жиноят ишларини юритишда суд назоратининг ташкил топиши ва ривожланиш тарихи

DOCX 23.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1538559030_72475.docx жиноят ишларини юритишда суд назоратининг ташкил топиши ва ривожланиш тарихи режа: 1. жиноят процессида суд назорати ҳуқуқий табиати 2. суд назорати – жиноят процесси босқичма-босқич амалга оширилаётган суд-ислоҳотлари жиноят процессуал қонунчилигига янги шакл, янги мазмун ва янги ибораларни олиб кирмоқда. масалан, ярашув институтининг жорий этилиши,[footnoteref:1] апелляция тартибида иш юритишнинг татбиқ этилиши,[footnoteref:2] кассация инстанция судига янги мазмунни берилиши[footnoteref:3] ва ҳоказо. [1: ўзр олий мажлисининг ахборотномаси. 2001. 9-10-сон.] [2: ўзр олий мажлисининг ахборотномаси, 2001. 1-2-сон.] [3: ўша ерда.] и.а.каримовнинг олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган маърузасидан кейин янги ибора “дастлабки терговда суд назорати” тушунчаси барчанинг эътиборида бўлиб қолди. “бугунги кунда жиноий ва процессуал қонунчилигимизнинг дастлабки тергов ёки судгача бўлган жараёни устидан суд назоратини кучайтириш билан боғлиқ айрим қоидаларни қайтадан кўриб чиқиш зарурати вужудга келди”[footnoteref:4] деб таъкидланиши жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш борасида яна бир муҳим вазифани ҳал қилиш учун имконият яратиб берди. дастлабки терговга суд назоратини олиб киришдан кўзланган асосий …
2
–б. 48. ] ҳақиқатан ҳам бу анча мураккаб масала. бунинг учун нафақат процессуал қонунни такомиллаштириш, балки, суд ва прокуратура ходимларининг руҳиятини, касбий тайёргарлигини ҳам ўзгартириш лозим. чунки, сўз санкцияни суд ваколатига ўтказиш устида кетмоқда. бу борада ҳуқуқшунослар орасида янги фикр ва мулоҳазалар, баҳс ва мунозаралар бўлмоқда. бу масала юзасидан асосли фикр билдириш учун унинг замини, ўзига хос хусусиятлари, қиёсий тавсифини ўрганиш зарур. бунинг учун аввало жиноят процессининг босқичларида суд назоратининг мавжудлигини эътироф этиш лозим. жиноят судлов ишларини юритиш бешта мустақил, лекин бир-бири билан узвий боғлиқликда ҳамда кетма-кетликда фаолият кўрсатадиган босқичлардан иборат. буларга: 1) жиноят ишини қўзғатиш; 2) дастлабки тергов; 3) жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ва суд муҳокамаси; 4) ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш; 5) ҳукмни ижрога қаратиш киради. бу босқичларнинг ҳар бири мустақиллиги, ўзига юклатилган ва фақат унга хос бўлган вазифаларнинг белгиланганлиги, процессуал ҳужжатларининг мавжудлиги, иштирокчиларининг тайинлиги ва ҳоказолар билан тавсифланади. уларнинг бир-бири билан …
3
холисона текширилиши суд муҳокамасининг сифатига таъсир этмай қолмайди. [7: бойков а.д. третья власть в россии. -м.: 1977. -224 б.] жиноят судлов ишларининг ҳар бир босқичи ўз олдига қўйган вазифани аниқ, ўз вақтида, чинакам, қонунда белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда бажарса, босқичлар ўртасидаги боғлиқлик йўқолмайди ҳамда процессуал фаолиятнинг натижаси ҳамиша сифатли бўлади. дастлабки терговда йўл қўйилган жиддий хато ва камчиликларни кейинчалик бартараф қилиш мушкул бўлади. бу эса ҳукмни бекор бўлишига асос бўлиши мумкин. дастлабки терговнинг сифатига баҳо фақат суд муҳокамасида берилади. жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичи ҳам бундан мустасно эмас. жиноят процессининг деярли барча босқичларида суд назорати элементлари мавжудлиги тўғрисидаги фикрга[footnoteref:8] қўшилган ҳолда ишни судга қадар юритиш босқичида бу назоратни қандай шакл ва тартибда амалга оширилишини кўриб чиқиш зарур. адабиётларда бу жумланинг ўзи ҳам турлича талқин қилинган. масалан, “ишни судга қадар юритиш босқичида суд назорати”,[footnoteref:9] “дастлабки терговнинг процессуал ҳужжатлари устидан суд назорати”[footnoteref:10], “дастлабки терговнинг қонунийлиги устидан суд назорати”[footnoteref:11]. …
4
на унинг ҳуқуқий табиати ойдинлашади. дастлабки терговдаги суд назорати нафақат жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла таъминланишини назорат қилади, балки исботлаш процессининг қонуний ва асосли бўлишини кафолатлайди.[footnoteref:12] дастлабки терговда суд назорати одил судловга хизмат қилади, суд ҳокимияти қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишига замин яратади. [12: рябинина т.к. стадия назначения судебного заседания в свете нового уголовно-процессуального закона: проблемы теории и практики, пути их решения. // ж. российский судья -2004. -7-сон. –б. 5-10.] дастлабки терговдаги суд назоратининг асосий мақсади: 1) фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш; 2) жиноят судлов фаолиятини самарали бўлишига хизмат қилиш; 3) мустақил фаолият йўналиши сифатида одил судловни амалга оширишга шарт-шароит яратишдан иборат. дастлабки терговда суд назорати тарихан мутлақо янги институт эмас. у 1679 йил англияда илк маротаба юзага келган. россияга xix асрнинг 60 йилларида ўтказилган суд ислоҳотида жорий қилинган, яъни 1864 йилги жиноят судлов ишларини юритиш уставига киритилиб, бир неча ўн йилликлар давомида қўлланиб келинган. …
5
ш ёки қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш тўғрисидаги талабни рад этилганлиги тўғрисидаги шикоятларни кўриб чиқиш ва ҳоказолар[footnoteref:13]. [13: концепция судебной реформы в российской федерации. – м.: 1992. –б. 66-67.] бу концепцияни ишлаб чиққан муаллифлар суд назорати билан прокурор назорати ўртасидаги тафовутни ажрата олмаганлар[footnoteref:14], дейди н.а. колоколов. дастлабки терговда суд назоратини амалга оширишнинг қонуний асос ва сабаблари бўлиши керак. масалан, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини бузилганлиги суд назоратини ўтказиш заруриятини вужудга келтирувчи ариза, талабнома ёки шикоят. фақат шундай ҳолда суд назорати функцияси амалда бўлиши ва суд ўз ваколатларидан фойдаланиб терговчи ва прокурорнинг процессуал ҳаракатлари қонуний, асосли эканлигини текшириши мумкин. [14: колоколовн.а. судебный контроль в стадии предварительного расследования важная функция судебной власти. автореф. дисс. … канд. юрид. наук., -м.: 1998. –б. 13.] дастлабки терговдаги суд назоратини моҳиятини очиш учун одил судлов фаолияти билан қиёсий тавсифлаш лозим: 1) дастлабки терговда қамоққа олишга санкция берган ёки тергов муддатини узайтиришга розилик берган судья ишни судга тайёрлаш ёки уни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жиноят ишларини юритишда суд назоратининг ташкил топиши ва ривожланиш тарихи"

1538559030_72475.docx жиноят ишларини юритишда суд назоратининг ташкил топиши ва ривожланиш тарихи режа: 1. жиноят процессида суд назорати ҳуқуқий табиати 2. суд назорати – жиноят процесси босқичма-босқич амалга оширилаётган суд-ислоҳотлари жиноят процессуал қонунчилигига янги шакл, янги мазмун ва янги ибораларни олиб кирмоқда. масалан, ярашув институтининг жорий этилиши,[footnoteref:1] апелляция тартибида иш юритишнинг татбиқ этилиши,[footnoteref:2] кассация инстанция судига янги мазмунни берилиши[footnoteref:3] ва ҳоказо. [1: ўзр олий мажлисининг ахборотномаси. 2001. 9-10-сон.] [2: ўзр олий мажлисининг ахборотномаси, 2001. 1-2-сон.] [3: ўша ерда.] и.а.каримовнинг олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган маърузасидан кейин янги ибора “дастлабки терговда суд н...

DOCX format, 23.9 KB. To download "жиноят ишларини юритишда суд назоратининг ташкил топиши ва ривожланиш тарихи", click the Telegram button on the left.