ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ субъектлари

DOC 96,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502538554_68829.doc ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ субъектлари режа: 1. субъект тушунчаси. 2. субъектларнинг турлари. 3. давлатлар - халқаро ҳуқуқ субъекти. 4. ўз мустақиллиги учун курашаётган миллатлар ва ҳалқларнинг халқаро ҳуқуқий субъективлиги. 5. давлатларни тан олиш. 6. давлатларнинг мерос ҳуқуқи. 7. халқаро ташкилотлар халқаро ҳуқуқнинг субъекти. 1. субъект тушунчаси. халқаро ҳуқуқ субъекти тушунчасини белгилаш чоғида халқаро ҳуқуқий барқарорлаштириш тамойили қатнашчилари ички давлат муносабатининг қатнашчиларидан фарқли, ўлароқ бирон-бир юрисдикция таъсирида бўлмайдилар, ўзларидан юқори турувчи сиёсий ҳокимиятга эга бўлмайдилар, ўзаро мустақил ўрин эгаллайдилар, деган қоидадан келиб чиқувчи муносабатларни барқарорлаштирувчи ҳуқуқий нормалардан келиб чиқади. чунончи халқаро ҳуқуқ субъекти деб, халқаро мажбуриятларни зиммасига оладиган, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қиладиган бмт низомига амал қиладиган халқаро мунособатларнинг актив ёки потенциал иштирокчиларига айтилади. халқаро ҳуқуқ субъекти, энг аввало муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуига эгадир. бироқ, унинг тавсифи шу билангина чекланмайди, халқаро ҳаракатларга, ҳуқуқий нормалар билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширишда мустақилликка юридик қобиллик ҳозирги замон халқаро муносабатлар табиатига …
2
дилар. халқаро ҳуқуқ субъектини бир-биридан мустақил халқаро муносабатлар соҳасида бирон-бир сиёсий ҳокимиятга буйсундирилмаган, халқаро қоидада белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларни мустақил равишда амалга ошириш учун юридик қобилликка эга бўлган уюшмалар сифатида таърифлаш мумкин. “халқаро ҳуқуқий субъектлик” тушунчаси субъектлар мақомида ҳуқуқ ва ишга бўлган қобилиятнинг узвий уйғунлашуви сифатида тушунилади. халқаро ҳуқуқ субъектлик ҳуқуқ томонидан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар уйғунлигидир. умумий ҳуқуқ ва мажбуриятлар ёки умумсубъектлик, яъни барча субъектларга хос ёки специфик яъни муайян субъект турларига хос бўлади. асосий умумсубъект ҳуқуқига бошқа субъектлар билан муносабатларни йўлга қўйиш, халқаро ҳуқуқий нормаларни яратишда қатнашиш ўз халқаро мақомини ҳимоя қилиш киради. асосий умумсубъект мажбуриятлар, аввало халқаро ҳуқуқнинг тамойиллари ва нормаларини виждонан бажаришдан иборатдир. асосий ўзига хос ҳуқуқ ва мажбуриятлар шу тоифадаги субъектларнинг алоҳида мақомини ифодалайди. субъектлар ўзларининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошира бориб, ўзаро муносабатга киришадилар ва халқаро шартномалар тузадилар. бу шартномларда ҳар бир аниқ субъектнинг хусусий ҳуқуқи ва мажбурияти тўла ҳажмда тегишли мазмунда белгилаб …
3
тироф билан белгиланмайди. бинобарин, уларнинг ҳуқуқий субъективлигини амалга ошириш мазмуни, ҳажми ва шакллари кўп қирралилиги, ҳар жиҳатдан тўла-тўкислиги билан характерланади. халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар, шунингдек ўзига хос давлат кўринишидаги уюшмалар (ўтмишда эркиншаҳарлар ёки озод ҳудудлар деб аталувчи ерлар) суверен бўлмаган (шакллантирилган) субъектлар ана шу тоифага киради. улар махсус юридик кучга халқаро ҳуқуқий мақомдаги мустақиллик суверенитетига эга бўлмайди, балки суверен давлатларнинг битимига асосланади. улар ҳуқуқий субъектлик асоси ва базаси бўлиб, халқаро ҳуқуқий субъективлик шакллантирилган, санкцияланган бўлади. у ўзининг мазмуни ва функциясига (яъни халқаро ташкилотларнинг тегишли функциясига) ва ихтисослашганлигига кўра амалга ошириш йўлига эга. 3. давлатлар - халқаро ҳуқуқ субъекти давлатлар халқаро ҳуқуқнинг суверен субъектидир. давлат суверенитети ўз ҳудудида мазкур давлат ҳокимиятининг барқарорлиги ва халқаро муносабатлар доирасидаги мустақиллиги билан боғланади. халқаро ҳуқуқнинг энг муҳим тамойили давлат суверенитетини ҳурматлашдан иборат. суверен давлат деганимизда ўз худудига мутлоқ эгалик қиладиган ва ташқи мунособатга мустақил чиқадиган давлат суверен давлат дейилади. барча давлатларга халқаро ҳуқуқ субъектлик хусусияти бирдек …
4
аларни яратишда бошқа бирон-бир тарзда иштирок этиш; 4) халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга аъзо бўлиш ва халқаро конференцияларда қатнашиш; 5) ўз ҳуқуқий субъектлигини ҳимоя қилиши, шунингдек халқаро ҳуқуқий нормаларни бузувчиларга нисбатан санкциялар қўллаши. давлатларнинг асосий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари билан белгиланади. барча давлатлар иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа характердаги тафовутларга қарамай бир хил асосий ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эгадир. шу билан бирга давлатларнинг суверен тенглиги тамойили улар томонидан тузилган халқаро шартномаларга биноан эгаллаган ёки зиммасига олган хусусий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳажми ва мазмунида фарқ бўлиши мумкинлигини инкор этмайди. ҳозирги давр халқаро ҳуқуқ субъектларига давлат ташкил этишнинг қуйидаги воситалари маълум: 1) социал революция натижасида янги тарихий давлатнинг ташкил этилиши; 2) миллий озодлик кураши ва мустамлака зулмининг тугатилиши натижасида давлатнинг ташкил этилиши (иккинчи жаҳон урушидан кейин 90га яқин мамлакат мустақилликка эришди ва мустақил давлатлар юзага келди); 3) бир қанча давлатларнинг унитар ёки федератив тарзда бир давлатга бирлашиш йўли билан янги давлатнинг ташкил …
5
ва халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойилига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим. 1965 йили ирқчилар ҳукумати томонидан жанубий родезиянинг мустақил давлат сифатида эълон қилиниши халқаро ҳуқуқ тамойилларини қўпол равишда бузишдан иборат эди. бмт бош ассамблеяси бу актни қоралаб, уни оқ танли ва қора танли халқларнинг тенглиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойилига зид равишда мамлакат устидан ҳукмронлигини абадийлаштиришга интилиш сифатида баҳолади. бош ассамблея тавсиясига биноан, бмт хавфсизлик кенгаши жанубий родезия мустақиллиги эълон қилинишини ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмаган факт сифатида баҳолади ва барча давлатларни бу қонунсиз ҳукуматни тан олмасликка, у билан ҳеч қандай дипломатик ёки бошқа муносабатларни йўлга қўймасликка чақирди. 1960 йили зимбабве (жанубий родезия шундай деб аталади) ватанпарварларининг кураши суверен ва мустақил давлат барпо этиш учун зарур шароитлар яратди. жанубий африка республикаси ирқчи ҳукумати кўп йиллар давомида номигагина мустақиллик берилган бир нечта бандустанга мустақиллик берилганлиги тўғрисида баёнот билан чиқиб, сиёсий майнавозчилик қилиб келди. халқаро ҳамжамият номидан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ субъектлари" haqida

1502538554_68829.doc ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ субъектлари режа: 1. субъект тушунчаси. 2. субъектларнинг турлари. 3. давлатлар - халқаро ҳуқуқ субъекти. 4. ўз мустақиллиги учун курашаётган миллатлар ва ҳалқларнинг халқаро ҳуқуқий субъективлиги. 5. давлатларни тан олиш. 6. давлатларнинг мерос ҳуқуқи. 7. халқаро ташкилотлар халқаро ҳуқуқнинг субъекти. 1. субъект тушунчаси. халқаро ҳуқуқ субъекти тушунчасини белгилаш чоғида халқаро ҳуқуқий барқарорлаштириш тамойили қатнашчилари ички давлат муносабатининг қатнашчиларидан фарқли, ўлароқ бирон-бир юрисдикция таъсирида бўлмайдилар, ўзларидан юқори турувчи сиёсий ҳокимиятга эга бўлмайдилар, ўзаро мустақил ўрин эгаллайдилар, деган қоидадан келиб чиқувчи муносабатларни барқарорлаштирувчи ҳуқуқий нормалардан келиб чиқади. чунончи халқаро ҳуқуқ субъ...

DOC format, 96,0 KB. "ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ субъектлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.