xalqaro huquq sub'ektlari

DOC 6 pages 67.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
3-мавзу: халқаро ҳуқуқ субъектлари 1. халқаро ҳуқуқ субъекти тушунчаси 2. давлат ​​​- халқаро ҳуқуқнинг асосий субъекти 3. ўз мустақиллига учун курашаётган халқ ва миллатлар 4. халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар 5. халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория международного права. – м.: междунар. отношения, 1970. 8. черниченко с.в. теория международного права в двух томах. т. i.: современные теоретические проблемы; т. ii.: старые и новые теоретические проблемы. – м.: издательство «нимп», …
2 / 6
ро ҳуқуқий меъёрлар билан тартибга солинган ижтимоий муносабатларнинг асосий иштирокчиларининг розлиги билангина мажбурият тушунилади. агар “халқаро ҳуқуқ субъекти” атамаси узоқ вақт давомида фақат халқаро ҳуқуқ назариясида фойдаланиб келинган бўлса, сўнгги вақтларга келиб халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам, хусусан, бмт доирасида қабул қилинган универсиал конвенцияларда ҳам фойдаланилмоқда. халқаро ҳуқуқ субъекти – халқаро ҳуқуқнинг умумий меъёрларига ёки халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабига мувофиқ пайдо бўладиган халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар эгасидир. шунингдек, бу хатти-ҳаракатлар бевосита халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ва халқаро ҳуқуқий муносабатларга киришадиган ёки киришиши мумкин бўлган шахслардир. халқаро ҳуқуқ субъектлари бирламчи ва иккиламчи (ҳосилавий) халқаро ҳуқуқ субъектларига бўлинади. бирламчи халқаро ҳуқуқ субъектларига: давлатлар ҳамда ўз мустақиллиги учун кураш олиб бораётган халқлар ва миллатлар киради. улар ижтимоий организм сифатида пайдо бўлиб, муқаррар равишда ўзаро алоқа ўрнатади, ўзи учун ўзаро халқаро муомила қоидасини яратади. иккламчи (ҳосиласи) халқаро ҳуқуқ субъектлари бирламчи субъектлар томонидан яратилади. уларнинг халқаро ҳуқуқий лаёқатининг ҳажми унинг ташкилотларининг ихтиёри ва мақсадига боғлиқ. …
3 / 6
қади. давлат – халқаро ҳуқуқнинг асосий ва бирламчи субъекти, шунингдек, халқаро муносабатларнинг фаол иштирокчисидир. халқаро ҳуқуқий маънода давлат уч элемент: муайян ҳудуд; унда яшайдиган аҳоли; сиёсий ташкилот (ҳокимият) бирлигини ўзида ифодалайди. халқаро майдонда давлат сиёсий ҳокимият ташкилоти сифатида айниқса, унинг асосий органи номидан вакили сифатида чиқади. давлатнинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида характерловчи асосий белгиси давлат суверенитети ҳисобланади. халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида давлатнинг бирламчилиги шундаки, улар ҳеч ким томонидан ташкил этилмайди, улар объектив тарихий реаллик сифатида мавжуддир. бошқа томондан давлатларнинг ўзлари халқаро ҳуқуқнинг иккиламчи субъекти – халқаро ташкилотларни яратиши мумкин. бирламчи субъект сифатида давлатлар универсал халқаро ҳуқуқ лаёқатига эга. айнан давлатлар халқаро ҳуқуқ нормаларини ишлаб чиқади, уларни бузганлик учун жавобгарликни, халқаро ҳуқуқ-тартиботни ва халқаро ташкилотларнинг функцияларини бегилайди. давлатларнинг ушбу имкониятлари ўзлари томонидан яратилган халқаро ҳуқуқ принциплари ва меъёрларидан бошқа ҳеч нима билан чегараланмайди. мазкур принциплар ва нормаларга мувофиқ давлатлар халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида халқаро ҳужжатларда, хусусан бмт уставида мустаҳкамлаб қўйилган асосий …
4 / 6
аълум бир умумийликка эга. ушбу тушунчалар ичида халқ суверенитети бирламчи ҳисобланади. давлат суверенитети – давлатнинг эмас, балки давлат ҳокимиятининг устуворлиги ва мустақиллигидир. давлат суверенитети мамлакат ичкарисида ва ташқарисида давлатнинг фаолияти ёрдамида амалга оширилади. давлат суверенитетининг ушбу икки жиҳати, яъни биринчидан, давлат ҳокимиятининг мамлакат ичида устуворлиги, иккинчидан, бошқа давлатларнинг суверен ҳуқуқлари ва умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқ принциплари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ташқи алоқаларда мустақиллиги-яхлит ва ажралмасдир. унитар давлат халқаро муносабатларда халқаро ҳуқуқнинг ягона субъекти сифатида қатнашади. шунинг учун, унитар давлатнинг таркибий қисмлари маъмурий-ҳудудий бирликлари)нинг ҳуқуқий субъекти билан боғлиқ масала юзага келмайди. ҳозирги вақтда федерациялар мураккаб давлатлар бўлиб, уларнинг таркибига бир қатор давлатлар ва давлат тузилмалари киради. бунда федерация аъзолари (республикалар, штатлар, катонлар, ҳудудлар ва ҳоказо) муайян мустақиллигини сақлаб қолади, бироқ ташқи муносабатларда мустақил иштирок этиш бўйича конституциявий ҳуқуққа эга бўлганликлари сабабли халқаро ҳуқуқ субъектлари бўлиб ҳисобланмайди. бундай ҳолларда федерация халқаро ҳуқуқнинг ягона субъекти сифатида халқаро муносабатларда иштирок этади. федерация …
5 / 6
вофиқ давлат ҳеч қандай давлат тарафида урушга киришмаслиги ҳамда уруш олиб бораётган тарафларга ҳеч қандай ҳарбий ёрдам кўрсатмаслиги зарур. доимий бетарафлик мақоми мазкур давлатга тинчлик вақтида ҳам маълум мажбуриятларни юклайди. ҳозирда швейцария, австрия, лаос, мольта, туркманистон доимий бетараф мақомига эга. ўз мустақиллига учун курашаётган халқлар ва миллатлар ҳозирги замон халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплардан бири миллат ва халқларнинг халқаро ҳуқуқда мустаҳкамланган тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш принципи ҳисобланади. ўз озодлиги учун курашаётган ва маълум ҳокимият тузилмаларини тузган, ягона марказ билан бирлашган миллат ёки халқлар миллат ёки халқ номидан халқаро муносабатларда иштирок этиши ва халқаро ҳуқуқ субъекти мақомига эга бўлишни талаб қилиши мумкин. амалда бундай тузилмалар қаторига ягона қўмонднликка эга бўлган ҳамда аксарият ҳолларда бир вақтнинг ўзида сиёсий раҳбарликни амалга оширувчи қуролли отрядлар киради. 1960 йилги колонегал мамлакатлар ва халқларга мустақиллик бериш тўғрисидаги декларациядан “барча миллатлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга; мазкур ҳуқуқдан келиб чиққан ҳолда, улар ўз сиёсий …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "xalqaro huquq sub'ektlari"

3-мавзу: халқаро ҳуқуқ субъектлари 1. халқаро ҳуқуқ субъекти тушунчаси 2. давлат ​​​- халқаро ҳуқуқнинг асосий субъекти 3. ўз мустақиллига учун курашаётган халқ ва миллатлар 4. халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар 5. халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного пра...

This file contains 6 pages in DOC format (67.0 KB). To download "xalqaro huquq sub'ektlari", click the Telegram button on the left.

Tags: xalqaro huquq sub'ektlari DOC 6 pages Free download Telegram