давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти

DOC 110.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404182999_51665.doc давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти режа: 1. давлат ва ҳуқуқ тушунчалари. 2. давлатнинг белгилари ва функциялари 3. давлат шакллари 4. ўзбекистон республикаси конституцияси. ўзбекистонда фуқаролик ҳокимиятининг ҳуқуқ асосларининг вужудга келиши. 5. давлат ҳокимиятининг тақсимланиши. инсоният тарихида ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши, ишлаб чиқариш қуроллари ва воситаларига хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши, жамиятнинг қарама-қарши синфларга бўлиниб кетиши ҳуқуқнинг пайдо бўлишига олиб келади. ибтидоий жамоа тузумида ҳуқуққа зарурат бўлмади. хусусий мулкнинг пайдо бўлиши ва жамиятнинг синфларга бўлиниши билан урф-одатлар ўз ижтимоий характерини йўқотади, бинобарин уларни ихтиёрий ижро этиш асослари бузилади. уруғларнинг бойлардан иборат юқори табақаси ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб олиб,жамиятни ўзининг тор рухий манфаатларини ифодаловчи янги хулқ-атвор қоидаларини зўрлик билан киритишига, уларни эски урф-одатлар билан алмаштиришга ёки уларнинг мазмунини ўзгартириб ўз мақсадларига мослаштиришга интилди. қулларнинг пайдо бўлиши уларнинг ҳуқуқсизлигини мустаҳкамловчи нормаларнинг зарурлигини келтириб чиқаради. -ҳуқуқ атамаси бир томондан ижтимоий мазмунга (ахлоқий ҳуқуқ, маълум бир ижтимоий ташкилот аъзосининг ҳуқуқи, миллатларнинг ўз …
2
тузилмасини аниқлаш, унинг органлари ваколатини белгилаш) 2) низо ва ихтилофларни муҳофаза қилувчи (жамиятдаги низоларни кўриб чиқиш қоидалари ва уларни ҳал этиш тартибини белгилаш, жамиятни ҳуқуққа хилоф ҳаракатлардан ҳимоя қилиш) 3) мафкуравий (одамларнинг онги ва хулқ - атворига таъсир кўрсатиш) · ҳуқуқий норма маълум бир шароитларда ўзини қандай тутиши ҳақидаги ахборотдан иборат бўлган идоравий тартибга солувчи кўрсатмадир. · ҳуқуқ нормалари таъқиқловчи, мажбур қилувчи ва ваколат берувчи нормаларга бўлинади. · барча чиқарилаётган қонунлар конституцияга асосланган ҳолда чиқарилади. · ҳуқуқнинг 4та шакли мавжуддир. а) одат шакли б) намуна суд шакли, в) норматив акт шакли, г) ҳалқаро шартнома шакли. ҳуқуқий давлат ғояларининг илдизи жуда чуқур. унинг бошида халқ ҳокимияти ташкил этилишининг назарий асосларини кўрган солон, аристотель, цицеронлар турган эди. бироқ ҳуқуқий давлат тўғрисидаги кенгроқ таълимот феодал тузум заминида, оёққа тураётган буржуазиянинг феодал ўзбошимчалик, мутлоқ зўравонликка асосланган истибдодига қарши кураш шароитларида шаклланди. · ҳуқуқий давлат назариясининг фалсафий асосини и. кант берди. у “давлат – бу …
3
римликлар ва бошқа халқларнинг мифологик манбаларида ўз аксини топган. · ҳуқуқ ва адолатли ижтимоий тузум ғояси қадимги юнон давлатчилигининг илк даврида яшаган гомер достонларидаёқ ўз аксини топди. бу ғоя гесиод достонларида янада каттароқ аҳамият касб этади. антик даврининггина эмас, балки сиёсий ва ҳуқуқий таълимот тарихининг буюк мутафаккирларидан бири платон давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги назарий тафаккурнинг ривожланишига муҳим ҳисса қўшди. у ўзининг “давлат”, “қонунлар” деб номланган диалогларда идеал ҳуқуқий давлатнинг ўзи англаган тушунчасини берди. платоннинг давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги назарияси аристотель таълимотида янада ривожлантирилди. бу даврга келиб, ўрта осиё халқлари сиёсий – ҳуқуқий тафаккур тарақиётида катт ютуқларга эришдилар. v- vi асрларда ўрта осиё худудида кўтарилган халқ қўзғолониниг йўлбошчиси, маздак таълимоти бу жиҳатдан қизиқиш уйғотади. унинг одамлар тенглиги тўғрисидаги таълимоти кенг ёйилди. ҳошим ибн ҳаким (муққанна) унинг ғояларининг издоши эди. ix – x асрларда яшаган абу носир ал форобий оқилона давлат тузуми тўғрисидаги тасаввурларга айниқса салмоқли ҳисса қўшди. уни гегель шарқнинг афлотуни …
4
инчиси – фазилатсиз, хаёлий, ёлғон бахт – саодатга элтади. у ўз давридаги барча давлатларни мана шу турга киритган эди. · иккинчиси хили “фозил”, “идеал” давлат бўлиб, бундай давлат ҳақиқий бахт – саодатни таъминлаши мумкин. олим бундай давлатнинг моделини “фозил одамлар шахри” асарида кўрсатиб беради. · идеал давлат, форобийнинг фикрича, унда яшовчиларга бир –бирини тушунишга; инсонпарварликка, инсонга муҳаббатга, унда юксак ахлоқий қадриятларни кўришга, унинг ҳаётини яхшилаш учун интилишга асосланади. · буюк ўзбек шоири ва мутафаккири алишер навоий ўрта осиёдаги ижтимоий – сиёсий ғоялар ривожланиши тарихда муҳим ўрин тутади. а. навоийнинг давлат тўғрисидаги қарашларнинг асосий қоидалари унинг “садди искандарий”, “вақфия”, “ажам подшолари тарихи” асарларида баён қилинган. у мамлакатдаги тарқоқликни, ўзаро урушларни кескин қоралади, донишманд ва адолатли, маърифатли ҳукмдор бошчилик қилган бирлашган давлат тузишга чақирди. адолат, навоийнинг фикрича, ҳукмдорнинг фазилатларини белгиловчи олий меъзондир. “ўзи кофир бўлса ҳам адолатли шоҳ, - деб ёзади” у “ҳамса” асарида, - мамлакатни гуллаб – яшнатади, золим шоҳ эса, …
5
ятлар кучайиши давомида пайдо бўлди.давлат ҳали уруғчилик тизими ичидаёқ шаклланган бошқарув органларини қисман ўзгартириб, қисман янги органларни жорий этган ҳолда уларни сиқиб чиқариб юзага келди ва ниҳоят, уларни ҳақиқий давлат хокимияти билан алмаштирди. давлатнинг пайдо бўлиши турли халқларда турлича юз берди. · давлатнинг белгилари 1. аҳолининг худудий белги бўйича бўлиниши. ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва меҳнатнинг тақсимланиши баробарида ҳар хил уруғларнинг аъзолари авлоддан – авлодга ўтган сари тобора бир – бирларига қўшилиб борадилар ҳамда уруғ муносабатлари орқа ўринга сурилади. 2. оммавий ҳокимиятнинг пайдо бўлиши. давлат фақат бошқарув билан машғул бўлган алоҳида кишилар гуруҳи пайдо бўлганда юзага келади. ибтидоий жамоа тузуми шароитида полициячилар, тўралар, қироллар, ҳокимлар бўлмаган эди. бу синфда ҳар бир уруғ ёки қабила аҳолининг ўз ҳолича ҳаракат қилувчи қуролли ташкилоти сифатида бошқарувни биргаликда амалга оширар эди. синфлар пайдо бўлиши билан кишиларнинг бундай ташкилоти фаолият кўрсатиш учун имкон қолмади. қулларни итоатда сақлаш учун кишиларни қуролланган махсус отрядига эҳтиёж пайдо бўлди полиция, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти"

1404182999_51665.doc давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти режа: 1. давлат ва ҳуқуқ тушунчалари. 2. давлатнинг белгилари ва функциялари 3. давлат шакллари 4. ўзбекистон республикаси конституцияси. ўзбекистонда фуқаролик ҳокимиятининг ҳуқуқ асосларининг вужудга келиши. 5. давлат ҳокимиятининг тақсимланиши. инсоният тарихида ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши, ишлаб чиқариш қуроллари ва воситаларига хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши, жамиятнинг қарама-қарши синфларга бўлиниб кетиши ҳуқуқнинг пайдо бўлишига олиб келади. ибтидоий жамоа тузумида ҳуқуққа зарурат бўлмади. хусусий мулкнинг пайдо бўлиши ва жамиятнинг синфларга бўлиниши билан урф-одатлар ўз ижтимоий характерини йўқотади, бинобарин уларни ихтиёрий ижро этиш асослари бузилади. уруғларнинг бойлардан иборат юқори таб...

DOC format, 110.0 KB. To download "давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти", click the Telegram button on the left.