ҳигиена ва экология билан ҳамалий машғулот-5,6 «болалар ва ўсмирларни жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини текшириш ва баҳолаш усуллари»

PPT 28 pages 3.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 28
слайд 1 фан:гигиена экология билан, ҳг амалий машғулот-5,6 «болалар ва ўсмирларни жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини текшириш ва баҳолаш усуллари» 3 курс даволаш факультети талабалари учун ўқув машғулоти мақсади: болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари кўп жиҳатдан тарбиялаш ва ўқитиш шароитларига боғлиқдир. шунинг учун уаш болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини текшириш усуллари ва баҳолаш усулларини билиши зарур. олинган натижалар асосда тарбиялаш ва ўқитиш шароитларини қандай ташкил этилганлиги ҳақида фикр юритиш мумкин бўлади. педагогик вазифалар: -талабаларда жисмоний ривожланишни шахсий баҳолаш бўйича иш маҳоратларини шакллантириш; -талабаларни уюшган болалар жамоаларида жисмоний ривожланишни қиёсий баҳолашни ўтказиш кўникмаларини ривожлантириш; -талабаларда кузатишга олинган болалар саломатлигининг ҳолатига жавобгарлик хиссиётини шакллантириш; -талабаларнинг эрудициясини ошириш умумий касбий тайёргарликни ошириш коммуникатив кўникмаларни ривожлантириш. ўқув фаолияти натижалари: талаба бажара олиши лозим: болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланишини шаҳсий тарзда баҳолашнинг умумий асосларини бажара олиш а.жисмоний ривожланишни регрессия шкаласи ёрдамида бахолаш б.жисмоний ривожланишни комплекс схема бўйича бахолаш в.жисмоний ривожланиш центил шкаласи бўйича бахолаш ўқув …
2 / 28
арини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари билан таништиради 1.3.мавзуни муҳокама этади, янги педагогик технологияларни (“ақлий хужум”) қўллаган ҳолда талабаларнинг илк билимларини, болалар ва ўсмирлар жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ва уни бахолаш усулларини билиш даражасини бахолайди. 1.4. муҳокамани якунлайди. тинглайдилар, ёзиб, аниқлаштирадилар, савол берадилар ва ёзиб оладилар аниқлаштирадилар, саволлар берадилар машғулотнинг технологик харитаси: 2 босқич асосий 120 мин дақиқа 2.1. ўқитувчи томонидан жисмоний ривожланиш кўрсаткичини бахоловчи методлар, аниқлаш учун қўлланиладиган стандартлар хақида тушунча берилади. 2.2.талабаларнинг мустақил иши: талабалар шахсий равишда берилган масалалар бўйича ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини берилган стандартлар асосида: -центил усулда; -шкала регрессия усулида -комплекс бахолаш усулларида аниқлайдилар. 2.4талабаларнинг амалий кўникмаларни мустақил ўзлаштириши ва бажаришини назорат қилади тинглайдилар, ёзиб оладилар. тинглайдилар, ёзиб оладилар. кичик гуруҳларда ишлайдилар, бажарган ишлар бўйича ҳисобот тузадилар ва уларни тақдим этадилар. машғулотнинг технологик харитаси: 3 босқич якуний 15 дақиқа 3.1.мавзу бўйича якун ясайди. 3.2 қилинган ишларни келгусида касбий фаолиятларида муҳим аҳамиятга эга эканлигига талабалар эътиборини қаратади. 3.3. гуруҳлар …
3 / 28
овқатланиш сифати, жисмоний юкламаларнинг характери ва даражаси, ўқиш жойларининг ташкил этилганлиги, олқилона тузилган ва бажариладиган кун тартиби, мактабдаги дарсларнинг тартиби ва характери, болалар муассасаларидаги санитар-техник жиҳозларнинг созлиги, хоналарнинг ёритилиш сифати ва б.қ. киради. шунинг учун врач болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш белгиларини текшириш ва баҳолай олишни билиши ва олинган натижалар асосида уларга яратилган тарбиялаш ва ўқитиш шароитлари ҳақида фикр юритаолиши керак. болаларнинг жисмоний ривожланишини текшириш ва баҳолаш албатта йилига бир марта ўтказилиб, олинган натижаларни ҳар бир боланинг шахсий ривожланиш картасига ёзиб борилиши шарт. болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиши ҳақида бир қатор белгилар (кўрсаткичлар) орқали фикр ва хулоса чиқариш мумкин бўлиб, бу кўрсаткичлар учта гуруҳга бўлинган: 1.соматометрик кўрсаткичлар - бўй, вазн ва кўкрак қафаси айланаси (кқа); 2.физиометрик кўрсаткичлар- мушаклар кучи, ўпканинг тириклик сиғими, а/б (артериал босим) қиймати, пульс тезлиги, тери ости ёғ қаватининг қалинлиги; 3.соматоскопик кўрсаткичлар - скелетнинг ҳолати, бадан терисининг ҳолати, доимий тишларнинг сони, жинсий ривожланиш формуласи. бу белгиларни текширишда …
4 / 28
- 4 қобирға соҳасида, қиз болаларда кўкрак бези айланасининг устки қисмида туриши керак. мушаклар кучи қўл динамометри ёрдамида (қўл мушаклари кучи) ёки оёқ динамометри (орқа курак атрофи ва умуртқа поғонаси ёнидаги мушаклар кучи). ўпканинг тириклик сиғими спирометр асбоби ёрдамида аниқланади. бунинг учун болага спирометрга қандай пуфлаш (тўлиқ нафас чиқариш) кераклиги ҳақида йўл-йўриқ берилади. а/б тонометр ёрдамида, пульс тезлиги эса - пальпатор аниқланади. тери ости ёғ-клетчаткасининг қалинлиги махсус штангенциркул ёрдамида ўлчаниб, сантиметрлар (см) да ифодаланади. соматоскопик белгилар тавсифлаш орқали ифодаланади, жинсий етилиш белгилари эса формла ёрдамида ифодаланади. ўғил болалар учун бу формулага кўпинча қов ва қўлтиқ остидаги жунларнинг ўсганлик даражасини (мас., ро, ах1 кўринишида, бу демак текширилувчи болада қов соҳасида туклар ҳали чиқмаган, қўлтиқ остида эса, 1 даражали яъни битта-яримта ўсиш бор деганидир). қиз болаларнинг жинсий ривожланишини ифодалашда кўкрак безининг ривожланганлиги, менстируация циклининг бошланиш вақти-менархе қўшилади (мас., р2, ах2 ма2, ме13 - бу дегани, текширилувчи қиз болада қов ва қўлтиқ ости …
5 / 28
ш стандартларини ишлаб чиқиш учун олинган маълумотлар статистик ишловдан ўтказиш усули ва олинган стандартларнинг қийматлари ёки регрессия шкаласи, ёки центил шкаласи, ёки биологик ривожланиш стандартлари кўринишида расмийлаштирилиши мумкин. жисмоний ривожланишни шахсий тарзда баҳолаш учта усулда бажарилиши мумкин, аммо илгари бундай баҳолашлар 4 усулда амалга оширилар эди: регрессия шкаласи бўйича, комплекс схема бўйича, центил шкаласи бўйича (сигмали оғиш усули- 4- усул). регрессия шкаласи бўйича баҳолаш. регрессия шкаласи вазн ва кқа қийматларининг ўзгаришини бўй кўрсаткичи 1 см га ўзгаришини хисобга олган ҳолда баҳолайди, яъни бу усулда ривожланишни белгиловчи кўрсаткич боланинг бўйи хисобланади (ўзр даги ўқувчилар учун 1998 йилда ишлаб чиқилган регрессия шкаласини намойиш қилиш). жисмоний ривожланишни шахсий тарзда баҳолаш тартиби: -боланинг аниқ туғилган вақти ва текширишдан ўтказилган вақтини ҳисобга олиб, шунга мувофиқ регрессия шкаласи топилади; -жинс, ёш, миллати ва яшаш жойига мувофиқ бўлган регрессия шкаласи топилади; -бўйни хисобга олиш билан боланнг ривожланиши қайси қийматларга тўғри келиши аниқланади (ўртача, ўртачадан юқори, ўртачадан паст …

Want to read more?

Download all 28 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ҳигиена ва экология билан ҳамалий машғулот-5,6 «болалар ва ўсмирларни жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини текшириш ва баҳолаш усуллари»"

слайд 1 фан:гигиена экология билан, ҳг амалий машғулот-5,6 «болалар ва ўсмирларни жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини текшириш ва баҳолаш усуллари» 3 курс даволаш факультети талабалари учун ўқув машғулоти мақсади: болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари кўп жиҳатдан тарбиялаш ва ўқитиш шароитларига боғлиқдир. шунинг учун уаш болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини текшириш усуллари ва баҳолаш усулларини билиши зарур. олинган натижалар асосда тарбиялаш ва ўқитиш шароитларини қандай ташкил этилганлиги ҳақида фикр юритиш мумкин бўлади. педагогик вазифалар: -талабаларда жисмоний ривожланишни шахсий баҳолаш бўйича иш маҳоратларини шакллантириш; -талабаларни уюшган болалар жамоаларида жисмоний ривожланишни қиёсий баҳолашни ўтказиш кўникмаларини ривожлантириш...

This file contains 28 pages in PPT format (3.0 MB). To download "ҳигиена ва экология билан ҳамалий машғулот-5,6 «болалар ва ўсмирларни жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини текшириш ва баҳолаш усуллари»", click the Telegram button on the left.