узбекистон республикаси конституциясининг давлат ва жамият хаётида тутган урни ва аҳамияти

DOC 103,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350034906_12287.doc ўзбекистон республикаси конституциясининг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти режа 1-. конституциянинг юридик табиати, асосий функциялари ва барқарорлиги 2-. ўзбекистон конституцияси – демократик давлат қуриш ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг пойдевори 3-. ўзбекистон конституциясининг тарихий-ҳуқуқий ва маънавий илдизлари 4-. ўзбекистон республикаси конституциясининг ўзига хос хусусиятлари 5-. ўзбекистон республикаси конституциясининг юридик хусусиятлари 1-. конституциянинг юридик табиати, асосий функциялари ва барқарорлиги конституциянинг юридик хусусиятлари ва функцияларини таърифлаш муҳим аҳамият касб этади. ақш конституцияси ва "иккинчи авлод" конституциялари ўзининг сиёсий шиор шаклидаги қоидаларининг нисбатан камлиги ва анчагина юридик мазмуни билан ажралиб туради. конституцияга барча белгиларга эга бўлган юридик ҳужжат сифатида қараш-ҳозирги конституционализмнинг муҳим жиҳатидир. конституциянинг асосий мазмуни шиор шаклидаги ва баҳоловчи қоидаларнинг кескин камайтирилганлиги билан ҳам ажралиб туради (асосан кириш қисмларида "умумий қоидалар"). асосий қонуннинг бир-бири билан ўзаро боғлиқ бир қанча функцияларини кўрсатиш мумкин. конституциянинг сиёсий-ғоявий мазмуни жамиятнинг ижтимоий тузилишини тартибга солади ҳамда сиёсий ҳаётни ва курашни муайян ҳуқуқий доирага солишни мақсад …
2
иборат: биринчидан, конституциявий қоидалар амалдаги ҳуқуқнинг олий моддий мезонидир; ҳуқуқ соҳасида мавжуд бўлган ва пайдо бўладиган барча қоидалар конституциявий қоидаларга мос келиши шарт; иккинчидан, конституция матнида ҳуқуқнинг асосий принциплари кўрсатилиши; учинчидан, амалдаги ҳуқуқ манбалари тизимининг конституциявий жиҳатдан таърифланиши; тўртинчидан, конституциявий нормаларнинг ўзи асосан бевосита амал қиладиган қоидалар, яъни улар судлар ва юрисдикация мақомига эга бўлган органлар томонидан бажарилиши керак. конституциянинг юридик табиати ва функциялари унинг норматив ҳужжатлар тизимида устун мавқега эгалигида ёрқин кўринади. ўзбекистон республикасининг конституцияси давлатимиз асосий қонуни бўлиб, бевосита амал қиладиган юридик қоидаларни мазмуни бўйича умумийлаштириб беради ва шиор тарзидаги қоидаларни иложи борича кам ифодалайди. конституциянинг барқарорлиги сиёсий маданият ва маънавиятнинг алоҳида турига боғлиқ. давлатнинг ва қонуннинг фуқаролар ва жамият ҳаётига аралашуви бозор иқтисодиётининг ўзини-ўзи бошқариш механизмлари ва бошқа қудратли кучлари билан чекланган. бу ақшнинг ўзига хос жиҳатидир. франция эса ана шу 200 йил давомида бошқа ўзига хос қонуниятлари бўйича яшади. конституциядаги нисбатан тез-тез бўладиган ўзгартишлар ҳам ана …
3
ларнинг тажрибаси анча "қаттиқ" конституциянинг афзаллигидан далолат бермоқда. барқарорлик, ўз навбатида, жамият олий нормалари ва қадриятларининг ифодаси бўлмиш конституциянинг маънавий обрўйини кўтаради. конституция қоидаларининг муфассаллаштирилиши, унга айни пайтдагина муҳим бўлган мавҳум қоидаларнинг киритилиши унинг доимий равишда қайта кўрилишига олиб келиши мумкин. 2-§. ўзбекистон конституцияси – демократик давлат қуриш ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг пойдевори ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли конституцияга асослангандир. бизнинг конституциявий сиёсатимиз ўз миллий давлатчилигимизни, иқтисодиётимизни ва маъанвиятимизни камолот чўққиларига олиб чиқишга қаратилган. ўзбекистонда суверен демократик давлат қуриш ва ҳуқуқий ислоҳотлар конституциявий беш тамойилга – принципга асосланган. бу тамойиллар президентимиз нутқларида, рисолаларида атрофлича илмий ва амалий жиҳатдан асослаб берилган. бу – биринчидан, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсатнинг таъсири остида бўлмаслиги, яъни бирон бир мафкурага бўйсундирилмаслиги керак. бу эса иқтисод ҳамиша сиёсатдан устун турмоғи керак, деганидир. иқтисодни мафкура таъсиридан чиқармоқ лозим. етмиш йил мобайнида иқтисодиёт ғоят сиёсийлаштириб юборилган эди. сохта социалистик иқтисодий назарияга сингиб кетган ақидапарастлик, догматизм узоқ йиллар давомида …
4
инг тажрибаси давлат ҳамиша туб ўзгаришларнинг пешқадами бўлиб келганлигидан далолат беради. бир томондан, мамлакатни ва унинг аҳолисини ҳимоя қилган, иккинчи томондан –одамларни, ташкилий тузилишларни ислоҳотларга тайёрлаган. давлат бамисоли уларни янгича яшашга мажбур этган ва рағбатлантирган. эски система таянчлари емирилган ва янгиси эндигина қурила бошлаган ёш, суверен давлат тарихидаги мураккаб бир даврда тартибсизлик ва бузғунчиликка йўл қўйиб бўлмайди. бундай тартибсизлик ва бузғунчилик эса ҳокимият заиф ва уқувсиз бўлган жойда пайдо бўлади. тоталитар тузумдан чинакам суверенитетга ўтиш даврида эса гарчи ақлли ва истеъдодли бўлса-да, қандайдир академиклардан ва амалиётчилардан тузилган команда эмас, балки давлат асосий ислоҳотчи бўлиб чиқади. эски жамият кетиб, ўрнига янгиси қурилаётган ўтиш даврида нақ шу давлат бошқарув жиловини қўлдан чиқармаслиги керак. қонуний равишда сайланган кучли ҳокимият- ўзбекистон алоҳида ўрин эгаллаб турган ўрта осий минтақасидаги барқарорликнинг кафилидир. ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи ишонадиган кучли давлат ҳокимиятигина осойишталикни сақлай олади, республикни тараққиёт йўлига олиб чиқади. тинчликни, барқарорликни, фуқаролар ва миллатлар тотувлигини сақлаш – …
5
шларига эришмоқ зарур. бизнинг мақсад- ҳар бир фуқаронинг, шахси ва лавозимидан қатъи назар, қонунларга сўзсиз риоя этишини таъминлашдир. конституция, қонун ҳамма нарсадан устун турмоғи ва ҳамма учун мажбурий бўлмоғи лозим. афсуски, бизда конституцияга, қонунга нисбатан энг оддий ҳурмат ҳисси тарбияланмаган эди. аҳолига ҳуқуқий маданиятни, конституциянинг, қонуннинг ҳарфи ва руҳига ҳурмат билан қарашни сингдириб бориш лозим. бусиз ҳуқуқий давлат қуриб бўлмайди, инсон ҳуқуқлари ва озодлигини ҳимоя қилиб бўлмайди. демак, асосий нарса – конституцияни, қонунни ҳурмат қилишдир. ҳақиқий демократик давлатда ҳамма – хоҳ президент ёки оддий фуқаро бўлсин, хоҳ камбағал ёки ишбилармон бўлсин, конституция ва қонунга амал қилади. биз турмушнинг барча соҳаларида конституция ва қонуннинг устунлик қилишига эришмоғимиз лозим. фуқаролар ишонган ҳокимият кучли бўлади. ишончнинг кафолати эса – конституция ва қонунларга қатъий риоя этилишидир. конституциявий қонунчиликни ва ҳуқуқ тартиботни қарор топтиришнинг бошқа жиҳати ҳам бор. у мамлакатимизда ўтказилаётган демократик ва иқтисодий ислоҳотлар учун барқарор ҳуқуқий замин яратишдир. фақат шундагина иқтисодий ўзгаришларда сезиларли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон республикаси конституциясининг давлат ва жамият хаётида тутган урни ва аҳамияти" haqida

1350034906_12287.doc ўзбекистон республикаси конституциясининг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти режа 1-. конституциянинг юридик табиати, асосий функциялари ва барқарорлиги 2-. ўзбекистон конституцияси – демократик давлат қуриш ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг пойдевори 3-. ўзбекистон конституциясининг тарихий-ҳуқуқий ва маънавий илдизлари 4-. ўзбекистон республикаси конституциясининг ўзига хос хусусиятлари 5-. ўзбекистон республикаси конституциясининг юридик хусусиятлари 1-. конституциянинг юридик табиати, асосий функциялари ва барқарорлиги конституциянинг юридик хусусиятлари ва функцияларини таърифлаш муҳим аҳамият касб этади. ақш конституцияси ва "иккинчи авлод" конституциялари ўзининг сиёсий шиор шаклидаги қоидаларининг нисбатан камлиги ва анчагина юридик мазмуни билан ажралиб ...

DOC format, 103,0 KB. "узбекистон республикаси конституциясининг давлат ва жамият хаётида тутган урни ва аҳамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.