илк ва мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси

PPTX 14 pages 1.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси фан: жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти мавзу: илк ва мактабгача ёшдаги болалар жимоний тарбияси режа: 1. илк ва мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний (ҳаракат) сифатларини тарбиялаш. 2. ўқитиш ва тарбиянинг асосий услубиятлари. 3. мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний тарбия воситалари. 4. мактабгача ёшдагилар жисмоний тарбиясининг шакллари. илк ва мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси. инсон ҳаётининг биринчи етти йиллигида болалар соғлиғининг асосига замин тайёрланади, ҳаётий зарурий ҳаракат малакалари шаклланади, такомиллашади, кейинчалик жисмоний ривожланиш учун лозим бўлган шарт-шароитлар юзага келади. русий забон олимларимиз шелованова, аксарийной, сорочек, уваров, биковларни тадқиқотларини натижалари шуни кўрсатадики боланинг жисмонан чиниққан, чаққон, кучли бўлиб ўсиши учун ўз вақтида тўғри режалаштирилган жисмоний тарбия жараёни муъим рол ўйнайди. жисмоний тарбиянинг аҳамия-тини нотўғри баҳолаш бола организмини ривожлантиришни сусайтирибгина қолмай, уни ақлий ривожланишига ҳам салбий таъсири кўрсатишини жисмоний тарбия амалиёти исботлаб берди. боланинг организими тез ривожлана бошлайди. лекин организмнинг ҳимоя рефлекси …
2 / 14
смоний сифатлардан чаққонлик, тезкорли, чидамлилик ва эгилувчанликни ривожлантиришга имкониятлар катта. леви гориневскаяни текширишига қараганда мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний тарбиянинг тўғри йўлга қўйишда қийинроқ бўлган умумжисмоний машқлар, 1-синф дастурига яқин бўлган, унгатайёрлайдиган машқлар танлаб олинади. мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний (ҳаракат) сифатларини тарбиялаш. жисмоний машқларни бажариш процессида бу ёшдаги болаларда чаққонлик, тезлик, куч, чидамлилик ва эгилувчанлик сифатлари тарбияланади. уларни анатомо-физиологик хусусиятларини эътиборга олганимизда чаққонлик ва тезлик сифатларини тарбиялашнинг имконияти уларда бошқа сифатларга нисбатан кўпроқ бўлади, аксинча куч ва чидамлилик ҳаракат сифатларини тарбиялашга эса эхтиёткорлик зарур. лекин бу сифатларни ривожлантириш умуман тўхтатиб қўйилмайди, чунки куч ва чидамлилик элементлари ҳар бир ҳаракат фаолияти учун зарур, бу сифатлар тарбиячини хоҳишсиз ҳам бошқа ҳаракат фаолиятлари давомида намоён бўлади. юриш, сакраш, улоқтиришдек ҳаракатлар таркибида бу сифатлар барибир намоён бўлади. бу ёшдагиларнинг нерв тизимини эгилувчанлиги, жисмоний сифатларни тенг ривожлантиришга яхши имконият яратади. чунки нерв системасидаги қўзғалиш ва тормозланиш бири иккинчиси билан тез алмашиниш қобилияти билан боғлиқ. айниқса ҳаракатли ўйинлар …
3 / 14
уҳ мускулларини ривожлантириш учун (юриш, югуриш, танани букиб тўғрилаб бажарадиган) машқларни танлаб олиш, уларни юриш тезлишини орттириш, бошқа ҳаракат сифатларига нисбатан юқори кўрсатгичга эришиши мумкинлигини ифода-лашдан иборат бўлади. буларсиз бола кундалик ҳаётида учрайдиган жисмоний машқларни бажаришда, жисмоний меҳнатда қийинчиликка учраган бўлар эди. мактабгача ёшдаги болаларга машқ беришдан олдин, уларга ўша машқнинг аҳамиятини, бажариш техникасини, озгина бўлса ҳам ҳаракатли ўйин қоидаларини, умумий ва шахсий гигиена қоидалари, танани тарбиялашнинг айрим элементларини ўргатилиб борилиши лозим. бу ёшдагиларга жисмоний машқни ўзи мастуқил ва гуруҳи билан бажаришга ўргатиш кўникмалари бериб борилади. ўзидан кичик гуруҳларда жисмоний машқларни бажаришга ўргатиш, ўзини спорт разрядини ўсаётганига ва катта спортчилар натижаларига қизи-қишга, дўстлик, ўзаро ёрдам, ўйинчоқларга нисбатан муносабат масаласи, ахлоқ нормаларини ривожланишига эътибор берилади. уларда жисмоний тарбияни шундай йўлга қўйиш керакки, ўша ёши учун зарур бўлган жисмоний сифатлар, ақлий, аҳлоқий ва эстетик дидни тарбиялаш билан қўшиб олиб борилсин. эстетикадан танининг тузилиши, қоматини тик тутиб юриш, ҳаракатларини майин ҳамда чиройлилиги, кийим …
4 / 14
лилик ва фаоллик, кўргазмалик, кучига ярашалик ва индивидуаллаштириш, системалилик, талабаларини ошириш принципларига таянади. болани ҳаракатга ўргатишда: а) кўргазмалилик услубиятида бажарилиши керак бўлган ҳаракат, кўргазмали қурол орқали кўрсатилади, тақлид қилинади ва нарсалар турган томонларга қараб бажариш учун мўлжал берилади. б) сўз ёрдамида кўрсатиб тушунтиради, буйруқ ёрдамидан, айтиб бериш, сўраш ва бошқа услубиятлардан фойдаланилади. в) машқ қилиш услубияти –ҳаракатни бажариш шартини ўзгартирмасдан ва ўзгартириб бажаришдан фойдаланилади. д) ўйин ва мусобақа услубияти... ўқитиш ва тарбиянинг асосий услубиятлари мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний тарбия воситалари мактаб ёшигача болалар жисмоний тарбиясида табиатнинг соғломлаштириш кучлари, гигиеник омиллар ва жисмоний машқлар катта аҳамиятга эга. юқоридагиларни таъсиридан ташқари боланинг кунлик ҳаракат фаолияти (ҳар кунлик ҳаракати, расм олиш, ҳар хил ўйинлар, мусиқа, жисмоний меҳнат) шундай режалаштирилсинки, буларнинг ҳаммаси унинг ривожланишига имконият яратсин. танлаб керакки, улар мускуллар кучини яхшиласин. мактабгача ёшдаги болалардаҳамма орган ва системаларни ва жараёнларни ишга солиб, чидамлилик сифатини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. юруш, югуриш, сузиш ва велосипедда юрушдек машқларни меъёрини …
5 / 14
илади. 11 эрталабки гимнастика ясли ва боғчаларда эрталабки овқатланишдан олдин, болалар уйларида эса уйқудан турибла ўтказилади. яслиларда 2 ёшгача бўлганларда эрталабки гимнас-тика индивидуал ёки 5-10 кишига бўлинган гуруҳларда, ёши катталарда эса болаларнинг барчаси билан биргаликда умумий ўтказилади. эрталабки гимнастика хилма-хил юриш, югуриш ва турли хил машқлар бажаришҳамда сакраш билан тугалланади. айрим ҳолларда машқ сюжетига, ритмига мослаштирилган қўшиқлар билан ўтказилади. кичик ёшдагиларда жисмоний машқлар кимларга ёки нималаргадир тақлид қилиш ваҳаётда учрайдиган сюжетларни ўз ичига олиши керак. машқлар 3 дан 6 гача, ёши улғайган сари 8 тагача бир комплекс бир ҳафтага мўлжаллаб тузилади ва 3-4 кундан сўнг қийинлаштирилади, 7-12 дақиқа давомида ўткази-лади. 6-7 ёшдагиларга эса мактаб дастури материалига яқин бўлган жисмоний машқлар тавсия қилинади. жисмоний машқлар дозасини уни бажарилиш оғирлигига қараб белгиланади. елка ва бўйин мускуллари машқлари 6-12 марта, қорин ва бел мускуллари машқлари 4-8 марта такрорланади. чиниқтирувчи муолажалар ясли ва боғчалардаги кундалик ва ҳаётий чинқитиришдан ташқари болалар билан махсусҳаво ва қуёш …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "илк ва мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси"

жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси фан: жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти мавзу: илк ва мактабгача ёшдаги болалар жимоний тарбияси режа: 1. илк ва мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний (ҳаракат) сифатларини тарбиялаш. 2. ўқитиш ва тарбиянинг асосий услубиятлари. 3. мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний тарбия воситалари. 4. мактабгача ёшдагилар жисмоний тарбиясининг шакллари. илк ва мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси. инсон ҳаётининг биринчи етти йиллигида болалар соғлиғининг асосига замин тайёрланади, ҳаётий зарурий ҳаракат малакалари шаклланади, такомиллашади, кейинчалик жисмоний ривожланиш учун лозим бўлган шарт-шароитлар юзага келади. русий забон олимларимиз шелованова, аксарийной, сорочек, уваров...

This file contains 14 pages in PPTX format (1.8 MB). To download "илк ва мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси", click the Telegram button on the left.