марказий осиёдинлари

PPTX 56 sahifa 912,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 56
марказий осиё динлари марказий осиё динлари режа: диннинг илк шакллари. зардуштийлик дини. яхудийларнинг марказий осиёга кириб келиши. христианларнинг марказий осиёга кириб келиши. буддавийлик. таянч сўз ва иборалар: диний онг, диний тасаввурлар, диний муносабатлар, диний психология, фетиш, фетишизм, анимизм, тотем, тотемизм, шаманизм, сеҳргарлик, табу, урван, хаома, фраваши, будда, жайнизм, брахманизм, сансара, драхма, нирвана, карма, “трипитака”, ҳинаяна, маҳаяна, каста, нурланган, бодхисатва, санга. адабиётлар: жўраев у, саидхонов и. дунё динлари тарихи. ўкув кўлланма. т.: 1998. х.йўлдошхўжаев, р.рахимжонов, м.комилов ва бошкалар. диншунослик (дарслик), т.: «мехнат» 2004. ислом маърифати. «тошкент ислом унивеситети», 2005. давлат, жамият ва дин (ўкув кўлланма) т.: «аkademiya» 2006. дин инсон онгининг энг юксак ва сўнгги соҳасидир. у шундай соҳаки, инсон унга мутлоқ ҳақиқат оламига кирган каби қадам қўяди. ф. гегель. дин – табиат, жамият, инсон ва унинг онги, яшашдан мақсади ҳамда тақдирини бевосита қуршаб олган, атроф муҳитдан ташқарида бўлган, инсонни яратган, айни замонда унга бирдан-бир тўғри ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган …
2 / 56
м) динлари политеистик – кўпхудолик (ҳиндуизм, конфуцийчилик) динлари уруғ-кабила динлари – тотемистик, анимистик тасаввурларга асосланган, ўз уруғидан чиккан сехргар, шамон ёки кабила бошликларига сиғинувчи динлар. улар миллат динлари ва жахон динлари ичига сингиб кетган. хозирги австралия, жанубий америка ва африкадаги баъзи кабилаларда сакланиб колган. руҳлар мавжудлигига ишонч, табиат кучларини илоҳийлаштириш, ҳайвонот, ўсимлик ва жонсиз жисмларда руҳ, онг ва табиий қудрат борлиги ҳақидаги таълимот сеҳргарлик (афсун, магия) реал натижалар олиш учун илоҳий кучларга таъсир этиш мақсадида амалга ошириладиган ритуаллар – урф-одатлар мажмуасидир тотемизм «унинг уруғи» маъносини англатади ва моҳиятан «одамнинг ҳайвонот ёки ўсимликнинг муайян турларига қариндошлик алоқаси бор», сеҳргарлик афсунгарлик мақсадга кўра қуйидагиларга бўлинади: 1) зарар келтирувчи – ёвуз афсунгарлик. бундан кимгадир зарар етказиш ният қилинади; 2) ҳарбий афсунгарлик. фетишизм моҳияти табиатдаги жонсиз предметларга сиғинишдир. унга кўра алоҳида буюмлар кишини ўз мақсадига эриштириш, маълум воқеа-ҳодисаларни ўзгартириш кучига эга анимизм шаманизм марказий осиё халқларининг шаклланиши тарихининг мураккаб ва ўзига хос томонлари мавжуддир. …
3 / 56
инган сўз бўлиб, ҳодисаларнинг дастлабки, бир-биридан ажралмаган, қоришиқ ҳолатини англатади. синкретизм қадимги одамларнинг тафаккурини ҳам узлуклилик ва узлуксизлик табиатини, уни аниқ буюм ва нарсалар орқали ифода этилишини ҳам билдиради. тотемистик, анимистик диний қарашлар шулар жумласидандир. диннинг қадимги шаклларига она худо – онахит билан боғлиқ тасаввурлар ҳам киради. она худо ҳосилдорликнинг, мўл-кўлчиликнинг рамзий ифодаси, оила ўчоғининг, ёш авлоднинг ҳомийси ҳам ҳисобланган. ўзбеклардаги анбар она, қирғизлардаги умон энелар шулар жумласига мансубдир. ота боболар руҳларига сиғиниш, илоҳий кучларга бир томондан ишончнинг ошишига олиб келган бўлса, иккинчи томондан тотемга бўлган муносабатларнинг ўзгариши, мисол учун тотемни озуқа сифатида истеъмол қилишни тақиқланишига олиб келди. табу (таъқиқлаш) тизими пайдо бўлди. зардуштийлик зардуштийлик дини дунёдаги энг қадимги ва энг биринчи ваҳдоният – якка худолик динидир. бу диннинг ватани хоразм эканлигини кўп олимлар таъкидлаб ўтканлар. зардуштийлик мил. ав. ii-i минг йилликларда марказий осиёда вужудга келган диндир. зардуштийлик ваҳий орқали эълон қилинган жаҳон динларининг энг қадимийсидир. у инсониятга бошқа барча …
4 / 56
қўшилиб, зардуштийликнинг илоҳияти – ахура-мазда номи пайдо бўлган. бу – «жаноб мазда» ёки «илоҳ» демакдир. зардушт номи тадқиқотларда заратуштра, зардуст, зороастр кўринишларида ҳам ишлатилади. инглиз тадқиқотчи м. бойс таъкидлашича, у мил. ав. 1500-1200 йиллар орасида яшаган. зардушт марказий осиё ҳудудида мавжуд бўлган кўпхудоликка асосланган қадимий диний тасаввур ва эътиқодларни ислоҳ қилиб, янги динга асос солган. мэри бойс. зороастрийцы. верование и обычаи. м., 1988, с 4. зардуштнинг туғилган ва илк диний фаолиятини бошлаган жойи хусусида икки хил қараш бор. «ғарб назарияси» мидия (ҳозирги эрон ҳудудида) зардуштнинг ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи ҳисобланади. асос:зардуштийликнинг қадимий эрон ҳудудларида кенг тарқалганлиги; зардуштийликнинг муқаддас китоби саналмиш авестога кейин ёзилган шарҳларнинг қадимий эрон-паҳлавий тилида бўлганлиги. «шарқ назарияси» зардушт ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи хоразм ҳисобланади, муқаддас олов озархурра биринчи бор ёқилган ва энг буюк худо – ахура-мазданинг зардушт билан боғланган жой. зардуштийликнинг асосий манбаси авестода: «биринчи бор муқаддас олов – «озархурра» «аирйанем-ваэжа» (баъзи манбаларда …
5 / 56
арида доимий равишда олов ёниб туради. уларда дунёдаги тўрт унсур – сув, олов, ер ва ҳаво улуғланади. авесто зардуштийлик муқаддас китобларининг мажмуидир. ҳозирги кунда зардуштийликка эътиқод қилувчи диний жамоалар мавжуд. улар ҳиндистоннинг мумбай (бомбей, ғужарот штатларида; 115 минг кишига яқин), покистон, шри ланка, буюк британия, канада, ақш, австралия ва эроннинг (теҳронда 19 минг кишидан ортиқ) баъзи чекка вилоятларида сақланиб қолган. эрон ислом республикасида зардуштийлик динига эътиқод қилиш қонун томонидан рухсат этилган. мумбайда зардуштийларнинг маданий маркази кома номидаги институт фаолият олиб боради. ундан ташқари мумбайда ҳомий дхалла раислигида дунё зардуштийлари маданияти фонди ишлаб турибди. 1960 йилда зардуштийларнинг i умумжаҳон конгресси теҳронда ўтказилди. кейинги конгресслар бойбейда ўтказилди. миллий динлар – маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакилларини ўзига қабул қилмайдиган динлар. яҳудийлик яҳудийлик дунёда кенг тарқалган динлардан биридир. шу кунда исроилда 4,7 млн. (аҳолининг 80 %), ақшда 6 млн. (40 % нью йоркда), россияда 1,5 млн., ғарбий европа давлатларидан францияда 0,6 млн., …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 56 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"марказий осиёдинлари" haqida

марказий осиё динлари марказий осиё динлари режа: диннинг илк шакллари. зардуштийлик дини. яхудийларнинг марказий осиёга кириб келиши. христианларнинг марказий осиёга кириб келиши. буддавийлик. таянч сўз ва иборалар: диний онг, диний тасаввурлар, диний муносабатлар, диний психология, фетиш, фетишизм, анимизм, тотем, тотемизм, шаманизм, сеҳргарлик, табу, урван, хаома, фраваши, будда, жайнизм, брахманизм, сансара, драхма, нирвана, карма, “трипитака”, ҳинаяна, маҳаяна, каста, нурланган, бодхисатва, санга. адабиётлар: жўраев у, саидхонов и. дунё динлари тарихи. ўкув кўлланма. т.: 1998. х.йўлдошхўжаев, р.рахимжонов, м.комилов ва бошкалар. диншунослик (дарслик), т.: «мехнат» 2004. ислом маърифати. «тошкент ислом унивеситети», 2005. давлат, жамият ва дин (ўкув кўлланма) т.: «аkademiya» 2006. дин ...

Bu fayl PPTX formatida 56 sahifadan iborat (912,9 KB). "марказий осиёдинлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: марказий осиёдинлари PPTX 56 sahifa Bepul yuklash Telegram