мактабгача ёшдаги болалар меҳнат фаолиятининг хусусиятлари

DOCX 19.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544150140_73184.docx мактабгача ёшдаги болалар меҳнат фаолиятининг хусусиятлари режа: 1. боғча ёшидаги болада меҳнат кўникмаларининг шаклланиши. 2. боғча ёшидаги болада меҳнатга ижтимоий-психологик тайёрлигининг шаклланиши. 3. меҳнат фаолиятининг бола руҳий ривожланишига таъсири. боғча ёшидаги болада меҳнат кўникмаларининг шаклланиши болаларнинг меҳнат фаолиятларини ўзида қaмpaгaн машғулотлар асосан боғча ёшидаги даврдан бошланади. бу ёшда болаларнинг меҳнатлари жуда содда ва элементар бўлса ҳам уларнинг психик тараққиётларида жуда катта аҳамиятга эгадир. боғча ёшидаги болалар билан ўтказиладиган cифатлар натижасида болаларда меҳнaтгa нисбатан ижобий муносабат, меҳнат қилиш иштиёқи туғилади. катталарнинг меҳнат фаолиятларига тақлид қилиш даставвал болаларнинг ўйинларида намоён бўлади. болалар катталарнинг меҳнaт фаолиятларини ўзларининг ўйинларида тaқлидaн такрорлаш билан чекланиб қолмай, балки катталар меҳнатида бевосита қатнашиш учун хapaкат қила бошладилар. масалан.: қиз болалар оналари кир юваётганда айрим кичикроқ нарсаларни (даструмолчаларни) чайишда қатнашадилар. уй ва ховлиларни йиғиштириб супуришга, ўғил болалар эса отаси бажараётган ишда қатнашишга интила бошлайдилар. бу ёшдаги болаларни меҳнатининг натижасига қараб эмас, балки меҳнат жараёнининг ўзига қизиқиши психологик жиҳатдан …
2
қўл мускуллари яхши ривожланмаган бўлади. ана шунинг учун болалар қасддан ёки анқовликларидан - эмас балки эплай олмасликларидан бирон нарсани тушириб синдириб юборишлари мумкин. ана шундай "фалокат" юз берган пайтда болани "aнқов, кўзингга қapacaнг бўлмайдими" деб уришиш ёки койиш ярамайди. бунинг ўрнига болага шу меҳнатни қандай қилиб бажаришни кўрсатиб бериш лозим. боғча ёшидаги болаларни меҳнатсеварлик рухида тарбиялашда уларни иноқ жамоага уюштириш катта аҳамиятга эгадир. жамоа бўлиб меҳнат қилишда тарбиячи ҳap бир болага маълум бир меҳнатни бажаришни буюради. ана шу тариқа болалар жипс жамоа бўлиб меҳнат фаолияти билан шуғулланадилар. масалан, катта гуруҳ болалари жамоа бўлиб навбатчилик қиладилар. бунда бир бола столга дастурхон ёзиб чиқса, иккинчиси қошиқ ва вилкаларни қўйиб чиқади, учинчи бола эса стулчаларни қўйиб чиқса, тўртинчи бола столга нонларни қўйиб чиқиши мумкин. боғчада навбатчиликка ўрганган болалар оилада ҳам ёрдамлашадиган бўладилар. умуман, ўрта ва катта ёшдаги боғча болаларига оилада кучлари етадиган меҳнат топшириқларини бериш керак. бу уларни меҳнатсеварликкa тарбиялашда ва уларда айрим …
3
ни меҳнатнинг ижтимоий моҳиятини, ким учун, нима учун меҳнат қилиш лозимлигини тушунадилар. улар катталарнинг оиладаги уй-рўзгор ишларига зўр иштиёқ билан ёндашадилар, кичкинтойлар учун қоғоздан, картондан, фанер ва пластилиндан турли ўйинчоқлар ясайдилар. педагогик жиҳатдан тўғри ташкил қилинган меҳнат фаолияти болаларнинг ҳар томонлама яъни ҳам жисмоний, ҳам психик, ҳам эстетик, ҳам ахлоқий томондан баркамол ривожланишларига жуда катта таъсир қилади. боғча болалари бирон ўйин, таълим ёки меҳнат фаолиятлари билан машғул бўлар эканлар, улар ҳаракатларининг асосида маълум мотивлар, яъни уларни ҳаракатга солувчи майллар ётади. кичик боғча ёшидаги болаларнинг хаттиҳаракатлари кўпроқ шу хатти-ҳаракатлар амалга оширилаётган шароитга боғлиқ бўлади. улар хатти-ҳаракат мотивларини англаб ҳам етмайдилар. шунинг учун кўпинча ўзларига мутлақо ҳисобот бермай маълум бир вазиятда у ёки бу хатти-ҳаракатни амалга ошира бошлайдилар. боғча ёшидаги болада меҳнатга ижтимоий-психологик тайёрлигининг шаклланиши болалар меҳнатининг муҳим белгиси унинг маълум мақсадга қаратилганлигидир. кичик боғча ёшидаги болаларнинг меҳнати бирор жараёнга оид ҳаракат бўлиб, у фақат катталарнинг раҳбарлиги натижасидагина амалга оширилиши мумкин. мактабгача …
4
лар. кичик боғча ёшидаги болалар меҳнатининг асосий тури ўз-ўзига хизматдир. бу кичик болалар учун анча машаққатли иш. шунинг учун бу ёшдаги болаларни меҳнатнинг бу турига ўргатишда кўпинча ўйин вазиятларидан фойдаланилади. аввалига болалар ўйин образи орқали меҳнатга ўргатилади. шу орқали болалар ишонч билан ҳаракат қилишни ўрганадилар. аста-секин бу ёшдаги болаларда ўз-ўзига хизмат қилиш кўникма, малакалари шаклланиб боради. меҳнат фаолиятининг бола руҳий ривожланишига таъсири ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштириш фаол иш жараёнида юз беради. фаоллик болага хос хусусиятдир. таълим-тарбия жараёнидаги фаоллик асосида фаолиятнинг ҳар хил турлари шаклланади. улардан асосийлари: муносабатда бўлиш фаолияти, билиш, буюмлар билан бўладиган фаолият, ўйин, меҳнат ва ўқув фаолиятларидир. фаолият турларининг ўзи ижтимоий-тарихий тажрибанинг бўлагидир. у ёки бу фаолиятни ўзлаштираётиб бола фаоллик кўрсатади, шу билан бир вақтда шу фаолият билан боғлиқ бўлган билим, кўникма, малакаларни эгаллаб олади. бунинг асосида болада ҳар хил шахсий қобилият ва хусусиятлар шаклланиб боради. таълим ва тарбия орқали амалга ошириладиган фаолиятларни болалар бирданига ўзлаштириб олмайдилар, уларни болалар …
5
катталар билан бўладиган муносабати ва нарса-буюмлар билан бажарган ҳаракати асосий фаолият тури ҳисобланади.бола билан муомала қилиш орқали катталар уларни секин-аста буюмлар оламига олиб кирадилар. мана шу йўл билан бола буюмлар билан бўладиган фаолиятнинг ўзига хос томонларини эгаллаб боради. бу вақтда муносабатнинг ўзи нарса ва буюмлар билан бўладиган фаолиятга айланиб қолади. боланинг нарса ва буюмлар билан бўладиган фаолиятини ташкил этиш болага дастлабки ёшидан бошлаб оилада ва мактабгача тарбия муассасаларида тарбия ва таълим беришнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. бундай фаолиятларда болалар тарбиячи раҳбарлигида нарса ва буюмларнинг хусусиятлари тўғрисидаги дастлабки билимларни, улар билан бўладиган ҳаракатлар, таҳлил, синтез, умумлаштириш, абстракциялаш каби энг оддий жараёнларни эгаллаб оладилар. 2,5 ёшдан кейин буюмлар билан бўладиган фаолиятда болалар анча юқори кўрсаткичларга эришадилар ва уларнинг ўйин ҳамда тасвирий фаолиятга ўтишлари учун асос яратилади. катталар томонидан ташкил этилган муомала муносабатларида, фаолиятларда ўз-ўзини англаб олишнинг дастлабки шакллари шаклланади. бола жамоада ўзини шахс сифатида англай бошлайди. бола тараққиётининг мана шу босқичида улар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мактабгача ёшдаги болалар меҳнат фаолиятининг хусусиятлари"

1544150140_73184.docx мактабгача ёшдаги болалар меҳнат фаолиятининг хусусиятлари режа: 1. боғча ёшидаги болада меҳнат кўникмаларининг шаклланиши. 2. боғча ёшидаги болада меҳнатга ижтимоий-психологик тайёрлигининг шаклланиши. 3. меҳнат фаолиятининг бола руҳий ривожланишига таъсири. боғча ёшидаги болада меҳнат кўникмаларининг шаклланиши болаларнинг меҳнат фаолиятларини ўзида қaмpaгaн машғулотлар асосан боғча ёшидаги даврдан бошланади. бу ёшда болаларнинг меҳнатлари жуда содда ва элементар бўлса ҳам уларнинг психик тараққиётларида жуда катта аҳамиятга эгадир. боғча ёшидаги болалар билан ўтказиладиган cифатлар натижасида болаларда меҳнaтгa нисбатан ижобий муносабат, меҳнат қилиш иштиёқи туғилади. катталарнинг меҳнат фаолиятларига тақлид қилиш даставвал болаларнинг ўйинларида намоён бўлади. бол...

DOCX format, 19.7 KB. To download "мактабгача ёшдаги болалар меҳнат фаолиятининг хусусиятлари", click the Telegram button on the left.