилиниб, 1995 йил 1 апрелдан кучга кирган жиноят процессуал кодексида жиноят ...

DOCX format, 22,1 KB. "жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда суд назорати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.